Яқин ўтмишимизнинг буюк мутафаккири
#Мовароуннаҳр #мутафаккир
Мовароуннаҳрда асрлар давомида шаклланган давлатчилик ХIХ аср охирида таназзулга юз тутди. Халқ Чор имериясининг мустамлакачилик сиёсатига дучор бўлди. Мана шу даврдан бошлаб юксак ва қадимий маданиятимиз, қадриятларимиз топтала бошлади. Шундай бўлса-да, халқ имкон қадар ўз дину диёнатини сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Аммо тарих саҳнасига большевик деб ном олган қизил империя келгандан сўнг, аҳвол янада оғирлашди. Улар ўзлари бошқараётган ҳудудларни атеистик (худосиз) жамият, деб эълон қилдилар. Нафақат ислом, балки бошқа дин вакиллари ҳам сиқувга олинди. Уйидан араб алифбосидаги бирор китоб чиққан одам, бу давлатга қарши хоин, деб аталиб, отиб ташланган. Бундай зўравонлик кайфиятида Қуръон ҳақида тадқиқот у ёқда турсин, уни ўқиш жиноят даражасига кўтарилди.
Шундай аёвсиз замонда ҳам халқ орасидан фидоий ислом олимлари етишиб чиқди ва улар мавжуд хавф-хатарни писанд этмай, Қуръон тафсири ва таржималари борасида диққатга сазовор ишлар амалга оширдилар. Бундай забардаст олимлардан бири Олтинзон тўра Тарозий эди...
ᅠ
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz

t.iss.one
Яқин ўтмишимизнинг буюк мутафаккири
Мовароуннаҳрда асрлар давомида шаклланган давлатчилик ХIХ аср охирида таназзулга юз тутди. Халқ Чор имериясининг мустамлакачилик сиёсатига дучор бўлди...
👍1
Масжидга бориш одоблари
Масжидлар ер юзидаги энг покиза жойдир. У ерда Аллоҳ зикр этилади, намоз ўқилади, илм-маърифат олинади, яхши амаллар қилинади. Масжидга бориш, у ерда ўзини тутишнинг ҳам тартиб-қоидалари, одоблари бор. Жамоат билан намоз ўқиш учун масжидга кетаётганда мана шу одобларга амал қилган киши сергак тортади, хаёли бир ерга жамланади, дилида ихлос пайдо бўлади.
Масжидга йўл олганда мана бу дуо ўқилади: “Аллоҳуммажъал фий қолбий нувро, ва фий басорий нувро, ва фий самъий нувро, ва ай ямийний нувро, ва ав ясаарий нувро, ва фавқий нувро, ва таҳтий нувро, ва амаамий нувро, ва холфий нувро, важъал лий нувро”. Маъноси: “Ё Аллоҳ, менинг қалбимда нур қил, кўзимда нур қил, қулоғимда нур қил, ўнг томонимдан нур қил, чап тарафимдан нур қил, тепамда нур қил, тагимда нур қил, олдимда нур қил, ортимда нур қил, мен учун нур қил” (Муттафақун алайҳ).
Киши масжидга кетаётганда номаъқул ишлардан тийилади. Жумладан, бармоқларини бир-бирининг ичига киргизмайди. Чунки яхшилаб таҳорат қилиб намозни кутаётган одам намоз ўқиётган ҳисобланади.

Абдуллоҳ ибн Масъуднинг “қарғиши”
#ибрат #дуо
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бозор-ўчар қилгани чиққан эди, пулини ўғирлатиб қўйди. Буни эшитган одамлар ўғрини қарғай бошлашди. Шунда ибн Масъуд уларни бу ишдан қайтарди ва дуо қилди:
– Эй Аллоҳ! Агар пулимни ўғирлаган одам муҳтожликдан олган бўлса, олганига барака бергин. Агар муҳтож бўлмай туриб олган бўлса, шу ўғирликни ҳаётидаги энг охиргиси қилгин!
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz

“Қабасотун мин ҳаётир-Расул” китобидан
Шаҳобиддин ПАРПИЕВ таржимаси
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Муносабат: Интернет тезлашади – қадамимиз жадаллашади
Ўтган асрнинг етмишинчи йилларидаёқ мумтоз шоиримиз Абдулла Орипов “Қаён кетмоқдасан, эй учқур замон” деб ёзган эди. Дарҳақиқат, замон шу қадар шитоб билан илгарилаб бораётирки, унга ҳамнафас бўлиш учун ниҳоятда тезкорлик талаб этилмоқда.
Кишилик жамияти тарихидан аёнки, ҳар бир даврнинг ўзига хос бўлган илғор технологиялари бўлади ва улар турли номлар билан аталади. Лекин Одам алайҳиссалом авлодлари ер юзида тарқала бошлаган кезларданоқ ахборот технологиялари борасида етакчиликни қўлга киритганлар катта ютуқларга эришиш борасида бошқаларни доғда қолдириб кетган. Айтайлик, дарахтларга қўйилган белгилар, хат ташувчи каптарлар, почта хизмати, телефон, телеграф, Интернет... ва бугунга келиб инсоният ахборотнинг мислсиз қудратга эга эканини росмана пайқаб қолди.
Ҳатто бундан икки аср муқаддам француз императори Наполеон Бонапарт ҳам мен бутун бошли қўшиндан кўра, битта газетадан кўпроқ қўрқаман, дея ахборотнинг нақадар катта куч эканини эътироф этгандан кейинги вақтларда ҳам унинг кучидан ғоят устамонлик билан фойдаланиб келганларнинг ўзлари, ҳатто унинг қудратини бор бўй-басти билан идрок этмаган эди...

muslim.uz
Муносабат: Интернет тезлашади – қадамимиз жадаллашади
Ўтган асрнинг етмишинчи йилларидаёқ мумтоз шоиримиз Абдулла Орипов “Қаён кетмоқдасан, эй учқур замон” деб ёзган эди. Дарҳақиқат, замон шу қадар шитоб...
Буюк фақиҳ бобомизни биламизми?
Абу Ҳасан Али ибн Абу Бакр ибн Абдулжалил Алфарғоний Алмарғиноний. Бу зот Халифа Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг зурриётларидан. Имом 511 ҳижрий санада 8 ражаб ойининг душанба куни аср намозидан кейин туғилган. Имом раҳматуллоҳи алайҳ илмли оилада туғилиб вояга етган, отаси ва бобоси (она тарафдан), Умар ибн Ҳабибдан ёшлигидан фиқҳ, ихтилофли масалаларни ўргана бошлайди. Ҳадис илмини Саид ибн Асъад Марғинонийдан таълим олиб сўнгра илм талабида Марв, Бухоро, Насаф каби шаҳарларга сафарга чиққанлар. Имом кўп ибодат қилувчи, аллома, фақиҳ, усулий (усулул фиқҳ фанини мукаммал билувчи), сиқа (аҳли ҳадис наздида ишончли олим), эди.
Уламонинг имом ҳақида айтган сўзлари
Зар қадрини заргар билади деганидек, ўз даврининг етук, кўзга кўринган уламолари “Фақиҳ”, “Қозихон” номи билан машҳур Ҳасан ибн Мансур, “Итобий” деб танилган Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Умар “Муҳийт”, “Заҳира” китобларининг муаллифи Маҳмуд ибн Аҳмад ибн Абдулазизлар имом ҳақида жуда илиқ фикрларни билдиришган. Улардан аллома Анваршоҳ Кашмирий “Имомнинг фиқҳдаги мартабасига мингта фақиҳ етолмайди”, деган.
Ислом оламига “Сияр аълам ан нубалаъ” асари билан танилган машҳур тарихчи имом Заҳабий айтади: “Аллома, Мовароуннаҳр олими, Бурҳониддин Абулҳасан Али ибн Абу Бакр илмнинг ўчоғи эди, Аллоҳ уни раҳмат қилсин. Имом ҳанафий мазҳабида масалаларни истинбот қилишда, далиллар келтиришда устозларидан ўзиб кетганди, айниқса, ҳидоя асарини ёзганидан кейин”.

Абу Ҳасан Али ибн Абу Бакр ибн Абдулжалил Алфарғоний Алмарғиноний. Бу зот Халифа Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг зурриётларидан. Имом 511 ҳижрий санада 8...
Азоннинг фазилати
#Азон
Азон чақириш ҳижратнинг биринчи йили, Мадинада воқе бўлган. Динимизда азон чақириш суннат бўлиб, ислом аломатларидандир. Азон барчага билдириш, муайян арабча калималарни навбати билан ўқиш демак. Маъноси тушунилса-да, бошқа тилдаги таржимаси ўқилмайди.
Азон масжид ташқарисида ёки минорада чақирилади. Эшитган кимса жунуб бўлса, Қуръон ўқиётган эса-да, азон калималарини такрорлаши суннатдир. Азон калималари ва уларнинг маъноси қуйидагича:
Аллоҳу акбар – Аллоҳ таоло буюкдир. У Зот ҳеч нарсага муҳтож эмас. Бандаларининг ибодатлари ўзлари учун, Аллоҳ таолога фойдаси йўқдир.
Ашҳаду ан лаа илаҳа иллаллоҳ – Кибриёси, буюклиги ва ҳеч кимнинг ибодатига муҳтож бўлмагани ҳолда ибодат қилишга лойиқ Зот Унинг Ўзи эканига гувоҳлик бераман. У Зотнинг ўхшаши, тенги йўқдир.
Ашҳаду анна Муҳаммадур Расулуллоҳ – Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таоло юборган пайғамбар, Аллоҳ таоло истаган ибодатлар йўлининг билдирувчиси ва Аллоҳ таолога фақат у зот ўргатган ибодатларнинг ярашиқли эканига гувоҳлик бераман.
Ҳаййа алассолаҳ, Ҳаййа алал фалаҳ – Мўминларни намозга, нажотга чорлайдиган бу икки калимага бомдод намозида “Ас солату хойрун минан-навм” (Намоз уйқудан хайрлидир) сўзи илова қилинади.
Аллоҳу акбар –Аллоҳ буюкдир, У Зотга лойиқ ибодатни ҳеч ким қилолмайди.
Лаа илаҳа иллаллоҳ – Ибодатга, сўралишга ҳақли Зот фақат Аллоҳ таолодир. Ундан бошқа кимсанинг ибодат қилинишга ҳаққи йўқ.
Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинади: “Азон овозини эшитганингизда муаззиннинг айтаётганларини такрорланг”; “Ҳар ким янги туғилган чақалоқнинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқомат ўқиса, Умму Сибён деган жин унга зиён етказолмайди”.

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal | Muslim.uz
Қуръон мусобақаси учун бир кунда минг киши рўйхатга олинди
#Қуръон_мусобақаси
“Мусобақада қатнашувчиларни рўйхатга олиш жараёни давом этмоқда. Иштирок этиш истагида бўлганлар 15 январга қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин”, деб хабар беради Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита.
Мусобақада иштирок этиш учун жорий йилнинг 8 январь ҳолатига кўра, Республика бўйича 733 нафар юртдошларимиз ҳужжат топширишган. 9 январь ҳолатига кўра 1101 тани ташкил этган эди.
Ташкилий қўмитанинг Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматига маълум қилишича, бугун, 10 январь ҳолатига кўра, 2079 кишини ташкил этди (1118 нафар эркаклар, 861 нафар аёллар). Бу халқимизнинг Аллоҳнинг каломига бўлган чексиз муҳаббатидан далолат.
Рақамлардан кўриниб турибдики, бир кунда иштирок этиш хоҳишини билдирганлардан қарийб 1000 нафари рўйхатдан ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Қуръон мусобақасида 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган барча фуқароларимиз ҳифз ва тиловат йўналишлари бўйича қатнашишлари мумкин.
Фуқаролардан келиб тушаётган кўплаб талаб-истакларни инобатга олган ҳолда иштирокчиларни рўйхатга олиш муддати 13 январдан 15 январга узайтирилгани маълум қилинди.
ЎМИ Матбуот хизмати
#Anons: "Qur'on Musobaqasi – 2018".

Telegram
Muslim.uz
#Anons: "Qur'on Musobaqasi – 2018".
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

Ўзбекистонда Қуръон тиловати бўйича халқаро фестивал ўтказилади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/4952
@muslimuzportal | https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

Махфий зикр
#зикр
Аллоҳни зикр қилиш нафсга энг қийин, лекин ажри энг улуғ бўлган амал ҳисобланади. У қалбни сайқаллаштиради, мўминни куфр ва нифоқдан ажратиб туради. Зикр ибодатнинг илиги ва нажот калитидир. Зикрнинг суннатларидан бири махфийликдир. Зеро, махфий зикрнинг фазли жаҳрийсига қараганда етмиш марта кўп бўлади. Бу қуйидаги далилларда ўз исботини топган:
Биринчидан, махфий зикрнинг афзаллигига оятда ишора бор: “Роббингизга тазарру ва махфийлик билан дуо қилинг”.
Иккинчидан, ҳадисларда махфий зикр мақталган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зикрнинг энг яхшиси махфийсидир”, деганлар. Абу Мусо Ашъарий раҳматуллоҳу алайҳ шундай ривоят қилади: “Хайбар ғазотидан қайтаётиб, бир водийда тўхтадик. Шунда одамлар овозларини баланд кўтариб такбир айта бошлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй инсонлар, ўзингизга эрк берманглар, албатта, сизлар кар ва ғойиб зотга дуо қилмаяпсизлар. Сизлар ўта эшитувчи ва ўта яқин Зотга дуо қиляпсизлар”, дедилар.

