Muslim.uz
91.1K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Бу ой – гуноҳлари кечириладиган вақтдир. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилади:

яъни: “Ким Рамазон ойида имон билан, савоб умидида рўза тутса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади” (Муттафақун алайҳ).

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вақф фонди “Кўкалдош” мадрасасига 187 954 000 сўмлик 9 та “СМАРТ” доска хайрия қилди

Эҳсон
қилганларни Аллоҳ мукофотласин!

Бошқаларга ҳам улашинг: @vaqfuz
“Рамазон келганда, Раҳмат эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади” (Муттафақун алайҳ).

#Рамазон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 21 апрель куни, соат 14:00 да
(Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 35-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 83-сураси бўлмиш 🌙 "МУТОФФИФУН" сурасининг 1-21 оятлари ўқиш қоидалари ўргатилади.

Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: muslimuzportali

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топишмоқли 40 ҳадис | 9 - ҳадис

Умматимдан ким 40 ҳадисни одамларга ўргатиш учун ёдласа, мен қиёмат куни унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан  (Ҳадиси Шариф)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ИФТОРЛИК_ВАҚТИ
21 апрель 9 кун
#Рамазон_2021

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 MUBORAK OY SUHBATLARI | RAMAZON OYINING 9 KUNI
https://youtu.be/GAOWjf2wBJs

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Менинг Рамазоним!"

2-қисм

Кўзим очилишини истамайман...

#рамазон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕌 Бугун “Мирза Ғолиб” жоме масжидидаги таровиҳ намози Muslim.uz портали ва ITV.uz орқали ЖОНЛИ узатилади

🌙 Muslim.uz жамоаси ушбу улуғ ойнинг ҳар бир кунида пойтахтимиз масжидларидаги таровиҳ намози ва Қуръон карим хатмини muslim.uz сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда ITV.uz интернет телевиденияси орқали онлайн бериб боради.

🔸Бугун, 21 апрель куни Тошкент вақти билан кечки соат 21 :00 да пойтахтимиздаги “Мирза Ғолиб” жоме масжидида ўқиладиган таровиҳ намозидаги хатми Қуръонни онлайн – ЖОНЛИ ЭФИРДА кузатиб боришингиз мумкин!

🕌 Хатми Қуръонни юртимизнинг энг ҳушовоз, гўзал қироат соҳиби бўлган Жаҳонгир қори Неъматов, Муҳаммадюсуф қори
Ҳомидов, Ҳикматулло қори Хомидовлар ўқиб берадилар.

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни улуғ Рамазон ойи кечаларини Ўзининг буюк каломи Қуръони Карим тиловатларига сомеъ бўлиб, таровеҳ намозларини тўлиқ ва мукаммал адо этишимизни насиб қилсин!

🤲 Аллоҳ таолонинг каломи тиловатини қуйидаги линклар орқали томоша қилинг! Бу файзли онларни яқинларингиз ва аҳли оилангизга ҳам тортиқ этинг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Рамазон_туҳфаси №5

🌙 8 ТА МАРКАЗИЙ ТЕЛЕКАНАЛДА РАМАЗОНГА ОИД КЎРСАТУВЛАР ЭФИРГА КЕТМОҚДА

Мўмин-мусулмон халқимизга Рамазон туҳфаси сифатида улуғ ой давомида ҳар куни саҳарлик ва ифторлик вақтида давлат ва нодавлат телеканалларда турфа хил Рамазон ойи теледастурлари бериб борилмоқда. Жумладан:

🔸 Рамазон туҳфаси кўрсатуви "O‘zbekiston" (4:20 — 19:00), "Mahalla" (20:00), "Madaniyat va ma’rifat" (21:00), "ZO`R TV" (4:00) каби республика ва барча ҳудудий (08:00 – 10:00) телераканалларда;

🔸 Фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг Рамазон суҳбатлари “O‘zbekiston” (3:20 — 12:00), “Mahalla” (4:20), “Madaniyat va ma’rifat” (5:20), “Sevimli TV” (4:25), “ZO`R TV” (18:45), “Milliy TV” (3:24 — 18:04) ва ҳудудий телеканалларда (16:00 – 18:00);

🔸 Таниқли уламоларнинг “Муборак ой суҳбатлари” номли онлайн диний савол-жавоб дастури “Uzreport.TV” телеканалида (3:30 — 18.00);

🔸 “Ибрат” номли диний-маърифий кўрсатув "Менинг юртим" – “МY 5” телеканалида (4:05 — 19:15);

🔸 “Инсон қалбига йўл” (18:55), “Одамийлик мулки” (4:15) кўрсатувлари “Sevimli TV” телеканалида.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу маърифий кўрсатувларни халқимизга манфаатли қилсин, хайрли ишга ҳисса қўшган барчага ажру мукофотини кўпайтириб берсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream finished (1 hour)
#САҲАРЛИК_ВАҚТИ
22 апрел 10 кун
#Рамазон_2021

«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бақара сураси 106-119 оятлар

Шайх Алижон қори қироати

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#қироат
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ФИДЯ

“Фидя” сўзи луғатда мол ва шунга ўхшаш нарса эвазига бирор мажбуриятдан халос бўлиш маъносини билдиради. Шариатда маълум бир амални адо этишнинг ўрнига мол сарфлаш фидя бериш дейилади.

Фидя Рамазон рўзасини тута олмайдиган кекса кишилар, сурункали хасталикка чалинган, тузалишдан умиди йўқ кишининг рўза тутиши ўрнига (Бақара сураси, 185-оят) бериладиган маълум миқдордаги молдир.

Имом Бухорийнинг ривоятида: «Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо: “Бу оят мансух эмас, балки қари чол ва кампир учун. Улар рўза тутишга қодир эмас. Ҳар бир кун ўрнига бир мискинни таомлантирадилар”», деган.

Рамазон рўзасини тутишга қодир бўлмаган қариялар ва тузалишига умид йўқ кишилар Рамазон бошида ёки охирида ҳаммасини битта қилиб ё ҳар куни биттадан фидя беришади. Фидянинг миқдори бир кун учун бир мискиннинг бир кунлик таоми қийматичадир.

“Агар бемор тузалганидан кейин касал бўлган кунларича яшаб ўлса, мусофир муқим бўлганидан кейин сафар муддатича яшаб ўлса, меросхўри қазо қилган миқдорича фидя беради. Агар оз яшаб ўлса, касал одам соғ бўлган кунича, мусофир муқим бўлган кунлари миқдорича фидя беради. Бунинг учун васият шарт. Васиятга амал қилиш у қолдирган молнинг учдан биридан бўлади. Ҳар бир қазо қилинган намознинг фидяси бир кунлик рўзанинг фидяси миқдоричадир. Бировнинг ўрнига бошқанинг ибодати ўтмайди”.

Ибн Умар розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қазо рўзаси бўлатуриб вафот этган киши ҳақида: “Унинг номидан ҳар бир кун ўрнига бир мискинга таом берилади”, деганлар» (Имом Термизий ривояти).

“Мухтасарул виқоя”да бундай дейилади: «Ўта қари одам рўза тутишдан ожиз бўлса, оғзини очади ва ҳар бир тутмаган куни учун бир мискинга садақаи фитр миқдорида таом беради. Кейин рўза тутишга қодир бўлиб қолса, қазосини тутади. Ҳомиладор ёки ўзи ва боласига зарар етишидан чўчиган эмизикли аёл, бемор хасталиги зиёда бўлишидан қўрққан бемор ва мусофир оғизларини очадилар ва фидясиз қазо қиладилар. Аммо зарар бўлмаса, сафарда рўза тутган афзал».

Абдуллоҳ АЛИҚУЛОВ тайёрлади.
"Ҳидоят" журналининг 2021 йил 3-сонидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вақф фонди "Рамазон туҳфаси" тадбири доирасида ҳомийлар билан ҳамкорликда 1723 оилага, жами 235 554 300 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилди.

Хайрия қилганларни Аллоҳ мукофотласин!

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
🟢ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИНИНГ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТИ

🕌 Машғулотларни Тошкент Ислом институтининг қироат устозлари олиб боради.

🔸Бугун, 22 апрель, пайшанба куни,
соат 11:00 да (Тошкент вақти билан) онлайн-тажвид дарсларининг амалий машғулотларини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Facebook: www.facebook.com/muslimuzportal

Instagram: www.instagram.com/muslimuzportali

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар ❗️жонли эфир вақтида 97- 760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
КАРАНТИН ВАҚТИДА ОРАЛИҚ МАСОФА САҚЛАБ НАМОЗ ЎҚИШНИНГ ҲУКМИ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/26353

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЛЛОҲ БИР ҚУЛНИ СЕВМАСА, УНГА ҲИДОЯТ БАХШ ЭТМАЙДИ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/26347

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar