Muslim.uz
92.1K subscribers
18.2K photos
5.09K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
“Қуръон мусобақаси – 2021” танловини онлайн кузатиб боринг!

Бугун, 14 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Декабрь – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” муносабат билан Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан институт талабалари ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2021” кўрик-танлови ўтказилади.

Қуръон мусобақасини бугун, соат 13:30 дан бошлаб қуйидаги ижтимоий тармоқдаги саҳифалар орқали онлайн томоша қилишингиз мумкин:

🌐 https://www.youtube.com/muslimUzLive
🌐 https://www.youtube.com/muslimuzz

🌐 https://facebook.com/oliymahad
🌐 https://www.youtube.com/oliymahad
🌐 https://facebook.com/muslimuzportal


Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream scheduled for
#ЖОНЛИ: “Қуръон мусобақаси – 2021” танловини онлайн кузатиб боринг!

Бугун, 14 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Декабрь – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” муносабат билан Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан институт талабалари ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2021” кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Қуръон мусобақасини қуйидаги ижтимоий тармоқдаги саҳифалар орқали онлайн томоша қилишингиз мумкин:

🌐 https://youtu.be/8M66RIlFmsA
🌐 https://youtu.be/Xa--A28zFAM

🌐 https://facebook.com/oliymahad
🌐 https://www.youtube.com/oliymahad
🌐 https://facebook.com/muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Луқмон" сурасидаги фарзанд тарбиясига оид оятлар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Видео_лавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream finished (2 hours)
Муфтий ҳазрат Фаластин элчисини қабул қилдилар

Шу йил 14 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Фаластин элчиси Муҳаммад Абдуллоҳ Таршаҳоний жанобларини қабул қилдилар.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream scheduled for
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
Муфтий ҳазрат Туркия элчиси билан учрашдилар

Шу йил 14 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Туркия элчиси Олган Бекар жаноблари билан учрашдилар.

Мулоқот аввалида муфтий ҳазратлари сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик ривож топаётгани, айниқса, диний-маърифий адабиётларни нашр этиш, биргаликда хайрия тадбирларини амалга оширишда яхши натижаларга эришилганини мамнуният ила қайд этдилар. Туркиялик дин пешволарининг Ўзбекистонга ташрифи, ўз навбатида юртимиз уламоларининг Туркия давлатига сафарлари самарали натижа бераётганига муфтий ҳазратлари катта урғу қаратдилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕋 Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонига
хизмат сафари якунлари тўғрисида

🔸Жорий йилнинг 1-9 декабрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонида Умра зиёратини ташкил қилиш бўйича хизмат сафарида бўлди.

Делегация бутун дунёда қўлланилаётган карантин чекловлари шароитида Умра сафарини ташкил қилиш бўйича Подшоҳлик муассасалари билан музокаралар олиб борди. Иншааллоҳ, яқин фурсатларда, COVID пандемияси бошланишидан аввал Умра сафари учун пул тўлаб, навбатда турганлар ва бошқа фуқаролар учун табаррук зиёратни амалга ошириш имкониятлари яратилади.

Карантин тартибларига мувофиқ меҳмонхоналарда зиёратчиларнинг хоналарга, автобусларда ўриндиқларга жойлаштиришда оралиқ масофа ҳисобига 50 фоизгача қисқартирилиш, озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқланган ҳолда тарқатиш, ўрнатилган бошқа карантин тартиб-қоидаларга риоя этиш унчалик катта бўлмаган миқдорда қўшимча маблағларни талаб этиши мумкин.

Умра зиёратлари муддатлари, қўшимча тўлов миқдори, вакцинация тўғрисидаги маълумотлар тез орада маълум қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz #Умра
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#олтин_сўз

7. Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳудан:
“Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уҳуд куни устма-­уст кийилган икки зирҳдан фойда топдилар” (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).
Изоҳ:
Аллоҳ таоло Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламни инсонлар ёмонлигидан ҳимоя қилиш хабарини берган бўлса-да, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жангда ҳимоя тадбирларини қўллаб, умматига бу соҳада ҳам раҳбар ва ўрнак бўлдилар.

Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 15 декабрь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 51-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 36-сураси бўлмиш 🌙 "ЁСИН" сурасиннинг 13-19 оятлари ўқиш қоидалари ўргатилади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЁЛ КИШИ ҲАЙЗ ҲОЛАТИДА ҚУРЪОН ЎҚИШИ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёл киши ҳайз кўрганда Қурьон китобини овозини чиқариб ёддан айтиши мумкин деб айтишди, агар у илм учун бўлса, шу ростми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши ҳайз ёки нифос ҳолатида Қуръон ўқиши мумкин эмас. Ёд олган сураларини эшитиши ёки тилига чиқармасдан, ўзи эшитмайдиган қилиб, қалбидан ўтказиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲОМИЛАДАН САҚЛАНИШ ҚАНЧАЛИК ТЎҒРИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёллар фарзанддан сақланиш учун бачадонига махсус мослама (спирал) кўйилади ёки лазер ёрдамида операция йўли билан бачадон найлари беркитилади. Бу иш динимизда қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизга кўра фарзанд кўриш эр-хотиннинг шахсий ҳуқуқлари саналади. Уни ўзаро маслаҳатлашиб, вақтинча чеклаб туришлари жоиз. Лекин замонамизнинг кўпчилик уламоларига кўра, жарроҳлик амалиёти орқали бачадон найларини беркитиб, аёлни мутлақо фарзанд кўрмайдиган қилиш жоизмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Live stream scheduled for
Live stream started