Аллоҳни зикр қилиш нафсга энг қийин, лекин ажри энг улуғ бўлган амал ҳисобланади. У қалбни сайқаллаштиради, мўминни куфр ва нифоқдан ажратиб туради. З...
Бухоро тамаддуни тарихи Лондонда ўрганилади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/4960
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/4960
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Динимизнинг ўзига хос хулқини биласизми?
#Дин
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ҳеч шубҳа йўқ, ҳар бир диннинг ўзига хос хулқи бор. Ислом динининг ўзига хос хулқи ҳаёдир”. Ҳаё – кишини инсоний ахлоққа тўғри келмайдиган ҳар қандай нарсадан тийилишга ундовчи сифат. Ҳаё хижолат чекиш, истиҳоладан фарқ қилади. Чунки хижолат чекиш ҳамиша ҳам ижобий хислат ҳисобланмайди. Баъзан у салбий оқибатларга ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Ҳаё бир вақтнинг ўзида жоиз бўлмаган иш ва сўзлардан қайтаргани каби, яхши ишларга ундовчи ҳамдир. Бу гўзал хислат одамлар орасида ҳам, ўзи ёлғиз қолганида ҳам эгасининг иккиюзламачилик қилишига йўл қўймайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳаёнинг ҳаммаси яхшидир”, деганлар.
Ҳаё инсоннинг икки дунёси, шунингдек, атрофидагилар учун ҳам фойдали фазилат. Уламоларимиз ҳаё ҳақида: “Ҳаё ёмон, қабиҳ иш ва қилиқларни тарк этишга ундайдиган, ҳақдор кишининг ҳақига путур етказишдан қайтарадиган яхши сифатдир”, дейишган.
Имонимизнинг бир бўлаги – ҳаё биздан узоқлашиб, бегонасираб кетишига йўл қўймайлик.

Ёрмуҳаммад ЭШНАЗАРОВ,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
👍1
Тавба қилган бахтлидир
#Тавба
Тавба – инсоннинг қилган ёмон ишларидан пушаймон бўлиши ва у гуноҳларни бошқа такрорламасликка берган аҳдидир. Қуръони каримда: «...Албатта, Аллоҳ таоло (шунгача билмай йўл қўйган хатоларидан) чин тавба қилувчиларни ва обдон покланиб юрувчиларни севади» (Бақара, 222), дейилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гуноҳ ва хатолардан пок бўлсалар ҳам кунига юз бор Аллоҳ таолодан гуноҳлари кечирилишини сўрар эканлар. Ҳадисда : «Гуноҳдан тавба қилувчи гўё гуноҳи йўқ инсон кабидир» (Ибн Можа ва Табароний ривояти), дейилган . Ҳасан Басрий (Аллоҳ раҳмат қилсин): «Мўмин киши эртага қулоғидан, кўзидан, тилидан ва бошқа аъзоларидан сўралишини яхши билади», деганлар.
Умрнинг ҳар дақиқаси ғанимат, тавба қилишга шошилган ютади. Донишмандлар: «Инсоннинг энг яхши куни тавба қилиб, Аллоҳ таолога қайтган кунидир», дейишади. Яҳё ибн Муоз (Аллоҳ раҳмат қилсин): «Мен учун энг катга манманлик – пушаймон бўлмасдан, гуноҳларда давом этиш, тоат-ибодат қилмай туриб, жаннатни орзу қилиш. Жаннатни хоҳлаган киши ёмон ишлардан тийилсин, дўзах азобидан қўрқадиган одам гуноҳлардан чин тавба қилсин», деганлар.
Ҳар куни ўзимизни ўзимиз ҳисоб-китоб қилсак, йўл қўйган хато-камчиликларимизни тузатиб борсак, қиёматда савол-жавобларимиз осон кечади. Ғафлатда қолган кимса шайтоннинг йўриғига осон эргашади. Гуноҳларга такрор қайтиш берган аҳдини бузиш, ваъдага вафо қилмаслик бўлади.
Аллоҳ таолонинг тавба эшиклари ёпилмасидан бурун гуноҳларимиз кечирилишини сўраб, яхши амалларда ғайратли бўлайлик. Шунда, иншаллоҳ, дунё ва охиратда юзимиз ёруғ, саодатли инсонлардан бўламиз.

Раҳматуллоҳ НУРМАТОВ,
Тошкент шаҳри «Шайх Зиёвуддинхон» жоме масжиди имом-хатиби
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Яхшиларнинг юзи ҳамиша ёруғ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/4959
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/4959
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Муносабат:
Интернет тезлашади – қадамимиз жадаллашади
Ўтган асрнинг етмишинчи йилларидаёқ мумтоз шоиримиз Абдулла Орипов “Қаён кетмоқдасан, эй учқур замон” деб ёзган эди. Дарҳақиқат, замон шу қадар шитоб билан илгарилаб бораётирки, унга ҳамнафас бўлиш учун ниҳоятда тезкорлик талаб этилмоқда.
Кишилик жамияти тарихидан аёнки, ҳар бир даврнинг ўзига хос бўлган илғор технологиялари бўлади ва улар турли номлар билан аталади. Лекин Одам алайҳиссалом авлодлари ер юзида тарқала бошлаган кезларданоқ ахборот технологиялари борасида етакчиликни қўлга киритганлар катта ютуқларга эришиш борасида бошқаларни доғда қолдириб кетган. Айтайлик, дарахтларга қўйилган белгилар, хат ташувчи каптарлар, почта хизмати, телефон, телеграф, Интернет... ва бугунга келиб инсоният ахборотнинг мислсиз қудратга эга эканини росмана пайқаб қолди.
Ҳатто бундан икки аср муқаддам француз императори Наполеон Бонапарт ҳам мен бутун бошли қўшиндан кўра, битта газетадан кўпроқ қўрқаман, дея ахборотнинг нақадар катта куч эканини эътироф этгандан кейинги вақтларда ҳам унинг кучидан ғоят устамонлик билан фойдаланиб келганларнинг ўзлари, ҳатто унинг қудратини бор бўй-басти билан идрок этмаган эди...
ᅠ
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Интернет тезлашади – қадамимиз жадаллашади
Ўтган асрнинг етмишинчи йилларидаёқ мумтоз шоиримиз Абдулла Орипов “Қаён кетмоқдасан, эй учқур замон” деб ёзган эди. Дарҳақиқат, замон шу қадар шитоб билан илгарилаб бораётирки, унга ҳамнафас бўлиш учун ниҳоятда тезкорлик талаб этилмоқда.
Кишилик жамияти тарихидан аёнки, ҳар бир даврнинг ўзига хос бўлган илғор технологиялари бўлади ва улар турли номлар билан аталади. Лекин Одам алайҳиссалом авлодлари ер юзида тарқала бошлаган кезларданоқ ахборот технологиялари борасида етакчиликни қўлга киритганлар катта ютуқларга эришиш борасида бошқаларни доғда қолдириб кетган. Айтайлик, дарахтларга қўйилган белгилар, хат ташувчи каптарлар, почта хизмати, телефон, телеграф, Интернет... ва бугунга келиб инсоният ахборотнинг мислсиз қудратга эга эканини росмана пайқаб қолди.
Ҳатто бундан икки аср муқаддам француз императори Наполеон Бонапарт ҳам мен бутун бошли қўшиндан кўра, битта газетадан кўпроқ қўрқаман, дея ахборотнинг нақадар катта куч эканини эътироф этгандан кейинги вақтларда ҳам унинг кучидан ғоят устамонлик билан фойдаланиб келганларнинг ўзлари, ҳатто унинг қудратини бор бўй-басти билан идрок этмаган эди...
ᅠ
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
t.iss.one
Муносабат: Интернет тезлашади – қадамимиз жадаллашади
Ўтган асрнинг етмишинчи йилларидаёқ мумтоз шоиримиз Абдулла Орипов “Қаён кетмоқдасан, эй учқур замон” деб ёзган эди. Дарҳақиқат, замон шу қадар шитоб...
#Ўқитувчи_ўйлари: илмдан юз ўгиришнинг оқибатлари
Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир», деганлар.
Боиси иймон келтириш учун ҳам илм керак. Мусулмон бўлиш учун ҳам илм керак. Ният қилиш учун ҳам илм керак. Ихлос қилиш учун ҳам илм керак. Ибодат қилиш учун ҳам илм керак. Аллоҳнинг розилигини топиш учун ҳам албатта, илм керак. Дўзахдан қутулиб, жаннатга кириш учун ҳам илм керак. Худди оила қуриш учун ҳам илм керак бўлгани каби бу дунё саодатини топиш учун ҳам илм керак, охират саодатини топиш учун ҳам илм керак.
Ислом диничалик илмни улуғлаган дин, тузум ёки фалсафа йўқ. Ҳар бир шахсга илм талаб этишни фарз қилиш фақат Исломда бор, холос. Қуръони каримда илм ва уламолар энг олий мақомга қўйилган. Ҳадиси шарифда ҳам илм, уни талаб қилиш, уламолар ҳақида кўплаб маълумотлар келган. Буларнинг ҳаммасини жамлаб, Исломнинг илмга бўлган муносабати ҳақида тасаввур ва шунга яраша аҳкомлар чиқарилган. Мусулмонлар ўз ҳаётларида Қуръон ва суннат таълимотларига амал қилиб яшаган пайтларида илм нурини бутун оламга тарқатганлар. Ёшу қари, эркагу аёл бешикдан то қабргача илм талаб қилиш ўзи учун фарз эканини тўла ҳис қилган ҳолда умр бўйи ўзини толиби илм ҳисоблаб яшаган...

Ўқитувчи ўйлари: илмдан юз ўгиришнинг оқибатлари
Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир», деганлар. Боиси иймон келтириш учун...
Фарзандларимизга эътибор берайлик
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/4966
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/4966
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Аудио_маъруза_рукнидан:
▶️Тақво буюк фазилат
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
▶️Тақво буюк фазилат
Устоз Салоҳиддин Абдуғаффор ўғли Тошкент шаҳар Учтепа тумани Ҳазрати Али жоме масжиди имом-хатиби
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
muslim.uz
Аудио маъруза рукнидан: Тақво буюк фазилат
Устоз Салоҳиддин Абдуғаффор ўғли Тошкент шаҳар Учтепа тумани Ҳазрати Али жоме масжиди имом-хатиби
Фарзанднинг ота-она устидаги ҳақлари
https://muslim.uz/index.php/rukn/ota-ona/item/4968
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
https://muslim.uz/index.php/rukn/ota-ona/item/4968
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
ОНЛАЙН ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ДАРСЛАР 📚
Ҳурматли мухлислар!
Бугун соат 14.00 да «Сийрат» фанидан "Қурайш мушрикларининг беҳуда уринишлари" мавзусида 23 - дарс бўлиб ўтади.
Ушбу дарсни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси, Сийрат фани устози Абдул Азим Зиёуддин домла олиб боради.
Онлайн дарсни қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифамизда тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин:
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/
@muslimuzportal 👇

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
Қуръонни Қуръон билан тафсирлаш усули
Ҳанафий мазҳабининг таниқли олимларидан бири муфассир Абу Бакр Розий ал-Жассоснинг (917–980) “Аҳком ал-Қуръон” асарида тафсир қилиш усулининг бир неча турларидан фойдаланганини кўрамиз. Шуни таъкидлаш лозимки, аллома ва муфассир Абу Бакр Розий ва унинг илмий меросини ўрганиш ва тадқиқ этишга собиқ шўролар даврида эътибор берилмаган. Бугунги кунда бу алломанинг ҳаёти ва илмий меросига нафақат юртимиз олимлари, балки мусулмон оламининг кўпгина илмий марказлари ва европолик тадқиқотчилар ҳам катта қизиқиш билан қарамоқда...
ᅠ
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Ҳанафий мазҳабининг таниқли олимларидан бири муфассир Абу Бакр Розий ал-Жассоснинг (917–980) “Аҳком ал-Қуръон” асарида тафсир қилиш усулининг бир неча турларидан фойдаланганини кўрамиз. Шуни таъкидлаш лозимки, аллома ва муфассир Абу Бакр Розий ва унинг илмий меросини ўрганиш ва тадқиқ этишга собиқ шўролар даврида эътибор берилмаган. Бугунги кунда бу алломанинг ҳаёти ва илмий меросига нафақат юртимиз олимлари, балки мусулмон оламининг кўпгина илмий марказлари ва европолик тадқиқотчилар ҳам катта қизиқиш билан қарамоқда...
ᅠ
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
t.iss.one
Қуръонни Қуръон билан тафсирлаш усули
Ҳанафий мазҳабининг таниқли олимларидан бири муфассир Абу Бакр Розий ал-Жассоснинг (917–980) “Аҳком ал-Қуръон” асарида тафсир қилиш усулининг бир неча...