Muslim.uz
91.1K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ГАП ТАШУВЧИ ЖАННАТГА КИРМАЙДИ!
https://youtu.be/2zQJrfJ0qEQ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Ko'kaldosh madrasasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Qabul_2021

qabul.muslim.uz tizimi orqali online hujjat topshirish

Ko‘pchilik abiturientlarning talablarini inobatga olgan holda qabul.muslim.uz tizimi orqali O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi o‘rta maxsus islom ta'lim muassasalariga online hujjat topshirish bo‘yicha videoqo‘llanma tayyorlandi.

©️Ko‘kaldosh ATT bo‘limi

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тажвидга оид савол-жавоб: 6-сон (Шайх Алижон қори)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#тажвидга_оид_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Аёлингни дуосини олдингми?.."

Акмалхон домла Акрамхон ўғли

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Қалб_шифохонаси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
​​ОНЛАЙН СИЙРАТИ НАБАВИЯ СУҲБАТЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ

🔸БУГУН, 2021 йил 06 июль,
сешанба куни соат 20:30 дан бошлаб, онлайн сийрати набавия суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

🔸Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғлининг онлайн сийрати набавия суҳбатлари тақдим этилади.

Ислом уммати қадимдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганишга катта аҳамият бериб келган.

Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳумонинг ўғли Зайнул Обидин роҳматуллоҳи алайҳ: “Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари Қуръоннинг сураси ўргатилгани каби ўргатилар эди”, деган.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг набираси Исмоил ибн Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳ айтади:
«Отам бизга сийратни ўргатар ва “Ўғлим, бу (илм) ота-боболарингизнинг шарафидир, уни эсдан чиқарманглар”, дер эдилар».

Имом Зуҳрий:
“Сийрат илмида дунё ва охират илми бор”, деган.
(Ибн Касир, Ибн Асокир ва Хатиб Бағдодийлар ривояти)

Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz
Instagram: muslimuzportali
@muslimuzportal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига шарҳ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚАССОБГА ИШ ҲАҚИ ҚАНДАЙ БЕРИЛАДИ?
#қурбонлик

713-CАВОЛ: Қассобга иш ҳақи қандай берилади? Қурбонлик гўштидан ёки терисини иш ҳақи қилиб бериш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонликнинг гўштидан ёки терисидан ёки унга тегишли бирор-бир аъзосини қурбонликни сўйган қассобга хизмат ҳаққи сифатида бериш мумкин эмас. Чунки Пайғамбаримиз алайҳисалом ҳазрати Алий разияллоҳу анҳуни бундай қилишдан қайтарганлар:

ولا تعط أجر الجزار منها (رواه الإمام البخاري عن عبد الرحمن بن أبي ليلى رضي الله عنه)

“Қурбонлик учун сўйилган жонлиқдан қассобнинг ҳаққини берманг” (Имом Бухорий ривояти).

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, қурбонлик қилувчи қассобнинг ҳаққини ўз ҳисобидан бериб бўлгандан кейин, қассобга эҳсон сифатида қурбонликнинг гўшти, ёғи, териси каби нарсаларидан бериши жоиз. Бунда қассобга хизмат ҳаққидан ташқари ҳадя берилаётган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Live stream scheduled for
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
Forwarded from Fitrat.uz
#Хабарлар

Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг Тошкент вилоятига ташрифи бошланди (давоми)

Бугун, 7 июл куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Тошкент ва Янгийўл туманларига ташриф буюришади.

Бугуннинг ўзида

"Кўктерак" жоме масжидига

1. Ш.Миноваров – Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси;
2. Аброр Мухтор Алий – Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази масъул ходими;
3. Ж.Раупов – Тошкент вилояти бош имом-хатиби.

"Ҳасанбой ота" ва "Мирҳалил ота" жоме масжидларига

1. Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари;
2. Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов - Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи;
3. Обиджон домла Мирхамидов – Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби

"Ҳузайфо" ва "Халқобод" жоме масжидларига

1. Иброҳим Иномов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари;
2. Салоҳиддин домла Шарипов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси;
3. Абдулҳаким домла Акмалов – Тошкент вилояти Охангарон шаҳар бош имом-хатиби

"Абдуллоҳ ибн Аббос" ва "Зуннурайн" жоме масжидларига

1. Музаффар Комилов – Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари;
2. Исмоил Муҳаммад Содиқ – Тошкент шаҳри “Шайх Муҳммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби;
3. А.Хайдаров – Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили;
4. Зокир домла Зиятдинов – Қибрай тумани бош имом-хатиби

"Саид ибн Зайд" ва "Пусур оқсоқол" жоме масжидларига

1. Абдуқаҳҳор домла Юнусов – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари;
2. Исҳақжон домла Бегматов – Тошкент шаҳри “Имом Термизий” масжиди имом-хатиби;
3. Қамариддин домла Қамбаров – Янгийўл тумани бош имом-хатиби

"Олтинобод" ва "Жоме" жоме масжидларига

1. Э.Рустамов – Чилонзор тумани бош имом-хатиби;
2. Раббимқул домла Муҳаммадиев – Яккасарой тумани “Ракат” масжиди имом-хатиби;
3. Ҳумоюддин домла Тошболтаев - Янгийўл шаҳар бош имом-хатиби

Тафсилотларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда кузатиб боринг:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Live stream started
Live stream finished (57 minutes)
#янги_лойиҳа
"ТAСКИН" ЯНГИ КЎРСАТУВ

ПРЕМЬЕРА: Бугун, 07.07.2021 соат 20:21

Muslim.uz ҳамда Vaqf.uz ҳамкорлигида руҳий тарбияга бағишланган янги лойиҳа!

"Таскин" кўрсатуви динимизнинг тамал тошларидан бири бўлмиш нафс тарбияси масалаларига бағишланади. Унда динимизнинг руҳий-маънавий ва ахлоқ-одобга оид таълимотлари Қуръони карим ва Суннат асосида баён қилиб берилади.

🔸"Таскин" кўрсатувининг нишона сони мавзуси:
"Қалб ҳаловати ва руҳий хотиржамлик сари" деб номланган бўлиб, унда қуйидаги масалаларга илмий-диний жавоблар берилади:
– Нега инсонларнинг қалби хотиржам эмас?
– Рухнинг озуқаси ва унинг касалликларининг сабаби нима?
– Нима учун кунига ҳар 40 сонияда бир инсон ўз жонига қасд қилмоқда?
– Наҳотки инсон дунёга ҳам сиғмай қолиши мумкин?!
– Инсон қачон бехавотир бўлади?
– Депрессия, қон босимнинг ошиши, стресс, қандли диабет (сахар), саратон (рак) каби касалликларга сабаб бўлувчи омиллар....

Унутманг! Инсон икки қисмдан таркиб топган: руҳ ва жисм. Жисм бетоблиги шифокор орқали даволанади, руҳ касаллигига руҳий тарбия “шифокор”лари яъни тасаввуф олимлари орқали малҳам топилади.

Жисм касал бўлса, унинг давоси топилмаса, дард инсон вафот этиши билан танани тарк этади. Аммо руҳ носоғлом, унда айб-нуқсон, касаллик бўлса, инсон вафотидан кейин ҳам тузалмайди. Инсонга озор беришда давом этади.... Шундай экан руҳингиз касалликларига беэътибор бўлманг!

@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
⚡️МТРК тизимида «Ҳидоят сари» илмий-маърифий онлайн телеканали ташкил этилди

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан ташкил этилган ОТТ платформаси (Over the Top) бугунги кунда самарали фаолият олиб бормоқда.

📺 МТРК архив фондида диний илмий экспертизадан ўтган, турли талқинга ўрин бермайдиган даражада ишончли маълумотларга асосланган диний-тасаввуфий, илмий-маърифий, исломшунослик ва тарих, аждодлар мероси каби туркум теледастурлар, алломалар ҳақида ҳужжатли фильмлар, уламо ва имом-хатибларимизнинг маърифий суҳбатлари, шунингдек, ҳадису ривоятлар асосида тайёрланган махсус фильмлар, теленовелла ва ижтимоий телероликларнинг сон жиҳатдан салмоқли базаси мавжуд.

🌐 Шулардан келиб чиққан ҳолда, МТРК ОТТ платформасида ёшларнинг маданий-маърифий, диний билимларини ошириш мақсадида "Ҳидоят сари" Илмий-маърифий виртуал (онлайн) телеканали ташкил этилди.

🔎 Туну кун ишлайдиган "Ҳидоят сари" илмий-маърифий виртуал (онлайн) телеканалида Ўзбекистон МТРК тизимида ишлаб чиқилган ва ўрнатилган тартибда тегишли илмий, диний экспертизалардан ўтказилган, эфирга узатилган ва бугунги кунда МТРК Архив Фондида сақланиётган қуйидаги телемаҳсулотлар ўрин олади:

✔️ мамлакатимизда ислом маданияти, илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломаларимиз меросини, муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларни обод этиш, муқаддас динимиз мусаффолигини асраш, аҳоли, айниқса, ёшларни Ватанга садоқат, миллий-диний қадриятларимизга ҳурмат ҳамда турли миллат ва эътиқод вакилларига нисбатан бағрикенглик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар кенг тарғиб этилган теледастурлар;

✔️ халқимизнинг диний саводхонлигини ошириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари билан аҳолини яқиндан таништириб бориш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чуқур фалсафий ва ибратга йўғрилган илмий-оммабоп ва бадиий кўрсатувлар;

✔️бугунги глобаллашув даврида инсоният ҳаётига хавф солаётган муаммолар ҳамда оилавий, одоб-ахлоқ ва ёш авлод тарбиясининг долзарб масалалар юзасидан дин соҳаси вакиллари, мутахассис ва олимлари билан баҳс-мунозара ва мулоқотлар, давра суҳбатлари;

✔️аҳоли, хусусан ёшларни ғаразли кучлар ва оқимларнинг таъсиридан асраш, терроризм ва экстремизм ғояларининг асл мақсадларини фош этиш, ҳар хил оқимлардан, шу жумладан, «оммавий маданият»нинг зарарли иллатларидан ҳимоя этишга йўналтирилган махсус кўрсатув ва роликлар.

🔗 Манзилhttps://www.uztv.tv/channels/hidoyat-sari

Манба

@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar