Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Forwarded from Hidoyat.uz
#Шамоили_Муҳаммадия

3 - Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўйлари ўртача киши эдилар. Икки елкалари ораси кенг, сочлари кўп бўлиб, икки қулоқлари юмшоқ жойигача (етганди). Устларида қизил либос бор эди. Мен у зотдан гўзалроқ нарсани ҳечам кўрмаганман”.

Санади саҳиҳ

Шарҳ.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўйлари ўртача: калта ҳам, ҳаддан зиёд узун ҳам эмасди.
Бу кўз билан чамалаб қилинган васфдир. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозим: у зот ўртачадан бир оз узунроқ бўлганлари ҳақида ривоятлар бор.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўнг ва чап елкалари ораси кенг эди. Бундан чиқди, кўкраклари ҳам кенг бўлган. Бу аслзодалик, куч-қувват, улуғлик аломатидир.
Ривоятда айтилишича, сочлари - икки қулоқлари юмшоқ ерига тушиб турадиган даражада қалин ва кўп эди. У зотнинг сочлари тўрлича васф қилинган.

Давоми...👈

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт | Tik Tok
Forwarded from Muslim.uz
Аллоҳ менга кифоя қилади...

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм»

Маъноси: "Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир"

Muslim.uz #дуо
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИСМИМНИ ЎЗГАРТИРИШИМ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мени исмим Қобилжон. Бир танишим менга исмингизни ўзгартиринг деди. Шунга нима дейсизлар? Ўзгартиришим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бис
миллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қобил исмини қўйишда ҳеч қандай муаммо йўқ. Чунки Қобил исми "истеъдодли", "қобилиятли", "тарбия кўрган" каби маъноларни англатади.

Шуни унутмаслик керакки, маъноси яхши бўлган исм эгаси бирор-бир нотўғри ёки гуноҳ иш қилиши билан унинг исмини бошқага қўйиб бўлмайди деган тушунча динимизда йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Ула
шинг: @diniysavollar
ХУФТОНДАН СЎНГ ВИТРНИ ЎҚИМАСЛИК
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Хуфтондан сўнг Витрни ўкимасдан уйқуга кетса гуноҳ бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хуфтонни ўқигандан сўнг кечанинг охирги қисмида, бомдод вақти киришидан аввал уйғониб витр намозини ўқишига аниқ ишонса, хуфтонни ўқиб ухлаши ва кечанинг охирида туриб витр намозини ўқиши мустаҳабдир. Агар кечанинг охирида уйғонишга ишончи комил бўлмаса, хуфтондан кейин витрни ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Ула
шинг: @diniysavollar
БАЛИҚНИ ТУРЛИ НАРСАЛАР БИЛАН БОҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Чет элдан олиб келиб боқилаётган африка сом (лаққа) балиғини истеъмол қилиш мумкинми? Гўшт билан боқиляпти, гўштларни саситиб қуртлатиб беришяпти.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қасддан шуларни едириш тўғри эмас. Аммо бундай нарсаларни бериш билан балиқ ҳаром бўлиб қолмайди балки истеъмол қилиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
📿 ЗИКРДА, ТАСБЕҲДА ҲАЛОВАТ БОР

Бугунги серташвиш дунёда кўпчиликнинг қалби бойлик, мол-дунё тўплаш, баланд-баланд иморатлар қуриш, қиммат машиналар миниш билан машғул бўлиб қолди. Аксарият кишилар орзуларига ета олмаётганидан, кўнгли хотиржам эмаслигидан, ҳузур-ҳаловат йўқлигидан нолийди.

Аслида, ризқ-рўз ҳам, мол-дунё ва фаровон ҳаёт ҳам имон қувватида, ибодат ва тоатлар, тасбеҳ ва зикрлар бардавомлигидадир. Бежиз Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)», демаган (Раъд сураси, 28-оят)...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕋 УМРА ТЎЛОВИ ТАФСИЛОТИ

Аллоҳга шукр, икки йил сабр ила кутилгандан сўнг умра зиёрати бошланмоқда. Ўтган куни жорий умра мавсуми нархлари, навбатлари, учиш вақтлари ва вакциналар ҳақида хабар берилди.

Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқ юритувчилари пандемиядан аввал, яъни 2020 йил февраль ойига қадар қилинган умра тўлови миқдорига қўшилган қиймат борасида турли мулоҳазалар билдирмоқда.

Шу боис, қўшимча тўлов тафсилотини қуйидаги жиҳатлар орқали баён қиламиз...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
24-дарс Инсон амалларини ўзи яратади-ми?

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Исломий_ақида_дарслари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр»

Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”

#дуо
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЭРКАК КИШИ ПЛАТИНАДАН СОАТ ТАҚИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эркак киши платина (оқ олтин)дан ясалган соат тақиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Платина тилла аралаштирилмаган, соф ҳолатида бўлса, бундай соатларни эркаклар тақиши жоиз. Баъзилар уни "оқ олтин" деб аташлари зарар қилмайди. Чунки соф платина олтин ҳисобланмайди.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, олтин қотишмаси таркибига никел ёки палладий қўшилса ҳам оқиш рангли олтин юзага келади. Буни эса эркаклар соат ёки узук сифатида ишлатишлари жоизмас. Шунинг учун соф платина ёки оқ рангли олтинни ажратиб олиш учун соҳа мутахассисларига мурожаат қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

“Саждаи саҳв” қилишдан аввалги салом икки томонга бериладими ёки бир томонгами?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗
Улашинг: @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Дунёдаги энг йирик музейлардан бирида ислом санъати галереяси очилади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸АҚШда машҳур мусулмон Муҳаммад Али куни ўтказилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Элчилар Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Умра тўлови тафсилоти
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸БААда «Энг буюк араб ақллари» жамғармаси ташкил этилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸«Ғарбий турк хоқонлиги: тарих ва танга – пул тизими» номли монография нашр этилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Шарқий Европанинг қадимий мадрасасига экскурсиялар бошланади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Аутизмга чалинган 5 ёшли қизалоқ Қуръонни тўлиқ ёдлади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz
Яхшиликка йўлловчи...

Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар:

اَلدَّالُّ عَلَى الْخَيْرِ كَفَاعِلِهِ

(رواه الامام الترميذي عن انس رضي الله عنه)

яъни: “Яхшиликка йўлловчи киши ўша яхшиликни қилувчи кабидир” (Имом Термизий ривоятлари).

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Banda Alloh va Rasulullohning
010
▶️ Bandaning Allohdan qo'rqinchi
📀 Салоҳиддин домла Шарипов

#Архив_маърузалар
#Салоҳиддин_домла_Шарипов
#yoshlar_tarbiyasi
▶️ 78

Улашинг⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar