#Онлайн_дарс
Мусталаҳул ҳадис фанидан онлайн дарсни кузатинг!
Мавзу: Ривояти қабул қилинадиган ровийлар
КЎриш учун манзил:
https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/2019591424945440/

Facebook
Muslim.uz - MUSTALAHUL XADIS. Mavzu: Rivoyati qabul...
MUSTALAHUL XADIS. Mavzu: Rivoyati qabul qilinadigan roviylar
«Сўраган эдингиз» кўрсатувини ўтказиб юборманг!
Маданият ва маърифат телеканали орқали эфирга узатиладиган «Сўраган эдингиз» кўрсатувининг навбатдаги сони 3-апрель куни соат 18:00 да, такроран эса 4-апрель куни 01:35да ҳамда 08:00да эфирга узатилади.
Дастурнинг мазкур сонида мухлислар томонидан юборилган «Мазҳаб нима?» ва шу каби бошқа саволларга жавоблар берилади.
ЎМИ Матбуот хизмати

#ЯНГИЛИКЛАР 📣
📌 Тошкент Жанубий вокзали 4 апрелдан иш бошлайди
📌 "Muslim traveler" Имом Ал Бухорий мажмуаси ҳақида кўрсатув тайёрлайди
📌 Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази янги китоблар тақдимотини ўтказди
📌 Мисрда президентликка сайловларда Абдул Фаттоҳ Ас-Сисий ғалаба қозонди
📌 Америка мусулмонлари Исломни тарғиб қилишнинг ажойиб усулини ўйлаб топишди
📌 Францияда аҳоли салафийлик оқими таъқиқланишини қўллаб-қувватлади
📌 Самарқандда имомлар учун ўқув курс ташкил этилди
📌 Европанинг 10 та йирик масжиди
📌 Исмоил Муҳаммад Содиқ: Қуръони Карим кириб борган хонадонга файзу барака ёғилади
📰БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР🗂
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz

old.muslim.uz
Тошкент Жанубий вокзали 4 апрелдан иш бошлайди
Тошкент Жанубий вокзали Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ замонавий архитектура талаблари асосида тубдан реконструкция қилинди. Вокзални...
Алишер Навоий сабр-қаноат хусусида шундай деганлар:
“Кимки сабр-қаноатни ўзига касб қилган бўлса, балки бу уни бой қилади.
Олтин-кумуш билан зеб-у зийнатларни бойлик деб билма, балки ҳақиқий бойлик сабр-қаноат олтинларидир.
Қаноат олтини ҳеч қачон йўқолмайди, ана шу олтинни қўлга киритиб, шу орқали бойишга ҳаракат қил.
Кулбада қаноат қилиб ўтирган дарвеш тамагир подшоҳдан афзалдир. Қаноат қилганнинг жойи иззат тахтидадир ”.
Ҳазрат Алишер Навоийнинг бу фикрлари эса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу ҳадиси шарифларининг талқинидир:
عن ابن عمر عن النبي عليه السلام قال: “المؤمن الذي يخالط الناس و يصبر على اذاهم خير من الذي لا يجالط الناس و لا يصبر على اذاهم”.
Ибни Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилиб юрадиган мўмин одамларга аралашмай, уларнинг озорларига сабр қилмайдиган мўминдан афзалдир “.
БАТАФСИЛ

Шарқ олимлари асарларида ҳадислар талқини
Қадимий Турон, Мовароуннаҳр, Туркистон ҳудудида яшаган аждодларимизнинг асрлар мобайнида яратиб, авайлабасраб келган ва келинаётган мифлари, эртак ва...
👍1
#Видеолавҳа
Бақара сураси (12-19 оят) «Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажид»
Кўриш учун👇
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/7207

#Ражаб ойи тўрт улуғ ойнинг бири. Мана шу тўрт – зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ва ражаб ойлари айрим ишлар ҳаром қилинган ойлардир. Қадимдан, яъни, Иброҳим (а.с.) шариатларидан то исломгача бўлган даврларда ҳам, бу ойларда уруш қилиш ҳаром саналган. Араб халқлари жоҳилият даврида барча самовий динларнинг аҳкомларини бузиб, ўзгартириб юборган бўлсалар-да, мазкур тўртта ойнинг ҳурматини сақлаб қолганлар. Шаҳри ҳаромда ҳар қандай урушни, гуноҳ, зулм ишларни, ов қилишни тўхтатишар, ҳатто ўз отасининг қотилини кўриб қолсалар ҳам, ундан ўч олишга шошилмай, ушбу ойларнинг тугашини кутар эдилар.
Аллоҳ жалла жалолуҳу ояти карималарда: “Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади – Аллоҳнинг осмонлар ва Ерни яратган кунидаги битигига мувофиқ – ўн икки ойдир. Улардан тўрттаси (уруш) ҳаром қилинган ойлардир...” деб, юқорида номи зикр этилган ойларнинг шаҳри ҳаром эканлиги ва уларнинг ҳурматини сақламоқ зарурлигини маълум қилади (Тавба, 36).
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Аллоҳ жалла жалолуҳу ояти карималарда: “Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади – Аллоҳнинг осмонлар ва Ерни яратган кунидаги битигига мувофиқ – ўн икки ойдир. Улардан тўрттаси (уруш) ҳаром қилинган ойлардир...” деб, юқорида номи зикр этилган ойларнинг шаҳри ҳаром эканлиги ва уларнинг ҳурматини сақламоқ зарурлигини маълум қилади (Тавба, 36).
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
“(Эй, Муҳаммад!) Менинг иймон келтирган бандаларимга айтинг: “Парвардигорингиздан қўрқингиз! Бу дунёда эзгу иш қилган зотлар учун (охиратда) чиройли (оқибат – жаннат) бордир.Аллоҳнинг Ери кенгдир. Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур” (Зумар сураси 10 – оят).
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
old.muslim.uz
Умидсиз бўлманг, диндошим!
Ҳаёти давомида кишининг боши устидан қуёш чарақлаб туриши баробарида, турли хил ташвиш булутлари ҳам сузиб ўтади. Кенглик—танглик ҳам, тўқлик—очлик ҳа...
Ҳурматли ота-оналар, #эътибор_беринг...
Дунёда фарзанди одобли бўлишини истамаган ота-она йўқ. Хўш, болани қандай одобли қиламиз? Бунинг учун энг олдин ота-онанинг ўзи тарбияли бўлиши керак. Ахир, инсон ўзида йўқ нарсани бировга беролмайди-ку.
Қуйидаги тавсияларга эътибор бериш ва амал қилиш мақсадга мувофиқ:
– ота-она салоҳиятли, болаларига ибрат бўлиши керак. Китоб ўқимаган киши фарзандининг қўлига яхши китоб тутолмайди;
– болани мустақил фикрлашга ўргатиш жуда муҳим. Воқеа-ҳодисаларга қандай муносабат билдиришига ота-она қизиқиши, уни тинглаши, саволларига эринмай жавоб бериши керак. Бундай йўл боланинг мустақил фикр юритишига ёрдам беради, унда фикрини ифодалаш шижоатини шакллантиради;
– муносабатлар икки томонлама бўлсин. Шундай йўл тутинг, у сизга яқин дўстидек ишонсин. Шунда унга насиҳат қилсангиз, оғир олмайди. Ҳазрат Али : “Фарзанд билан етти ёшгача ўйна ва унга фикри қабул қилингани ҳамда инобатга олинганини билдириб қўй, бу услубнинг яхши самараси кўп”, деганлар. Фарзанд билан дўстларча муносабатда бўлиш уни ёмонлар билан дўстлашишдан, бузғунчи ахборотларга эргашишдан сақлайди;
– фарзанд оиласида алоҳида ўринга эгалигини, қадрли эканини ҳис этиши зарур;
– бола уй ишларини бажаришда ҳамма билан аҳил-иноқ бўлиши, оила муаммоларини беркитиши, жипсликни сақлашни ўрганиши лозим. Ота-она фарзандига иш ва масъулият юклаб, сўнгра натижасига эътибор қаратса, бола бурчига садоқатли бўлади;
– ота-она уйдаги нарса-буюмларни бир кишига хосламасин. Аксинча, улар ҳаммага тегишли эканини айтсин. Масалан, уйдаги улов фақат отаники деб қаралса, ўғил фарзанд ўзини отасига нисбатан ғариб санаши ва бу ҳол унга салбий таъсир қилиши мумкин;
– боланинг истаган нарсасига эришавериши яхши эмас. Маҳрум бўлиш аччиғини тотиб кўриши, нафсининг хоҳишларини қайтаришни ўрганиши керак;
– ота-она фарзандларининг ёши, ақли, зийраклиги, ривожланиши, таъсирчанлиги ҳамда дунёқарашига эътибор қилиши зарур;
– болалар ёшлигидан бир-бирига гина-адоватли бўлмаслиги учун барчаларига бирдек муносабат кўрсатиш муҳим.
Кўпинча йўл қўйиладиган хатолар:
– ота-онанинг болага: “лапашанг”, “аҳмоқ”, “одобсиз” сингари нохуш сўзлар билан мурожаат қилиши. Хато, камчилик фарзанднинг ўзида эмас, ишидадир;
– уриб-сўкиб тарбиялаш. Фарзанд хато иш қилганида танбеҳ бериш ва тергаш учун уни уриш-сўкишдан кўра, яхши кўрган нарсаларидан маҳрум қилиш, гапирмаслик, қовоқ уйиш, дакки бериш самарали бўлади;
– нотўғри рағбатлантириш. Ота-она ўн ёшга тўлмаган болалаларининг яхши ишларини мукофотлашда ширинлик ёки пул бериш билан бирга савоб бўлишини, эвазига жаннатга эришувини ҳам уқтиришсин;
– болаларни бир-бирига қарама-қарши ўстириш. Бир оилада туғилиб ўсган болаларнинг ҳам шахсияти турлича бўлади. Уларни зеҳни, қобилияти ва дунёқарашининг пасту баландига қараб йўналтириш лозим. Бир-бирига солиштириш билан уларнинг ораси бузилиши мумкин;
– ёмон дуо қилиш. Фарзанди жаҳлини чиқарса, айрим оналар дарров қарғашга тушади. Бу одатнинг оқибати жуда ёмон;
– ваъда бериб бажармаслик. Ота-она ваъдасида турмаса, ишончини йўқотади. Масалан, “Кел, урмайман”, дейди. Аммо келганида уради. “Бундай қилсанг, уни олиб бераман”, дейди, лекин сўзида турмайди.
– фарзандини ёмон ҳолатларга гувоҳ қилиши. Шаънини юксалтириш, ботирликка ўргатиш ўрнига таҳқирлайдиган манзараларни кўрсатиш бола қалбини синдиради;
– ёқтирмаган нарсасини совға қилиш;
– ёлғон гапириш: одатларнинг энг ёмони ёлғон сўзлашдир. Бола ўрнак оладиган кишилар ёлғон гапириб турса, у ҳам шунга одатланади.

Тошкент Ислом институти мударриси
Имоммуҳаммадхон УБАЙДУЛЛАЕВ тайёрлади.
ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “(Нафл) намозни уйингизда ўқингиз. Албатта, кишининг энг яхши намози уйидагисидир. Фақат фарз намоз бундан мустасно”, дедилар”. Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
old.muslim.uz
Хонадонингизда барака калити борми?
Аллоҳнинг розилигини топиш ва жаннатга кириш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг олий мақсади ҳисобланади. Бу эса бандадан савобли амалларни кўпроқ қилишни тал...
#Onlayn
Onlayn dars kuzatish
uchun manzil:👇
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=2019748798263036&id=1608085119429408

Динимизда #вафот этиб кетган #ота-оналаримиз, яқин қариндошларимиз, устозларимиз ҳамда дўсту ёронларимизни эслаб, уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилиб туришни буюради. Марҳумларга қилган дуоларимиз, садақа ва эҳсонларимиз савоби етади. Уларнинг яхши сифатлари ва ўрнак бўладиган жиҳатларини гапириб, инсонийлик юзасидан қилиб қўйган баъзи камчиликларини гапирмаслик мусулмонларнинг бир-бирларига бўлган ҳурматлари ифодасидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларига ўтганларнинг яхши сифатларини эслаб, ёмонликларини гапирмасликни тавсия қилганлар.
Ўтганларни эслаш, уларнинг қабрларини зиёрат қилиш ўлимни, қабр ва охират ҳолатларини эслатади. Бир-биримиздаги ҳақларни адо этишимиз ва охиратни эслаб туришимиз учун пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларга қабрларни зиёрат қилишни тавсия қилганлар. Сулаймон ибн Бурайда отасидан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Батаҳқиқ, Муҳаммадга онасини зиёрат қилишга изн бўлди. Бас, у(қабр)ларни зиёрат қилинг. Албатта, улар охиратни эслатади”, дедилар” (Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Лафз Термизийники).
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Ўтганларни эслаш, уларнинг қабрларини зиёрат қилиш ўлимни, қабр ва охират ҳолатларини эслатади. Бир-биримиздаги ҳақларни адо этишимиз ва охиратни эслаб туришимиз учун пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларга қабрларни зиёрат қилишни тавсия қилганлар. Сулаймон ибн Бурайда отасидан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Батаҳқиқ, Муҳаммадга онасини зиёрат қилишга изн бўлди. Бас, у(қабр)ларни зиёрат қилинг. Албатта, улар охиратни эслатади”, дедилар” (Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Лафз Термизийники).
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Ўзингиздан қуйидагиларга назар солинглар. Ўзингиздан юқоридагиларга назар солманглар. Мана шундай қилишингиз Аллоҳнинг сизга берган неъматини паст санамаслигингиз учун лойиқ ишдир”. Муслим ривояти.
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР 📣
📌 Мисрда президентликка сайловларда Абдул Фаттоҳ Ас-Сисий ғалаба қозонди
📌 Америка мусулмонлари Исломни тарғиб қилишнинг ажойиб усулини ўйлаб топишди
📌 Францияда аҳоли салафийлик оқими таъқиқланишини қўллаб-қувватлади
📌 Самарқандда имомлар учун ўқув курс ташкил этилди
📌 Европанинг 10 та йирик масжиди
📌 Исмоил Муҳаммад Содиқ: Қуръони Карим кириб борган хонадонга файзу барака ёғилади
📌 Нигериялик муслима Пасха байрами олдидан бағрикенгликни намоён қилди
📌 Шавкат Мирзиёев Миср Президентига табрик юборди
📌 Christie’s кимошди савдосида қадимий мусҳаф савдога қўйилади

Мисрда президентликка сайловларда Абдул Фаттоҳ Ас-Сисий ғалаба қозонди
Миср марказий сайлов комиссияси раиси Лошин Иброҳим мамлакатнинг амалдаги давлат раҳбари Абдул Фаттоҳ Ас-Сисий президентлик сайловларида 97 фоиз овозг...
#Кун_мавзуси: ғийбат қилманг, диндошим!
Маълумки, тилини тийган одамнинг хатоси кам, хавф-хатардан холи, сирларининг тизгини эса ўз қўлида бўлади. Пайғамбар алайҳиссалом бир ҳадисларида: “Гапирсанг яхши сўзни гапир, акс ҳолда сукут сақла”, яна бошқа бир ҳадисда эса: “Одам боласининг уч тоифа сўзидан бошқа барча сўзлари унинг зараригадир. Улар яхшиликка чақириш, ёмонликдан қайтариш ва Аллоҳ таолонинг зикрини эслатадиган сўзлардир”. Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Билгинки, ҳар бир мусулмон тилини ҳар кандай фойдасиз гапдан тиймоғи лозим. Агар бир гапни айтиш- айтмасликнинг фойдаси тенг бўлса, уни айтмаслик суннатдир. Зеро, гоҳида мубоҳ гап ҳаром ёки макруҳ гапга айланиб кетади. Одатда бундай ишлар кўп бўлади. Саломатликка нима етсин?!»
Кимнинг тили тўғри бўлса, бошқа аъзолари ҳам шунга қараб тўғри бўлади. Агар тил осийлик қилиб одамларнинг обрўсини тўкиш йўлини тутса, бошқа аъзолар ҳам унга эргашиб, Аллоҳ белгилаб кўйган худуддан чиқади. Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: «Одам боласи эрталаб ўрнидан турганида унинг ҳамма аъзолари тилга ёлбориб шундай дейдилар: Биз хусусимизда Аллоҳдан тақво қилгин. Зеро, биз сен билан биргамиз. Агар тўғри бўлсанг, тўғри бўламиз, эгри бўлсанг эгри бўламиз»
Тўғри мулоҳаза юритсанг, тил Аллоҳнинг улуғ неъматлари ва ажойиб яратиқларидан биридир.У аслида бир парча этдан иборат, лекин тоати ҳам, гуноҳи ҳам жуда катта. Зеро, тоатнинг манбаи бўлмиш иймон ҳам, гуноҳнинг охирги нуқтаси бўлмиш куфр ҳам шу тилнинг гувоҳлигида амалга ошади. Тилнинг майдони кенг, у эзгулик ва ёвузлик борасида ҳам хоҳлаганича от сура олади. Шуниниг учун тил тизгинини қўйиб юборган одамни шайтон етаклаб, халокатга олиб боради. Тилни шариат тизгини ила тизгинлаб олган ҳамда бу тизгинни дунё ва охират учун фойдали амалларга бурган одам омондадир.
«... ва айримларингиз айримларни ғийбат килмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гунохи бундан-да ортикроқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз)! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни Кабул килгувчи, Мехрибондир». (Ҳужурот, 12- оят).
«(Эй инсон),ўзинг аник билмаган нарсага эргашма! Чунки кулок, кўз, дил — буларнинг барчаси тўгрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, бу уч аъзоси борасида қиёмат кунида сўроққа тутилади)». (Исро, 36-оят).
«У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса), унинг олдида хозиру нозир бўлган бир кузатувчи (айтилган сўзларни ёзиб олувчи фаришта) бордир». (Қоф, 18-оят)
Абу Мусо розияллоҳу анҳу айтадики: “Мен Пайғамбар алайҳиссалом мусулмонларнинг қандайлари афзал бўлади, деб сўраган эдим, у зот: «Мусулмонлар унинг тили ва қўлидан саломат бўлган кишидир», деб жавоб бердилар.Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: «Кимки Аллоҳга ва охиратга иймон келтирган бўлса, яхши гап бўлса гапирсин, бўлмаса жим турсин!»

Болалар ахлоқий тарбияни муҳитдан олишади, бошқача қилиб айтганда, болалар сувга ўхшайдилар, сув идишнинг шаклини олганидек, болалар ҳам муҳитнинг одоб – ахлоқини қабул қилади.
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Абдурауф Фитрат
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Хонадонингизда барака калити борми?
Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/7198

Дунёда фарзанди одобли бўлишини истамаган ота-она йўқ. Хўш, болани қандай одобли қиламиз?
Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/7199
Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/7199
#Видеолавҳа
Ота онам вафотидан сўнг қандай амаллар қилсак уларга савоби етиб туради? «Ҳасан домла Қодиров»
Кўриш учун👇
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/7215