#Қуръон_илмлари: ҚИРОАТЛАРНИНГ МАНБАСИ
ТЎРТИНЧИ ҚИСМ
ҚИРОАТЛАР ВА ҚОРИЛАР
«Қироат» сўзи арабча масдар бўлиб, луғатда «жамлаш» ва «кўшиш» деган маънони билдиради. Зотан, қироат қилган шахс ҳарфларни жамлаган ва бир-бирига қўшган бўлади. Қуръони Карим ҳам сураларни ва ўтган илоҳий китоблардаги маъноларни ўзида жамлагани учун Қуръон деб номланган. Буни биз китобнинг аввалги саҳифаларида айтиб ўтдик.
Уламолар истилоҳида, хусусан, Ибн Жазарийнинг таърифида эса: «Қироатлар Қуръон калималарини адо этиш кайфияти ҳақидаги ва уларнинг ихтилофларини нақл қилувчига нисбат берадиган илмдир».
Ибн Жазарий қорининг таърифида қуйидагиларни айтади: «Қори – қироат олими бўлиб, уни оғзаки ривоят қилган кишидир. Мисол учун, агар у «Тайсир» китобини ёд олган бўлса ҳам, агар ўша китобдаги нарсаларни силсилага асосан, оғизма-оғиз олмаган бўлса, уни бошқаларга ўқитишга ҳаққи йўқ. Чунки қироатлар фақатгина эшитиш ва оғзаки нақл қилиш билан ҳукм қилинадиган нарсадир».
«Тайсир» – қироат илмининг имомларидан бири Абу Амр Донийнинг етти қироатга бағишланган «Ат-Тайсир фил-қироатил-ашр» номли китобидир.
Ушбу таърифдан Қуръони Каримни китобдан ўқиб олган, овоз ёзиш воситаларига тақлид қилиб ўрганиб олган-лар ва бошқа шу кабилар ҳеч қачон қори бўла олмаслигини англаб оламиз. Агар бир киши ўз ҳолича тажвид китобларини пухта ўрганса, сўнг қироатга оид бошқа китобларни ҳам ёдлаб, сув қилиб ичиб юборган бўлса, ўзи Қуръони Каримни энг машҳур қориларга ўхшатиб тиловат қилаётган бўлса ҳам, қори бўлмайди. Фақатгина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етадиган силсилага аъзо бўлган қоридан оғзаки эшитиб, ёдлаб, ўша устозга қайта тиловат қилиб, ижозатини олган кишигина қори бўлади.
Уламоларимиз Қуръони Карим ва қироатлар ўзига хос икки алоҳида-алоҳида нарсалар эканини таъкидлаганлар. Бу борада имом Заркаший қуйидагиларни айтадилар:
«Билки, Қуръон ва қироатлар айри-айри икки ҳақиқатдир. Қуръон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга баён ва эъжоз – ожиз қолдириш учун нозил бўлган ваҳийдир. Қироатлар эса ўша ваҳий лафзларининг ҳарфлар ёзилиши ёхуд енгил, оғир ва шу каби талаффуз кайфиятидаги турличалигидир»...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
#Етти_кунга_етти_китоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

t.iss.one
Қуръон илмлари: ҚИРОАТЛАРНИНГ МАНБАСИ
ТЎРТИНЧИ ҚИСМ ҚИРОАТЛАР ВА ҚОРИЛАР «Қироат» сўзи арабча масдар бўлиб, луғатда «жамлаш» ва «кўшиш» деган маънони билдиради. Зотан, қироат қилган шахс ҳ...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари: Бу – “Етти қироат”нинг машойихлардан, ишончли умматдан махлуқотларнинг афзали Расулуллоҳгача бўлган мутавотир санадларидир
БУ – «ЕТТИ ҚИРОАТ»НИНГ МАШОЙИХЛАРДАН, ИШОНЧЛИ УММАТДАН МАХЛУҚОТЛАРНИНГ АФЗАЛИ РАСУЛУЛЛОҲГАЧА БЎЛГАН МУТАВОТИР САНАДЛАРИДИР
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан
Жанобимиз уммий[1] Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳ таолонинг салоту саломи бўлсин. Буюк Қуръони Каримга нозик ҳақиқатларнинг маънавий хазиналарини жамлаган, махлуқотларидан танлаб олганига унинг калитларини бериб, натижада Қуръони Карим замиридаги мазмун, моҳият ва тушунчаларни ўзлаштирган, бандаларидан хоҳлаганини ўз Китобининг ҳифзу муҳофазасига хослаб, унга бу Китобнинг талаб ва одобларига амал қилишни илҳом қилган Аллоҳ таолога мақтовлар бўлсин. Бизларни хос танлаб олиб, тавфиқ бериб, шу Китобнинг ҳомили – кўтариб юрувчиси қилгани учун У Зотга ҳамду сано айтаман, бизларни эъзозлаб, тўғри йўлга ҳидоят қилгани учун шукр келтираман. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ягонадир, Унинг шериги йўқдир, деб гувоҳлик бераманки, бу гувоҳлик барча амаллар ҳавола ва ҳисоб қилинадиган Кунга захира бўлсин. Саййидимиз ва набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг бандаси ва Расулидир, деб гувоҳлик бераман. У зот мураббийларнинг мураббийсига энг суюкли дўстдир. Аллоҳ таоло у кишининг доно аҳлу асҳобларига ҳам кўплаб дуруду салавотлар йўлласин. Аммо баъд:
Яратган Парвардигорининг мағфиратидан умидвор бўлган камина Абдуллоҳ Қорий ал-Ҳанафий[2] ал-Чиштий[3] шундай дейди:
«Илмларнинг энг аҳамиятлиси, энг мўътабари Қуръон илмидир. Зеро, у далолатлар билан барча илмни ўз ичига олгандир. Хусусан, унга муҳаққиқ уламолар, буюк тадқиқотчилар берилдилар, унинг бокира дурларининг юзидан пардани очдилар ҳамда уни мукаммал расмий равишда нақд қилдилар. Ибн ал-Жазарий[4] ўзининг «Таййиба»сида[5] айтадики:
«Қуръон ҳомиллари шарафга ҳақли,
Уммат буюклари яхшилик аҳли».
Қуръони Карим Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган китобларнинг энг улуғи бўлар экан, у нозил қилинган зот ҳам юборилган пайғамбарларнинг энг афзали бўлади. Бинобарин, унинг уммати ҳам инсонлар учун чиқарилган энг яхши умматдир. Қуръон ҳомиллари эса ана шу умматнинг энг шарафли кишиларидир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламгошг шундай деганлари ривоят қилинади:
«Умматимнинг энг шарафлилари Қурьон ҳомиллари ва тун соҳибларидир»...
ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Қуръон илмлари: Бу – “Етти қироат”нинг машойихлардан, ишончли умматдан махлуқотларнинг афзали Расулуллоҳгача бўлган мутавотир санадларидир
БУ – «ЕТТИ ҚИРОАТ»НИНГ МАШОЙИХЛАРДАН, ИШОНЧЛИ УММАТДАН МАХЛУҚОТЛАРНИНГ АФЗАЛИ РАСУЛУЛЛОҲГАЧА БЎЛГАН МУТАВОТИР САНАДЛАРИДИР Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ но...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари:
ТАФСИР ВА МУФАССИРЛАР
«Тафсир» сўзи луғатда «баён қилиш», «очиб бериш» ва «равшан қилиш» маъноларини англатади.
Уламолар истилоҳида бу илм қуйидагича таърифланади:
«Тафсир – Қуръони Каримдаги Аллоҳнинг муродини инсон қудрати етганича ўрганадиган илм».
Иккинчи таъриф:
«Тафсир бир илм бўлиб, унда азиз Китобнинг нозил бўлиши, санади, адо этилиши, лафзлари, лафзларга ва ҳукмларга боғлиқ маънолари ўрганилади».
Тафсир илми Улуми Қуръон соҳасининг ажралмас қисми ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, тафсир ва тафсир уламолари ҳақида бир оз маълумот беришни лозим топдик.
Исломнинг дастури бўлган Қуръони Каримни чуқур ўрганишга боғлиқ бўлгани учун тафсир илми алоҳида аҳамиятга эгадир. Айнан тафсир илми Қуръони Каримнинг ҳидояти, таълимоти, сирлари ва кўрсатма ҳамда ҳукмларини ўрганишга хизмат қилади. Ушбу илмсиз мазкур нарсаларни билиш ва уларга амал қилиш мумкин эмас.
Бу улуғ илм Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида юзага келган. Чунки у зоти бобаракот одамларга Қуръони Каримнинг маъноларини ўз суннатлари билан баён қилар, саҳобаларнинг Қуръон оятлари маъноси тўғрисидаги саволларига жавоб берар эдилар.
Тафсир илми саҳобаи киромларга Пайғамбар алайҳиссаломдан мерос қолди. Лекин уларнинг бу илмдаги даражалари турлича эди. Шунинг учун ҳам улардан кимки ўзида баъзи оятларнинг маъносини англашда ҳожат сезса, ўзидан олимроқ бошқа саҳобалардан сўраб олар эди.
Саҳобалардан Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Алий ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Убай ибн Каъб ва бошқалар тафсир илмида машҳур бўлганлар. Аллоҳ таоло уларнинг барчаларидан рози бўлсин.
Тобеъинлар эса тафсирни саҳобалардан ўргандилар. Улардан кўплари бу илмда шуҳрат қозондилар. Мужоҳид ибн Жабр Маккий, Икрима, Саъид ибн Жубайр, Ато ибн Абу Робоҳ ва бошқалар шулар жумласидандир.
Бу икки асрда, яъни саҳобалар ва тобеъинлар асрида тафсир оғзаки ривоят ва нақл шаклида бўлиб, китоб қилиб ёзилмаган эди...ᅠ

Қуръон илмлари: ТАФСИР ВА МУФАССИРЛАР
ТАФСИР ВА МУФАССИРЛАР
«Тафсир» сўзи луғатда «баён қилиш», «очиб бериш» ва «равшан қилиш» маъноларини англатади.
Уламолар истилоҳида бу илм қуйидагича таърифланади:
«Тафсир – Қуръони Каримдаги Аллоҳнинг муродини инсон қудрати етганича ўрганадиган илм».…