Muslim.uz
92.5K subscribers
18.3K photos
5.1K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ҚУРБОНЛИК ОДОБЛАРИ

Қурбонлик Ислом динининг вожиб бўлган улуғ амалларидан биридир. Пайғамбар алайҳиссалом қурбон ҳайити куни эрта билан ўзлари қурбонлик қилар ва бошқаларни ҳам курбонлик қилишга тарғиб қилар эдилар. Қурбонликнинг тарихига назар солсак, аслида бу амал пайғамбарларнинг отаси Иброҳим алайҳиссаломдан қолган амал бўлса ҳам, бизнинг умматга унинг вожиблиги Қуръон, Суннат ва ижмоъ билан собит бўлган амалдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:
“Парвардигорингиз учунгина намоз ўқинг ва қурбонлик қилинг” (Кавсар сураси, 2-оят)...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚУРБОНЛИКНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ БОЙЛИК МИҚДОРИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ
#қурбонлик

461-CАВОЛ: Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бойлик нисоби 85 грам тилло ёки унинг қийматидаги пул ва мол-мулкка эга бўлиш билан белгиланади.
Ҳожати аслиядан ташқари, юқорида айтилган маблағга эга бўлган эркак ва аёллар қурбонлик қилишлари вожиб бўлади. Қурбонлик қилишда маблағ бир йил ҳожатдан ортиқча бўлиб туриши ёки ўсувчи мол бўлиши шарт қилинмайди. Закотда эса маблағ бир йил ҳожатдан ортиқча бўлиб туриши ва ўсувчи мол бўлиши шарт қилинарди.

Қурбонлик нисобини ҳисобланаётганда қуйидаги нарсалар ҳожати аслиялар деб эътиборга олинади: еб ичадиган таомлари, уч сидра киядиган кийим, яшаш жойи, уй асбоблари, касб асбоб-анжомлари, миниб турган улови, фабрика-заводларнинг станоклари кабилар. Яъни, буларнинг нархи нисобга киритилмайди.

Булардан ташқари чорва моллари, ортиқча ҳовлилар, ижарага берилган уйлар ва машиналар, уйда ишлатилмай турадиган идиш-товоқлар, сувенирларнинг нархи 85 г тиллонинг қийматига етса, зиммаларига қурбонлик қилиш вожиб бўлади.

Ҳозирги кунда кўп аёллар тақинчоқ ва ортиқча нарсалари ҳамда ўсмайдиган моллари ҳисобланса, нисоб соҳибига айланадилар. Гарчи закот бермасаларда, уларнинг зиммаларига қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#ИНФОГРАФИКА: ҚУРБОНЛИК ВА УНГА ТЕГИШЛИ ҲУКМЛАР

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
68. Аллоҳнинг Афувв исми

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА (сигир) сураси, 76–77 ОЯТЛАР

وَإِذَا لَقُواْ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ قَالُوٓاْ ءَامَنَّا وَإِذَا خَلَا بَعۡضُهُمۡ إِلَىٰ بَعۡضٖ قَالُوٓاْ أَتُحَدِّثُونَهُم بِمَا فَتَحَ ٱللَّهُ عَلَيۡكُمۡ لِيُحَآجُّوكُم بِهِۦ عِندَ رَبِّكُمۡۚ أَفَلَا تَعۡقِلُونَ٧٦

Ва мўминлар билан учрашиб қолишса: "Имон келтирдик" дейишарди. Ўзлари холи қолишганда эса: "Улар Парвардигорингиз ҳузурида ҳужжат талашишлари учун Аллоҳ сизларга очган нарса ҳақида уларга гапиряпсизларми, ақлни ишлатмайсизларми?" дейишар эди.

Яҳудийлардан баъзи мунофиқлар ўз Китобларида келтирилган Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом тавсифларини мусулмонларга хушомад тариқасида баён қилиб беришарди. Бошқа яҳудийлар бундан хавотирга тушиб: "Китобингиздаги далил-исботларни нега мусулмонларга билдиряпсиз, улар воситасида мусулмонлар сизларни мағлуб қилишади-ку!", дея ўша мунофиқларга эътироз билдиришар эди. Мунофиқ яҳудийлардан бўладими, мусулмонлардан бўладими, уларнинг дилидаги нифоқ бир хил бўлади, устлари бир нарсани гапиришса, ичларида бошқа нарсани диллаб турган бўлишади. Бу очиқ-ойдин иккиюзламачиликдир, мунофиқлар асло ишончга сазовор бўлмасликлари белгисидир...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЛЛОҲ ВА УНИНГ РАСУЛИДАН 100 ЎГИТ: 9-ЎГИТ! БЕҲУДА НАРСАЛАРДАН ЮЗ ЎГИРИНГ!

Аллоҳ таоло айтади: “Улар беҳуда нарсалардан юз ўгирувчилардир” (Муъминун сураси 3-оят)

Росули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши Исломининг ҳусни беҳуда нарсаларни тарк қилишидадир”, дедилар. (Имом Термизий ва Ибни Можа ривояти)

Хулоса:

1. “Улар”дан мурод ҳақиқий мўминлардир. Чунки, аввалги оятларда Аллоҳ таоло нажот топган мўминлар ҳақида сўз бошлаган ва уларнинг сифатларини зикр қилишни бошлаган.

2. Охиратдаги машаққатлардан ва азоблардан нажот топишга сабаб бўладиган бир амал бу – беҳуда, бекорчи нарсаларни тарк қилишдир.

3. Беҳуда нарсалардан мурод мусулмон кишининг дунё ва охирати учун фойда келтирмайдиган гап-сўз ёки бирор-бир амал.

4. Ҳақиқий мўмин киши нафақат беҳуда амалларни бажаришдан тийилади, балки, ана шундай вазиятларга дуч келиб қолганда ҳам, Аллоҳ розилиги учун улардан юз ўгиради.

5. Ислом динидаги энг гўзал ахлоқий тарбиялардан бири ўзига тааллуқли бўлмаган ишларга аралашмасликдир.

6. Беҳуда нарсаларни тарк қилиш орқали мусулмон киши динининг гўзаллигини ифода қилади.

Аллоҳ таоло барчамизни нажот топган мўминлардан қилсин. Дунё ва охиратимиз учун фойдаси бўлмаган нарсалар билан машғул қилиб қўймасин.

Олмазор туманидаги “Мевазор”
масжиди имом ноиби: Ёрбек Исломов
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from mp3muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ғафлатда қолманг! Арафа кунининг фазилатлари

#Видео

Аллоҳ таоло барчамизга Арафа кунининг файзу-барокатларидан насиб қилсин. Омин!

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
155. Савол-жавоб: Сунъий уруғлантириш йўли билан фарзанд кўриш

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОНЛАЙН: Арафа куни Қуръон ва дуо кечасига марҳабо!

Аллоҳ таоло улуғ қилган Зулҳижжа ойида турибмиз, ушбу ойнинг аввалги ўн куни мислсиз фазилатларга бойдир. Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ибодат қилинадиган бирор кун зул ҳижжанинг ўн кунидан Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

🕌 Мана шундай қутлуғ даҳаларда қилинган хатми Қуръонларнинг якуний тиловати ва дуосини муфтий Усмонхон Темирхон ўғли ҳазратлари, уламолар ва ҳофизи Каломуллоҳлар иштирокида адо этилади.

Ушбу файзли маросимни “Uzreport” телеканали орқали шу йил 30 июль, арафа куни кечки соат 21:00 да тўғридан-тўғри кузатиб, бахраманд бўлишингиз мумкин. Шунингдек, ITV интернет телеканалидаги MuslimTV ва ижтимоий тармоқларимиз орқали ҳам онлайн намойиш этамиз, инша Аллоҳ.

🤲 Азизлар, мана шундай дуолар мустажоб бўладиган паллаларда ўлкамизга осудалик, барака, аҳли оиламизга тан-сиҳатлик, беморларга шифои комил ва катта ташвиш бўлиб турган коронавирус касаллигини тезроқ даф бўлишини барчамиз биргалашиб, Жаноби Ҳақ таолодан илтижо қилиб сўрайлик.

❗️Эслатиб ўтамиз, халқимиз томонидан ушбу кунларда якунига етказилаётган хатми Қуръонлар саноғини 78-150-33-44 телефон рақамли Кол-марказ орқали туну кун қабул қиламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#эслатма

ТАКБИРИ ТАШРИҚ айтиш:

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».
Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».

Такбири ташриқ арафа куни, яъни 30 июль бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 3 август аср намозига қадар айтилади:
30 июль – 5 маҳал,
31 июль – 5 маҳал,
1 август – 5 маҳал,
2 август – 5 маҳал,
3 август – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозларда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
69. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг баъзи аҳлоқлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Tarviya kuni va takbiri tashr
mp3muslim.uz
Тарвия куни ва такбири ташриқ

(Қайси вақтдан бошлаб такбири ташриқ айтилади?
Такбири ташриқ қандай айтилади?)

#Аудио

05:03 дақ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from HAJ-UMRA MARKAZI
Ҳаж-2020 мавсумидан лавҳалар

@hajumrauz

Яқинларингизга ҳам улашинг👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFRByxLQ1tQc5AnxSQ