Muslim.uz
92.2K subscribers
18.2K photos
5.08K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
​​Онлайн зиёрат: “Шайх Хованд Таҳур” ёдгорлик мажмуаси

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz портали ижодкорлари томонидан “Онлайн зиёрат” лойиҳаси йўлга қўйилиб, унинг биринчи сонида “Қаффол Шоший” зиёратгоҳига ташриф уюштирилган эди.

Бугун, 14 март куни ушбу онлайн зиёратнинг навбатдаги “Онлайн зиёрат”имиз соат 11.00 да “Шайх Хованд Таҳур” ёдгорлик мажмуасида бошланади. Марҳамат, биз билан бирга онлайн зиёрат қилинг ва муборак гўша ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлинг.

Юртимиздаги диққатга сазовор жойлар, муқаддас қадамжолар ва азиз-авлиёларнинг хоклари қўним топган гўшаларга muslim.uz сайтининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали “Онлайн зиёрат” қилишингиз мумкин.

Ҳурматли мухлислар! Бизни кузатишда давом этинг. Ҳали олдинда, Сиз учун янада фойдали ва қизиқарли мега лойиҳалар тайёрлаб қўйганмиз.

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Қуръон мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичига марҳамат қилинг!
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/6609

Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Muslim.uz pinned «​​Онлайн зиёрат: “Шайх Хованд Таҳур” ёдгорлик мажмуаси Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz портали ижодкорлари томонидан “Онлайн зиёрат” лойиҳаси йўлга қўйилиб, унинг биринчи сонида “Қаффол Шоший” зиёратгоҳига ташриф уюштирилган эди. Бугун, 14…»
#Хушхабар
Пойтахтдаги Имом ат-Термизий масжиди қурилиши якунланмоқда

Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/6604
#Ўқинг
Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг қизларини ҳайратга солган воқеа

Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/6561
#Тафаккур

Ривоят қилинадики:
— Пайғамбаримиз (с.а.в.) бошларини Ҳз. Ойшанинг тиззасига қўйганча уйқуга кетгандилар.
Шу онда Ойша онамиз охират манзараларини кўз олдиларига келтириб, йиғладилар. Кўз
ёшлари Аллоҳ Расулининг ёноқларига томди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) уйғондилар ва:
— Нега йиғлаяпсан, эй Ойша? — дедилар.
Ҳз. Ойша шу жавобни берди:
— Охират аҳволини хотирладим. У ерда оила аъзоларингизни ҳеч эсга оласизми?
Расулуллоҳ (с.а.в.) жавоб бердилар:
— Борлиғим қудрат қўлида бўлган Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, қиёмат куни ҳар
киши уч жойда фақат ўзини ўйлайди:
1. Тарозилар ўрнатилиб, амаллар тортилаётган пайт. Бу онда одамзод савоблари енгил
келадими ёки оғир келадими, деб унга қарайди.
2. Амал дафтари берилаётган пайт. Бу сафар амал дафтарини ўнгданми ё чапданми
олишига қарайди.
3. Сиротдан ўтаётганда.

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Динимиз – гўзаллик дини. Шу боисдан шариатимиз гўзалликни улуғлайди ва банданинг барча нарсаси – сўзлаган сўзи, бажарган амали, кийган кийими... ҳамма-ҳаммаси ўзига муносиб равишда унга зийнат бўлишига тарғиб этади.

