Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Жаннатда уйим бўлсин десангиз...

Уммул мўминийн Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бирор мусулмон банда #Аллоҳ таоло учун ҳар куни ўн икки ракат фарздан ташқари ихтиёрий намоз ўқиса, Аллоҳ таоло у киши учун жаннатда уй қуради ёки у киши учун жаннатда уй қурилади», деганларини эшитдим.

#Имом Муслим ривояти

Изоҳ: Бизнинг Ҳанафий мазҳабимиздаги фарздан олдинги ва кейинги равотиб суннат намозларини ўқиш мана шу ҳадисга асосандир.

Жаннатда уйингиз бўлишини истайсизми? Унда Суннат намозларни ўқишда бардавом бўлинг!

@muslimuzportal / Muslim.uz
Келиннинг онасига мактуб

Қудаларингизни қариндош деб билинг. Уларга ҳурмат кўрсатинг.

Изоҳ:
#Оилалар ўртасида жанжал чиқишининг энг асосий сабабларидан бири икки оиланинг бир-бирига муносиб ҳурмат кўрсата олмасликлари ҳисобланади. Икки оила фарзандларининг тақдирини бир-бирига боғланганларидан сўнг ўзаро яқин қариндош саналади.

Ҳар икки томон ҳам неваралар учун яқин ҳисобланади. Бу яқинликни англаш, бир-бирини ҳурмат қилиш лозим. Ҳар икки оила тўйлар ва байрамларда бир-бирини йўқлаши, оғир дамларда эса бир-бирига ёрдам бериши керак. Улар орасидаги мустаҳкам муносабат фарзандларининг оиласи мустаҳкам бўлишига, майда сабаблар билан жанжал чиқмаслигига хизмат қилади.

Инсон ҳеч бўлмаганда қизининг ҳурмати учун ҳам қудаларини эъзозлаши лозим. Фарзандлари турмуш қурган оилалар бир-бирини йўқлаб турмаса, ёшларга насиҳат қилишлари фойда бермайди. Ора-сира ўзаро зиёфатлар, бунинг имкони бўлмаса, телефон орқали ёки бировдан салом йўллаши билан ораларидаги алоқаларни мустаҳкамлашлари керак. Мустаҳкам алоқалар ёш оилага ишонч беради. Ўз ортларида иккита тажрибали оила турганини кўриб, қийинчиликларга қарши курашиш осон кечади. Оғир дамларда дарҳол умидсизликка тушмайди.

Устига-устак, кучлар бирлашиб, имконият ҳам ортади. Моддий ва маънавий жиҳатдан қувватлари кучаяди. Буларнинг барчасига эришиш учун оилалар бенир-бирларини унутмасликлари, лозим. Яхши кунда дўст бўлиб, оғир кунда унутиб қўйиш вафосизлик саналади. Шу боис ўртадаги севги ва ҳурмат боғини узмаслик даркор. Бунга эришган оилалар сони кўп эмас. Яхши оилалар жамиятга тинчлик ва ҳузур-ҳаловат бахш этади.

“Бахтли оила” китобидан

@muslimuzportal / Muslim.uz
Onlayn Chirchiq shahridan.
Bizni kuzatib boring!

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Onlayn: Chirchiq shahridan Qur’on musobaqasi.
Bizni kuzatib boring!

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1991236734447576&id=1608085119429408
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқ шаҳридаги “Марказий” жоме масжидидаги Қуръон мусобақасидан лавҳалар.

@muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти 1-ҳудуд бўйича ўтказилган Қуръон мусобақасидан фотолавҳалар слайди. (Бўка тумани)

@muslimuzportal
Совут воқеаси хусусида

Бир куни #Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу халифалик даврида қимматбаҳо совутини йўқотиб қўйди. Куфа бозорини айланиб юрганида уни бир зиммийнинг қўлида кўриб:

- Бу менинг совутим-ку. Фалон куни, фалон жойда туямдан тушиб қолибди, - деди.

- Йўқ, совут меники, чунки менинг қўлимда турибди.

- Йўқ, меники. Бошқа гап йўқ, уни бировга сотма, ҳеч кимга берма.

- Келинг, яхшиси қозига борамиз, - деди шунда зиммий.

- Хайрият, инсофинг бор экан. Юр тезроқ, - деди Али розияллоҳу анҳу.

Икковлон қози #Шурайҳнинг ҳузурига боришди. Али розияллоҳу анҳу даъвосини сўйлади. Шурайҳ зиммийга қараб:

- Хўш, сен нима дейсан? - деди.

- Совут меники, чунки у менинг қўлимда, бироқ амирул мўмининни ёлғончи деб ҳам ўйламайман.

Қози Али розияллоҳу анҳуга қарата:

- Сизнинг гапингизга шубҳам йўқ, эй мўминлар амири.

Совут сизникилигига ишонаман. Аммо даъвоингиз исботи учун иккита гувоҳ лозим, - деди. Шунда Али розияллоҳу анҳу Қанбар исмли мавлоси ва ўғли Ҳасан гувоҳлик беришини айтди.

- Ўғлининг отага гувоҳлиги ўтмайди, - деди қози.

- Субҳаналлоҳ! Наҳотки жаннат аҳлидан бўлган кимсанинг гувоҳлиги ўтмаса? Балки сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Ҳасан ва Ҳусайн жаннат аҳли йигитларининг саййидларидир" деганларини эшитмагандирсиз?

- Эшитганман. Аммо боланинг отасига берган гувоҳлиги қабул қилинмайди.

Шунда Али розияллоҳу анҳу зиммийга қараб:

- Ол, олақол шуни. Менинг бошқа гувоҳларим йўқ, - деди.
Бундан таъсирланган зиммий:

- Лекин мен, эй мўминлар амири, совут сизники эканига гувоҳлик бераман, - деди ва сўзида давом этди: - Аллоҳим, халифа ўз қозиси ҳузурида ҳақ-ҳуқуқ талашди. Қози менинг фойдамга ҳукм чиқарди. Мен бу дин ҳак эканига, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг бандаси ва Расули эканига иқрорман. Эй қози жаноблари, совут ростдан ҳам амирул мўмининникидир. Мен Сиффинга кетаётган қўшин изидан бориб, йўлда уни топиб олган эдим.

Али розияллоҳу анҳу шундай деди:

- Сен мусулмон бўлдинг. Совут сенга совға. Мана бу отни ҳам қўшиб бераман. Олақол.

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

@muslimuzportal | Muslim.uz
Тунда бедор бўлиш фазилати ва қоим бўлишга ёрдам берувчи омиллар

Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: «Уларнинг ёнбошлари ўрин-тўшакка етмайди» (Сажда сураси, 16-оят).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: «Кечалари қоим бўлингиз! Зеро, кечаси туриш сизлардан аввалги солиҳларнинг одатларидан эди. У Парвардигорингизга яқин қилади. Ёмонликларнинг мағфират бўлишига олиб келади ва ярамасликлардан қайтаради»(Имом Термизий ривояти).

Ҳасан Басрий айтадилар: «Кечасида туриб ўқилган намоздан ҳам оғирроқ ибодатни билмайман». Ундан сўрашди: «Нима учун кечаси туриб таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари одамлар орасида энг гўзалидир?» У зот жавоб бердилар: «Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ уларга Ўз нуридан инъом этади».

Билинг! Кечада қоим бўлиш жуда оғир, магарам, қоим бўлиш шартлари муяссар бўлган кишигина кечалари туришга муваффақ бўлади.

Бу сабабларнинг баъзилари зоҳирий, баъзилари ботинийдир.

Зоҳирий сабаблар: https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/5826
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