Muslim.uz
92.3K subscribers
18.2K photos
5.08K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🤲 ДУОИМИЗ ҚАБУЛ БЎЛГАН КУН

🤲 «Менга дуо қилинг ва сизга ижобат қилурман...» деб бандаларини дуо қилишга буюрган ва ижобат этишининг хушхабарини берган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин.

🔸Албатта, дуо ҳар бир мўмин-мусулмон банданинг қуролидир. Қурол ғанимни енгишда қанчалик муҳим бўлса, дуо ҳам мўмин учун балолар ва мусибатларга қарши туришида зарурдир.

🔸Шу сабабли, бугун юртимиз ҳудудида узлуксиз давом этаётган ёғингарликлар оқибатида ўлкамизнинг қатор вилоятларида сел келиши хавфининг юзага келаётгани, айрим хонадонларга зарар ва талафот ҳам етаётгани учун юртимиздаги жоме масжидларда Аллоҳ таолодан бу ёғингарчиликларнинг салбий оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлишини сўраб дуо қилиш бошланди.

🕌 Айниқса, 16 март куни пешин намозида мамлакатимиздаги барча жоме масжидларда ёғингарчиликлар оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлиш (истисҳо) дуоси ўқилди.

🤲 Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки,
Ўзи қилган дуоларимизни қабул этиб, бугун эрта тонгдан осмонни қоплаб келган қора булутлар, қилинган дуолар сабабли тарқалиб, ўз ўрнини инсон қалбини нурафшон қиладиган қуёшга бўшатиб берди, булутлар тарқаб кетди!
Меҳрибон Роббимиз ёғаётган ёмғирни устимизга эмас, қир-адирларга, водийлар бағрига ва дарахтзорларга ёғдирсин. Ризқимизни мўл, ҳосилимизни баракали қилсин!

#дуо #истисҳо
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари:
Аллоҳим ёмғирни раҳмат қилгин, офат қилмагин!

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
57-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Ясин сураси 55-61 оятлар)

Устоз Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Муфтий ҳазратлари водий йўлидаги масжид очилишига ташриф буюрдилар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Baroat_kechasi
⚡️Эслатма! Шаъбон ойининг 14-дан 15-га ўтар кечаси энг фазилатли тунлардан бири Бароат кечасидир. (Милодий ҳисобда 2022 йил 17 мартдан 18 мартга ўтар кечасига тўғри келади иншааллоҳ)

🔗 Улашинг: @diniysavollar |@muslimuzportal | @mp3muslim
#ЭЪЛОН

Бу йилги Бароат кечаси милодий 17 март пайшанбадан 18 март жумага ўтар кечасига тўғри келмоқда!

Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган ҳадисда “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).

ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ

Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бароат кечаси қандай кеча ?

⚡️Эслатма! Шаъбон ойининг 14-дан 15-га ўтар кечаси энг фазилатли тунлардан бири Бароат кечасидир. (Милодий ҳисобда 2022 йил 17 мартдан 18 мартга ўтар кечасига тўғри келади иншааллоҳ)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ЭШИТМАЙМАН, ГАПИРМАЙМАН, АММО ИМОН ҲАЛОВАТИНИ ҚАЛБДАН ҲИС ЭТДИМ

Мамлакатимизда
ҳеч бир инсон эътибордан четда эмас. Айниқса, жисмоний имконияти чекланган фуқароларга кўрсатилаётган меҳр ва ғамхўрлик миллий қадриятларимизга хос, муқаддас динимиз таълимотига ҳамоҳанглиги билан таҳсинга сазовор.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан жорий йилнинг 12–13 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эшитиш ва нутқида нуқсони бор инсонлар билан “Сиз бизга кераксиз!” тадбири ўтказилди...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 Инсон ёшлигидан имон-эътиқодли ҳамда тақволи тарбия топса, унинг бу дунёсини ҳам, охиратини ҳам Аллоҳ таоло баракотли қилиб қўяди.

Аллоҳ таоло ўзининг муборак Каломида шундай марҳамат қилган:

“Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур” (Талоқ сураси, 2-3 оятлар).

Ҳадисларда келишича, Қиёмат кунида одамлар ўзларини ҳимоя қиладиган ёки қуёш иссиғидан пана қилиб турадиган жой ахтариб қоладилар. У кунда Аллоҳ таолонинг Аршининг соясидан бошқа соя бўлмайди.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам етти тоифа киши Аршнинг соясида бўлишини айтиб, шулар жумласида:

“Аллоҳнинг ибодати-тоатида улғайган йигит (Аршнинг соясидан бошқа ҳеч қандай соя бўлмайдиган кунда соялантирилади)” дея марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривоятлари).

манба

Muslim.uz
#тарбия #тақво #йигит #имон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 "МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР" КЎРСАТУВНИНГ БУГУНГИ СОНИ "ОТА-ОНАНИ РОЗИ ҚИЛИШ ФАРЗАНДЛИК БУРЧИ" МАВЗУСИДА БЎЛИБ ЎТАДИ

"Маданият ва маърифат" телеканалида намойиш этиладиган ушбу кўрсатувда уламоларимизнинг динимизда ота-она ва фарзанд муносабатларининг илоҳий тартиботларига оид масалалар ҳақидаги суҳбатларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Ушбу теледастурнинг навбатдаги сонини бугун,17 март, пайшанба куни соат 21:00 дан бошлаб томоша қилишни тавсия этамиз.

#Маърифий_суҳбатлар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН, 17 МАРТ КУНИ СОАТ 17:30 ДА ИЛМ ВА ОДОБГА ОИД ҲАДИСЛАР ҲАҚИДА ЖОНЛИ СУҲБАТ БЎЛИБ ЎТАДИ

17 март куни соат 17:30 да
Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг илм ва одобга оид ҳадислар ҳақидаги суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

🔸Машғулотда ўтган мавзуга оид саволлар берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволларнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига китоблар туҳфа этилади.

▶️ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали навбатдаги суҳбатни кузатинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#ҲАДИС #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🟢 ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИНИНГ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТИ

🕌 Машғулотларни Тошкент Ислом институтининг қироат устозлари олиб боради.

🔸Бугун, 17 март, пайшанба куни,
соат 14:00 да (Тошкент вақти билан) онлайн-тажвид дарсларининг амалий машғулотларини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: https://www.youtube.com/c/Muslimuzz

Facebook: www.facebook.com/muslimuzportal

Instagram: www.instagram.com/muslimuzportali

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар ❗️жонли эфир вақтида 97- 760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream scheduled for
Live stream started