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ عَنِ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «… إِنَّ اللَّهَ جَمِيلٌ يُحِبُّ الْجَمَالَ …»

(رواه مسلم)

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «… Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни яхши кўради…» дедилар (Муслим ривояти).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Тавба қабул бўлишининг аломатлари.
Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий даамат баракатуҳум айтадилар:

Тавба қабул бўлишининг бир неча аломатлари бор:
1) Инсон келажакда гуноҳлардан сақланиб юради.
2) Яхши одамларга яқин бўлади.
3) Ёмонлардан узоқ бўлади.
4) Оз дунёга рози бўлади.
5) Охират тайёргарлиги ила машғул бўлади.
6) Гуноҳларига қалбида ғам бўлади.
7) Роббисидан қалбида рози бўлади.
Абдулқаййум Комил таржимаси

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Сабр – инсонга дунё ва дин ишларида тўғри йўл тутишда ёрдам берадиган фазилат. Инсон зоти яралибдики, ўзининг барча мақсадларини сабр асосида рўёбга чиқаради. Агар у сабрсизлик билан иш тутса хеч қачон мақсадга эриша олмайди. Ҳар қандай ишда ҳам шошқалоқлик зарар келтиради. Сахл Ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. “Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Шошилмаслик Аллоҳдандир, шошқалоқлик шайтондардир”, дедилар (Термизий ва Байхакий ривоят қилган).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Бухоролик қорилар (#Шеър)
2018 йил 3 март куни Бухоро вилоятида ўтказилган
“Қорилар мусобақаси – 2018” танловининг вилоят босқичи тўғрисида


Шариф шаҳримизда Қуръон байрами,
Ҳидоят машъали – ирфон байрами.
Ошуфта кўнгилга ҳузур бахш этган,
Савоблар ёғилган Фурқон байрами.

Қалбимиз титради, кўздан ёш оқди,
Малаклар ҳавасла самодан боқди.
Булбулдек қорилар хониш қилганда,
Хурсандлик бахш этиб, дилларга ёқди.

Зиё таратганлар миллатнинг фахри,
Жаннатнинг калити, ҳурларнинг маҳри.
Шифо оятлари шундайин кучки,
Ҳатто таъсир қилмас илоннинг заҳри.

Қуръонни ёд олмоқ буюк маҳорат,
Маҳшар майдонида қилғай шафоат.
Ҳофизи Қуръонни тарк этмас асло,
Ҳаловат, тароват, раҳмат, барокат.

Ёшлик ғаниматдир, кутмайди фурсат,
Паймона тўлганда бермайди муҳлат.
Ғалаба муборак, омад ёр бўлсин,
Комилжон, Сухробжон, Музаффар, Шуҳрат.

Мир Араб ичинда биринчи унвон:
Мираббос қорию Қодиралижон.
Олий мадрасада пешқадам бўлган,
Билолиддин ила Аҳмадалихон.


Эркин Қудратов,
Мир Араб ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси
ЎМИ Матбуот хизмати

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Assalomu alaykum. Hammaga ma'lumki mahbuslar jazoni o'tab bo'lishgach, ozodlikka chiqariladi. Qiyomat kunida Jahannamga kiritilgan odamlar ham gunohi evaziga to'liq jazoni olib bo'lsa, ular ham Jahannamdan ozod etiladimi? Kofirlarchi? Javob uchun rahmat!

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор мусулмонлар гуноҳига яраша жазосини олгач Жаннатга чиқарилади. Қалбидан заррача иймони бор киши Дўзахда абадий қолмагай. Гуноҳига яраша жазолангач, Жаннатга кирур. Кофир ҳолида ўлган кимсалар абадий Дўзахда қолурлар.


Савол мавзусига оид мақолалар:
📋 Жаннатда Расулуллоҳ билан бирга бўлувчи инсон

📋 Жаннат аҳли жаннатда нима билан машғул бўладилар?
—-------
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Илм – хазина, унинг калитлари - савол.
Сўранглар, сўрашда 4 киши савобга эга бўлади: Сўровчи, олим, эшитувчи, уларни дўст тутувчи”
(Абу Нуъайм заиф иснод билан ривоят қилган).


