Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Unutmang! Qachonki...
muslim.uz
Унутманг! Қачонки...

3:46 дақ

#Таскин

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Улар намозни шундай ўқишган

Ривоят қилинишича, Исом ибн Юсуф Балхий буюк олим ва зоҳид Ҳотами Асомдан “Қандай намоз ўқийсиз?” деб сўради. Шунда у киши: “Намозга қўрқув билан тураман. Ният билан киришаман. Аллоҳни улуғлаб такбир айтаман. Тартил билан қироат қиламан. Хушуъ билан рукуъ қиламан. Хузуъ билан сажда қиламан. (Яъни руку ва саждани тавозуъ билан қиламан.) Одоб билан ўтираман. Зоҳидлик (виқор) билан салом бераман ва қўрқув билан уйга қайтаман. Кейин “Бу намозим мендан қабул қилинармикин ёки йўқми?” деб хавотирга тушаман” деб жавоб бердилар.

Буни эшитган Исом “Агар сиз ўқийдиган намоз шундай бўлса, унда мен умримда намоз ўқимабман” деди.

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz
Муборак Рамазон ойида Жаннатга 122 эшик

🔹Ҳар бир амални фақат Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлаб бажариш. (Ихлосли бўлиш).
🔹Аллоҳ таолога тавба қилиш.
🔹Янги чиққан ойни кўрганда дуо қилиш.
🔹Иймон ва савоб умидида рўза тутиш.
🔹Иймон ва савоб умидида кечаларини бедор ўтказиш.
🔹Иймон ва савоб умидида қадр кечасида бедор бўлиш.
🔹Охирги ўн кунида янада жидду жаҳд қилиш.
🔹Умра қилиш.
🔹Эътикофда ўтириш.
🔹Рўзадорга ифторлик қилиб бериш.

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz
Forwarded from Muslim.uz
#Жума кунининг фазилатлари

1. Дуолар қабул бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар етказилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

3. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

4. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

5. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди”, дейилган.

6. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савол:
Рамазон ойидан бошқа вақтларда йилнинг қайси кунларида рўза тутса бўлади?

Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов

02:37 дақ

Tas-ix: https://mover.uz/watch/QeLgzZDm/
Youtube: https://youtu.be/5X32e6gK1pA

#Видеолавҳа #Савол_жавоб

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръони Карим таржимаси: Бақара сураси (1-5 оят)
Абдулбосит қори Қобилов

01:48 дақ

Tas-ix: https://mover.uz/watch/Io2PR3bm/
Youtube: https://youtu.be/miZHoiO4gAw

#Видеолавҳа #Қуръони_Карим

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савол:
Халқимизда баъзи инсонлар рўзани бошидан 3 кун ортасидан 3кун охиридан 3 кун тутади. Бу қанчалик тўғри?

Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов

01:57 дақ

Tas-ix: https://mover.uz/watch/ONZxTZDm/
Youtube: https://youtu.be/UatW0bVnE0U

#Видеолавҳа #Савол_жавоб

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
#Рамазон_одоби

Инсонларни қийинчилик ва машаққатга қолдирманг, айниқса, таровиҳ намозига келганда автотранспорт воситаларини тартиб билан жойлаштиринг, бошқа йўловчиларнинг эркин ҳаракатланишига халақит берманг!

@muslimuzportal обуна бўлинг
Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz
Дастлабки хатмона “Ҳазрати Имом”да!

Мана, бир ойгина меҳмон бўлган ғанимат ойнинг Раҳмат даҳаси ҳам тугаб, мағфират даҳаси ҳам ўтиб бормоқда.

Бу даҳанинг ўзига хослиги шундаки, унда гуноҳлар кечирилиб, банданинг Яратган ҳузуридаги мақоми ошади. Шу билан бирга, ушбу ўн кунликда дастлабки хатми Қуръонлар ўз якунига ета бошлайди.

Дастлабки хатмона бугун, 17 май куни пойтахтимизнинг марказий масжиди бўлган “Ҳазрати Имом” жомеида бўлади. Қуръони каримнинг хатмонаси “Намозгоҳ” майдонида, очиқ ҳавода ўқилади. Бу кечани янада файзли ўтказишга алоҳида тайёргарлик ишлари кўрилмоқда, муфтий ҳазратлари, юртимизнинг таниқли уламолари таклиф қилинган.

Қорилар: Алимов Аҳмадхон, Қурбонов Исмоилжон, Камолов Абдулбасир.

Масжид манзили: Олмазор тумани, Қорасарой кўча, 49-уй. Телефон: +998 97 769-72-97

Илоҳий раҳмат ёғилувчи, дуолар мустажоб бўлгувчи кечага марҳабо!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон суҳбатлари

Нуриддин домла Холиқназаров: Тавбага шошилинг

08:09 дақ

Tas-ix: https://mover.uz/watch/lZYFeZDm/
Youtube: https://youtu.be/ok_AZeSpaD4

#Видеолавҳа

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
“Саховат карвони” бир ярим минг оилага совға улашади
https://telegra.ph/saxovat-05-17

@vaqfuz | vaqf.uz |@vaqfuzguruhi
Payme.uz MBank.uz Click.uz Oson.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Саховат карвони” бир ярим минг оилага совға улашади
https://telegra.ph/saxovat-05-17

@vaqfuz | vaqf.uz |@vaqfuzguruhi
Payme.uz MBank.uz Click.uz Oson.uz
Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойида Аллоҳнинг йўлида жуда кўп хайр-садақа қилар эдилар. Рамазон ойида саховатлари янада ошиб кетар эди.

Учинчи нарса: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойида Аллоҳга кўп дуо қилиб йиғлар эдилар.

Ушбу уч амалда Рамазон ойи ичи янада зиёдалик кўзга ташланар эди.

1. Ибодатга жуда кўп ғайрат қилишлик.

2. Аллоҳ таъолонинг йўлида кўп хайр-садақа қилишлик.

3. Аллоҳ таъолога ихлос билан дуо қилиб кўз ёш тўкишлик.

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz