Muslim.uz
92.5K subscribers
18.3K photos
5.12K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Одобнинг боши

Динимиз инсонни одобли, ахлоқли, тартиб-интизомли бўлишга чорлайди. #Салом бериш – одобнинг боши, инсоннинг кўркидир. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади: “Қачон уйларга кирсангиз, бир-бирларингизга #Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак, покиза саломни айтингиз (яъни “Ассалому алайкум” денг!)” (Нур сураси, 61-оят). “Салом” сўзининг маъноларидан бири тинчлик бўлиб, салом берган киши тинчлик-хотиржамлик тилаган бўлади. Саломлашишда ҳикмат кўп. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда #Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Токи имон келтириб мўмин бўлмагунингизча ҳаргиз жаннатга кирмайсиз. Бир-бирингизга нисбатан меҳру муҳаббат ҳосил қилмагунингизча мўмин бўла олмайсиз. Мен сизларга бир амални ўргатаман, агар уни қилсангиз бир-бирингизга нисбатан меҳр-оқибат пайдо бўлади: ўзаро ўртангизда саломни ошкора қилинг!”

Ҳар бир нарсанинг одоби бўлгани каби салом беришнинг ҳам ўзига яраша одоблари мавжуд. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Қачон сизларга бирор саломлашиш (ибораси) билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олингиз ёки ўша (ибора)ни қайтарингиз”, деб буюради (Нисо сураси, 86-оят).

Cалом берувчи “Ассалому алайкум” деса, “Ва алайкум ассалом» ёки «Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ”, деб алик олинади. Пиёдага уловдаги одам, кўпчиликка озчилик, ўтирган ёки ўрнида турганга юрган кишилар салом беради. Лекин кичикдан олдин катта ёшдаги одам камтарлик учун салом берса, бу фазилатдир. Салом бериш суннат, алик олиш эса вожиб амалдир.

Болаликдан бу яхши одатга ўрганиб борилмаса, киши жамиятда инсонлар билан муносабатга киришиб кетишда муаммоларга дуч келиши мумкин. Ваҳоланки, муомала маданиятининг бошланиши саломлашиш одобидир. Салом калималарини тўғри ва тўлиқ талаффуз қилмаслик саломнинг маъносини бузилишига сабаб бўлади. Саломлашиш инсонлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибатни мустаҳкамлайди.

@muslimuzportal | Muslim.uz
​​#Диққат!!!

Умра зиёратидан онлайнни бизда кузатиб боринг

Бугун, 16 февраль санаси эрта тонгдан ўзбекистонлик бир гуруҳ умра зиёратига отланган ватандошларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига кузатилди. Уларнинг орасида Muslim.uz вакиллари ҳам бор. Вакилларимиздан муқаддас шаҳарлардан онлайн репортажлар кутиб қоламиз.

Бизни кузатишда давом этинг!

@muslimuzportal | Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ВИДЕОЛАВҲА: Исҳоқжон домла Бегматов - "Фарзандингиз зеҳнли бўлишини истасангиз..."

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Осмондан файз ёғилди, барака ёғди

#Аллоҳ таоло инсонни азиз ва мукаррам қилиб яратиб, жамики мавжудоту табиатни унинг истироҳати учун яратди ва неъматларни бани Одамнинг амалларига муносиб тарзда бериб қўйди. Бунинг ҳикмати – инсон ана шу неъматларнинг нима учун сероб бўлиши ва нима учун ва кам бўлишига ибрат кўзи билан боқсин.

Яна #Раббимизнинг ҳикматларидан бири – мулк учун масъул бўлган кишига ғайритабиий илҳом ҳам ато қиладики, унинг сирини тафаккур қилган кишилар билади.

Ўтган йилнинг 1 сентябрида бу йилги қишнинг қандай келишини ким билар эди? Бу қиш кўп оғир келди: Яқин Шарқ ва Африка давлатларининг аксарида қурғоқчилик ҳукм сураяпти. Ҳар доим серёғин бўладиган минтақаларда эса ҳар йилгидан кўпроқ қор ёғаяпти.

Хуллас, ўша куни “Ҳазрати Имом” мажмуасига ташриф буюрган президентимиз дабдурустдан Қуръон мусобақасини ўтказиш тўғрисида таклиф айтиб қолди. Буни эшитган кекса-ю ёшнинг қалби севинчга тўлди. Аммо бу хурсандчиликнинг бошланиши эканини энди-энди англаяпмиз.

Давлатимиз раҳбарининг бу ташаббусидан руҳланган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, хусусан, муфтий ҳазратлари мусобақани тез кунларда ўтказиш бўйича йўл-йўриқлар кўрсатиб масъул шахсларни тайин қилдилар. Шу билан қишнинг чилласида Ўзбекистон Қуръон мусобақаси бошланиб кетди.

Буни кўрган баъзи юртдошларимиз шундай ажойиб мусобақа баҳорда ёки ёзда ўтказилганда янада яхши бўларди-да, дейишди. Ўзимизга ҳам совуқ ўтиб кетган кезларда, аёзда дилдираб ўтирган отахону онахонларни, ёшларимизни кўрганда, тўғриси, ўзимиз ҳам иссиқ кунларда бўлган зўр бўлар экан-да, деган хаёлга бордик.

Аммо, азизлар, совуқ ўз йўлига-ку, қорни соғиниб кўзимиз нигорон бўлди. Юртимизга қурғоқчилик таҳдид сола бошлади. Йиғинларда, масжидларда, матбуот саҳифаларида Раббимиздан қор сўраб илтижолар қилдик.

Биз ўзимиз билиб-билмай юраверибмиз, қайси ҳудудда Қуръон мусобақаси ўтган бўлса, ўша ерга қор ёғибди. Мусобақа Сурхондарёда бўлганда Сурхон қорга бурканди; Қашқадарёда бўлганда Қашқа воҳасига қор берди; Тошкент шаҳрида бўлганда эса Осмон эшиклари очилди ва пойтахтимиздан бошлаб ҳамма ёқ оппоқ қорга бурканди.

Ана Қуръон мусобақасининг шарофати. Бу мусобақа муқаррар қурғоқчиликнинг олдини олмоқда.

Ана дастлаб юртбошимизнинг, кейин муфтий ҳазратларининг қалбига солинган илҳомнинг ҳикмати!..

https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/5982-osmondan-fajz-jo-ildi-baraka-jo-di
Ўқинг!

Қуръон мусобақасидан сўнг муаззинлар мусобақаси ўтказилса бўлмасмикан?

https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/5980
Сиз буни билармидингиз?

#Азоннинг чақирилиши дақиқалар орасида ҳам узилмайди

Бирлашган Араб Амирликлари олимлари Ер шарида бир кеча-кундузда бир дақиқа ҳам азон овози тинмай янграшини илмий асосда исботлашди.

Математик олим Ал-Фадил бундай дейди: "Сайёрамиз 360 вақтлик меридианга эга. Бир меридиандан иккинчи меридиан вақти 4 дақиқа фарқ қилади. азон айтилиши қоидасига кўра, тўғри айтилган азон учун ҳам 4 дақиқа вақт сарфланади. Шунга кўра, бир меридианда азон айтиб тугатилиши билан кейинги меридианда азон айтиш бошланади. Шу тариқа азон Ер юзида 1440 дақиқа ёки 24 соат айтилиши давом этади.

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Болангиз_саҳоба_бўламан_десачи?

Кунларнинг бирида, устоз биринчи синф ўқувчиларига савол берди: “Айтингларчи келажакда ким бўлишни хоҳлайсизлар?”.

Ўқувчилар устозларининг саволига турли жавобларни беришди. Улардан бири учувчи, бошқаси шифокор, яна бири ўқитувчи бўлиш истаги борлигини айтди.
Бироқ, бир ўқувчининг жавоби, устознинг эътиборини тортди. Ҳақиқатдан ҳам, унинг жавоби ўртоқлариникига ўхшамаган эди.

Биринчи синф ўқувчиси: “Мен саҳоба бўлишни хоҳлайман”, деди. Устоз унинг жавобидан ажабланиб: “Нима учун саҳоба бўлишни хоҳлайсан?” деб сўради.

“Онам менга ҳар куни ухлашимдан олдин саҳобаларнинг ҳаётидан ҳикояларни айтиб берадилар. #Аллоҳ уларни яхши кўради.

Улар Аллоҳнинг розилиги йўлида барча хайрли ишларни бажарадилар, одамларнинг оғирини енгил қиладилар, жамият ривожига катта ҳисса қўшадилар, деб жавоб берди болакай.

Кутилмаганда берилган жавобдан устоз гапира олмай қолди. Бу таъсирли жавобни эшитиб, беихтиёр кўзидаги ёшларни артишга уринаркан, билдики, бу боланинг ортида буюк она бор...

Шунинг учун бу мурғак боланинг истаги ҳам буюк эди.

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Cавол #Жавоб

Cавол: Ҳурматли Муфтий ҳазратлари! Қуръони карим оятларининг сони китобларда ҳар хил айтилган. Баъзиларида 6666 га дейилса, бошқаларида ундан кам адад кўрсатилган. Оятларнинг сони қанча?

Жавоб: Қуръон оятлари сони ҳақида кўп ривоятлар келган. Кўфаликлар Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) ривоятига суянилиб 6236 оят, дейишган. Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) Қуръон 6218 оят деса, Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) 6216 оят дейди. Исмоил ибн Жаъфар Маданийга кўра 6214 оят, яна 6212, 6204 ва 6226 оятдан иборат деганлар ҳам бор.

Бу дегани Қуръон оятлари кўп ёки кам дегани эмас, балки баъзи уламолар Қуръоннинг оятларини бир-бирига қўшиб, икки оятни битта деб (маъносидан келиб чиқиб) ҳисоблаганлари учун уларнинг сони турлича ҳисоб қилинган.


@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
"To‘xtaboy" jome masjidi imom xatibi Zokirjon domla Sharipov juma ma‘ruzasi.
Onlayn: 👇
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1994554897449093&id=1608085119429408

@muslimuzportal
Muslim.uz pinned a photo
#Муаллима_онамиз_ҳақида_биласизми?
1-қисм

Улуғ саҳобалар қаторида, шубҳасиз, Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг номи ҳурмат ила тилга олинади. Муаллима онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суюкли рафиқаси эдилар. У киши ҳақида ояти карималар тушган. Оиша розияллоҳу анҳо Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Умар, Анас ибн Молик ва Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумдан кейин энг кўп ҳадис ривоят қилган. Онамиз ҳадисларни Расулуллоҳ алайҳиссаломдан бевосита эшитиб, ривоят этганлар. Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Эй Оиша, Жаброил сенга салом келтирди”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Отаси Абу Бакр Сиддиқ, онаси Умму Руммон бўлиб, ҳар иккаласи ҳам мусулмон бўлган вақтда Оиша розияллоҳу анҳо дунёга келди. У зот ёшлигидан ўта зийрак, фаҳми тез, зеҳни ўткир қиз эди. Оиша розияллоҳу анҳо мусулмон оилада имон-ихлосли, тақволи бўлиб улғайди.

Қурайшнинг фозила аёлларидан бири Ҳавла бинти Ҳакам Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Оиша бинти Абу Бакр ёки Савда бинти Замъага уйланишларини таклиф қилди. Чунки у зот Хадича онамиз вафотидан сўнг ёлғизланиб қолган эдилар. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Уч кеча сени тушимда кўрдим. Фаришта сени яшил ҳарир матога ўраб олиб келар ва: “Мана шу сенинг аёлинг”, дер эди. Юзингни очсам, сен бўлар эдинг. Ўзимча, агар бу Аллоҳдан бўлса, тушимни ўнгидан келтирар, дер эдим», дедилар” (Имом Бухорий ривояти).

Шу тариқа Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга унаштирилди. Оиша онамиз тўй зиёфатини бундай эслайди: “Аллоҳга қасам, тўйим куни бирор жонлиқ сўйилмади. Саъд ибн Убода Расулуллоҳ алайҳиссаломга ҳадя қилган бир товоқ бўлиб, хотинлар ундан галма-гал фойдаланишар эди. Набий алайҳиссалом меҳмонларга шу товоқда овқат ва сут келтирдилар”. Асмо бинти Язид розияллоҳу анҳо ҳикоя қилади: «Тўй куни Оишани ясантирдик. Набий алайҳиссалом бизга сут тортиқ қилдилар. Биз: “Ичгимиз келмаяпти”, дедик. Набий алайҳиссалом: “Очлик ва ёлғонни бирлаштирманглар”, дедилар». Оишага беш юз дирҳам маҳр берилди.

Муборак хонадонда Оиша розияллоҳу анҳонинг ақли, илми ва фикри зиёда бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир сўзларини ёдлаб, амалларини ўрганиш ҳаракатида бўлдилар.

Имом Заҳабий “Сияр аълом ан-Нубало” асарида бундай ёзади: «Бир куни Абу Бакр розияллоҳу анҳу Оиша онамизнинг Пайғамбаримиз алайҳиссаломга бир оз қўрслик қилаётганини кўриб, ғазабланди ва: “Сен Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга овозингни баланд қиляпсанми?” деди. Пайғамбаримиз шунда ота ва қизини муросага чақирдилар ва онамизнинг кўнглига ёқадиган гаплар айтдилар. Бошқа пайтлари Абу Бакр розияллоҳу анҳу куёви билан қизининг кулишиб туришганини кўрса: “Айтишиб қолганларингдаги каби қувончли пайтларда ҳам мени шерик қилинглар, дер эди» (Нўъмон ибн Башир ривояти).

Оиша розияллоҳу анҳо қўли очиқ, сахий аёл эдилар. Ҳадя моллари қанча бўлишидан қатъи назар, ушлаб турмай, барини муҳтожларга, ҳақдорларга берардилар.

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Муаллима онамиз ҳақида биласизми?
2-қисм

Оиша онамиз Расули акромдан: 'Мени қанчалик яхши кўрасиз?' деб сўрар, у зот: 'Арқон тугунидек' деганида, 'Сиз айтган тугун қанақа бўлади?' деб яна савол берарди. 'Тугундек тугун-да', дердилар #Пайғамбар алайҳиссалом табассум билан.

Оиша розияллоҳу анҳо илк марта болалик чоғларида Қуръони каримни оталаридан эшитди. Кейинчалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бевосита эшитиб, ёд олдилар. Кўп ҳолда оятлар тушишига ҳам гувоҳ эдилар. Саодатли дамларини эслаб: 'Ўз уйимдан нубувват хонадонига кўчганимдан кейин Бақара ва Нисо суралари нозил бўлди. Шу туфайли ҳужрам 'ваҳий тушган жой' номини олди. Мен ваҳий пайти ҳам у зотнинг ҳузурларида эдим. Салқин ҳавода ҳам пешоналари терлаб кетарди', дейди. Одатда ваҳий келган пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳллари бир оз четланиб турган. Аммо Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнларида турганида ҳам у зотга ваҳий тушган.

#Оиша онамиз қисқа муддат бўлса-да, #Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бахтли, осуда ҳаёт кечирди. Набий алайҳиссалом Оиша онамиз билан масжидга ёнма-ён қурилган хонада яшадилар.

Ҳижратнинг олтинчи йилидаги 'Ифк (бўҳтон, туҳмат) воқеаси'дан кўп ўтмай, Аллоҳ таоло Оиша онамизнинг поклиги ҳақида оятларни нозил қилди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин ҳам Оиша онамиз илмлари ва ахлоқий фазилатлари билан бошқаларга ўрнак, уламоларнинг муаллимаси ва мураббияси бўлдилар. Катта-катта тобеин олимларга устозлик қилдилар. Қийин масалаларда саҳобалар ҳар доим Оиша онамиз розияллоҳу анҳога мурожаат қилар ва ундан аниқ ечимини эшитарди. Онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан сўнг ҳам юксак ҳурмат кўрдилар.

Оиша розияллоҳу анҳо ҳижрий 58 йили 66 ёшида рамазон ойининг ўн еттинчи куни вафот этди. Мадинадаги Бақий қабристонига дафн этилди.

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#CаволЖавоб

Cавол: Қуръон оятларидан ўқиб дам солиш мумкинми?

Жавоб: Ҳа. Аллоҳ таолонинг каломи жисмоний ва маънавий иллатларга шифо бўлишлигига шубҳа йўқ. Бунга аҳли сунна вал­жамоа ақидаси иттифоқдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

“(Биз) Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз. (Лекин бу оятлар) золим (кофир)ларга фақат зиённи орттирур” (Исро).

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Аллоҳ китобининг фотиҳасида (Фотиҳа сурасида) ҳар бир дардга шифо бор!” (Имом Доримий ва Байҳақий ривоятлари).

Саҳобаи киромлар ҳатто чаён чаққанга ҳам Қуръон ўқиб дам солганлари саҳиҳ ҳадисларда ворид бўлган. Дам солиш учун Қуръонни тўлиқ ўқиб чиқиш шарт эмас. Билган оятларини ўқиб, ихлос билан дам солса бўлади, худо хоҳласа, шифо беради.


@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Имом Муҳаммад жазарий

Ўқиш учун: https://muslim.uz/index.php/rukn/quran/item/5778-imom-mu-ammad-zhazarij

@muslimuzportal
Қорилар мусобақасидан лавҳа: Зайниддин домла Муҳаммадхон ўғли

https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/5985

@muslimuzportal
Бир ачинарли воқеага қулоқ солинг

Нақшбандия тариқатининг йирик намоёндаларидан бири
Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий хазратларининг ўгитлари

Шаҳримизда ғарибона бир хонадоннинг гўзал қизи бор эди. Унга обрўли хонадон ўғлидан совчи келди. Тўй бўлди. Икки томон хурсанд. Йигитнинг қувончига эса чек-чегара йўқ. Қиз ҳақиқатдан ҳам гўзал эди. Келин бўлгач, гўзаллиги ўн чандон зиёда бўлди. Буни кўрган куёв ичига сиғмай, «дод» деб юборди. Иккови ёлғиз қолишса, куёв дарҳол изҳори муҳббат қилар, қувончидан еру кўкка сиғмас эди, эртаю кеч «Сен нафақат уйимнинг маликаси, балки қалбимнинг маликасисан. Сен менинг уйимни жаннатга айлантирдинг» деб, оғзидан бол томар эди. Келин бундай эътибордан маст бўлар, аммо афсуски, унинг жавобини ўрнига қўя олмасди. Бир неча кун ўтгач, келин йиғлаган ҳолда уйига қайтиб келди. Ҳамма ҳайрон. Сабабини сўрашса, «Эримнинг изҳорларига яраша жавоб қайтара олмадим. Бир кун ҳазиллашиб, «Сиз эса менга ёқмайсиз» деб юборибман. Эримнинг жаҳли чиқиб, «Мени яхши кўрмаган аёл менга керак эмас. Уч талоқсан!» деб юборди», деди…

Бир лаҳзалик хатонинг жазоси йилларга татийди деб бежиз айтилмаган. Орадан кунлар, ойлар ўтди. Бу жувонга «эрдан қайтган», «турмуш кўрган» деб, ёш йигитлардан совчи келмади. Иккинчи хотин бўлишга сўраб келганларга ёки ёши катта кишилардан келган совчиларга эса унинг ўзи рози бўлмади. Шундай қилиб, бир гўзал қиз ёш умрини хазон қилди, йиғлаб йиғлаб ўтди. Айб ўзида. Бу қандай ахмоқликки, умр йўлдоши ундан меҳр кутса-ю, аёл ноз қилса.

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
У бир дирҳам бўлади

Абдураҳмон ибн Михлад айтади: “Бир аёл бир кишига битта нон берди ва: “Мана буни олинг. Эвазига ўғлимнинг қабри тепасида #Қуръон ўқиб турасиз” деди. Ҳалиги одам: “Улар юз тубан ҳолларида дўзах сари судраладиган кунда (уларга): “Дўзах таъсирини тотиб кўрингиз!” – (дейилур)” оятини тиловат қилди. Буни эшитган аёл: “Қабр тепасида шундай оятлар ўқиладими?!” деб норози бўлди. Шунда бояги киши: “Нима, битта нонга “(Жаннат аҳли) астарлари шойидан бўлган кўрпачалар узра ястанган ҳолда (ўтирурлар). У икки боғнинг меваси (узувчига) яқиндир” оятини ўқишимни истайсизми?!” Буни ўқиш бир дирҳам бўлади” деб жавоб берди”.

Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Биласизми?

Қуръони каримда жаннат даражаларининг номлари

1-даража. Жаннатун Наъийм

«Агар аҳли китоблар имон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларнинг гуноҳларини кечирган ва (жаннатдаги) сўлим боғларга киритган бўлур эдик» (Моида сураси, 65-оят).

«Яна мени (охиратда) неъматлар боғининг ворисларидан қилгин!» (Шуаро сураси, 85-оят).

«Имон келтирган ва эзгу ишларни қилганларни эса, имонлари сабабли #Парвардигорлари ҳидоят қилур, неъмати мўл жаннат (боғ)ларда остиларидан анҳорлар оқиб тургай» (Юнус сураси, 9-оят)

«Парвардигорлари уларга Ўз тарафидан раҳмат, ризолик ва улар учун неъматлари доимий (бўлмиш) жаннат (боғ)лари тўғрисида хушхабар берур» (Тавба сураси, 21-оят).

БАТАФСИЛ