Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Анас ибн Моликдан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда эса Росулуллоҳ (с.а.в.) шундай дедилар:
“Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар гуноҳ қилсангиз, гуноҳингиз ер билан осмонгача бўлиб кетса ҳам тавба қилсангиз, Аллоҳ таоло кечиради. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сиз гуноҳ қилмаганингизда Аллоҳ сизларни кетказиб, ўрнингизга гуноҳ қилиб истиғфор айтадиган бир қавмни келтирур ва уларни мағфират қилур”.  (Имом Аҳмад ва Муслим)


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
“Машғул бўлиб қолишингиздан олдин солиҳ амалларга шошилинглар”.

Яъни, ёшлигингда гарданингга рўзғор, бола-чақа ташвиши тушмасдан , тирикчилик учун машғул бўлмасдан олдин, баданинг ва ақлинг соғломлигида, бирор беморлик ва паришонхотирлик билан машғул бўлмасингдан олдин, умринг поёнига етиб, Азроил (а.с.) ўз вазифасини адо қилиш учун келган вақтида кўзингга хеч нарса кўринмай ўзинг билан ўзинг машғул бўлиб қолишингдан олдин савобли ишларга шошил. Охиратда сени Роббингнинг азобидан қутқарадиган, жаннатларга киритадиган, даражотинг юқори бўладиган ва яқинларинг учун ҳам шафоатчи бўлишингга кифоя қиладиган хайрли ва солиҳ амалларни Аллоҳ учун холисона ва кўпроқ қилиб қол. Ҳамда яқинларинг ва бошқа инсонларни ҳам бу ишларга чақир.

Чунки Аллоҳ таоло: 
“Бас, яхши ишларга шошилингиз”, (Бақара,148) деган.

Бошқа бир оятда эса Роббимиз: 
“Аср билан қасам. Албатта инсон хусрондадир. Илло, иймон келтирганлар ва солиҳ амал қилганлар, бир-бирларини ҳақ йўлга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар (ундоқ эмасдир)”. (Аср, 1.2.3.) Яъни, қиёмат куни мана шу тўрт тоифа кишилардан ташқари ҳамма бу дунёда  ўтказган умри учун, беҳуда сарфланган меҳнати учун афсус, хасрат  ва надоматда бўлади.

@vaqfuz | vaqf.uz |@vaqfuzguruhi
Xayriya aksiyalari:
https://vaqf.uz/uz/promote/
“Эй, Раббим! (Гуноҳларимизни) мағфират эт ва (ҳолимизга) раҳм айла! Сен (ўзинг) раҳм қилувчиларнинг яхшисидирсан” (Муъминун сураси, 118-оят).

@muslimuzportal | muslim.uz
Шайх ҳазратларининг асарлари Россияда тасдиқланган исломий адабиётлар рўйхатига киритилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/11911
#Аудиохабарлар

3 декабрь

4:32 дақ

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Ҳажга навбатда турган ўзбекистонлик қамоқдан чиққан йигитнинг ўқишига 22 миллион ажратди

https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/11917

@muslimuzportal
Доғистонга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг авлодлари вакили келди

https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/11915

@muslimuzportal
Ислом аёлга раҳм қилди...

Албатта, Ислом аёлга раҳм қилди: ҳайз ва нифоз пайтида унга раҳм қилиб, ундан намоз ва рўзани соқит қилди. Чунки, ҳайз ва нифос пайтида аёл киши бошидан қийинчиликларни ўтказади. Ваҳоланки, намоз эркаклардан ҳеч қачон соқит бўлмайди. Фақат сафар чоғида эркакларга рўза тутмасликка рухсат берилган.

Ислом аёлга раҳм қилди, шунинг учун ундан нафақани соқит қилди. Аёл боласига ҳам, ота-онасига ҳам, эрига ҳам нафақа қилмайди. Ҳатто ўзига ҳам нафақа қилмайди. Унинг нафақаси эрига лозимдир.

Ислом аёлга раҳм қилди, аёл эрининг хизмати ва уй ишлари билан машғул бўлганлиги учун ундан жумъа намозига ва жамоат намозларига боришни соқит қилди.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Ота оила устуни

Аллоҳ таоло қуръони каримнинг “Аҳқоф” сураси 15-оятида шундай марҳамат қилади:

وَوَصَّيْنَا الْإِنْسَانَ بِوَالِدَيْهِ إِحْسَانًا…
Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик…

Аллоҳга осий бўлмайдиган ҳар бир ишда отага итоат қилинади. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам бизни оталаримиз хақларида огоҳлантириб шундай дедилар.

عن عبد الله بن عمروأن النبي قال:

رِضَى الرَّبِّ فِي رِضَى الْوَالِدِ وَسَخَطُ الرَّبِّ فِي سَخَطِ الْوَالِد

[رواه الترمذي وصححه ابن حبان]

Абдуллоҳ бин Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий алайҳи салом дедилар: “Аллоҳнинг розилиги отанинг розилигида, Аллоҳнинг ғазаби отанинг ғазабидадир”.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Ҳажга навбатда турган ўзбекистонлик қамоқдан чиққан йигитнинг ўқишига 22 миллион ажратди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/11917
Ҳовлиқмайлик, босиқ бўлайлик ёхуд “kun.uz”да эълон қилинган хабар ҳақида

27 ноябрь куни kun.uz сайтида “Даҳшатли алангадан мўъжиза туфайли омон қолган имом зудлик билан операция қилиниши зарур” номли мақола эълон қилинди. Унда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ғолиб Эргашев шу йилнинг февраль ойида қаттиқ куйиш натижасида тиббий муолажа ўтказиш учун ёрдамга муҳтож экани айтилган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилояти вакиллигининг “nasafziyo.uz” сайти ушбу мақолада қашқадарёлик собиқ имом ҳақида гап кетгани сабабли суриштирув ўтказди.

Аниқланишича, Эргашев Ғолиб Асадович 1982 йилда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида туғилган. 1997-2001 йилларда Китоб шаҳридаги “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида таълим олган. 2009–2014 йилларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги “Оиша она” масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаган.

Эргашев Ғолиб шу йил 12 февраль куни Шаҳрисабз шаҳридаги бир танишининг сартарошхонасига боради. Шунда электр ҳисоблагични ўчириб-ёқиш оқибатида, кучли портлаш содир бўлади. Портлашга хонада йиғилиб қолган ис гази сабаб бўлади. Шундан сўнг, у олов ичида қолиб, қаттиқ жароҳатланади.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | @nasafziyo
“Ogoh bo'lingizki, Allohni zikr etish bilan qalblar orom olur (va taskin topur)” (Ra'd surasi, 28-oyat).
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/11922

@muslimuzportal | Muslim.uz
Audio
#Аудиохабарлар

4 декабрь

5:46 дақ

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Нишонга урилган гаплар:
“Кўпинча севишини ифода қилиб беролмайдиганлар кўпроқ севишади”
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/11932
Сиз гўзал хулқ соҳибисиз, ё Росулаллоҳ!
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/11935

@muslimuzportal
Малайзия Ўзбекистонда ислом банкинги бўйича мутахассисларни тайёрлайди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/11929

@muslimuzportal