Muslim.uz
91.1K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#ХУШХАБАР: 📚 “ҚАЗО НАМОЗИГА ОИД МАСАЛАЛАР” НОМЛИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Ғуломиддин Холбоевнинг “Қазо намозига оид масалалар” номли
китоби нашрдан чиқди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлимига юртимиз мўмин-мусулмонлари томонидан йўлланаётган қазо намозларига оид сўровларнинг кўлами ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, Аллоҳ таолонинг ёрдами билан ушбу рисолани ёзишга журъат қилинди.
Китобни тайёрлаш жараёнида сал кам икки йил давомида юртдошларимиздан келган мавзуга тегишли саволлар бир жойга тўпланди. Ушбу саволларга имкон қадар содда услубда, Ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар ёзилди.

Китобхонлар ушбу рисоладан қазо намозини ўқиш тартиб-қоидалари ҳамда ўзларини қизиқтирган бошқа керакли маълумотларни оладилар, иншааллоҳ.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу рисолани юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!

#КИТОБ #ҚАЗО #НАМОЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | @muslimuzportal
#Рамазон_2022 #Китоб_кўргазмаси

📚Китоб – камолот калити”
илмий‐маърифий
китоблар кўргазмаси

🗓 7–8 апрель, 2022 йил
Тошкент шаҳри, Ҳазрати Имом мажмуасида

▪️Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан 7–8 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуаси майдонида, очиқ осмон остида биринчи бор Китоб – камолот калити” илмий‐маърифий китоблар кўргазмаси ва савдоси ўтказилмоқда.

▫️Икки кун давом этадиган кўргазма ва савдода юртимиздаги нашриётлар, босмахоналар ва китоб дўконлари илмий, маърифий, бадиий ва диний китоблари билан иштирок этишлари мумкин.

▫️Рамазон муносабати билан Ҳазрати Имом мажмуасида икки кун давомида ўтказилаётган ушбу маърифий тадбир доирасида китоблар тақдимоти, таниқли шахслар иштирокида ёшларни илм-маърифатга даъват этадиган суҳбатлар, шунингдек китобхонлар ўртасида совринли танловлар ўтказилади.

▫️Кўргазма доирасида таълим муассасалари учун очиқ осмон остида маънавий‐маърифий ва бадиий тадбирлар ўтказиш имконияти тақдим этилади.

@muslimuzportali
#Янгиликлар #Китоб_тақдимоти

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳадис илми мактабига ўқув дарсликларини ҳадя қилди

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан юртимизда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш, ёшларимизнинг маънавиятини, дунёқарашини шакллантириш, одоб-ахлоқига ижобий таъсир кўрсатишга қаратилган кўплаб амалий ишлар қилинмоқда.

Шу мақсадда, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаровнинг ташаббуслари билан Ҳадис илми мактабига Рамазон ойига муносиб туҳфа ўлароқ фиқҳ, ҳадис, ақоид, тафсир фанларига оид жами 196 номдаги 600 дан зиёд китоблар тақдим қилинди.
👇
https://muhaddis.uz/site/inner?id=1257

t.iss.one/muhaddisuz
#ХУШХАБАР:
📚 “ТАВАККУЛ” НОМЛИ
КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари, пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” масжиди имом-хатиби Яҳё домла Убайдуллоҳ ўғли таржимаси остидаги таниқли уламо Юсуф Қаразовий қаламига мансуб “Таваккул” асари китоб ҳолида чоп этилди.

📚 Мазкур китобда мўмин-мусулмонлар учун ўта зарур бўлган, инсон умри давомида доимо муҳтож бўладиган, ҳар ишда Аллоҳ таолога таваккул қилиш ҳақида сўз бўради.

Китобни мутолаа қилган киши таваккулнинг фазли, унинг ҳақиқати, ризқ борасида таваккул, дин ишларида таваккул, таваккулнинг фойдалари, сабаблари, таваккул қилишдан тўсувчи омиллар ва бошқа таваккул ҳақидаги билимларга эга бўлиши мумкин.

🔸Аҳамиятли жиҳати, муаллиф ҳар бир мавзуни ёритишда Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлардаги таваккулга оид нукталарни дақиқлик билан, атрофлича, ўқувчига тушунарли ҳолда баён этади...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#КИТОБ_НАШР

Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar | @hanafiyuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР: 📚 “Умра – улуғ амал” номли китоб нашр этилди

Умра сафарига отланаётган киши учун энг кepаклиcи – бу ибoдaтнинг мазмун-моҳиятини яхшилaб билиб oлиш. Шyнинг yчyн ҳaм умра амалини адо этмoқчи бўлгaн киши aввaлo бy ибoдaтнинг йўл-йўpиғини яхшилaб ўpгaниб oлиши лoзим. Умра қилyвчи инcoн oлим бўлca ҳaм, ёнидa зиёрат apкoнлaрини бaён қилyвчи биp китoбни oлиб борсин, дeя тaвcия қилинади.
Батафсил

#ХУШХАБАР #Умра #китоб
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#мутолаа #фойдали #китоб
📚ФАРЗАНДИНГИЗНИ КИТОБ ЎҚИШГА ҚИЗИҚТИРИШДА ЁРДАМ БЕРАДИГАН 10 ТА МАСЛАҲАТ

Авваллари ўқиш ягона кўнгилочар машғулот эди. Ҳозир эса бундай машғулот турлари кўпайган бўлса-да, китоб ўқиш ҳали ҳам энг фойдали вариант бўлиб қолмоқда. Болалар нима учун китоб ўқиши керак?

🔘Китоб ўқиш сўз бойлигини оширади.
🔘Ўқиш дунёқарашни кенгайтиради — бола ҳеч қачон кўрмаган одамлари ва бормаган жойлари ҳақида билиб олади.
🔘Ўқиш ижтимоий кўникмаларни ривожлантиради — бола китоб қаҳрамони билан бирга мураккаб ҳаётий вазиятлардан чиқишни ўрганади.

📚Тадқиқотларга кўра, ҳафтасига 1-2 марта китоб ўқийдиган 16 ёшли ўсмирлар, умуман ўқимайдиганларга қараганда юқори ўқиш кўрсаткичларига эга бўлади.

Китоблар = ҳақиқий ҳаёт

Бола ҳеч қачон кўрмаган нарсалари ҳақида ўқишга қизиқмайди. Шу сабабли китобдаги ҳикояни ҳақиқий дунёга ўтказиш керак. Масалан, агар бола космос ҳақида ўқиётган бўлса, уни космонавтика музейига олиб боринг ёки телескоп сотиб олинг. Ёввойи ҳайвонлар ҳақида бўлса, ҳайвонот боғига ташриф буюринг...
🖥  БАТАФСИЛ

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM