Muslim.uz
91.9K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
"Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик..."

muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
🤲 Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман...

Абдураҳмон ибн Абу Бакра оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар. Абу Бакра розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”).

Абу Довуд ривоятлари.

#ДУО
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
ШОМ НАМОЗИ ТЕЗ ЎҚИЛИБ ТАСБЕҲЛАР АЙТИЛМАЙДИМИ?
#намоз

865-CАВОЛ: Шом намози бошқа намозларга нисбатан тез ўқилиб тасбеҳ айтилмас экан. Бу фикр қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шом намозининг вақти бошқа намозларнинг вақтига нисбатан қисқароқ бўлгани сабабли уни вақти кириши билан адо қилишга тарғиб қилинади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
لا تَزالُ أمَّتي بخيرٍ ، ما لم يؤخِّروا المغربَ إلى أن تشتبِكَ النُّجومُ (رواه الإمام أبو داود عن عقبة بن عامرٍ)
яъни: "Умматим модомики, шом намозини юлдузлар чиққунича кечиктирмасдан ўқисалар, яхшиликда бардавом бўладилар" (Имом Абу Довуд ривоятлари).
Лекин бундан Шом намозини бошлаган киши шошилиб ўқиши кераклиги тушунилмайди. Балки бошқа намозлар сингари намозни хушув ва хузу билан ўқилади. Шунингдек, Шом намозида ҳам бошқа намозлар каби "Оятал курси" ва 33 мартадан тасбеҳлар айтиш мустаҳаб амал саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
РУКУ ВА САЖДА ТАКБИРЛАРИНИ ИМОМ АЙТГАНИ ЕТАРЛИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фарз намозини имомга иқтидо қилиб ўқилганда, эргашган одам рукуга кетаётиб, турганда, саждага кетаётиб ва турганда, Аллоҳу акбар деб айтадими ёки имом айтгани етарлими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имомга иқтидо қилган одам интиқол такбирлари (яъни руку-саждага бориш ва қайтишдаги Аллоҳу акбар дейиш)ни махфий (ўзи эшитадиган даражада) айтади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
РОССИЯДА НАМОЗЛАРНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЙМИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Устозлар дин йўлида қилаётган ишингизга Aллоҳ барака берсин, ажр мукофотини ўзи кўпайтириб берсин. Менинг саволим шундан иборатки биз Россияда ишлаймиз, мусофир бўлиб намозларни қаср қилиб ўқиймизми ёки тўлиқлигичами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Россияга бориб 15 кундан ортиқ туришни ният қилсангиз, муқим ҳисобланасиз. Намозларни тўлиқ ўқийсиз.

Одамлар орасида Россия ва бошқа чет давлатларда 15 кундан ортиқ юрган ватандошларни мусофир дейиш, "ватанидан узоқда юрган киши", маъносидадир. Лекин бу шаръий рухсатлар берилган "мусофир" маъносида эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
OMICRON: эҳтиёт чораларини кўриш учун жиддий чақириқ!

2022 йил 11 январь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистонда эпидемиологик вазият хавотирли тус олаётгани, сўнгги бир кунда кунлик касалланиш ҳолатлари сони 600 дан ошгани, яна 4 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

Шу йил 7 январь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги юртимизда коронавируснинг “Omicron” штамми аниқлангани, эҳтиёт чоралари кучайтирилиши хақида хабар қилиб, унда Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани, ушбу касалликка қарши зарур чоралар кўришни давом эттириш лозимлиги қайд этилгани айтилди.

Хусусан, Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда. Бунда барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади...

Касаллик тарқалган пайтда мусулмоннинг вазифалари

Вакцина олишнинг ҳукми қандай?

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲАР КЎНГИЛ БИР КАЪБАДИР

Қалб инсон кўкрагидаги бир парча гўшт бўлиб, хатари улкан, таъсири эса каттадир.
Унинг салоҳияти бутун тана ва жамийки аъзолар салоҳиятидир. Унинг фасодга юз тутиши эса жасаднинг бари ва жамийки аъзоларнинг фасодга юз тутишидир. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Огоҳ бўлинг! Танада бир парча гўшт бор. Агар у салоҳиятли бўлса, жасаднинг бари салоҳиятли бўлади. Агар у фасодга юз тутса, жасаднинг бари фасодга юз тутади. Огоҳ бўлинг!

Покиза қалб бу – инсоннинг қалбини иймон ҳамда Аллоҳ азза ва жаллага бўлган бандалик тозалаб қўйган бўлишини ифода этади. Бас, шунда ушбу қалб инсонлардан етиши мумкин бўлган озорларни, у ер-бу ерлардан тегиши мумкин бўлган ҳақорат томчиларини кўтара олади ва тоза, оппоқ бўлиб қолади. Ҳар қачонки унга қора нуқта суқулиб кирмоқчи бўлса, унинг Аллоҳ таолога бўлган бандалиги уни эритиб йўқ қилади ва яна тоза, оппоқ бўлиб қолаверади. Мана шу тоза қалбдир.

Мавлоно Жалолиддин Румий ёзадилар:

«Каъба Озарнинг ўғли Иброҳим Ҳалилуллоҳ қурган иморат. кўнгил эса Азиз ва Жалил бўлган Аллоҳ таолонинг назаргоҳидир, (боқадиган еридир)...»...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🟢ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИНИНГ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТИ

🕌 Машғулотларни Тошкент Ислом институтининг қироат устозлари олиб боради.

🔸Бугун, 13 январь, пайшанба куни,
соат 14:00 да (Тошкент вақти билан) онлайн-тажвид дарсларининг амалий машғулотларини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: https://www.youtube.com/c/Muslimuzz

Facebook: www.facebook.com/muslimuzportal

Instagram: www.instagram.com/muslimuzportali

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар ❗️жонли эфир вақтида 97- 760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АҲИЛЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК – ОСУДА ҲАЁТ, ФАРОВОН ТУРМУШ ПОЙДЕВОРИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ислом дини инсонларни доимо аҳил-иноқ, тинч-тотув ва ҳамжиҳат бўлиб ҳаёт кечиришга чақиради. Тарихдан маълумки, мана шундай фазилатларга амал қилиб яшаган кишилар доимо бахту саодатга эришган. Аллоҳ таолога шукрки, юртимизда қўлга киритилаётган барча ютуқлар, муваффақиятлар замирида жамиятимиздаги иттифоқлик, ҳукм сураётган тинчлик мужассам, албатта.

Барча замонларда давлатнинг ривожланиши тинч-осойишта ҳаёт кечиришга узвий боғлиқ бўлган.
Зеро, энг йирик давлатлар ҳам фитналар сабаб ҳалокатга учраган. Шу сабабли тинчликни сақлаш, огоҳлик ҳамда ҳушёрликни ошириш ҳар бир замон ва маконнинг муҳим талаби бўлган.

Айниқса, ҳозирги мураккаб даврда турли сабаб ва омиллар билан низо чиқаришга ҳаракат қилаётган томонлар кўпайиб бораётган бир паллада осойишталикни таъминлаш учун астойдил қайғуриб яшашни даврнинг ўзи тақозо этаётганини барчамиз яхши англаб турибмиз.

Дин пешволари, таниқли уламолар жамиятда аҳилликни таъминлаш, силлаи раҳм қилиш, ўзаро ёрдам бериш, бир-бирига мурувват кўрсатиш ва ижтимоий иллатлардан сақланишга динимиз манбалари асосида мунтазам панду насиҳатлар қилиб келмоқда.

Ривоятлардан бирида Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Набий алайҳиссаломдан: “Эй Аллоҳнинг Расули! Менга Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўрайдиган бирор нарсани ўргатинг”, деб сўрадим. Шунда Узот: “Аллоҳ таолодан хотиржамликни сўранг”, дедилар. Бир неча кундан кейин яна Муҳаммад алайҳиссаломнинг олдиларига келиб, “Эй Аллоҳнинг Расули! Менга Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўрайдиган бирор нарсани ўргатинг”, деб сўрадим. Шунда Ҳазрати пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй амаким, Аллоҳ таолодан дунё ва охиратда хотиржамликни сўранг”, дедилар”. (Имом Термизий ривояти)...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream scheduled for
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
#ХУШХАБАР: ЯНГИ КЎРСАТУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ!

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан халқимизнинг илму маърифатини ошириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш мақсадида, “Маданият ва маърифат” телеканалида “Маърифий суҳбатлар” номли янги туркум кўрсатувлар ҳар пайшанба куни намойиш этилади.

🌙 Ушбу янги телелойиҳада таниқли уламолар, тажрибали имом-хатиблар ва моҳир мударрислар Ислом динининг маърифий таълимотлари, бугунги кундаги долзарб масалалар ҳамда ижтимоий муаммолар борасида сўз юритадилар. Шунингдек, томошабинлардан келган дин ва ҳаётга оид саволларга жавоблар берилади.

Ушбу теледастурнинг илк сонида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати уламолари “Фатво беришнинг масъулияти” борасида баҳс қиладилар ва айни кунларда муҳим бўлиб турган шаръий саволларга жавоб берадилар.

❗️Шу йил 13 январь, пайшанба куни соат 21:00 дан бошлаб, “Маърифий суҳбатлар” номли кўрсатувнинг илк сонини томоша қилишни тавсия этамиз.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу янги телелойиҳани барчамизга муборак қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР: ЯНГИ КЎРСАТУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ!

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан халқимизнинг илму маърифатини ошириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш мақсадида, “Маданият ва маърифат” телеканалида “Маърифий суҳбатлар” номли янги туркум кўрсатувлар ҳар пайшанба куни намойиш этилади.

🔸Шу йил 13 январь, пайшанба куни соат 21:00 дан бошлаб, “Маърифий суҳбатлар” номли кўрсатувнинг илк сонини томоша қилишни тавсия этамиз.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу янги телелойиҳани барчамизга муборак қилсин!

#Анонс #видеолавҳа

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 Муфтий ҳазратлари Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” (Хастимом) масжидига жума намозига ташриф қиладилар

🕌 Шу йил 14 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари жума намозини мўмин-мусулмонлар билан бирга адо этиш ва мавъиза қилиш учун Тошкент шаҳридаги Ҳастимом даҳасида жойлашган "Ҳазрати Имом" жомесига ташриф буюрадилар.

🔸 Муфтий ҳазратларининг жума намозларига ташрифлари ва суҳбатларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси барча ватандошларимизни она юртга садоқат, мардлик ва жасурлик байрами бўлган – “Ватан ҳимоячилари куни” билан муборакбод этади.

Аллоҳ таоло юртимизни тинч, халқимиз ҳаётини янада фаровон ва осмонимизни мусаффо айласин!

@muslimuzportal | Muslim.uz