Muslim.uz
91.1K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Audio
#Online: Қуръон мусобақаси. (Тошкент шаҳри)
Ne'matulloh
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/6729

@muslimuzportal | @habibullohuz
#ҚУРЪОНИ_КАРИМ
Тиловат одоби

Қуръон ўқувчи қори холис ният қилиши, тиловат одобларига амал қилиши лозим. У тиловат чоғида ўзини Аллоҳ таолога муножот қилаётгандек тутиши, Аллоҳни кўриб тургандек ҳолатда бўлиши керак. Гарчи у кўрмаса ҳам, Аллоҳ таоло бандани кўриб туради. Қуръон тиловати ва қориларнинг одоблари:

– Қироатдан олдин оғиз мисвок ёки бошқа воситалар билан тозаланади. Мисвокнинг энг афзали арок дарахтидан олинганидир. Аммо тишларни тозалашда бошқа воситаларни ҳам ишлатса бўлади.

Агар оғизда қон ёки бошқа нарсалар бўлса, уни ювиб ташламай Қуръон тиловат қилиш макруҳ саналади;

– Қуръон таҳоратли ҳолда ўқилади. Агар сув топилмаса, таяммум қилинади. Жунуб ва ҳайз кўраётган аёл бир оят ёки ундан кам миқдорда бўлса ҳам ўқиши ҳаром. Аммо ҳарфларни талаффуз қилмасдан, қалбдан ўтказса бўлади. Шунингдек, бундай ҳолда Мусҳафга назар солиш ҳам жоиз.

Жунуб ва ҳайз кўрган аёл тасбеҳ, таҳлил, таҳмид, такбир айтиши ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот йўллаши мумкин. Бу тоифадагилар мусибат етганда Қуръон оятини ният қилмаган ҳолда “иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун”, дейиш жоизлигига уламолар иттифоқ қилишган. Шунингдек, улар уловга минишда “субҳааналлазий саххоро ланаа ҳаазаа ва маа куннаа лаҳув муқринийн”, деб айтишлари ва фақат дуо нияти билан “роббанаа аатинаа фид-дунйаа ҳасанатав-ва фил-аахирати ҳасанатав-ва қинаа азаабан-наар”, дейишлари ҳам жоиз;

– Қироат қилинадиган жой пок ва озода бўлиши лозим. Шунинг учун кўп уламолар масжидда Қуръон ўқиш мустаҳаб деганлар. Чунки масжид доимо озода бўлади. Бунда масжиднинг ҳурмати ва шарафи ҳам эътиборга олинади;

– Қуръон ўқувчи қироатни бошлашдан аввал “аъузу биллааҳи минаш-шайтонир рожийм”, дейди. Бу фикр жумҳур уламоларнинг сўзларидир.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Audio
#Online: Қуръон мусобақаси. (Тошкент шаҳри)
Habibulloh Ahmedov
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/6729

@muslimuzportal | @habibullohuz
Audio
#Online: Қуръон мусобақаси. (Тошкент шаҳри)
Abdullayev Abdulbosit
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/6729

@muslimuzportal | @habibullohuz
#Ихлос сураси

Жаброил алайҳиссалом Табукда тушиб:
- “Эй Расулуллоҳ, Муовия Музаний Мадинада вафот этди. Унга намоз ўқишингиз учун ерни букиб берайми?” - дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Ҳа” - дедилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом икки қаноти билан ерга ва тоғ чўққиларига урган эдилар, ер итоат қилди ва унинг тобути кўрсатилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга намоз ўқидилар. Ортларида фаришталар икки саф бўлиб, ҳар бир сафда етмиш минг фаришта бор эди. Ўқиб бўлиб, “Таржиъни (Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун) айтдилар. Сўнг:
- “Бу даражага нима сабабли эришди?” - деб сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом:
- “Қул ҳуваллоҳу аҳад” ни яхши кўргани ва уни келганда ҳам, кетганда ҳам, турганда ҳам, ўтирганда ҳам ва ҳар бир ҳолатда ҳам ўқигани учун” - дедилар.

@muslimuzportal
Forwarded from mp3muslim.uz
#Қуръон_мусобақаси
#Тошкент шаҳри
#Олий_маҳад

Тошкент Ислом Институти талабаси

Zikriyo qori

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
Forwarded from mp3muslim.uz
#Қуръон_мусобақаси
#Тошкент шаҳри
#Олий_маҳад

Тошкент Ислом Институти талабаси

Musoxon qori

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
Forwarded from mp3muslim.uz
#Қуръон_мусобақаси
#Тошкент шаҳри
#Олий_маҳад

Тошкент Ислом Институти талабаси

Jo‘raboy qori Sultonqulov

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
#Ҳалол меҳнат

Ҳазрати Оиша р.а. дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
- “Ким ҳалол меҳнат қилиб, ҳориб чарчаган ҳолда тунаса, гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди”.
(Имом Ибн Асокир ривояти)

@muslimuzportal
#Ғолиблар
Тошкент шаҳар босқичи тиловат бўйича 18-25-ёшгача эркаклар:

1- ўрин Исмоилов Низомиддин
2-ўрин Исмоилов Искандаржон
3-ўрин Мирҳосилов Мирғиёс

Тиловат йўнашиши 26-40 ёшгача эркаклар ўртасида:
1-ўрин Мамаджонов Файзираҳмон
2-ўрин Абдураэманов Яхё
3-ўрин Каримов Юлдошали

Ҳифз йўналишида 18-25 ёшлар ўртасидаги ғолиб қорилар

1-ўрин Аҳмедов Ҳабибуллоҳ
2-ўрин Ҳусниддинов Неъматуллоҳ
3-ўрин Иноғомов Ислом

Ҳифз йўналишида 26-40 ёшдаги ғолиб қорилар

1-ўрин Тўраев Муҳаммад
2-ўрин Сўпиев Абдулазиз
3-ўрин Ахунжанов Довуд

@muslimuzportal
Muslim.uz pinned «#Ғолиблар Тошкент шаҳар босқичи тиловат бўйича 18-25-ёшгача эркаклар: 1- ўрин Исмоилов Низомиддин 2-ўрин Исмоилов Искандаржон 3-ўрин Мирҳосилов Мирғиёс Тиловат йўнашиши 26-40 ёшгача эркаклар ўртасида: 1-ўрин Мамаджонов Файзираҳмон 2-ўрин Абдураэманов Яхё…»