ЎМИ фатво ҳайъати. Cаволларингизни https://savollar.muslim.uz кириб йўллашингиз мумкин ёки Телеграмдаги @SavollarMuslimUzBot га саволларингизни жўнатсангиз бўлади.
—-------
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Онлайн_дарс

Араб тили фанидан онлайн дарсни кузатинг!
Мавзу: Таомнома (меню)

https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/2009254609312455/?t=668
Muslim.uz pinned «#Онлайн_дарс Араб тили фанидан онлайн дарсни кузатинг! Мавзу: Таомнома (меню) https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/2009254609312455/?t=668»
#Солиҳ дўст шафоати

Инсон ҳаёти давомида солиҳ амаллар билан бир қаторда ўзига солиҳ дўст орттириши ҳам керак. Зеро, манбаларда солиҳ дўст қиёмат куни шафоат қилиш мақомига эга бўлиши, айтилади. Буюк аллома Ҳасан ал-Басрий шундай ривоят қилади. Қиёмат куни жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга киради. Шунда жаннатга кираётган солиҳ киши: “Қани мени фалон исмли дўстим, мен уни жаннатга кираётганлар орасида кўрмаяпманку?”- дейди. Унга “Дўстинг жаҳаннамда”- дейишди. Шунда, у: “Эй Роббим, фалон исмли дўстим мен билан бирга жаннатда бўлмаса жаннат менга мукаммал бўлмайди”- дейди. Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини жаҳаннамдан озод қилиб, жаннатга киргизишга амр қилади. Уни дўзахдан чиқариб, жаннатга киргизадилар. Шунда жаҳаннам аҳли: “Ким уни жаҳаннамдан чиқарди, унинг солиҳ амаллари бормиди?”- деб сўрашади. Уларга:“Йўқ”,- деб жавоб берилади. “Отаси ёки акаси шаҳидми?”- деб сўрашади. “Йўқ”-деб жавоб қилишади. “Унда унга пайғамбару набийлар шафоат бўлишдими?”-деб сўрашади. “Йўқ”. “Унда ким уни шафоат қилди?”, дейишади. Шунга уларга:“Унинг солиҳ дўсти шафоат қилди”, дейишади. Шунда дўзах аҳли бақириб, шундай дедилар:

ٍ وَلَا صَدِيقٍ حَمِيمٍ فَمَا لَنَا مِنْ شَافِعِينَ

Энди бизлар учун на оқловчилар бор, на бирор қадрдон дўст. (Шуаро,100-101)

فَلَوْ أَنَّ لَنَا كَرَّةً فَنَكُونَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ

Бас, кошки, бизга яна бир марта (яшаш) бўлса-ю, бизлар ҳам мўминлардан бўлсак. (Шуаро,102)


Қиссадан ҳисса, яхши дўст инсонга бу дунёда ҳам охиратда ҳам ҳамроҳ бўларкан.

Муҳаммад-Акмалхон ШОКИРОВ
Халқаро алоқалар бўлими мудири

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Asalmu alaykum! Namoz o'qiyotganda sajdaga bosh qo'yganda "Subhana Robil A’lya" deb 3 marta etgandan keyin yana etsa bo'ldimi yoki yana nima deb etish joiz?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Саждада айтиладаган зикрнинг энг ками учта бўлиб уни бешта ёки еттита ҳам айтиш мумкин.


Савол мавзусига оид мақолалар:
📋 Сажда ила нажот топгувчидирмиз…

📋 Сажда – Раббимизга қурбат, танамизга даво
—-------
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Илм – хазина, унинг калитлари - савол.
Сўранглар, сўрашда 4 киши савобга эга бўлади: Сўровчи, олим, эшитувчи, уларни дўст тутувчи”
(Абу Нуъайм заиф иснод билан ривоят қилган).


ЎМИ фатво ҳайъати. Cаволларингизни https://savollar.muslim.uz кириб йўллашингиз мумкин ёки Телеграмдаги @SavollarMuslimUzBot га саволларингизни жўнатсангиз бўлади.
—-------
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Нубувват хонадонида тарбия топган тобеин

Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/rukn/sijrat/item/6562

@muslimuzportal