#СИЙРАТ ОШИҚЛАРИ УЧУН АЖОЙИБ ЛОЙИҲА:
ОНЛАЙН СИЙРАТИ НАБАВИЯ СУҲБАТЛАРИ
🔸Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларига маҳбуб кишиларнинг талабларига биноан Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғлининг онлайн сийрати набавия суҳбатларини янги шакл, мультимедия воситалари ва инновацион услубларда тақдим этилади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салам сийратлари мўмин-мусулмонларнинг имон-ихлосларига чинакам озуқа бўлади. Агар мусулмон кишининг имони комил бўлса, Расулуллоҳга бўлган муҳаббати ҳам зиёда бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриш тоат ва қурбатдир. Дарҳақиқат, динимизда Муҳаммад алайҳиссаломга муҳаббатли бўлиш вожиб амал саналади.
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирорталарингиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўлолмайди”, деганлар.
Шундай экан ушбу янги лойиҳа Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларини мухлис халқимизга имкон қадар чуқурроқ етказишда муносиб ҳисса қўшади, деган умиддамиз.
🕒 2020 йил 22 сентябрь, сешанба куни соат 15:00 дан бошлаб, онлайн сийрати набавия суҳбатларининг илк сонини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали: ITV.UZ
Facebook: MuslimUz
🔸Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни @OnlineSiyratBot орқали жўнатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ:
2. БАҚАРА СУРАСИ, 142–145 ОЯТЛАР
۞سَيَقُولُ ٱلسُّفَهَآءُ مِنَ ٱلنَّاسِ مَا وَلَّىٰهُمۡ عَن قِبۡلَتِهِمُ ٱلَّتِي كَانُواْ عَلَيۡهَاۚ قُل لِّلَّهِ ٱلۡمَشۡرِقُ وَٱلۡمَغۡرِبُۚ يَهۡدِي مَن يَشَآءُ إِلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٖ١٤٢
142. Одамларнинг эси пастлари: "Нима буларни қиблаларидан юз ўгиртирди?" дейишади. "Машриқ ва Мағриб Аллоҳники, Ўзи хоҳлаганларни тўғри йўлга бошлайди", денглар.
Аллоҳ таолонинг амрига кўра мусулмонларнинг қиблалари ўзгартирилиб, энди улар Масжидул-Ақсо ўрнига Масжидул-Ҳаромдаги Каъбага юзланиб намоз ўқий бошлашганида айрим нодон кимсалар: "Ие, буларнинг қибласи нега ўзгариб қолди, бунинг боиси нима экан?" каби савол беришга тушди. Шу боис Аллоҳ таоло мусулмонларга бундай хитоб қиляпти: ўша нодонларга айтинглар, шарқ томон ҳам, ғарб томон ҳам, бутун дунё Аллоҳники, У хоҳлаганини мана шундай нарсалар билан синаб ҳидоятга бошлайди, хоҳлаганини эса, залолатга кетказади.
Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага илк бор келганларида ансорлардан бўлган боболариникига – ёки тоғалариникига – тушдилар. Байтул Мақдисга қараб ўн олти ой ёки ўн етти ой намоз ўқидилар. У зотга қиблалари Байт тарафида бўлиши ёқар эди. Илк (Байтуллоҳга қараб) ўқиган намозлари аср намози бўлди. У зот билан бирга бир неча киши ҳам намоз ўқиди. Бирга намоз ўқиганлардан бир киши чиқиб, бир масжид аҳлининг ёнидан ўтди. Улар рукуъда эди. Шунда у: «Аллоҳ номи ила гувоҳлик бераманки, шак-шубҳасиз, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Макка томонга қараб намоз ўқидим», деди. Натижада улар ўша ҳолларида Байт томонга бурилишди. У зотнинг Байтул Мақдисга қараб намоз ўқишлари яҳудийларга ва аҳли китобларга ёқар эди. Юзларини Байтуллоҳ томон бурган эдилар, улар буни қабул қилишмади» (Бухорий ривояти)...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

t.iss.one
ИККИНЧИ ЖУЗ: 2. БАҚАРА СУРАСИ, 142–145 ОЯТЛАР
۞سَيَقُولُ ٱلسُّفَهَآءُ مِنَ ٱلنَّاسِ مَا وَلَّىٰهُمۡ عَن قِبۡلَتِهِمُ ٱلَّتِي كَانُواْ عَلَيۡهَاۚ قُل لِّلَّهِ ٱلۡمَشۡرِقُ وَٱلۡمَغۡرِبُۚ يَهۡدِي م...
