Muslim.uz
91.5K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Мақолалар

Жаннатга эришинг!

«Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизча, сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир» (Оли Имрон, 92).

Имом Насафий (рaҳимаҳуллоҳ) оят та­ф­си­рида: “Муҳтожларга қилaётган инфоқ-эҳсонингиз ўзингиз яхши кўрган ва афзал деб билган мол-мулкингиздан бўлсин”, деган.

Мазкур оятнинг «...яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар...» жумласидан “Яхши бандалардан бўлолмайсиз” ёки “Аллоҳнинг ажру савобига эришолмайсиз”, деган маънолар тушунилади. Ҳасан Басрий (раҳматуллоҳи алайҳ): «Аллоҳ розилиги учун яхши кўрган нарсасини – гарчи у бир дона хурмо бўлса ҳам – садақа қилган киши мазкур оятга амал қилган бўлади», деган. Имом Воситий (рaҳимаҳуллоҳ) эса: «Яхшилик (жаннат)га эришиш” яхши кўрган нарсаларнинг маълум қисмини инфоқ-эҳсон қилиш билан бўлади», дейди. Муҳаммад ибн Ҳусайн (раҳматуллоҳи алайҳ)дан ривоят қилинади: «Имом Суддий (раҳимаҳуллоҳ): “Оятдаги “яхшилик”дан мурод жаннатдир», деган.

Банда ўзи яхши кўрган нарсани муҳтож­ларга эҳсон қилса, буюк ажрга эга бўлади. Умар ибн Абдулазиз шакар сотиб олиб, уни садақа қилар эди. У зотдан: “Нега шакарни пулини садақа қилиб қўя қолмайсиз?” деб сўралди. “Ўзим яхши кўрган нарсани эҳсон қилишни хоҳлайман”, дея жавоб берди.

Ўзида бўлишини хоҳлаган нарсасини бошқага бериши кишининг имони комиллигига ишорадир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Инсон яхши кўрган нарсасини биродарига ҳам илиниб, унда шу нарса бўлишини яхши кўрмагунча комил мўмин бўлолмайди», дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Манбаларда айтилишича, Ойша (розиял­­лоҳу анҳо) Қуръони карим тиловат қилаётиб, «Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизча сира яхшиликка (жан­натга) эриша олмайсизлар» оятига етганларида тўхтаб, тилла суви юритилган Мусҳафларини сотиб, пулини садақа қилиб юборганлар.

Мазкур оятнинг «...Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир» қисмини Имом Абу Жаъфар (раҳматуллоҳи алайҳ) бундай тафсир қилган: “Эй мўминлар, Аллоҳга итоат этиб, Унгагина ибодат қилинг. Ундан умид қилинаётган яхшилик, Аллоҳ таоло сизларни жаннатга киритиб, дўзах азобидан халос этишидир”.

Батафсил...

Ⓜ️USLIM.UZ – ҲИДОЯТ МАСКАНИ
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
Тўртликлар

Фарзанд ота учун умид, кўз нури,
Яхши фарзанд тотли умр сурури.
Ортиқ азоб борми фарзанд касрига
Эл аро топталса ота ғурури.

***
Муродим сари йўл очилсин десанг,
Етим қўлидан тут, чин инсон эсанг.
Икки дунё бахтин барбод қилурсан
Ночор ё етимнинг ҳақини есанг.

***
Худо розилигин истаб бир умр
Эзгу амал қилиб ўтган инсоннинг –
Йўлига садақа қилайин жонни,
Кошкийди, ошсам у ўтган довонни.

***
Қалбим пештоқига ўрнатдим соат.
Ҳар лаҳза қадрини билиб омонат.
Зое кетган умрим бадали учун
Кўпроқ қилайин деб Ҳаққа ибодат.

***
Булбулни қувнатар гуллаган чаман,
Бугун шодлик жомин қўлга тутаман.
Сенинг ҳур ва озод камолинг кўриб
Армоним ғурурга айланди, Ватан.


Файзулла НЕЪМАТОВ
Ромитан тумани


@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#МАҚОЛАЛАР

Нега табассумни садақа дейилган?

Ўқиш учун манзил:⤵️
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/9086

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0
#ИБРАТЛИ_ҲИКОЯЛАР

Ногироннинг кафилига тушган – сохта ота

Ўқиш учун манзил:⤵️
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/hikoyalar/item/9085

@muslimuzportal
Мабрур ҳажнинг мукофоти
#ҳаж

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) айтади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Бир умра билан (кейинги) умра (уларнинг) ораларидаги гуноҳларга каффоратдир. Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Шарҳ:
1. Ибн Абдул Барр ҳадисда умрадан кейин бир кичик умра қилиш кичик гуноҳларга каффорат бўлади, деган ва катта гуноҳларга ҳам каффорат бўлади дейдиганларнинг сўзларини қатъий рад этган.
2. Бу ҳадис кўп умра қилишнинг мустаҳаб эканига далилдир. Уламолар бир йилда неча марта умра қилиш мумкинлиги ҳақида турлича фикр билдиришган. Бизнинг ҳанафий мазҳабимизда Арафа куни, Қурбон ҳайити ва ташриқ кунларидан бошқа барча кунларда умра қилиш мумкин.
3. Ҳадисдаги “Бир умра билан (кейинги) умра” ибораси “Бир умрадан кейин яна бир умра қилинса”, маъносидадир. У иккиси оралиғида қилинган гуноҳларга каффорат бўлади.
4. Мукофоти фақат жаннат бўладиган мабрур ҳаж қандай ҳаж? Уламолар мабрур ҳаж – Аллоҳ таоло қабул қилган ҳаж дейишган. Ҳаж мабрур бўлиши учун: 1) ҳажга холис ният билан, фақат Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлаб бориш, ундан бошқа мақсадлардан холи бўлиш; 2) ҳалол-покиза маблағига ҳаж қилиш; 3) зиммасидаги бандалар ҳақларини ўташ ёки рози-ризолик сўраш; 4) ҳажни адо этиш давомида бекорчи ва ёмон сўз, ният ва ҳаракатлардан узоқ туриш; 5) ҳажнинг зоҳир ва ботин шартларини мукаммал адо этиш лозим.
Ана шундай ҳаж инсонларнинг ҳақларидан бошқа барча гуноҳларга каффорат бўлади. Унинг мукофоти фақат жаннатдир.


Манбалар асосида
Содиқ НОСИР тайёрлади.


@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#ИБРАТЛИ_ҲИКОЯЛАР

Ибратли қисса. Унутилмас ҳаёт дарси

Ўқиш учун манзил:⤵️
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/hikoyalar/item/9083

@muslimuzportal
#Видеолавҳа

16 мўъжиза: Дарахт Набий (с.а.в)нинг олдиларига юриб келди ва у зотнинг пайғамбарликларига гувоҳлик берди

Кўриш учун👇
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/9098
Tasadduq Yo Rasululloh - Peshonadagi nur | Nuriddin hoji Xoliqnazarov
@mp3muslim
#Тасаддуқ_ё_Расулуллоҳ

Пешонадаги нур| Нуриддин ҳожи Холиқназаров

Яқинларингизга ҳам
улашинг⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
#Видеолавҳа

Илоҳий ҳақиқат: Аллоҳ банданинг бармоқ изларини ҳам тиклашга қодир

Кўриш учун👇
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/9104
Audio
Бир хаж қилишлик савобига тенг амал
#Ота_она #mp3muslimUz
▫️ Раҳимберди Раҳмонов
🕌 ЎМИ Тошкент шаҳар “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби
💾 614 КБ
🕑 01:17
@muslimuzportal | @mp3Muslim
Нигерияда фермерлар ва чорвадорллар ўртасида келишмовчилик: мусулмон-насроний қарама-қаршилигими?

https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/9074
Унутилмас ҳаёт дарси

Ҳикоя қилинишича, бир олим шайх шогирди билан боғ ичра сайр қилиб юришганди. Сайр асносида эски пойафзалга дуч келишибди. Икковлари бу пойабзал шу боғда ишлаётган бир камбағал фақирга тегишли эканини ва у шу пайтда ишини якунлаб пойафзалини олишга келишини тушунишди.

Шунда шогирд устозга дебди:
Устоз, ҳазил қилиб бу ишчини пойафзалини яшириб қўймаймизми, уни олишга келганида йўқолиб қолганини кўрганда нима иш қилишини томоша қиламиз.

Улуғ устоз унга шундай жавоб берди:
Бошқаларни ғамга тушуриш ила кўнглимизни кўтармаслик лозимдир. Болам, сен бойроқсан. Сен ўзинга ҳам шу камбағалга ҳам бахт-саодатни жалб қилишинг имконига эгасан-ку. Унинг пойафзали ичига нақд пул солиб қўй-да, биз яширинамиз. Буни унга қандай таъсир қилишини кўрамиз.

Бу таклифдан шогирд хурсанд бўлиб, ичига пул солиб қўйибди. Икковлари ишчининг бунга муносабатини кўришлани учун дарахт ортига яширинишди.

Бироздан кейин ишини тугатиб жулдур кийимда ишчи пойафзалини олиш учун келди. Оёғини суққан ҳам эдики, ичида нимадир борлигини билди. Уни чиқариб олиб қарасаки, нақд пуллар. Иккинчи пойини олиб қараса, унда ҳам нақд пул топди.

У бироз пулларга тикилиб турди. Туш кўрмаётганини англаш учун пулга қайта-қайта назар солар эди. Кейин бирор кимсани топармикинман деган ўй билан ҳар томонга аланглаб қаради.

Пулларни чўнтакка солиб тиззасига йиқилди-да, йиғлаган ҳолида осмонга назар солиб баланд овоз ила Роббига муножот қила кетди;
Эй Роббим! Сенга шукрларим бўлсин. Эй, хотинимнинг бетоблигини ва фарзандларим нон топа олмаётганидан оч қолганини билган Зот! Мени ҳам фарзандларимни ҳам ҳалокатдан қутқардинг.

У узоқ вақт осмонга тикилганича мана шу Раббоний туҳфага шукр ўлароқ йиғлади.
Шогирд бундан қаттиқ таъсирланиб икки кўзи ёшга тўлди.

Шунда улуғ устоз деди:
Ана энди сен айтган унинг пойафзалини яшириб қўйиш таклифингдан кўра ўзингни кўпроқ бахтиёр сезмаяпсан-ми?!

Шогирд жавоб берди:
Тирик эканман, ҳеч ҳам унутмайдиган дарс олдим. Ана энди, ҳаётимда мен фаҳмламаётган баъзи сўзларнинг маъносини англаб етдим; сен ато берганингда олганингдан кўра кўпроқ бахтли бўласан.

Шунда устози деди:
- Билки, ато беришнинг турлари бор;
- Жазолашга қодир бўла туриб, кечиб юборишинг, атодир.
- Биродаринга ғоибона дуо қилишинг, атодир.
- Унинг учун узр талаб қилиб, ёмон гумондан четта бўлишинг, атодир.
- Биродаринг ғоиблигида унинг обрўсини ҳимоя қилишинг, атодир.

- Шуни билингки, азиз ўқувчи, нубувват йўли ато бериш устига қурилгандир. Зўравонларнинг йўли эса тортиб олиш устига қурилгандир.
- Ҳаётингизга назар солинг, сиз ато бериш билан яшаяпсизми ё тортиб олиш билан-ми?
- Бошқаларнинг ҳаёти сиз туфайли енгиллашяпти-ми ё қийинлашяпти-ми?

Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ

@muslimuzportal | @mp3Muslim
#МАҚОЛАЛАР

Мўъжиза: ерни ҳимоялаб турувчи “улкан том”

Ўқиш учун манзил:⤵️
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/9112

@muslimuzportal
#Табассум

Жажжигина қизалоқ маҳзун мусофирга қараб жилмайиб қўйди. Бу майин жилмайиш мусофирнинг кўнглини чоғ қилди ва бир вақтлар ўзига ёрдам берган дўстига миннатдорчилик билдириб қўйиши лозимлигини хотирлатди.

Дарҳол бир СМС ёзиб унга жўнатди. Дўсти бу ташаккурномадан шу қадар хурсанд бўлдики, ҳар куни тушлик қиладиган ресторанда хизмат кўрсатадиган официант қизга хийлагина ҳадя қолдириб кетди. Официант қиз умри бино бўлиб биринчи марта бундай катта ҳадя олаётган эди. Кечқурун уйига қайтаркан, қўлига тушган пулнинг бир қисмини ҳар замон кўча бошида ўтирадиган фақир одамнинг кепкасига ташлади.

Фақр одам шу қадар кўп пулни кўриб шунчалар миннатдор бўлдики, икки кундир томоғидан бир луқма таом ўтмаган эди. Қорнини илк дафъа росмана тўйдирди, кўпқаватли уйнинг подвалидаги биттагина хонасига олиб борадиган йўлдан масрурона юриб келди, кайфияти шу қадар чоғ эдики, совуқда ангиллаб дийдираб турган кучук боласини кўриб қолгани заҳоти уни кўтариб олди.

Кучуквачча кечанинг совуғидан қутулганидан хурсанд эди. Иссиққина хонада саҳарга қадар чопқиллаб ўйнади. Туннинг ярмида уйни тутун қоплади, ёнғин бошланган эди. Тутунни кўрган кучукча шу қадар баланд овозда ҳура бошладики, унинг кўтарган шовқинидан дастлаб фақир одам уйғонди. Кейин барча қаватлардаги хонадондагиларни уйғотди. Ота-оналар тутундан буғилишига сал қолган фарзандларини қучоқлаб, ўлимдан қутқариб қолдилар. Уларнинг ҳаммаси бир тийинлик моддий қиймати бўлмаган бир табассум шарофати эди.

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3Muslim
Ҳаё – инсон зийнати

Ҳаё – инсон табиатидаги гўзал фазилатлардан бири. У кишининг имон-эътиқоди, одоб-ахлоқининг даражасига қараб, кўп ёки кам бўлади. Кишининг беъмани ишлардан ўзини тортаётганини ёки бирор нолойиқ ишни бажариб, хижолатдан юзи қизарганини кўрсангиз, билингки, у ҳаёли инсондир. Борди-ю қилаётган ишларига бепарво бўлса, яхши-ёмонлигига эътибор бермай қилаверса, халқимиз ундай одамдан яхшилик чиқмайди, унинг ҳаёси йўқ дейди.

Ҳаё динимизнинг гўзал хулқидир. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳар бир диннинг ҳулқи бўлади. Исломнинг хулқи эса ҳаёдир”, дедилар (Ибн Можа ривояти).

Ҳаё барча яхши хислатларни ўзида жам қилган, гўзал фазилатларнинг асосидир. Инсон ҳаёсига қараб яхшиликлар ҳосил бўлади. Унинг заифлигига қараб ёмон иллатлар ҳосил бўлади. Ваъдага вафо қилиш, ибодатларни вақтида адо этиш, сабрли бўлиш, рост сўзлаш каби барча яхшиликларга ҳаё ундаб туради.

Унинг акси бўлган ёлғончилик, чақимчилик, ғийбат, туҳмат, ношукрлик, кибру ҳавога берилиш каби гуноҳларнинг замирида ҳаёсизлик ётади. Агар инсонда ҳаё бўлса мана шу салбий хислатлардан узоқ бўлади. Ҳаё бу ҳаёт сўзидан олинган бўлиб маъноси бир-бирига яқин. Яъни, ҳаёт, тириклик дегани, ҳаё уялиш дегани икковининг ўзаги бирдир. Бироқ маъноси айтилишига қараганда бир-бирига узоққа ўхшайди, тириклик билан ҳаёни бир-бирига қандай алоқаси бўлиши мумкин, деяётгандирсиз?! Аммо бироз тафаккур қилинса, улар ўртасидаги боғлиқликни фаҳмлаш мумкин. Ҳаё инсондаги сезги ҳиссиёт туйғуларининг қувватидан пайдо бўлиб, тирикликни билдиради. Инсондаги нозик ҳиссиёт, сезгиларнинг мажмуаси ҳаётни ташкил этади. Тирик одам сезади, ўлик одам эса ҳеч нарсани сезмайди. Чунки унинг сезги туйғулари кесилган бўлади. Бу билан унинг ҳаёти ҳам тўхтайди. Демак, ҳиссиёт, сезги, туйғу, англаш бу ҳаёт аломатидир. Ҳаё сўзи тирикликдан олинганининг маъноси шунда.
Ҳаё шундай ноёб нарса, туйғулари бор одамда бўлади. Туйғуси йўқ одам ҳаёт бўлиши мумкин, лекин ҳаёси, уяти бўлмайди, унча-мунча нарсага аҳамият бермайди, сезмайди, ҳатто, хижолат ҳам бўлмайди.

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Инсонларга аввалги пайғамбарлардан етиб келган бир гап бор: “Уялмасанг билганингни қил”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Ҳаёли инсон кўнглига нима келса шу нарсани қилиб кетаверишдан ўзини тияди. Ҳазрат Навоий бундай деганлар:

Олдига келганин емок хайвоннинг иши,
Огзига келганини демок нодоннинг иши.


Ҳайвон олдига келганини қайтармайди, ҳаёсиз инсон эса оғзига келганини қайтармайди. Эшитган гапини уйламайди, бироз таҳлил қилиб кўрмайди. Шундай экан, ҳаёга эътиборсиз бўлмайлик.

Муҳаммаджон ХОДИЕВ

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#АЁЛЛАР_САҲИФАСИ

Фарзандлар ўтинчи: илтимос – ажрашманглар!

Сукунатни эрининг: “Мен нималар қилиб қўйдим, шошиб нималар деб қўйдим. Бу гапни айтмаслигим керак, эди” дея афсус-надоматлари бузди. Фарзандлар олдидан нари кетган эр-хотин, иккаласи ҳам тинимсиз йиғлай бошлади. Эр ҳам, хотин ҳам унсиз йиғлади. Бири айтган сўзидан афсусда бўлса, иккинчиси шунча йил асраб-авайлаган турмушининг чиннидек чилпарчин бўлганидан юрак бағри қон бўлди.

Эр уйни тарк этаркан фарзандлари қўлига оз-оздан пул берди. Хотини Муқаддаснинг қўлига эса анчагина пул бериб: “Рўзғорда нима кам бўлса айт?” деган сўзидан аёлнинг жони бўғзига келди. Аммо ҳеч нарса деёлмади. Эрини кузатгунча ўзини зўрға тутиб турган Муқаддас дод-фарёд солди: “Наҳот ТАЛОҚ деган сўз эримни бир пасда тарбиялаб, оилапарвар, меҳрибон ота ва масъулиятли бошлиқ қилишга қодир бўлса...

Куннинг кечида эшик қўнғироғи жиринглади. Муқаддас эшикни очиб кўзларига ишонмади. Эрининг икки қўли тўла гўё бутун бозорни кўчириб келган. Гўшт, сут, ёғ, рўзғорга керакли бўладиган барча озиқ-овқатларни харид қилиб келганди. Аслида:

➡️ Батафсил...

Яқинларингизга ҳам улашинг
@muslimuzportal | www.muslim.uz