Muslim.uz
92.5K subscribers
18.3K photos
5.11K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
БУГУНГИ ЖУМА МАЪРУЗАСИНИ ОНЛАЙН ТАМОША ҚИЛИНГ

Каронавирус пандемияси туфайли бутун дунё мусулмон оламида бўлгани каби юртимизда ҳам инсонлар диний-маънавий эҳтиёжини таъминлаш ишлар кенг миқёсда олиб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мўмин-мусулмон халқимизнинг диний ва ижтимоий масалаларга оид билимларга бўлган чанқоғини қондириш мақсадида ижтимоий тармоқлар орқали имом-хатибларнинг жума маърузалари онлайн тарзда бериб бормоқда.

Алҳамдулиллаҳ, ҳозирда Республика махсус комиссияси томонидан яшил ҳудуд деб белгиланган жойларда масжидлар фаолият юритмоқда. Аммо ҳали жума намозини ўқиш ва имом-хатибларнинг маърифий маърузаларини эшитишга рухсат берилгани йўқ. Қолаверса, сариқ ва қизил ҳудудлар аҳолиси учун карантин талаби сақланиб турибди. Шунинг учун юртимизда карантин бошлангандан буён жума маърузалари узлуксиз равишда ижтимоий тармоқлар орқали онлайн узатилаётгани халқимизнинг диний-маърифий эҳтиёжини маълум маънода қопламоқда.

Айни пайтда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги вакиллари, ҳар бир ҳудуддаги бош имом-хатиблар вакилликлар саҳифаси орқали онлайн жума маърузасини олиб бормоқда.

🕌 Бугунги жума маърузаси "Қўшничилик ҳақи ва ўзаро ҳамжиҳатлик" мавзуида бўлади.

Сиз ҳам қуйидаги линклар орқали жума маърузасини онлайн тамоша қилиб, маърифат олишингиз мумкин.

🔸 https://www.facebook.com/fitratuz/videos/1152708925096483/
🔸 https://www.facebook.com/naqshband.uz
🔸 https://www.facebook.com/hazratnavoi.uz/
🔸 https://www.facebook.com/zamaxshariy/
🔸 https://www.facebook.com/Ravza.uz.sahifasi/videos/1210736232596680/
🔸 https://www.facebook.com/story.php?story_fbid=1197039117342661&id=100011097518323
🔸 https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo/videos/937934719967507
🔸 https://www.facebook.com/imonuz/
🔸 https://www.facebook.com/muslimun.uz
🔸 https://www.facebook.com/sammuslim.uz
🔸 https://www.facebook.com/profile.php?id=100043744688730
🔸 https://www.facebook.com/zayniddin.eshonqulov.9/videos/293567312022882/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Муфтий ҳазратлари: динимиз ва мазҳабимиз бирлиги йўлида ҳамжиҳат бўлайлик!

Бугун, 26 июнь куни Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Мақсадбек Токтамушев бошчилигидаги бир гуруҳ мутасаддилар Фарғона вилояти Сўх туманига ташриф буюрдилар. Меҳмонларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов кутуб олди.
Куннинг биринчи ярмида икки давлат уламолари иштирокида “Динимиз ва мазҳабимиз бирлиги йўлида бирдам бўлайлик” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди... https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21637

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Муфтий ҳазратлари: Икки қардош халқ бир-бирига фақат яхшиликни раво кўради

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Қирғизистон давлатига сафарлари давом этмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида делегация аъзолари Қирғизистон Чашма қишлоғи аҳолиси билан учрашиб, маърифий суҳбатлар ўтказдилар. Учрашувда муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари икки қардош халқ ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик муносабатлари йилдан-йилга ривож топиб бораётгани, муборак динимизда қўшничилик ришталарига алоҳида эътибор берилгани ҳамда қўшнига яхшилик қилиш ҳақида қўплаб тавсиялар келгани ҳақида Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлар асосида баён қилиб бердилар. Шунингдек, Қуръони каримни маҳкам тутсак, мусулмон, мўмин эканлигимизни унутмасак, ҳеч қачон орамизга бегона кучлар киролмайди. Мўмин мўминга фақат яхшиликни раво кӯради, – дея муфтий ҳазратлари ўз сўзларини якунладилар... https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21636

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ФИТНА УЛКАН ГУНОҲДИР

Эътиқоди суст, илми саёз инсонларни йўлдан оздириш, залолат сари етаклашга қаратилган шайтоний амаллар бисёр. Инсоният душманлари мақсадларига етиш учун турли-туман ҳийлаларни ўйлаб топадилар. Шулардан бири фитнадир. Зеро, фитна одамлар орасини бузади, уларни бир-бирига душман қилади, отани боладан, яқинни жигардан... айиради. Нотинчлик, низо, иғво келтириб чиқаради.

Фитна луғатда кўп маъноларда келади:

1. Жозиба, сеҳр;
фусункорлик, афсункорлик, тароват, фатонат, берилмоқ (мафтун бўлмоқ). Фитна амал инсонларга гўзал кўринади, ёқимли кўринишда тақдим этилади. Асли сийратидан фарқ қилишини, афсуски, инсонлар кеч тушунади. Асл ислом, соф ақида, ҳақ жаннат каби жилвагар иборалар қанчадан-қанча инсонларни ром этмади, дейсиз. Мазмун, ҳақиқий мақсад мана шу жозиба ортида яширингани боис, уни тезда илғаб, англаб олиш мушкул. Шу сабаб таклиф этилаётган ахборот ақл ва нақл тарозисида тотилиши, синтез қилиниши мақсадга мувофиқ.

2. Ишонмаслик, умидсизлик, худосизлик, даҳрийлик. Фитна, аслида ҳам, даҳрийликдир. Аллоҳга ишонган – имонли одам фитна қилиши мумкинми?! Аллоҳдан умидини узган, шайтон қулига айланганларгина одамлар орасига нифоқ солишга жазм қила олиши мумкин!..
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Кучли шамол эсганда айтиладиган дуо

#дуо
🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ПУЛ ҲАММАГА КЕРАК. АММО...

... Аллоҳ таоло Қуръони каримда қиморни қаттиқ қоралаб шундай марҳамат қилади:
“Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз” (“Моида” сурасида, 90-оят).

“Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайдир. Энди тўхтарсизлар?!” (“Моида” сурасида, 91-оят).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “...Ким бир биродарига: “Кел, қимор ўйнаймиз” деса, дарҳол садақа қилсин”, деганлар (Бухорий ривояти)...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
36. Ҳавои нафс

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига

Муҳтарам дўстлар!

Барчангизни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий табриклаб, сизларга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман.

Фурсатдан фойдаланиб, жаҳон миқёсида юз берган пандемия туфайли вужудга келган бугунги мураккаб вазият ва қийинчиликларга қарамасдан, аҳолига тезкор ва ишончли ахборот етказиб бериш, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни атрофлича акс эттириш йўлида ўз профессионал бурчини сидқидилдан адо этиб келаётган сиз, журналистлар аҳлига чуқур миннатдорчилик билдираман.

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!..

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Бугунги ҳадислар орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг инсонларни қайтарган уч амали ҳақида билиб оламиз.

1. Кўп савол сўрашдан

Варрод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мовия Муғирага «Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган нарсаларингдан ёзиб юбор», деб хат ёзди. Варрод айтади: У (Муғира) менга имло қилди (айтиб турди) ва мен қўлим билан ёздим: “Албатта, мен У зот (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни кўп савол сўрашдан, молни зое қилишдан ва деди-дедидан қайтарганларини эшитдим”, – деди”...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ ҳазратларининг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табриклари

https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21644
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
127. Савол-жавоб: Қабристонда ихлос сурасини ўн бир марта ўқиш ҳақида

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ЯРАТИЛГАН ИМКОНИЯТДАН ФОЙДАЛАНИНГ

Ҳадис илми мактабига абитуриентларнинг ҳужжатлари онлайн тарзда қабул қилиш жорий йилнинг 20 июнидан 10 июлига қадар (шу куни ҳам) давом этмоқда.

Мактабнинг жорий йилдаги қабул имтиҳонлари ўтган йилги тажриба асосида, карантин тартибидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 15 июлига қадар ўтказилиши режалаштиримоқда.

Қабул имтиҳонлари натижалари имтиҳон жараёнлари ўтганидан сўнг тезда эълон қилинишини инобатга олиб, Мактаб абитуриентлари имтиҳон натижаларидан келиб чиқиб, кириш учун етарли балл тўплай олмаган тақдирда ҳам, улар қабул имтиҳонларига қатнашиш орқали имтиҳон жараёнлари бўйича тажриба ҳосил қиладилар. Бундан ташқари 20 июлга қадар бошқа олий диний таълим муассасасига ҳужжат топшириб, қайта имтиҳон жараёнларига иштирок этиш имкониятига эга бўлишади...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Вакилимиз танлов ғолиблари қаторида...

Бугун, “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан вилоят марказидаги «Матбуот уйи»да тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этди...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
37. Тавҳид

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
128. Савол-жавоб: Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг дафнлари қандай бўлган?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ!

Хабарингиз бор, ўтган Рамазон ойи давомида Muslim.uz портали томонидан “Ойлар султони – Рамазон” номли мақолалар танлови ўтказилган эди. Ушбу танловга келиб тушган 200 дан зиёд мақолалар ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган мезонлар асосида баҳолаб чиқилди...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21650

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ГУНОҲЛАРИНГИЗ КЕЧИРИЛИШИНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?

Аллоҳ таоло тақводор инсонлар ҳақида шундай марҳамат қилади: “Улар фаровонлик ва танглик кунларида ҳам хайр-садақа қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчиликларини) афв этадиганлардир. Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар.” (Оли Имрон сураси 134-оят). Яъни тақводор инсонлар – булар ҳар қандай ҳолатда ҳам тўқликда ҳам, тангликда ҳам, қийинчиликда ҳам, енгилликда ҳам, соғликларида ҳам, касал бўлганларида ҳам ўз молларидан фақирларга садақа ва қариндошларга эса силаи раҳм қиладиганлардир. Улар ўзлари кучли бўлсалар ҳам бировга озор бермаслик учун ғазабларини ютадиганлардир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Пахлавонлик тош кўтаришда эмас, балки кучлилик инсоннинг ғазаби келганида ўзини тия олишидадир”- дедилар”. (Имом Аҳмад ривояти) Хориса ибн Қудома ас-Саъдий айтади: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Менга бир иш қилишни маслаҳат беринг!”- деб сўрадим. Шунда “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ғазаб қилма!”- дедилар. (Имом Аҳмад ривояти)...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
38. Ихлос

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
⚡️ Ҳудудлар тоифалари янгиланди.

🟥🟨🟩 Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхатини эълон қилди (26.06.2020 йил ҳолатига).

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

⚡️ Пересмотрены уровни карантина в районах и городах.

🟥🟨🟩 Агентство санитарно-эпидемиологического благополучия обновило список «красных», «желтых» и «зеленых» зон в разрезе районов и городов (по состоянию на 26.06.2020 год).

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official