Muslim.uz
92.5K subscribers
18.3K photos
5.1K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#ФИҚҲ
ГУНОҲИ КАБИРАЛАР

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамду санолар, тақводорлар пешвоси саййидимиз Муҳаммадга саловот ва саломлар бўлсин!

Ушбу китобда қайтарилган ва ҳаром қилинган бир қанча улкан гуноҳлар – гуноҳи кабиралар ҳақида сўз боради. Аллоҳ таоло ва Унинг Расули, уни қилишдан қайтарган ишлар гуноҳи кабирадир.

Аллоҳ таоло гуноҳи кабиралардан четланган кишининг кичик гуноҳларини кечиб юборишини, сўнг уни жаннатга киргизишини хабар қилади: «Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг (Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, бировни ноҳақ ўлдириш каби) катталаридан сақлансангизлар, қилган (кичик) гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил – жаннатга киритурмиз» (Нисо сураси, 31).

«Улар катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан четланадиган, ғазабланган вақтларида эса (сабр қилиб) кечириб юборадиган зотлардир» (Шўро сураси, 37)...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
АБУ ҲАНИФА ВА ИМОМ МОЛИК

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг Имом Молик роҳматуллоҳи алайҳга қатъий жавоблари

Абу Ҳанифа: “Мен юзга яқин фақиҳлар билан мунозара қилганман, лекин ҳақиқатни тезроқ қабул қилишда имом Моликдек фақиҳни кўрмадим, Аллоҳга қасамки, уни яхши кўриб қолдим”, дедилар. Бу ерда имоми Аъзам бизга ишорат қилаяпдиларки етук олим ҳақиқатни жуда тез қабул қилади.

Замонасининг энг забардаст фақиҳини қийнаб қўйган унинг саволларига жуда ҳам зийраклик билан жавоб берган бизнинг мазҳаб бошимиз имоми Аъзам роҳматуллоҳи алайҳга унинг мазҳабини тўғри деб билиб уни инкор қилишга шошилмасдан у зотнинг чиқарган масалаларини батафсил кўриб чиқиб, уни тасдиқ қилиб эргашган мужтаҳидларга Аллоҳнинг саломи бўлсин...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
САВДОГАРЛИК ОДОБЛАРИ

Савдо-сотиқ билан шуғулланиш шарафли касблардан биридир. Динимиз кўрсатмасига кўра тижоратда ростгўйлик, тўғрилик, мулойимлик алоҳида ўрин тутади. Инсонларнинг ҳаққига хиёнат қилмай, бир-бирини алдамай савдо-сотиқ қилган кишиларга охиратда Аллоҳнинг энг суюкли бандалари билан бирга бўлиш бахти насиб бўлади. Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: ”Ишончли, ростгўй савдогар (жаннатда) набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир”, деб марҳамат қилганлар (Термизий ривояти).

Тўғрилик деганда аввало, ёлғон, хиёнат, туҳмат, бевафолик каби қабиҳ ишлардан узоқда бўлиш тушунилади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
ТЎҒРИ ТОПГАНГА ИККИ, ХАТО ҚИЛГАНГА БИР АЖР...

“Мазҳаб” сўзи луғатда “чиройли”, “гўзал” ҳамда “йўл”, “йўналиш” деган маъноларда ишлатилади. Шариат истилоҳида мазҳаб, Аллоҳ таолонинг амрлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васлламнинг суннатлари асосида ижтиҳод қилиб топилган, У Зотнинг розилигига эриштирувчи йўл, урфда эса чиройли йўл маъносини билдиради.

Халқимиз асрлар оша эътиқод қилиб келаётган диний жамоа – аҳли сунна вал-жамоанинг мазҳаблари тўртта бўлиб, унинг асосчилари мутлақ ижтиҳод соҳиблари ҳисобланади. Улар мазҳаббоши ёки имом деб аталади. Уларнинг қай бирига эргашилса ҳам, тўғри йўл тутилган бўлади. Ушбу мазҳабларнинг бири бошқасидан устун кўрилмаган ҳолда барчаси бирдек қадрланади. Мусулмон киши тўрт мазҳабдан бирини маҳкам ушлаши вожиб амал...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
ФИҚҲ НИМА?

Фиқҳ – Исломдаги энг мўътабар фанлардан бири. Пайдо бўлиш тарихи ҳам ўзоқ ўтмишга бориб тақалади. Фиқҳ кенг қамровли илмлардан бўлиб, кўплаб шаҳобчаларга бўлиниб кетади. Фиқҳ исломнинг аввалида пайдо бўлиб, бугунги кунимизга қадар ўз қадрини йўқотмай давом этиб келаётган ва қиёмат кунига қадар сақланиб қоладиган илмлардан биридир.

Тарих давомида кўплаб фуқаҳолар етишиб чиқди. Улар бу илмга оид сон-саноқсиз асарларни таълиф ва тасниф этдилар. Бу китобларнинг саноғини аниқ билишнинг иложи ҳам йўқ. Бу, мусулмон уламоларининг юксак эътиборлари нишонаси десак айни ҳақиқат бўлади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
МАЗҲАБИМИЗДА ИНСОН МАНФААТЛАРИ

Ислом шариати аҳкомларини кузатган киши унда инсонларнинг манфаатлари тўлиқ равишда эътиборга олинганига амин бўлади. Шундай бўлса-да, уламолар инсон манфаатларининг эътиборга олинишига оид далилларни батафсил тарзда келтириб ўтадилар. Жумладан, “Биз сени, фақат, оламларга раҳмат қилиб юбордик” ояти. Пайғамбарнинг инсонларга раҳмат бўлиши у олиб келган ҳукмлар инсонлар манфаатига тўлиқ кафил бўлишига боғлиқ. Агар ундай бўлмаса, унинг юборилиши инсонларга раҳмат эмас, балки кулфат бўлади.

“Албатта, Аллоҳ адолатга, чиройли амаллар қилишга ва қавм-қариндошга яхшилик қилишга буюрур ҳамда бузуқлик, ёмон ишлар ва зўравонликлардан қайтарур. У зот шояд ибрат-эслатма оларсизлар, деб сизларга панд-насиҳат қилур”...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
АБУ ҲАНИФА ҲАДИСДАН ДАЛИЛ ОЛМАГАНМИ?!

Инсонлар зулматдан ёруғликка, залолатдан ҳидоятга чиқишлари учун Ўз пайғамбарларини юбориб, уларнинг тили орқали Ўз динини мукаммал қилган Аллоҳ таолога битмас, туганмас ҳамду санолар бўлсин.

“Ўзимдан сўнг сизларга икки нарсани қолдирдим, агар уларни маҳкам ушласангиз ҳаргиз адашмайсиз. Улар Аллоҳнинг китоби ва Пайғамбарнинг ҳадиси”, - дея умматлари ғамида бўлган Аллоҳнинг расули Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
АБУ ҲАНИФА – БУЮК ИМОМ

Имом Абу Ҳанифа Ан-Нўъмон р.а.

У зотнинг ҳаётидан лавҳа (80-150 ҳ.).

Насаби: Абу Ҳанифа Ан-Нўъмон ибн Собит ал-Форсий Имом Аъзам номи билан танилгандир. Боболари асли Қобил аҳлидан бўлиб, диёрлари фатҳ бўлганда асир олиниб, сўнгра озод этилганлар. Абу Ҳанифа гарчи асирликдан озод этилган кишининг авлоди бўлсада, на унинг ўзи ва на отаси қулликда бўлмаган. Балки, асли ҳур бўлган. Форсий нисбатининг берилиши асрлар оша у зотнинг шарафларига шараф қўшди холос. Зеро, саҳобалардан сўнг ислом диёрида узоқ вақт илм майдонининг марказида турганларнинг аксар қисми ҳам мавлолардан эди[1]. Қолаверса, Расулуллоҳ с.а.в.нинг айнан шулар ҳақида айтган башоратлари ҳам ўз тасдиғини топган эди:

لو كان العلم بالثريا لتناوله أناس من أبناء فارس

яъни: “Агар илм Сурайёда бўлганида уни форс ўғлонларидан бўлган кишилар олиб тушар эди”...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#МАҚОЛА #ФИҚҲ #МАЗҲАБ #ҲУЖЖАТ #ФАТВО
ФИҚҲИЙ МАЗҲАБЛАРНИНГ ҲАҚЛИГИ БОРАСИДА ҲУЖЖАТ ВА ФАТВОЛАР

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларининг охирига келганда, Қуръони Карим оятлари тушиши ҳам охирига етиб қолди. Кейинги босқичдаги оятларнинг аксарияти ҳукмларга тегишли эди. Турли қабила ва юрт одамлари Исломни қабул қилишди. Янги мусулмонлар қаршисида деярли йигирма уч йил давомида тушиб тўпланган оятларни ўқиб-ўрганиш, уларга амал қилиш, шариат аҳкомларини ўз ҳаётларида татбиқ қилиш вазифаси турар эди. Табиийки, ёш саҳобалар ўзларидан катталардан, янги мусулмонлар эскиларидан шаърий масалаларини сўрай бошлашди.

Бу ишларда баъзи саҳобалар ўз илмлари, топқирликлари билан бошқалардан ажралиб чиқдилар. Уламоларимиз фиқҳ билан машҳур бўлган тўрт халифани, Абдуллоҳ ибн Маъсуд, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс, Зайд ибн Собит ва Оиша онамиз розияллоҳу анҳумни мисол қилиб келтирадилар.

Шунингдек Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳолиси мусулмон бўлган узоқроқ юртларга ўз вакилларини, ўша ердагиларга шариат аҳкомларини ўргатиш, уларнинг ҳаётида ориз бўладиган масалаларни ҳал этиш учун юбора бошладилар.

Жумладн, Яманга Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни юборишни ирода қилдилар. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ўз иш жойларига жўнаб кетаётганларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини тўхтатиб, “У ерда сенга бир масала ориз бўлса, қандай қилиб ҳукм чиқарасан?” деб сўрадилар. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу “Аллоҳнинг Китоби ила”, деб жавоб бердилар. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг Китобидан топа олмасангчи?” деб сўрадилар. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу “Аллоҳнинг пайғамбари суннати ила”, деб жавоб бердилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг пайғамбари суннатидан ҳам топа олмасангчи?” деб сўрадилар. Шунда Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу қараб турмасдан, “Фикрим ила ижтиҳод қиламан”, дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу жавоблардан ғоят мамнун бўлдилар ва: “Аллоҳ расулининг вакилини, Аллоҳни ва расулини рози қиладиган нарсага муваффақ қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин”, дедилар...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ИҲТИКОР #МОНОПОЛИЯ #ФИҚҲ
ИҲТИКОР (МОНОПОЛИЯ) ВА УНИНГ ФИҚҲИЙ ТАҲЛИЛИ

... Қуйидаги сатрларда фиқҳда назарда тутилган монополия (иҳтикор) мавзусини ёритишга ҳаракат қиламиз.

Иҳтикор сўзининг луғавий ва истилоҳий маънолари:

Иҳтикор (الاحتكار) сўзининг асли уч ўзак ҳарфдан иборат “حكر” “ҳакр(ун)”сўзидан олинган. “Ҳакр(ун)” зулм қилмоқ, камситмоқ, ёмон муомала қилмоқ, атрофидагиларни машаққатга солмоқ каби салбий маъноларга далолат қилади. “Ҳакар(ун)” деб ўқисак, унда “нарх ошиши учун бозорга чиқарилмай, сақлаб қўйилган озиқ-овқат ва шунга ўхшаш нарсалар” тушунилади.

Иҳтикор сўзининг ўзи эса арабча “احتكر” (иҳтакара) феълининг масдари (иш-ҳаракат номи) бўлиб, луғавий жиҳатдан “озиқ-овқат ва ҳоказони нарх қимматлашини кутиб, бозорга чиқармай, сақлаб қўйиш” маъносини англатади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг