Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
АСР НАМОЗИГА 30 ДАҚИҚА ҚОЛГАН БЎЛСА ПЕШИН ЎҚИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бошқа бир намоз вақти кираётган бўлса фақат фарз намози ўқиладими? Дейлик, аср намози киришига қирқ дақиқа ёки ярим соат вақт қолган бўлса фақат фарз ўқиладими? Ёки аср вақтига 30 дақиқача қолгани учун пешин намози мутлақо ўқилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида имкон қадар намозларни аввалги вақтидан кечиктирилмагани мақсадга мувофиқ. Агар бирор юмуш билан намоз вақти кечикиб, кейинги намоз вақтигача ярим соат ёки ундан кам вақт қолган бўлса, суннат намоз ҳам ва фарз намозлар ҳам ўз ўрнида ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗
Улашинг: @diniysavollar👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шундай кшиларнинг охирати нима бўлади?
Кўнглингда динларнинг муҳокама майдонига айлантирма, аҳли илмларни устидан баҳс-мунозара қилма. Инсонларнинг эътиқодига чуқур ҳурматда бўл!
«Ҳазрати Али» жоме масжиди имоми Салоҳиддин Домла Шарипов

✅ Манба: islom.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarMedia is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг ғазабини ўчирувчи амал
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Видео_лавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТAСКИН №8
🔸"Таскин" кўрсатувининг навбатдаги мавзуси: "Аллоҳга бундай муносабатда бўлманг"
- Мусулмон ҳолатда кофирни ишини қилишнинг оқибати;
- Қалбингизга назар солганмисиз?
- Бахтдан ўзингиз юз ўгирманг...
Muslim.uz ҳамда Vaqf.uz ҳамкорлигидаги руҳий тарбияга бағишланган лойиҳа!
@muslimuzportal | @vaqfuz

👍1
AsSajdah
Abdulbasit Abdulsamad
▶️ Сажда сураси
📀 Абдулбасит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳ
#Қуръон
▶️32
Савобидан сиз ҳам баҳраманд бўлинг
⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
📀 Абдулбасит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳ
#Қуръон
▶️32
Савобидан сиз ҳам баҳраманд бўлинг
⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from mp3muslim.uz
Ҳакимлар илм - ҳунарсиз кишини “қанотсиз қуш” деб номлаганлар...
Муҳаммад ибн Ҳасан раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Худди илм олиш фарз бўлгани каби, касбу ҳунар ўрганиш ҳам – фарздир”. Ҳакимлар илм -ҳунарсиз кишини “қанотсиз қуш” деб номлаганлар.
манба:
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Муҳаммад ибн Ҳасан раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Худди илм олиш фарз бўлгани каби, касбу ҳунар ўрганиш ҳам – фарздир”. Ҳакимлар илм -ҳунарсиз кишини “қанотсиз қуш” деб номлаганлар.
манба:
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ПОЕЗДДА СУВ ЙЎҚ БЎЛГАНДА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Поездда сув йўқ бўлганда таяммум қилиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар поезднинг бирор қисмида сув топилмаса ва намоз вақти чиқиб кетмай туриб яқин бекатга ёки манзилга етишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилиш мумкин. Гарчи поезд юриб кетаётган вақтда ташқарида сув кўриниб турган бўлса ҳам. Чунки, сувни мавжудлиги, кўриниб туриши таҳорат олишни вожиб қилмайди. Балки, таҳорат олиш учун ундан фойдалана олиш қудрати топилиши шартдир. Шунинг учун фуқаҳолар сув мавжуд бўлсада, унинг истеъмолига қодир бўлмаса таяммум қилишга рухсат берганлар. Валлоҳу аълам.

Улашинг: @diniysavollarForwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
БУ КЕЛИШУВ РИБОГА КИРАДИМИ?
#савдо #насия_савдо
❓835-CАВОЛ: Бир танишим 3000$ га машина сотиб олди, кейин ўша машинани манга викупка яъни ўзимга қоладиган қилиб берди. Ўша машинани ман 24 ойда 6000$ қилиб бераман. Лекин бошланғич тўлов бермаганман, яъни шапка бермаганман. Бу келишув рибога кирадими ёки кирмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу рибога кирмайди. Балки бу савдо насия савдо бўлиб, насия бўлгани учун табиийки нақд савдога қараганда баҳоси қимматроқ бўлади. Бу ҳақида замонамизнинг етук уламоларидан Фазилатли Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний шундай дейдилар:
أما الائمة الأربعة وجمهور الفقهاء والمحدثين فقد اجازوا البيع المؤجل بأكثر من سعر النقد بشرط أن يبت العاقدان بأنهبيع مؤجل بأجل معلوم وبثمن متفق عليه عند العقد
Тўрттала мазҳаб имомлари ва фуқаҳо муҳаддислар жумҳури насияни нақднинг баҳосидан қимматроқ сотиш савдосига ижозат берганлар. Лекин, олувчи ва сотувчи муайян муддатга ва келишув вақтидаги муайян нархга узил-кесил келишиб олишлари шарт. (“Буҳусун фи қозоя фиқҳийя муъасиро” китоби).
Шундан кўриниб турибдики, нақдга кўра насияга қимматга сотиш жоиз, бўлиб тўлашга келишиш ҳам жоиз. Лекин келишилган муддат тайин бўлиши ва савдони нақд ёки насиядан қайси бирига эканлиги, келишув вақтида тайин топиши шарт. Агар икки томон “Нақдга олсанг фалонча, насияга олсанг фалонча” деб иккисидан бирига узил-кесил келишиб олинмаса, савдо фосид бўлади.
Насия савдо билан сотиб олинган нарса ҳам тўлиқ харидорнинг тасарруфига ўтади ва харидор сотувчидан (пулни нақд бермагани учун) маҳсулотнинг нархига қарздор бўлиб қолади. Бундан кейин сотувчи харидордан фақат пулни сўрайди, машинани эмас. Бунинг устига насиянинг муддати тўлгач, харидор пулни тўлай олмаса, яна қўшимча нарх қўйиш (баъзилар буни жарима дейди) жоиз эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
👍1
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ҚАЗО-ҚАДАРНИ ДУО ҚАЙТАРАДИМИ?
#ақида
❓836-CАВОЛ: Қазойи қадарни дуо қайтарадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Термизий ривоятида: “Албатта, дуо нозил бўлган ва энди нозил бўладиган (касаллик, мусибат каби)ларда нафъ беради”.
Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қазони фақат дуо қайтаради, умрни фақат яхшиликлар зиёда қилади” (Термизий ривояти).
Ушбу ҳадисларнинг зоҳиридан қазо-қадар ўзгариши тушунилади. Аммо Аҳли сунна вал жамоъа ақидасига кўра қазо-қадар ўзгармайди. Зоҳиридан қараганда икки бир бирига қарама қарши тушунча пайдо бўлмоқда.
Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий:
Баъзи одамлар қазо ва қадарга иймон келтириш сабабларга мурожаат қилишга ҳожат қолдирмайди деб ўйлайдилар. Масалан касал одам шифо топиш учун дори дармонга муҳтож эмас. Чунки унинг тақдирида шифо топиш ёзилган бўлса, шифо топаверади. Ризқ тақдирга ёзилган бўлса, Аллоҳ ризқ бераверади, касбга – ишлашга ҳожат йўқ деб ўйлайдилар. Бу нотўғри эътиқоддир.
Чунки тақдирда фақат натижалар ёзилган эмас. Балки натижаларга олиб борувчи сабаблар ҳам ёзилган. Ҳамма нарса тақдирда битилган. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Ҳар нарса тақдир биландир. Ҳатто ожизлик ва топқирлик ҳам” (Табароний ривояти).
Шунга кўра бир инсонга касаллик етиши Аллоҳнинг тақдири билан бўлгани каби, унинг табибга ва дори дармонга мурожаат қилиб, шифо топиши ҳам тақдир биландир.
Масалан Аллоҳ таоло Собиқ азалий илмида фалон банданинг муаййан вақтда касаллик чангалига тушишини билган. Ҳудди шунингдек, ўша фалончи Аллоҳга тазарруъ қилиб, шифо сўрашини ёхуд садақотлар қилиб, унинг баракотидан шифо беришини сўрашини билган. Ҳамда унинг дуосини ижобат қилиши ёхуд ажали етгани сабаб дуосини ижобат қилмалигини ҳам билган. Хуллас мазкур воқеъалар силсиласининг ҳаммаси тақдирда мавжуддир.
Хулоса қилиб айтганда тақдирни ўзгартирувчи дуонинг ўзи ҳам тақдирда битилгандир.
“Мазкур иккала ҳадис бир-бирига зид эмас. Ҳа, Аллоҳ таоло халойиқнинг миқдорларини осмонлару ерни яратишидан эллик минг йил олдин битиб қўйган, Унинг битиб қўйганида асло ўзгариш бўлмайди. Лекин У зот рўй берадиган ушбу нарсаларга азалий сабабларни тайин қилган. Яъни солиҳ амаллар саодатга эришиш учун қўйилган азалий сабаблар бўлса, ёмон амаллар бадбахт бўлиш учун азалий сабаблардир. Шунингдек, яхшилик, гўзал хулқли бўлиш ва қариндошлик алоқаларини боғлаш каби амаллар ҳам азалий сабаблар қаторига киради” (Ҳофиз Абул Қосим Лалкоий. “Шарҳу эътиқоди аҳли сунна” 3-жуз. “Мактабатуш шомила”. – Б. 18.).
Валлоҳу аълам.

АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРГАН БАНДАЛАР
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Видео_лавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Видео_лавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍1
Аллоҳ таоло дунё ҳаёти ҳақида ояти каримада шундай ўхшатма қилган:
“(Эй, Муҳаммад! Одамларга) дунё ҳаёти мисолини келтиринг. (У) худди бир сув кабидирки, Биз уни осмондан ёғдиргач, (баҳорда) у сабабли ер ўсимликлари (бир-бирига) аралашиб (қалинлашиб) кетур, сўнгра (кузда) шамоллар учириб кетадиган хашакка айланиб қолур. Аллоҳ ҳамма нарсага қодир зотдир” (Каҳф сураси 45-оят)...
манба
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
“(Эй, Муҳаммад! Одамларга) дунё ҳаёти мисолини келтиринг. (У) худди бир сув кабидирки, Биз уни осмондан ёғдиргач, (баҳорда) у сабабли ер ўсимликлари (бир-бирига) аралашиб (қалинлашиб) кетур, сўнгра (кузда) шамоллар учириб кетадиган хашакка айланиб қолур. Аллоҳ ҳамма нарсага қодир зотдир” (Каҳф сураси 45-оят)...
манба
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸"Исломда гендер тенгликнинг ўзига хос тамойиллари" китоби тақдимоти ўтказилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
🔸Ҳамдардлик билдирамиз
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
🔸Наманган вилоятининг таниқли уламолари Поп туманига ташриф буюрди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
🔸"Абу Ҳанифа" масжидига илк ғишт қўйилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
🔸Шайх Алижон қори: Дунё – охират экинзори
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
🔸Қашқадарё имом-хатиблар маърифат ёймоқда!
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
🔸Мир Араб мадрасасига Ал-Азҳар шайхлари ташриф буюрди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz