Muslim.uz
91.8K subscribers
18.2K photos
5.08K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Саид Аҳмад Бухорий: “Ота-боболаримиз юртида дин ва маърифат йўлида бўлаётган ишларни кўриб, қувондик”

https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/6780

@muslimuzportal
Диний идорага ҳиндистонлик уламолар ташриф буюрди

https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/6782

@muslimuzportal
Сумалакка тош ташлаб қилинган ният рўёбга чиқадими?
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/6764

@muslimuzportal
#ЯНГИЛИКЛАР 📣

📌 Самарқанд катта ўзгаришларга юз тутмоқда

📌 Мирзиёев Имом Бухорий асарлари бўйича ўқув дастурлар ва қўлланмалар ишлаб чиқиш топшириғини берди

📌 Остонада XIV Жаҳон ислом иқтисодий форуми ўтказилади

📌 Ҳаром маҳсулотнинг яна бир зарарли жиҳати аниқланди

📌 Амир Темур қурдирган сардобалар сайёҳларни ҳайратга солишда давом этмоқда

📌 Амир Темур пирининг ўғли Касбида дафн этилганми?

📌 «Қалбга инган нур»

📌 Мирзиёев Путинни Президент сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади

📌 Навоийда биринчи намунали тўй ўтказиш бўйича Президент таклифи амалга ошди

📌 Мирзиёев Путинни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга таклиф этди

📌 Саид Аҳмад Бухорий: “Ота-боболаримиз юртида дин ва маърифат йўлида бўлаётган ишларни кўриб, қувондик”

📌 Диний идорага ҳиндистонлик уламолар ташриф буюрди

📌 Тожикистон парламенти “тарихий ҳужжат”ни ратификация қилди

📌 Умумхалқ ҳашари кўтаринки руҳда ўтди

📌 Самарқандлик имомлар Бухорода

📌 “Аҳмад ибн Малик” масжиди сирдарёликларга байрам совғаси бўлди

📰БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР🗂

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Найман ота ким бўлган?

Жунайд ал-Бағдодий ҳазратлари, халқимиз тили билан айтганда, Найман ота аслида Бағдодда дафн этилган бўлса-да, туманимизда, яъни Эски Нишондан бир неча чақирим узоқликда, Отқудуқ қишлоғи яқинида у зотнинг рамзий қабри бор. Улуғ аллома шарофатидан бизнинг диёримизга ва халқимизга ҳам Аллоҳ таоло файзу барака ҳамда тинчликни ато этиб келаётир.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Muslim.uz pinned «#ЯНГИЛИКЛАР 📣 📌 Самарқанд катта ўзгаришларга юз тутмоқда 📌 Мирзиёев Имом Бухорий асарлари бўйича ўқув дастурлар ва қўлланмалар ишлаб чиқиш топшириғини берди 📌 Остонада XIV Жаҳон ислом иқтисодий форуми ўтказилади 📌 Ҳаром маҳсулотнинг яна бир зарарли жиҳати…»
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон бирор экин экса-ю, ундан ейилса, албатта, унинг учун садақа бўлади. Ўғирлангани ҳам унинг учун садақа бўлади. Йиртқичлар егани ҳам, албатта, унинг учун садақа бўлади. Қушлар егани ҳам, албатта, унинг учун садақа. Ўша экиндан бирортаси манфаат олса, албатта, унинг учун садақадир” (Имом Муслим ривояти).

https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/6798
#Ражаб ойи

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида кўп истиғфор айтишга тарғиб қилганлар. Саййидул истиғфор: “Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана абдука ва ана ала аҳдика ва ваъдика мастатоту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика алайя ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла яғфируз зунуба илла анта”.

@muslimuzportal
Илмдан ўзга нажот йўқ!


Суҳроб ҲАСАНОВ, Тошкент шаҳри:
— Сиз деярли барча маърузаларингизда, суҳбатларингизда илм олишга даъват қилиб келяпсиз. Баъзан оиламизда тарбия топаётган турли ёшдаги фарзандларимиз учун китоб тополмай бошимиз қотади. Масалан, эндигина тили чиқаётган ёки бошланғич мактабда ўқиётган болалар учун оилада иймон сабоқларини ўргатишда улар ўзлари мустақил ўқиб фойдаланиши учун нима тавсия қиласиз?
 
— Китобларни тавсия қилишдан олдин баъзи мулоҳазаларимни айтсам. Боланинг қўлига китоб бериб қўйиш билан иш битмайди. Илмнинг аввали одоб, одоб эса амалий илмдир. Ўнг билан чапнинг фарқига етган фарзандига ота-она одоб таълимини бериши вожибдир. Бошқа зарур илмни ҳам шу пайтдан ўргатиб бориш ота-онанинг зиммасидаги мажбурият. 
Аввало, ота-она оилада китоб ўқиётганини, илм-маърифатни қадрлашини фарзандларимиз кўриб, гувоҳи бўлиб улғайиши керак. Уларнинг қўлидан етаклаб, китоб дўконларига олиб бориш, у ердаги минглаб китобларни кўрсатиш, айримларини олиб бериш билан китобхонликка рағбатини уйғотиш зарур. Ота-она китобга эътиборсиз бўлса, болани илмга ўргатиш маҳол.
Баъзи ота-оналар қидирмай-изланмай болаларга яхши китоблар йўқ, деб айтади. Бу — бехабарлигимиздан. Китоб расталарини бир айланиб кўрсангиз, барча ёшдаги болалар учун истаганча китоб топилади. Ҳатто боғча ва мактаб болаларининг мустақил ўрганишлари учун араб алифбоси, ҳуснихат, Қуръон ўқиш учун савод чиқаришни ўргатувчи «Муаллимус-соний» китобининг овозли ёзувларигача тайёрлаб чиқарилган. Болалар учун Шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратларининг «Соғлом бола», Зиёуддин Раҳимнинг «Одобли бола» китоби, яна болалар учун одоб-ахлоқ ҳақидаги айрим эртак китобларни ҳам тавсия қилиш мумкин. Ҳар қандай китобни ота-она аввал ўзи ўқиб, боласи учун содда ва равон тилда тушунтириб берса, фарзанд бундан кўп манфаатлар олади.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?

– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;

– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана, ва баллиғна рамазона” (“Ё Аллоҳ, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Аллоҳ таоло инсоннинг ризқини ҳам бошқа жонзотларники каби азалдан белгилаб қўйган. Фақат инсон ақлли махлуқ бўлгани учун касби-кор, ҳалол меҳнат қилиб, ризқини ҳалолдан топиб умр ўтказишга буюрилган. Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 29-оятида шундай буюрган:

“Эй, имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз! Ўзаро, розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно”. Яна Аллоҳ таоло Набаъ сураси, 11-оятида: “Кундузни эса, тирикчилик вақти қилдик” деб кундузни меҳнат ва касб-ҳунар, тирикчилик вақти қилганини эслатмоқда.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Видеолавҳа

Сўраган эдингиз кўрсатувининг 1 - сони

кўриш учун👇
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/6813
Muslim.uz pinned a photo
#Қуръон_забт_этган_қалблар
Умар розияллоҳу анҳунинг суҳбатдошларидан бўлган йигит

Яҳё ибн Аюб айтади: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу яхши кўрадиган бир йигит бор эди. Бир куни кечқурун ўша йигит хуфтон намозини ўқимасдан қаёққадир кетди. Йўлда бир аёл унга рўпара келди. Аёл ўзини унга таклиф қилди. Йигит аёлга маҳлиё бўлиб, унинг ортидан эргашди. Икковлари аёлнинг эшиги олдига етиб боришганда, йигит тўхтаб, ўйлай бошлади. Хаёлига

إِنَّ الَّذِينَ اتَّقَواْ إِذَا مَسَّهُمْ طَائِفٌ مِّنَ الشَّيْطَانِ تَذَكَّرُواْ فَإِذَا هُم مُّبْصِرُونَ

“Тақво қилувчилар, агар уларга шайтондан бир шарпа етса, зикр қиларлар, бас, кўрибсанки, улар (тўғри йўлни) кўрувчи бўлиб турибдилар”. (Шайтондан бирор бир шарпа (васваса, иғво ва ғазаб) етиши жаҳолат, кўрлик ва нодонликка бошлайди. Аллоҳнинг зикри эса, илм-маърифат, кўзи очиқлик ва оқиллик манбаидир.) (Аъроф, 201) ояти келди. Йигит шу оятни тиловат қилди-да, ҳушидан кетди. Буни кўрган аёл қичқириб юборди.

Йигитнинг кекса отаси бор эди, дарҳол унга хабар қилинди. Отаси етиб келгач, ўғлини кўтариб, ҳовлига олиб кирди ва то ўзига келгунича муолажа қилди. Йигит ҳушига келгач, отаси ундан: “Сенга нима бўлди, ўғлим?” деб сўради. Ўғил: “Отажон, сўраманг!” деди. Ота қўярда-қўймай ўғлидан сўрайверди. Ноилож ўғил отасига бўлган воқеани гапириб берди ва юқоридаги оятни тиловат қилди. Оятни ўқиб бўлиши билан баланд овозда бақирди-да, жони узилди.

Отаси ўғлини дафн қилиб бўлиб, бўлиб ўтган ишларни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга айтиб берди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу йигитнинг қабри тепасига келиб турдилар ва исмини айтиб чақирдилар. Кейин “Эй фалончи, Аллоҳ таоло: “Роббиси ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор”. (Қиёмат куни олам Парвардигорининг ҳузурида саволларга жавоб беришдан, ҳисоб-китоб мақомидан қўрқиб, тириклигидаёқ тайёргарлик кўриб, яхшилик билан кун кечирганларга икки жаннат бор экан. “Иккин жаннат”нинг бир неча шарҳлари бор, жумладан, инсга алоҳида жаннат, жинга алоҳида жаннат ёки икковларидан ҳар бирларига иккитадан жаннат, гуноҳкорлар жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида айлансалар, тақводорлар биринчи жаннатлари, яъни, боғлари билан иккинчи жаннатлари - боғлари орасида сайр қиладилар.)” деган деб нидо қилдилар. Шунда қабр ичидан: “Дарҳақиқат, Роббим менга ўша икки жаннатни берди, эй Умар!” деган нидо келди”.

Абу Исҳоқ Саълабийнинг “Қотла-л-Қуръан” номли асаридан Нозимжон Иминжонов таржимаси
ЎМИ Матбуот хизмати

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#ИБРАТЛИ_ҲИКОЯЛАР
Халифа Умар ва болалар

Бир куни халифа Умар йўлда бораётиб, бир тўп болалар ўйнаб турганини кўрибди. Халифани кўриб, болалар ҳар томонга қочиб кетибдилар. Фақат бир бола қочмай тураверибди.

– Нимага сен қочиб кетмадинг? – деб сўрабди халифа ундан.

Болакай жавоб берибди:

– Эй, мўминлар амири, нима учун қочаман? Ахир сиз золим эмассиз, мен ўғри эмасман-ку. Айби йўқ одам қочиб нима қилади.

Халифа Умар боланинг зийраклигига қойил қолибди ва уни ўз тарбиятига олибди. Бу бола кейинчалик машҳур лашкарбоши бўлиб етишган Абдуллоҳ ибн Зубайр экан.

Ҳаким Абдулмажид Маждуд бинни Одам Саноийнинг
“Ҳадойиқ ул-ҳақойиқ” асаридан
ЎМИ Матбуот хизмати

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Уламоларимиздан бири: “#Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган эди.

Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!

https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/6758
@muslimuzportal
“Орзу-ҳавас”ларимиз…


Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: “Енглар, ичинглар ва исроф қилманглар. Чунки У исроф қилувчиларни севмас” (Аъроф сураси, 31-оят). Ушбу оятдан маълум бўладики, ейиш, ичиш гуноҳ эмас, аммо ҳаддан ортиқча еб-ичиш гуноҳдир.

Еб-ичиш борасидаги исрофнинг энг ёрқин мисолини ҳозирги кунимиздаги тўйлар, байрамлар, “туғилган кун” маросимлари, эҳсону худойилар ва ҳоказоларда кўришимиз мумкин. Бу мавзу ҳозирги кунда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Муҳтарам Президентимиз жон куйдириб бу иллатнинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Тан олишимиз керакки, тўй маросимлардаги исрофгарчилик, бидъат ва хурофотлар халқимизнинг бошига жуда кўплаб ташвишларни келтирмоқда. Тўйлардаги халқимиз тили билан айтганда, “орзу-ҳавас”ларга эришиш учун одамлар нималар қилмаяпти. Охирига етиб бўлмас бу “орзу-ҳавас”ларнинг қанчадан қанча оилаларнинг бузилиб кетишига сабаб бўлаётганини билганимизда эди. Кўпдан-кўп оилалар “орзу-ҳавас”ларга етиш йўлида қарзга ботиб қолаётгани ҳақида фикр юритганимизда эди. Айнан мана шу “орзу-ҳавас”лар учун қанчадан-қанча ўзбек ўғлонлари чет элларда мардикор бўлиб, сарсон-саргардон бўлиб, оиласидан узоқда, фарзандлари эса ота меҳрига зор бўлиб юрганларини билганимизда эди. Ва энг асосийси, бу “орзу-ҳавас”ларнинг охиратимизга ҳам, дунёмизга ҳам, ёшларимиз саодатига ҳам сариқ чақалик фойдаси йўқлигини англаганимизда эди… Буларни билмаймизми?! Ҳаммасини биламиз. Билиб туриб, қиламиз. Энг катта айбимиз ҳам шу. Билиб туриб, қиламиз!

Юқоридаги оятда айтиляптики, Аллоҳ таоло исроф қилувчиларни севмайди. Зеро, қиладиган барча яхшиликларимиз, тоат-ибодатларимиздан кўзланган энг асосий мақсадимиз Аллоҳ таолонинг муҳаббатига эришиш. Исроф эса бизни мана шу энг асосий мақсадимизга эришишимизга монелик қилади. Бизни Аллоҳнинг муҳаббатидан узоқлаштиради. Ақлли инсон учун мана шу ояти кариманинг ўзи етарлича ибратдир.

 Абдулбосит НУСРАТУЛЛАЕВ,
Оҳангарон тумани “Абдуқаҳҳор Махсум” жоме масжиди имом-хатиби
ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Аллоҳнинг гўзал исмлари

Муъизз – Азиз этувчи, иззат-икром соҳиби қилувчи. Хоҳлаган кишисини тўғри йўлга солиб, азиз қилади. Итоат этган бандаларини бошқалар кўзи ўнгида мартабасини ошириб, иззатли, обрў-эътиборли қилиб қўяди. У истаган бандасига мол-мулк ато этиб, азизу мукаррам қилади.

Музилл – Хор қилувчи, зиллатга туширувчи. Кимни хоҳласа, эгри йўлга юргани учун хор қилади. Амрига исён қилганларни хор-зор қилиб қўяди. Кимни Аллоҳ хор қилса, уни ҳеч ким баобрў қила олмас. Сўфи Оллоёр айтганларидек:

Сен азиз этган қулингни ҳеч киши хор айламас,

Сен агар хор айласанг, ҳар ерга борса хордур.

Самиъ – Ҳар бир нарсани эшитувчи. У барча овозларни бир вақтда ва доимо эшитиб туради. Бир овозни эшитиши бошқасини тинглашига моне бўлмайди. Эшитиш учун овоз, ҳаво ва қулоққа эҳтиёжи йўқдир.

Бу исми шарифдан насибадор бўлганлар қулоқлари ва кўнгилларини доимо ҳақиқатни эшитиш учун очадилар.

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