РАСУЛУЛЛОҲ ЯХШИЛИК ОЙИ ДЕБ НОМЛАГАН ОЙ
Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Исломдан аввалги жоҳилият даврида “Бу ойда фалон ишни қилиб бўлмайди, фалон иш мумкин эмас” каби шумланишлар урф бўлган. Ҳатто бирон ишга киришишдан олдин қуш учириб кўришарди. Қуш ўнг томонга учса, яхшиликка йўйиб, ишга киришишар, чап томонга учса, бу ишда яхшилик йўқ экан, деб тарк этишар, борди-ю тўғрига учса, бошқатдан учириб кўришар эди.
Афсуски, ҳозир ҳам “сафар ойида иш бошлаш, тўй қилиш, сафарга чиқиш хосиятсиз” деган гаплар бот-бот қулоққа чалиниб туради. Бу гапларнинг ҳеч қандай асоси йўқ. У ойда ўқиладиган намоз, дуо ва бошқа эзгу амаллар бошқа ойлардагидек қабул бўлади. Сафар ойида ҳам тўй ва маросимлар қилиш, сафар қилиш мумкин.
Тақдирга имон келтириш динимизнинг асосларидан биридир. Инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни тақдирдан деб билиши керак. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(Инсонга) бирор мусибат етган бўлса, албатта, Аллоҳнинг изни (иродаси) билангина (етур). Кимки Аллоҳга имон келтирса, (У) унинг қалбини тўғри йўлга ҳидоят қилур. Аллоҳ ҳар нарсани билувчидир” (Тағобун сураси, 11-оят).
Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳридаги масжидларини сафар ойида қурганлар. Қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳони Али розияллоҳу анҳуга сафар ойида никоҳлаганлар. Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар. Бу ойга “яхшилик ойи” деб ном берганлар.
Демак, инсон ҳар бир нарсани Аллоҳ таолодан деб билиши керак. Ҳақ таоло ақидамизни мустаҳкам қилсин.

Даврон НУРМУҲАММАД
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#ОНЛАЙН СИЙРАТИ НАБАВИЯ СУҲБАТЛАРИ БОШЛАНДИ
Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғли.
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирорталарингиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўлолмайди”, деганлар.
Шундай экан ушбу янги лойиҳа Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларини мухлис халқимизга имкон қадар чуқурроқ етказишда муносиб ҳисса қўшади, деган умиддамиз.
Youtube: MuslimTV https://youtu.be/5BiJ6au6md0
Интернет телеканали: ITV.UZ
Facebook: MuslimUz
🔸Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни @OnlineSiyratBot орқали жўнатинг.
Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғли.
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирорталарингиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўлолмайди”, деганлар.
Шундай экан ушбу янги лойиҳа Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларини мухлис халқимизга имкон қадар чуқурроқ етказишда муносиб ҳисса қўшади, деган умиддамиз.
Youtube: MuslimTV https://youtu.be/5BiJ6au6md0
Интернет телеканали: ITV.UZ
Facebook: MuslimUz
🔸Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни @OnlineSiyratBot орқали жўнатинг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarYouTube
ONLINE: Siyrati Nabaviya (1-dars, 22.09.20)
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси эл ардоғидаги сухандон, Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Шуҳрат Қаюмовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Шуҳрат домла Қаюмов Тошкент ислом институтида 2009 йилдан буён “Воизлик санъати” фанидан таълим бериб келаётган эди. Шу йиллар давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва институт фаолиятидаги илмий-маърифий ва маданий тадбирларни ўтказишда фаол иштирок этди. Қатор йиллар анъанавий республика Қуръон мусобақаларида бошловчилик қилди.
Сўнг пайтларда Қуръони карим маънолари таржимаси ва тафсирини овозлаштириб аудио шаклда тайёрлаётган эди, аммо бу ишлари охирига етмай қолди. Фарзандларини ҳам диёнатли қилиб тарбиялаган эди.
🤲Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган марҳумнинг барча солиҳ амалларини ўзига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
🤲Ҳақ таоло марҳумнинг фарзанду аржумандлари ва барча яқинларига гўзал сабр берсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸МАДРАСАЛАРГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ НАТИЖАЛАРИ ҚАЧОН ЭЪЛОН ҚИЛИНИШИГА АНИҚЛИК КИРИТИЛДИ
Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан олинганини инобатга олсак, имтиҳон натижалари ҳам ушбу марказ томонидан эълон қилинади. Айни кунларда имтиҳон натижаларини текшириш жараёнлари давом этмоқда...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22809
🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси эл ардоғидаги сухандон, Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Шуҳрат Қаюмовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22811
🔸Жарқўрғон минораси – «бурмаланган» мўъжиза
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22810
🔸Адлия вазири: Ҳаром-ҳалол тушунчаси коррупцияга келганда ишламай қолади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22785

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом аёлларни улуғлайди
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Видеолавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Видеолавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 146–150 ОЯТЛАР
ٱلَّذِينَ ءَاتَيۡنَٰهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ يَعۡرِفُونَهُۥ كَمَا يَعۡرِفُونَ أَبۡنَآءَهُمۡۖ وَإِنَّ فَرِيقٗا مِّنۡهُمۡ لَيَكۡتُمُونَ ٱلۡحَقَّ وَهُمۡ يَعۡلَمُونَ١٤٦
146. Биз Китоб берганлар уни худди болаларини танигандек танишади ва улардан бир гуруҳи билатуриб ҳақиқатни яширади.
Аҳли китоблар, яъни яҳудийлар ва насронийлар охирзамон Пайғамбарини худди ўз болаларини танигандек яхши танишади. Чунки уларнинг китобларида келажакда Аҳмад исмли охирзамон Пайғамбарининг чиқиши, ер юзидаги барча инсонлар у олиб келадиган шариатга бўйсунишлари лозимлиги ҳақида хабар бор эди. Аммо улардан бир гуруҳи ҳақиқатни билса ҳам, ҳасад ва кибр туфайли буни яширди. Юз йиллар олдинроқ католик руҳонийи, қадимги яҳудий тили ивритни, оромий тилини, қадимги юнон ва лотин тилларини билган Бенжамин Давид Келдани Китоб (Инжил, Таврот, Забур)дан ушбу матнларни ўқиб, ўрганиб Абдул-Аҳад Довуд исми билан Исломни қабул қилди. Унинг бу борадаги тадқиқотлари "Инжилда Муҳаммад" номли китобда нашр этилган.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзлари бир ҳадисларида шундай марҳамат қилганлар: “Фахр эмас-ку, мен Аллоҳнинг Ҳабибиман! Фахр эмас-ку, мен қиёмат куни ҳамд байроғини кўтарувчиман! Мен биринчи шафоат сўровчиман! Фахр эмас-ку, мен қиёмат куни биринчи шафоат қилинувчиман! Фахр эмас-ку, мен жаннатнинг ҳалқаларини биринчи ҳаракатга солувчиман. Аллоҳ менинг учун уни очур ҳамда мени ва мен билан умматимнинг фақирларини унга киритур. Фахр эмас-ку, мен аввалгилару охиргиларнинг энг мукаррамиман!»...ᅠ

ٱلَّذِينَ ءَاتَيۡنَٰهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ يَعۡرِفُونَهُۥ كَمَا يَعۡرِفُونَ أَبۡنَآءَهُمۡۖ وَإِنَّ فَرِيقٗا مِّنۡهُمۡ لَيَكۡتُمُونَ ٱلۡحَقَّ وَهُمۡ يَعۡلَمُ...
#Бир_савол_сўрасам
ЎЙИНЧОҚ БОР ХОНАДА НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИН-МИ?
— Болалар ўйинчоғи бор уйда намоз ўқиса бўлади-ми?
— Намозхоннинг кийимида, саждагоҳида ва орқа ҳамда остидан бошқа тарафларида ҳайвон сурати бўлиши макруҳдир. Бу ҳолатларда намознинг макруҳ бўлиши суратга чўқинадиганларнинг ибодатига ўхшаб қолишидандир. Шунинг учун ҳам сурат хорланадиган жойда, намозхоннинг оёғи остида ва ўтирадиган жойида бўлса, макруҳ эмас. Намозхоннинг орқасидаги суратнинг ҳам зарари йўқ.
Жумлада жонсиз нарсаларнинг сурати бўлса, зарар қилмаслиги англашилади (“Кифоя” китобидан). Жонли нарсанинг ўйинчоғи бўлса, намоз макруҳлик билан адо бўлади. Шунинг учун ўйинчоқларни бирор жойга беркитиб ўқиш керак. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarMedia is too big
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ:
-Нима учун муслима аёлларни бошқа диндагилар билан турмуш қуриши мумкин эмас?
©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
📌Каналга аъзо бўлиш🔗
👇👇👇
https://t.iss.one/AbrorMuxtorAliy.

БУГУН, 23 СЕНТЯБРЬ КУНИ ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ
23 сентябрь куни тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматовнинг онлайн-тажвид дарсларининг 5-машғулотлари ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 111-сураси бўлган "Масад" сурасининг ўқиш қоидалари ўргатилади.
Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz
📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин
23 сентябрь куни тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматовнинг онлайн-тажвид дарсларининг 5-машғулотлари ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 111-сураси бўлган "Масад" сурасининг ўқиш қоидалари ўргатилади.
Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz
📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarMedia is too big
VIEW IN TELEGRAM
4-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Ихлос сураси)
#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Устоз Жаҳонир қори НеъматовYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир кунда 1000 суннат
(Уйқудан уйғонишдаги суннатлар)
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#бир_кунда_1000_суннат
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
(Уйқудан уйғонишдаги суннатлар)
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#бир_кунда_1000_суннат
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 151–153 ОЯТЛАР
كَمَآ أَرۡسَلۡنَا فِيكُمۡ رَسُولٗا مِّنكُمۡ يَتۡلُواْ عَلَيۡكُمۡ ءَايَٰتِنَا وَيُزَكِّيكُمۡ وَيُعَلِّمُكُمُ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡحِكۡمَةَ وَيُعَلِّمُكُم مَّا لَمۡ تَكُونُواْ تَعۡلَمُونَ١٥١
151. (Эй инсонлар), шунингдек сизларга ўз орангиздан оятларимизни тиловат қиладиган, сизларни поклайдиган, Китоб ва Ҳикматдан таълим берадиган, билмаганларингизни ўргатадиган бир Пайғамбар юбордик.
Ҳақиқатан Аллоҳ Ўзи юборган сўнгги Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломни бутун инсониятни қиёматгача ҳидоят йўлига бошлайдиган, гуноҳлардан қайтариб, маънан поклайдиган, Қуръони карим ва диндан таълим берадиган, инсонларга билмаганларини ўргатадиган йўлбошчи этиб тайин этди. У зот Аллоҳ таолонинг рисолатини умматга етказдилар, уни жаҳолат ботқоғидан қутқариб, нурли манзилларга йўлладилар. У зот алайҳиссалом рисолатни етказишда салтанатга эришишни кўзламадилар, катта бойликларни қўлга киритишни ўйламадилар, одамларга ёқиш ё шуҳратга эришишни мақсад қилмадилар. Аллоҳ таолонинг тавҳидини инсониятга етказишни, Ер юзида "Лаа илааҳа иллаллоҳ" калимаси ғолиб бўлишини истадилар, холос. Аллоҳ таоло айтади: "Ким Пайғамбарга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлади, ким юз ўгирса, энди Биз сизни уларга соқчи қилиб юбормаганмиз" (Нисо, 80). "Ақидаи Таҳовий"да бундай келади: "Муҳаммад (алайҳиссалом) Аллоҳнинг танлаган қули ва сўнгги Пайғамбаридир. У зотдан кейин қилинган ҳар қандай пайғамбарлик даъвоси ёлғондир. У зот барча жин ва одам авлодларига юборилган ҳақиқий пайғамбардирлар". Атоқли шайх Жунайд Бағдодий бундай деган: "Аллоҳнинг лутфисиз ҳеч ким Унга етиша олмайди. Аллоҳга етишишнинг йўли эса, Унинг Расули ҳазрати Муҳаммадга тобеъ бўлишдир". Асримизга келиб бу ҳақиқатни ҳатто мусулмон бўлмаган халқларнинг мутафаккирлари ҳам тан олиб ёзишди. Улуғ олмон шоири Вольфганг Ҳёте: "Мен дунё тарихини ўқиб шундай хулосага келдим: дунё подшоҳлари тўплаган жамики салтанату бойликлар, қасрлару саройлар Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) ямоқ яктакларига ҳам арзимас экан", деган.
Муҳаммад алайҳиссаломга эргашган, ўргатганларига амал қилган, Пайғамбар алайҳиссалом йўлини тутганларгина мўминликнинг чин саодатига эришадилар. Аммо у зотнинг таълимларини назарга илмаган, исломий билимларни ўрганишни истамаган, билган нарсаларига амал қилмаганлар эса динларидан ажраганлари учун асло нажот топмайдилар. Абдулқодир Жийлоний айтадилар: "Динингизнинг зоеъ бўлиши тўрт нарса биландир: биринчиси – билган нарсангизга амал қилмаслигингиз; иккинчиси – билмаган нарсангизга амал қилишингиз; учинчиси – билмаган нарсаларингизни ўрганмаслигингиз; тўртинчиси – инсонларни билмаган нарсаларини ўрганишларидан тўсишингиздир" (Абдулқодир Жийлоний. "Фатҳур-Роббаний файзур-Роҳманий", 36-бет)...ᅠ

كَمَآ أَرۡسَلۡنَا فِيكُمۡ رَسُولٗا مِّنكُمۡ يَتۡلُواْ عَلَيۡكُمۡ ءَايَٰتِنَا وَيُزَكِّيكُمۡ وَيُعَلِّمُكُمُ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡحِكۡمَةَ وَيُعَلِّمُكُم م...
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
САҲОБАЛАР ҲАҚИДА ҚАНДАЙ МУНОСАБАТДА БЎЛИШИМИЗ ЛОЗИМ?
#ақида
❓513-CАВОЛ: Мусулмон киши саҳобалар ҳақида қандай муносабатда бўлиши лозим? Айиқса, улар ўртасида кейинчалик содир бўлган баъзи ихтилофларни ўрганаётган пайтда.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Cаҳобаларни яхшилик билан эслаш Аҳли суннанинг асосий белгиларидан биридир. Чунки саҳобалар энг яхши давр кишиларидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда саҳобаларни мақтаб шундай марҳамат қилган:
وَالسَّابِقُونَ الْأَوَّلُونَ مِنَ الْمُهَاجِرِينَ وَالْأَنْصَارِ وَالَّذِينَ اتَّبَعُوهُمْ بِإِحْسَانٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ وَأَعَدَّ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي تَحْتَهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا ذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ
яъни: "Муҳожирлар ва ансорларнинг дастлабки пешқадамлари ҳамда улар ортидан эзгулик билан борганлардан Аллоҳ рози бўлди, улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Яна улар учун остида анҳорлар оқувчи, (улар) унда абадий мангу қоладиган жаннат (боғ)ларни тайёрлаб қўйди. Ана ўша улкан ютуқдир" (Тавба сураси, 100-оят).
Бир қанча ҳадиси шарифларда саҳобаларга таъна қилиш, уларни ҳақоратлашдан қайтарилган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
لَا تَسُبُّوا أَصْحَابِي لَا تَسُبُّوا أَصْحَابِي فَوَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ أَنَّ أَحَدَكُمْ أَنْفَقَ مِثْلَ أُحُدٍ ذَهَبًا مَا أَدْرَكَ مُدَّ أَحَدِهِمْ وَلَا نَصِيفَهُ.
яъни: “Саҳобаларимни сўкманглар! Саҳобаларимни сўкманглар! Жоним измида бўлган зотга қасамки, бирортангиз Уҳуд тоғича тилло садақа қилганда ҳам, уларнинг ҳеч бирининг бир “муд”и , ҳатто ярим “муд”ига етмайди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Муд бу — ҳажм ўлчов бирлиги бўлиб, бир муднинг оғирлиги тақрибан 650 гр. га тўғри келади. Демак, оддий мусулмон киши Уҳуд тоғидек келадиган ҳажмда тилло садақа қилган тақдирда ҳам саҳобалардан бирининг 650 гр. ёки унинг ярмича тилло садақа қилгандаги ажру савобига эриша оломас экан. Бундан саҳобаларнинг Ислом уммати олдидаги даражаси қай даража юқори эканини билиб олишимиз мумкин.
Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг барча саҳобаларини фақат яхшилик билан ёдга оламиз” (“Фиқҳул акбар” рисоласи). Имом Таҳовийнинг ақида китобларида келганидек: “Саҳобаларни яхши кўриш дин, иймон, эҳсондир, уларни ёмон кўриш куфр, мунофиқлик, туғёндир”.
Саҳобалар ўртасида бўлиб ўтган сиёсий воқеа-ҳодисаларни ўрганиш уларни ёмон кўришга олиб келмаслиги лозим. Чунки саҳобаларни севиш дин ва имондан бўлгани каби, улардан нафратланиш куфр ва залолатдир. Тавфиқ Аллоҳдан.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar

#Ўтказиб_юборманг!
БУГУН СОАТ 15:00 ДА ОНЛАЙН-ҲАДИС ШАРҲИ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸Бугун соат 15:00 да Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг онлайн-ҳадис шарҳи суҳбатлари бошланади.
Онлайн-ҳадис шарҳи дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.
Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz
БУГУН СОАТ 15:00 ДА ОНЛАЙН-ҲАДИС ШАРҲИ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸Бугун соат 15:00 да Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг онлайн-ҳадис шарҳи суҳбатлари бошланади.
Онлайн-ҳадис шарҳи дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.
Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarForwarded from UzA | Расмий канал
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи
➡️ https://bit.ly/3kN2AY9
Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tn41YMahijNGg
➡️ https://bit.ly/3kN2AY9
Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tn41YMahijNGg
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 154–157 ОЯТЛАР
وَلَا تَقُولُواْ لِمَن يُقۡتَلُ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ أَمۡوَٰتُۢۚ بَلۡ أَحۡيَآءٞ وَلَٰكِن لَّا تَشۡعُرُونَ١٥٤
154. Аллоҳ йўлида ҳалок бўлганларни "ўлик" деманглар, йўқ, улар тирик, лекин сезмайсизлар.
Аллоҳ динининг ғолиб бўлиши йўлидаги жангларда фидойилик кўрсатиб, ҳалок бўлганлар асло "ўлик" саналишмайди, улар ҳамиша барҳаётдир. Чунки улар бу жасоратлари билан Парвардигорлари розилигини топишди, Унинг дини равнақи йўлида энг ширин жонларидан ҳам кечишди. Охиратда улардан ҳам бахтли, улардан ҳам юқори имтиёзга эга, улардан ҳам олий мақомга эришган кимса бўлармикин?!
Ояти каримадаги “Аллоҳ йўлида қатл қилинганлар”дан мурод, шаҳидлардир. “Шаҳид” сўзи луғатда «жангда қурбон бўлган» маъносини билдиради. Жанг майдонида кофир душманлар қатл қилган, шаръий ҳукуматга қарши бош кўтарган осийлар, йўлтўсарлар ўлдирган, тунда уйига кирган ўғри тош каби бирон нарса билан ҳалок қилган, жанг майдонидан жароҳатли ўлик жасади топилган одамлар «шаҳид» ҳисобланади. Бир мусулмон киши томонидан қасд қилиб, кескир қурол билан ноҳақ ўлдирилган мусулмон ҳам шаҳид саналади. Юқоридагиларнинг шаҳид бўлиши учун улар балоғатга етган, ҳайз, нифос, жунубликдан пок бўлиши, ҳаётдан наф кўрмай жони узилган бўлиши керак. Шунингдек, шариатда туғиш пайтида ўлган, касаллик туфайли қорни шишиб ўлган, том босиб ёки сувда чўкиб ҳалок бўлганлар ҳам шаҳидга тенглаштирилган. Шаҳидларнинг қонли кийим-бошлари ечилмай, жасади ювилмай, жанозалари ўқилиб дафн этилади...ᅠ

وَلَا تَقُولُواْ لِمَن يُقۡتَلُ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ أَمۡوَٰتُۢۚ بَلۡ أَحۡيَآءٞ وَلَٰكِن لَّا تَشۡعُرُونَ١٥٤ 154. Аллоҳ йўлида ҳалок бўлганларни "ўлик...