Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Live stream finished (1 hour)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
16-дарс Шафоат нима ва у неча тур бўлади? Ал-мийсоқ нима дегани?

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Исломий_ақида_дарслари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
#Онлайн: Халқаро Қуръон мусобақаси ғолибини тақдирлаш маросими бошланди

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида Қирғизистонда ўтказилган “Куран жази” номли халқаро Қуръон мусобақада фахрли учинчи ўринни эгаллаган институт талабаси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов шарафига бағишлаб тақдирлаш тадбири бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров қатнашмоқдалар.

Тафсилотларни сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.

⬇️ ЖОНЛИ

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream finished (32 minutes)
Муфтий ҳазрат Қуръон мусобақаси ғолибига бир йиллик ўқув шартномаси тўлангани ҳақидаги ёрлиқни топширдилар

Бугун, 2 ноябрь куни Тошкент ислом институтида ўтган ой охирида Қирғизистонда бўлиб ўтган халқаро Қуръон мусобақасида 3-ўринни эгаллаган Ҳабибуллоҳ қори Олимжоновни тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Батафсил... https://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/29476

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саҳобаларнинг Пайғамбар алайҳиссаломга бўлган севгилари

Тўлиқ видео кўриш
👉https://youtu.be/6YpTQAaPn6U

Устоз Абдул Азим домла ЗИЁУДДИН

#сийрат_суҳбатлари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиҳ бола: Болажонлар учун эшик тақиллатиш ва изн сўраш одоби

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Солиҳ_бола
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОНЛАЙН СИЙРАТИ НАБАВИЯ СУҲБАТЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ

🔸БУГУН, 2021 йил 2 ноябр,
сешанба куни соат 19:20 дан бошлаб, онлайн сийрати набавия суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

🔸Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғлининг онлайн сийрати набавия суҳбатлари тақдим этилади.

Ислом уммати қадимдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганишга катта аҳамият бериб келган.

Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳумонинг ўғли Зайнул Обидин роҳматуллоҳи алайҳ: “Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари Қуръоннинг сураси ўргатилгани каби ўргатилар эди”, деган.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг набираси Исмоил ибн Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳ айтади:
«Отам бизга сийратни ўргатар ва “Ўғлим, бу (илм) ота-боболарингизнинг шарафидир, уни эсдан чиқарманглар”, дер эдилар».

Имом Зуҳрий:
“Сийрат илмида дунё ва охират илми бор”, деган. (Ибн Касир, Ибн Асокир ва Хатиб Бағдодийлар ривояти)

Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz
Instagram: muslimuzportali
Live stream scheduled for
🔴ЖОНЛИ: Сийрати Набавия -Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қубо масжидига асос солишлари сўнг Мадинага ташрифи қудумлари 50-дарс, 02.11.21

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали тамоша қилиш

Instagram орқали тамоша қилиш

Telegram voice орқали эштиш

🟢 ITV орқали тамоша қилиш (tas-ix)

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:

«Албатта, мен яхши хулқларни тамомига етказиш учун юборилдим».

📚Имом Аҳмад ривоят қилган.

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ҳақиқий тақводор киши...

Қуйида биз Қуръони каримда зикри келган кишилар, уларга берилган таърифлар ва у кишиларни бошқа инсонлардан ажратиб турадиган белгиларини ўрганиб чиқамиз. Мақсадимиз, кимнидир таърифламоқчи бўлганда, ўз нафсимизга ёки бошқаларга баҳо бермоқчи бўлганда, кишиларнинг қадрини ўлчашда, Роббимиз ўрнатиб берган меъзондан фойдаланишдир.

Аллоҳ таоло айтади: “Ушбу (илоҳий) Китоб (Қуръон) шубҳадан холи ва (у шундай) тақводорлар учун ҳидоят (манбаи)дирким, 3. улар ғойиб (диний хабарлар)га имон келтирадиган, намозни мукаммал ўқийдиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан (садақа ва) эҳсон қиладиганлардир. 4. Яна, улар Сиз (Муҳаммад)га ва Сиздан илгари (ўтган пайқамбарларга) нозил қилинган нарса (илоҳий китоблар)га имон келтирадиган ҳамда охират (қиёмат)га қатъий ишонч ҳосил қиладиганлардир. 5. Айнан улар Парвардигорлари томонидан (ато этилган) ҳидоят узрадирлар ва айнан улар нажот топувчилардир”. (Бақара сураси 2-3—оятлар)

Айтинг (эй Муҳаммад): «Сизларга булардан яхшироқ нарса ҳақида хабар берайми? Тақводор кишилар учун Парвардигорлари ҳузурида улар абадий қоладиган, тагларидан дарёлар оқиб тургувчи боғлар, покиза жуфтлар ва Аллоҳнинг ризолиги бор. Улар: «Парвардигоро, бизлар сенга иймон келтирганмиз, бас, гуноҳларимизни мағфират айла ва бизни жаҳаннам азобидан асра!» — дейдиган, сабр-қаноатли, иймонларига содиқ, ибодат-итоатли, инфоқ-эҳсонли бўлган ва саҳарларда Аллоҳдан мағфират тилайдиганлардир. (Оли имрон сураси 15-16-17-оятлар)

(У тақводор зотлар) яхши-ёмон кунларда инфоқ-эҳсон қиладиган, ғазабларини ичларига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) афв этадиган кишилардир. Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади. (У тақводор зотлар) қачон бирон-бир нолойиқ иш қилиб қўйсалар ёки (қандайдир гуноҳ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдиган. — Ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур, — билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир. (Оли имрон сураси 134-135 -оятлар)

Демак, ҳақиқий тақводор киши:

1. Ғайбга иймон келтиради.
2. Намозни мукаммал адо этади.
3. Инфоқ ва эҳсон беради.
4. Барча пайғамбарларга иймон келтиради.
5. Барча илоҳий китобларга иймон келтиради.
6. Қиёмат кунига қатъий ишонади.
7. Гуноҳлари учун истиғфор айтиб кечирим сўрайди.
8. Жаҳаннам азобидан паноҳ сўрайди.
9. Сабр қаноатли бўлади.
11. Иймонига содиқ бўлади.
12. Роббисига ибодатли ва итоатли бўлади.
13. Саҳарларда истиғфор айтади.
14. Ғазабини ичга ютади.
15. Кишиларнинг хато ва кaмчилигини кечиради.
16. Гуноҳ иш қилиб қўйганда дарҳол тавба қилиб, истиғфор айтади.
17. Гуноҳ ишларда бардавом бўлмайди.

Хулоса:

Тақводорликнинг белгилари ушбу оятларда зикр қилинган сифатлардир. Юздаги соқол, бошдаги салла, эгнида турган чопон ёки қўлидаги тасбеҳи кишининг тақводор эканлигини билдирмайди. Бу кўриниш ёлғончи бўлиши ҳам мумкин. Тақвонинг жойи эса қалбда бўлади. Кимки, ушбу меъзонга тушмас экан, айтаётгани қуруқ даъво холос. “Қуруқ қошиқ оғиз йиртади”, деганларидек, қуруқ даъво ҳам фақатгина надомат келтиради холос.

Аллоҳ таоло барчамизни ҳақиқий тақводорлардан қилсин.

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЁЛ КИШИ СОЧИНИ БЎЯШИ ҲАРОММИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёл киши сочини краскага бўяши ҳаромми? Агар сочни краскага бўяса таҳорат ўтмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу масалада ҳукм сочга сув етиш ёки етишмаслигига боғлиқдир. Ҳозирги кимёвий краскаларда бўялганида сочнинг остига сув етмаслиги аниқ ёки шубҳали бўлса, уни тарк қилиш керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Сизни шакка солаётган нарсани қўйиб, аниқ нарсага амал қилинг” деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГДАН ДАРОМАД ТОПСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Яқинда интернет тармоғида даромадли иш таклифини кўриб қолдим. Унга кўра сайёҳлик агентлиги клуби ўзларида сайёҳ сифатида рўйхатдан ўтишни, бу компанияни реклама қилиб яна бошқа сайёҳларни жалб қилишни, бунинг эвазига ойлик маош тўлашни ва бепул саёҳатга боришни таклиф этишмоқда. Қанча кўп одам жалб қилса, шунча кўп маош тўланар экан. Айтишларича, бу "тармоқли маркетинг" дейилар экан. Саволим шуки, бу тарзда даромад олишнинг шариатимизга зид жиҳатлари йўқми? Шу тарзда саёҳат қилсам ва даромад топсам гуноҳкор бўлиб қолмайманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фақат реклама учун ҳақ тўлайдиган бўлса, ундан даромад олишинигиз мумкин. Аммо шу компанияга одам қўшиш ва у одам ҳам шу хизматдан фойдаланиши ва у ҳам одам қўшиши шарт деган шартлар бўлса, бу тармоқли маркетинг бўлиб, бу шаръан нотўғри ишдир. Бу ҳақида аввал батафсил баён қилганмиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Онлайн: Айни дамда муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Тошкент вилояти имом-хатиблари билан йиғилиш ўтказмоқда

Тафсилотларни сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 3 ноябрь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 48-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 67-сураси бўлмиш 🌙 "МУЛК" сурасиннинг 19-24 оятлари ўқиш қоидалари ўргатилади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: muslimuzportali

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar