Muslim.uz
92.5K subscribers
18.3K photos
5.11K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Баъзилар намоз бошланганида масжидга (жамоатга етиш учун) югуради. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бу хато. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. Одамларнинг оёқ товушлари эшитилди. Пайғамбаримиз намозни тугатгач, улардан: “Сизларга нима бўлди?” деб сўрадилар. Улар: “Намозга шошилдик”, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ундай қилманглар. Агар намозга келсаларинг, хотиржамлик билан келинглар. Намознинг қанчасига етсаларинг, уни ўқинглар, қанчасини ўтказиб юборсаларинг, уни (ўзларингиз) тўлдириб қўйинглар”, дедилар».

Шунинг учун намозга виқор билан келиш, шошмай ният қилиб, сафга туриш керак.


Савол мавзусига оид мақолалар:
📋 Намозга оид фатволар

📋 7 саволга 7 жавоб: Қазо намози
—-------
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Илм – хазина, унинг калитлари - савол.
Сўранглар, сўрашда 4 киши савобга эга бўлади: Сўровчи, олим, эшитувчи, уларни дўст тутувчи”
(Абу Нуъайм заиф иснод билан ривоят қилган).


ЎМИ фатво ҳайъати. Cаволларингизни https://savollar.muslim.uz кириб йўллашингиз мумкин ёки Телеграмдаги @SavollarMuslimUzBot га саволларингизни жўнатсангиз бўлади.
—-------
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Қуръони_каримдан_дуолар

«Жолут ва унинг лашкарлари билан тўқнашганларида: «Эй Раббимиз! Бизга сабр (ва тоқат ёмғири)ни ёғдир, қадамларимизни собит қил ва кофирлар қавми устидан бизга ғалаба ато эт!» – дедилар» (Бақара, 250).

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Oта-онага яхшилик қилиш

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “уф!..” дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт! Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва (дуода): “Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!” де» (Исро, 23–24).

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Қуръони_каримдан_дуолар

«Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди. Унинг касб этгани (яхшилиги) – ўзига ва орттиргани (ёмонлиги) ҳам ўзигадир. (Яна дедиларки:) «Эй Раббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, бизни жавобгар этма! Эй Раббимиз, биздан илгари ўтганларнинг зиммасига ортган машаққатни бизнинг зиммамизга ортма! Эй Раббимиз, тоқатимиз етмайдиган нарсани бизга юклаб ташлама! Бизларни афв эт ва кечир ҳамда бизларга раҳм қил! Сен бизнинг Хожамизсан. Бас, бизларга кофирлар қавми устидан ғолиблик ато эт!» (Бақара, 286).

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Шайтоний_васваса

Шайтон инсонларни турфа усул билан аврайди: омини оми бўлиб, олимни олим бўлиб;

#Ибодатда. Вақтни орқага суриш, қазо қилиб ўқишга ундаш, хаёлни бузиш, фикр-зикрни чалкаштириш, тонг пайти уйқуга ундаш, ғафлат ила ётиш-туриш. Зикрдан қайтариш, ейиш ичишга рағбат.

#Турмушда. муаммо ва мушкулликларда жаҳлни чиқариб, гумонларни оралатиб, сабрсизлик сари етаклайди. “Ўзингни ҳимоя қил, ноҳақликларга барҳам бер, қачонгача зулм кўриб яшайсан барига нуқта қўй. Ўз ўрнингни бил, сен бундай муомалага лойиқ эмассан ва ҳоказо...

#Ҳаётга муносабатда. Дунёга бир марта келасан, ёшлик қайтмайди, фақат изтироблар келтирадиган зерикарли ҳаётингни ўзгартир. Сен кучлисан. Барини бошидан бошла, баридан воз кеч.

Хулоса, бахтсизман деб ўйлаётганинг БАХТ эканини тушун. Сен билан бирга амалларинг қолади.

Шундай тиғиз ва мушкул вазиятлар тўсатдан келадики, сени ўша чоқ шайтон оздириши мумкин. Ўзингдан ўзиб жаҳл отига миниб анча йироқ кетиб қоласан. Ўзингга келганингда эса анча кеч бўлади...

Нилуфар БОЗОРБОЙ қизи

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Ёлғончиликгуноҳи кабира

Аллоҳ таоло айтади: “Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсани ҳидоят қилмас” (Зумар сураси, 3-оят).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи вассаллам дедилар: “Мунофиқнинг учта аломати бор:

гапирса, ёлғон гапиради;

ваъда берса бажармайди;

омонат олса, хиёнат қилади”.

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: “Уч тоифа одамга Қиёмат кунида Аллоҳ гапирмайди, уларни (гуноҳларидан) покламайди, уларга (раҳм назари билан) қарамайди ва уларга аламли азоблар бўлади. Улар: зинокор қария, ёлғончи подшоҳ ва мутакаббир камбағалдир” (Муслим, Насаий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: Бир банда эътиборсизлик қилиб бир сўзни айтади-да, у сабабли дўзахга машриқу мағриб орасидан кенг масофага қулайди (Муслим ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизни ножоиз сўзларни сўзлашдан тийилишни насиб қилсин. У марҳаматли ва саховатли зотдир.

Ойбек САМАРҚАНДИЙ,
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси
ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Себзор даҳасидаги масжидга Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари биринчи ғишт қўйдилар

Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/6510
#Мақола
“Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур” (Юсуф сураси, 87-оят)

Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/6509
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Assalomu alaykum! Ahli kitoblar jannatga kiradimi? javoblaringiz uchun rahmat! Alloh rozi bo’lsin!

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таоло қуръони каримнинг “Оли-Имрон” сурасида шундай марҳамат қилади: “Улар баробар эмаслар.Аҳли китоблардан Аллоҳнинг оятларини сажда қилган ҳолатларида кечалари тиловат қиладиганлари ҳам бор. Улар Аллоҳга, охират кунига иймон келтирарлар. Амри маъруф ва наҳий мункар қиларлар ва яҳшиликларга шошиларлар. Ана ўшалар аҳли солиҳлардандир.” Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломни Пайғамбар этиб юборгач аҳли китболар- насрони ва яҳудийлардан ким у зотнинг олиб келган динини қабул қилган ва итоат этган бўлса улар жаннатга кирарлар. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларидан сўнг у зотни инкор қилганлар ва қайсарларча ўз йўлида давом этганлар жаннатга кирмаслар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: “Муҳаммаднинг нафси унинг қўлида бўлган зотга қасамки, бу умматталардан Яҳудий ва Насронийлар мени эшитиб сўнг мен олиб келган нарсага иймон келтирмаса дўзах аҳлидан бўлади”.


Савол мавзусига оид мақолалар:
📋 Оли-Имрон

📋 Солиҳ дўст шафоати
—-------
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Илм – хазина, унинг калитлари - савол.
Сўранглар, сўрашда 4 киши савобга эга бўлади: Сўровчи, олим, эшитувчи, уларни дўст тутувчи”
(Абу Нуъайм заиф иснод билан ривоят қилган).


ЎМИ фатво ҳайъати. Cаволларингизни https://savollar.muslim.uz кириб йўллашингиз мумкин ёки Телеграмдаги @SavollarMuslimUzBot га саволларингизни жўнатсангиз бўлади.
—-------
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Шайх ҳазратни хотирлаб

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бу номни эшитган мусулмон юртдошларимизнинг кўз ўнгида буюк олим гавдаланади. Афсуски, Яратганнинг иродаси ила ана шундай олими забардаст 2015 йил 10 март куни дорул бақога риҳлат қилдилар. Ҳазратимизнинг вафотларига эрта, 10 март куни 3 йил бўлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Muslim.uz портали ижодкорлари шайх ҳазратларини эслаб ва одамларга эслатиш мақсадида видеолавҳа тайёрлади. Бугун, соат 21:00 да Фейсбукдаги саҳифамиз(https://www.facebook.com/muslimuzportal/) орқали ушбу видеолавҳа онлайн эфирга узатилади. Марҳамат, саҳифамизга кириб кўришингиз ва яқинларингизга улашишингиз мумкин.

Аллоҳ шайх ҳазратларидан рози бўлсин!

https://www.facebook.com/muslimuzportal/

@muslimuzportal
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Assalomu alaykum. Men ko'p yolg'on gapirganman, gunoh ishlar qiganman. Kechirlishi uchun nima qilishim kerak?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Сиз тавба қилинг. Зеро Аллоҳ тавба қилиувчиларни кечирувчи зотдир. Хато ҳар бир инсонда кузатилади. Лекин муҳими бу ҳатони билгандан сўнг Аллоҳга астойдил тавба қилиб бу ишни қайта қилмасликка бел боғлаш керак. Анас ибн Молик розиялллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳаат қилганлар: “Барча инсон боласи хато қилгувчидир. Хато қилгувчиларнинг яҳшиси тавба қилгувчилардир”. Сиз ҳам тавба қилсангиз шу яҳши тоифа қаторида бўласиз.


Савол мавзусига оид мақолалар:
📋 Ёлғончилик – гуноҳи кабира

📋 Мўмин ким?
—-------
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Илм – хазина, унинг калитлари - савол.
Сўранглар, сўрашда 4 киши савобга эга бўлади: Сўровчи, олим, эшитувчи, уларни дўст тутувчи”
(Абу Нуъайм заиф иснод билан ривоят қилган).


ЎМИ фатво ҳайъати. Cаволларингизни https://savollar.muslim.uz кириб йўллашингиз мумкин ёки Телеграмдаги @SavollarMuslimUzBot га саволларингизни жўнатсангиз бўлади.
—-------
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Shayx hazratlarini xotirlab
https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/2006200786284504/

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Muslim.uz порталининг телеграмдаги расмий
каналига уланиш учун линкни устига босинг! ⬇️
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Дўзах аҳлининг белгилари

Аллоҳ таоло айтади:
«Бас, ана ўшанда ким (ҳаёти-дунёда куфру исён билан) туғёнга тушган, Ва ҳаёти-дунёни (охиратдан) устун қўйган бўлса, у ҳолда фақат жаҳаннамгина (унинг учун) жой бўлур!» (Ван-назиот: 37-39).
«Жаҳаннам дарвозаларидан у жойда мангу қолувчи бўлган ҳолларингизда кирингиз!» (Ғофир: 76).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дўзах ва жаннат тортишиб қолдилар. Униси: «Менга зўравон ва мутакаббирлар киради», деса, буниси: «Менга заиф ва мискинлар киради», деди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла унисига: «Сен Менинг азобимсан, сен билан Ўзим истаган кишиларни азоблайман», деди, бунисига эса: «Сен Менинг раҳматимсан, сен билан Ўзим истаган кишиларга марҳамат қиламан, ҳар иккингиз лиқ тўласиз», деди (Имом Муслим ривояти).
Ҳориса ибн Ваҳб Хузоий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизларга жаннат аҳлининг хабарини берайинми?! Улар заиф, камсуқум инсонлар бўлиб, агар Аллоҳ номига қасам ичсалар, уни Аллоҳ албатта оқлайди. Сизларга дўзах аҳлининг хабарини берайинми?! Улар дили қаттиқ, манман ва мутакаббир кимсалардир» (Имом Бухорий ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дўзах аҳлидан икки тури борки, мен ҳали уларни кўрмадим: Биринчиси: қўлларида сигир думига ўхшаш қамчилари билан одамларни уриб юрадиган кимсалар. Иккинчиси: кийиниб олган, лекин яланғоч, (бошқаларни ҳам) йўлдан оздирувчи, ўзлари ҳам (ҳақдан) оғган ҳамда бошлари(даги сочлари)ни туянинг (бир тарафга) мойил бўлган ўркачлари сингари дўппайтириб олган аёллардир. Улар жаннатга кира олмайдилар, унинг ҳидини ҳам топа олмайдилар. Ваҳоланки, жаннатнинг ҳиди фалон масофадан келиб туради» (Имом Муслим ривояти).
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Қиёмат куни бир кишини олиб келиниб, дўзахга улоқтирилади. Шунда қорнидан ичак-чавоғи чиқиб кетиб, унинг атрофида тегирмон айлантираётган эшакдек айланиб юради. Жаҳаннам аҳли унга йиғилиб келиб: «Эй фалончи, сизга нима бўлди, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариб юрган эмасмидингиз ахир?», дейишади. «Ҳа, яхшиликка буюрардим-у, ўзим қилмас эдим, ёмонликдан қайтарар эдим-у, ўзим қилаверар эдим», дейди (Имом Муслим ривояти).

Шарҳ:

Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дўзах аҳлининг белгилари ва хулқ-атворлари ҳақида сиз билан биз улардан эҳтиёт бўлишимиз ва улар билан сифатланиб қолишдан сақланишимиз учун хабар берганлар.
Ёлғон гапирманг

Аллоҳ таоло айтади: “Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсани ҳидоят қилмас” (Зумар сураси, 3-оят).
Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мунофиқнинг учта аломати бор.
Гапирса ёлғон гапиради.
Ваъда берса устидан чиқмайди.
Омонатга хиёнат қилади”.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтилар: “Уч тоифа одамга қиёмат кунида Аллоҳ гапирмайди, уларни (гуноҳларидан) покламайди, уларга (раҳм назари билан) қарамайди ва уларга аламли азоб бўлади, (улар) зинокор қария, ёлғончи подшоҳ ва мутакаббир камбағал”. (Муслим, Насаий ривояти)
Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: Бир банда эътиборсизлик қилиб бир сўзни айтади-да, у сабабли дўзахга машриқ ва мағриб орасидан узоқ масофага қулайди ( Муслим ривояти).
Аллоҳ барчамизни тилларимизни ножоиз сўзларни гапиришдан тийилишни насиб қилсин. У марҳаматли ва саҳоватли зотдир.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси
Ойбек Маърупов
.
#Видеолавҳа

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини хотирлаб

Кўриш учун👇
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/6518
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Ассалому алейкум. Саволим шундан иборатки, Пешин, Аср ва Шом намозларини ўз вақтида ўқий олмайман. Кечқурун қазосини ўқиганда ҳар намоз учун алохида азон айтиладими? Шуниндек кучим етганчасини кечқурун ўқиб, эртасига бамдод намозидан олдин қолганини ўқисам бўладими? жавоб учун аввалдан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Шариатимизда намоз муҳим ибодатлардан бири ҳисобланади. Банда қабрига кирганда биринчи сўраладиган нарсаси бу намоздир. шунингдек намозни ўз вақтида ўқиш фарз. Зеро Аллоҳ таоло қуръони каримда, “Нисо” сурасининг 103-оятида : “Албатта намоз инсонларга вақтли фарз бўлгандир”, деб марҳамат қилган. Оятдан маълум бўляптики намозни ўз вақтида ўқиш шарт. Нмозларини ўз вақтида ўқимайдиган кишилар борасида “Маъун” сурасида шундай марҳамат қилинган: “Намозларига бепарво намозхонларга вайл бўлсин”. Вайл бу жаҳннамдаги бир водийнинг номидир. Яъни намоз ўқимаганлар эмас, балки намозига бепарволар шу азобларни тортадилар. Шунигг учун намозларни ўз вақтди ўқишга ҳаракат қилиш лозим.Қазо намозларни ўқилгандабир азон айтиб қолганларига такбир айтса ҳам кифоя қилади.Намозларни қазо қилишга одатланиб қолманг,чунки намозни қазо қилиш гуно кабира ҳисобланди.Унинг учун ҳам тава қилиш керак.


Савол мавзусига оид мақолалар:
📋 “Нисо” сураси

📋 Нажот топувчи бандалар
—-------
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Илм – хазина, унинг калитлари - савол.
Сўранглар, сўрашда 4 киши савобга эга бўлади: Сўровчи, олим, эшитувчи, уларни дўст тутувчи”
(Абу Нуъайм заиф иснод билан ривоят қилган).


ЎМИ фатво ҳайъати. Cаволларингизни https://savollar.muslim.uz кириб йўллашингиз мумкин ёки Телеграмдаги @SavollarMuslimUzBot га саволларингизни жўнатсангиз бўлади.
—-------
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
“Касалнинг ҳолидан хабар олувчи раҳматда сузиб юради. Агар унинг ҳузурида ўтирса, раҳмат уни ўраб олади” (Имом Аҳмад ривояти).

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Устознинг сендаги ҳақларидан бири

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу илм ўрганувчига қарата шундай деганлар: “Устознинг сендаги ҳақларидан бири – сен одамларга омматан салом бериб, муаллимга хос салом беришингдир. Унинг рўбарўсида ўтиришинг, унинг ҳузурида қўлинг билан ишора этмаслигинг, кўзингни қисмаслигинг, устозга керагидан зиёда савол бермаслигинг, жавоб беришида унга ёрдам бермаслигинг, агар хоҳламаса, унга қайта-қайта савол бермаслигинг, устоз туришга ҳаракат қилганда унинг кийимларидан ушламаслигинг, унинг сирларини фош этмаслигинг, устоз ҳузурида бирон-бир масалада хато қилишини ҳеч қачон тиламаслигинг, устоз агар ногоҳ адашса, узрини қабул этишинг, устозга қарата: “Мен фалончи бундай деганини эшитдим” ёки “фалончи сизнинг хилофингизга гапирди”, деб айтмаслигинг, устоз ҳузурида бирон-бир олимни тавсифламаслигинг, узун суҳбатидан ҳеч қачон малолга келмаслигинг, устоз хизматидан ўзингни олиб қочмаслигинг лозим бўлади. Устознинг бирон юмуши чиқиб қолса, уни адо этиш учун барча шогирдлар чопишади. Устоз гўё бир хурмо дарахтига ўхшайдики, сен ундан бирон нарса тушишини пойлаб турасан”.

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz