Muslim.uz
91.5K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Ўз жонига қасд қилиш – осийлик ва қўрқоқлик

«Бас, (эй Муҳаммад!) Юзингиз (ўзингиз)ни тўғри бўлган динда (Исломда) тутинг! Инсонларни ўша асосда яратган Аллоҳнинг яратувчилигини (англангиз!) Аллоҳнинг яратишига ўзгартириш йўқ. Энг тўғри дин шудир, лекин кўп одамлар (буни) билмаслар. Унга ўзингизни топширган ҳолларингизда (динни маҳкам тутингиз) ва Ундан қўрқингиз ҳамда намозни баркамол адо этингиз, мушриклардан бўлмангиз» (Рум сураси, 30-31-оятлар).

Аллоҳ таолонинг таълимотида инсонлар ер юзини обод қилиши, эзгу амаллар билан машғул бўлиши, жамиятга манфаатли бўлиши ва берилган неъматларга шукрона қилиб яшашга буюрилган.

Инсонга етадиган баъзи дард, қийинчилик ва мусибатлар бандага синов ёки унинг гуноҳларига каффорот эканини суюкли Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтиб ўтганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан бундай ривоят қилинади: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мусулмон кишига етадиган ҳар бир дард, қийинчилик, мусибат, қайғу-алам, озор ёки ғам ва ҳатто унга кирган тикан сабабли ҳам Аллоҳ таоло унинг хатоларини каффорот қилади”...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзстандарт Агентлиги томонидан ҳалол стандартини жорий қилишнинг аҳамияти тўғрисида тайёрланган видео ролик.

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Расулимиз исми энг кўп қўйилаётган исмлар учталигига кирди

Муҳаммад исми Австрия пойтахти Венада янги туғилган чақалоқларга энг кўп қўйилаётган исмлар ичида 3-рақамлиси бўлди. Бу ҳақда Kronen Zeitung нашрига таяниб kun.uz ёзмоқда.

“Бу расман тасдиқланган: 2017 йилда ўғил болаларга энг кўп қўйилган исмлар – Александр ва Максимилиан бўлди, мусулмонча Муҳаммад исми эса 3-ўринни эгаллади”, дейилган газетадаги хабарда.

Таъкидланишича, бунда Муҳаммад исмининг Муҳамад, Муҳаммет, Моҳамад, Муҳаммад ва Муҳаммед каби турлича ёзилишлари ҳисобга олинган.

Wiener Zeitung нашри чақалоқларга қўйилган исмлар бўйича аниқ маълумотларни келтириб ўтди. 2017 йилда Венада 175 нафар Александр, 161 нафар Максимилиан ва 159 нафар Муҳаммад исмли болалар дунёга келган. Шунингдек, ўғил болаларга энг кўп қўйилган исмлар бешталигидан Давид (151) ва Филип (137) исмлари ҳам ўрин олган.

Қиз чақалоқларга берилган исмлар орасида София (183 чақалоқ), Сара (173) ва Анна (142) исмлари етакчилик қилмоқда.

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal | Muslim.uz
#Саҳобалар_номи_билан_аталган_жойлар

МУҲАММАД ИБН ҲАНАФИЯ

Навоий – Нурота катта йўли ўтадиган Деҳибаланд қишлоғининг кунботар томонида Муҳаммад ибн Ҳанафияга нисбат берилган қадамжо бор. Бу зиёратгоҳ Туркманистон ва Кавказбўйи халқлари орасида ҳам машҳур.

Қабрлар устига мақбара тикланган. Бинолар турли даврларда таъмирланган.

Манбаларда қайд этилишича, Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу Шом сафарига тайёргарлик кўриш ҳақида волийларга буйруқ юборади. Сафар байроғини ўғли Муҳаммад ибн Ҳанафияга беради.

«Қандия»да ҳазрат Аҳмад Яссавий Муҳаммад ибн Ҳанафия раҳматуллоҳи алайҳ наслидан деган маълумот бор. “Ислом” энциклопедиясида Муҳаммад ибн Ҳанафиянинг “Бани Ҳанифа” қабиласига мансуб аёлдан туғилгани қайд этилган.

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Президент мурожаатномасидан илҳомланиб
#илҳом #мурожаатнома

Муҳтарам юртбошимизнинг 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига тақдим этган Мурожаатномаси юртимиздаги барча оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди. Давлатимиз раҳбарининг мамлакат тарихида биринчи марта парламентга Мурожаатномаси бу – нафақат парламентимизга, балки бевосита халқимизга бўлган тарихий мурожаатидир.

Мурожаатномада юртбошимиз барча соҳалар қатори юртимизда ҳукм сураётган диний эркинлик ва муқаддас ислом дини таълимотини янада ривожлантириш билан боғлиқ баъзи масалаларни ҳам айтиб ўтди, “...бу юртда олиму уламолар, буюк мутафаккир ва шоирлар, азиз-авлиёлар етишиб чиққан. Уларнинг аниқ фанлар ва диний илмлар соҳасида қолдирган бебаҳо мероси, бутун инсониятнинг маънавий мулки ҳисобланади” деб таъкидлади.

Ҳақиқатан, Ўзбекистон – улуғ аллома ва авлиёлар юрти. Ҳозиргача улуғ бобокалонларимиз қолдирган бебаҳо илмий мероси, дунё кутубхоналарида сақланмоқда, ўрганилмоқда...


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Ҳижрий тақвим
#тақвим

Унинг қисқача тарихи қуйидагича: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам милодий 632 йил 27 майда вафот этади. Ўша куниёқ Мадинада ислом халифалиги тузилади. Кейинчалик турли номларда то 1923 йил 3 мартгача қарийб ўн уч аср ҳукм сурган бу салтанатнинг Хулафои Рошидин аталмиш дастлабки босқичида ҳазрати Умар ўн йил иккинчи халифа вазифасини ўтайди. Бир куни мулозимлари унга шаъбон ойида тўланиши зарур қарзлар дафтарини кўрсатади. Халифа: “Бу қайси шаъбон ойи – бултургими ёки бу йилгими?” деб сўрайди, бироқ жўяли жавоб ололмайди. Негаки, ўша кезлар мусулмон дунёсида ҳужжатларга сана қўйилмасди. Орадан кўп ўтмай, Жазира волийси Абу Мусо иккита ёзма буйруқ олади. Олади-ю, боши қотади. Сабаби, улар ўзаро мувофиқ келмасди. Устига- устак, санаси йўқлиги туфайли қай бири олдин, қай бири кейин битилганини ажратиш мушкул эди. Абу Мусо бу мавҳумликни бартараф этиш илинжида халифага мурожаат қилади.

Бундай ҳолатлар бот-бот такрорланавергач, масала пишиб етилади. Ва ниҳоят, муҳаррам ойининг дастлабки куни – милодий 638 йил 23 январда ушбу муаммо муҳокамасига бағишланган машварат чақирилади. Пировардида 17 йил бурунги сана, аниқроғи, пайғамбаримиз Маккадан Мадинага кўчган кун (милодий 622 йил 23 сентябрь) йил боши сифатида қабул қилинади ва янги тақвим ҳижрий йил ҳисоби номини олади.

Ўз навбатида, ҳижрий ҳисоб ҳижрий-қамарий ва ҳижрий-шамсий йилга бўлинади. “Қамарий” (“қамария”) арабча сўз бўлиб, ўзбекчада “ойга тааллуқли” деган маънони англатади. Қадимги миллатлар тақвимда қамарий йилни кўпроқ қўллашган. Унга Ойнинг Қуёш атрофидаги ҳаракатида кетма-кет келган иккита бир хил фазаси, соддароқ қилиб айтганда, муайян ой пайдо бўлган кундан янги ой туғилгунга қадар ўтган вақт – 29 кун 12 соат 44 дақиқа 3 сония асос қилиб олинган. Демак, 12 ойдан иборат бир қамарий йил 354,36702 кунга тенгдир. Шу боис оддий қамарий йилнинг тоқ ойлари 30 кундан, жуфтлари 29 кундан, жами эса бутун ҳолда 354 кундан иборат бўлади. Айни чоқда, 354 кундан ортган қолдиқ (0,36702) уч йилда бир кеча-кундуздан ошгани сабабли ўртача уч йилда бир марта қамарий йил узунлиги 355 кун қилиб белгиланади ва арабчада кабиса йил (тўлиқ йил) деб аталади.

Ҳозир араб мамлакатларида фойдаланиладиган қамарий тақвим ХХ асргача асосий аҳолиси мусулмон бўлган бошқа мамлакатлар қатори бизнинг ўлкамизда ҳам қўлланган. Ундаги ойлар ҳар йили шамсий ойлардан 11 кун эрта келади. Инчунун, фақат 33 йилда бир бор эски ўрнига қайтиб, ўзига хос давра қуради. Ислом дунёси рўза, ҳайит, ҳаж каби диний ибодатлар важидан ҳижратга оид шамсий йил ҳисобини эмас, балки қадимги арабларнинг қамарий йил ҳисобини ишлатишган ва уни ҳижрий-қамарий дейишган.

Энди ҳар иккала тақвимда арабча номланган ойларнинг тартиби, ўзбекча маъноси ва неча кундан иборатлиги билан танишайлик.

Муҳаррам (тақиқланган, муқаддас) – биринчи ой, 30 кун. Исломдан аввал ҳам арабларда табаррук саналган бу ойда қабилалараро уруш-жанжаллар ва қон тўкишлар манъ қилинган.

Сафар – иккинчи ой, 29 кун. Унинг хусусияти бошқа ойларники билан бир хил. Исломга кўра, бу вақтда ҳам турли диний маросимларни ва тўйларни ўтказиш, сафарга чиқиш мумкин. Бинобарин, сафар ойининг бехосиятлиги ҳақидаги миш-мишлар мутлақо асоссиздир.

Рабиул-аввал (аввалбаҳор, баҳор бошидаги) – учинчи ой, 30 кун.

Рабиус-соний (иккинчи баҳор, баҳорнинг сўнггидаги) – тўртинчи ой, 29 кун.

Жумодул-аввал – бешинчи ой, 30 кун.

Жумодус-соний – олтинчи ой, 29 кун.

Ражаб – еттинчи ой, 30 кун. Арабистон ярим оролида исломдан олдинги жоҳилия даврида уруш тақиқланган зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ойлари қаторида туради.

Шаъбон (иккинчи номи Барот, яъни имтиёз ёрлиғи) – саккизинчи ой, 29 кун.

Рамазон (рўза ойи) – тўққизинчи ой, 30 кун. У Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони карим ваҳий қилина бошланган муқаддас ой ҳисобланади ва мусулмонларга рўза тутиш буюрилади. Рўза тутиш эса ҳижратнинг иккинчи йилидан бошланган.

Шаввол (унча катта ёки унча кўп бўлмаган) – ўнинчи ой, 29 кун.

Зулқаъда – ўн биринчи ой, 30 кун.

Зулҳижжа – ўн иккинчи ой, 29 кун.

БАТАФСИЛ
Ўзбекистонда “Ҳалол” стандартини тарғиб қилувчи видеолавҳа тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Ҳалол” стандарти яратилгани ҳақида хабар берган эдик.

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан “Ҳалол” стандартини тарғиб қилиш, унинг аҳамиятини аҳолининг кенг қатламига тушунтириш мақсадида видеолавҳа тайёрланди. Унда муқаддас Қуръони карим оятларидан иқтибос келтирилган.

Бақара сураси 168-оятида “Эй, инсонлар! Ердаги ҳалол-пок нарсалардан енглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз у сизларнинг очиқ душманингиздир” дейилгани айтиб ўтилган.

Лавҳада “Ҳалол” белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Лотин Америкаси давлатлари, Янги Зеландия ва Таиланд каби мамлакатларда ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, дунёда мусулмон аҳлининг ортиб бориши (тахминан 1,8 млрд одам, ер аҳолисининг 24 фоизи дегани) “Ҳалол” белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талабнинг янада ошишини таъминлаётгани маълум қилинган.

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан “Ҳалол” стандартининг қабул қилиниши, тадбиркорларимиз томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини юқори стандарт талаблари асосида таъминлашга замин яратиши қайд этилган.

ВИДЕОЛАВҲА
ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal | Muslim.uz
Оила аъзолари орасидаги муносабатлар яхши бўлиши керак
#Оила #муносабат

Тартиб ва интизом бўлган жойдагина қонун-қоида амал қилади. Тартиб бўлмаган жойда иш ҳам юрмайди, ривожланиш ҳам бўлмайди. Оилада тинчлик-хотиржамликнинг бўлиши, оила аъзолари орасида меҳр-оқибатнинг мавжудлиги, ота-она ва фарзандларнинг ўзаро самимий муносбаталари бу кичкина жамият деб номланган оиланинг ички-тартиб қоидалари ҳисобланади. Бизнинг оиламиз катта оролдаги танҳо оила эмас, балки ака-укаларимиз, опа-сингилларимиз, амаки-тоғаларимиз, амма-холаларимиз, биз билан яқин борди-келдиси бўлган дўсту ёр, қўни-қўшниларнинг оилалари орасида эканини эсимиздан чиқармайлик.

Янги ишга кирган ходимга ҳам аввал бошида керакли шарт-шароитини яратиб бериб, ички тартиб-қоидалар билан таништириб ундан кейин иш талаб қилинади. Оилада ҳам худди шундай бўлиши керак эмасми? Оиламизда тартиб ўрнатганмиз, болаларим айтганларимни қилади, тўғри йўлда олиб кетяпман деймиз-у жойи келганда фарзандларимизнинг қилиб қўйган ишларини кўриб ёқамизни ушлаб қоламиз. Йўқ, бу менинг фарзандим эмас, бу унинг иши эмас, буни бошқа биров қилган, уни мажбурлаган….. Кошки бу важларнинг энди фойдаси бўлса?

Ота-онага хизмат қилиб, уларнинг розиликларини олиш бутун бир бошли оила, қариндош-уруғ, ҳатто қўни-қўшни, ёру дўстлар жамоасини ўз ичига оладиган комплекс хизматлар мажмуаси десак муболаға бўлмайди. Чунки оят ва ҳадислардан шу нарса маълум бўлмоқдаки, бу борадаги илк қадам оилада бевосита ота-онадан бошланса-да, у бориб-бориб ака-укалар, амаки-тоғалар, ота-онанинг ёру дўстларига бўлган муносабаталарни ҳам ўз ичига олмоқда.

Икки ё уч ёки ундан кўп фарзандли оилаларда, кейинчалик уларнинг ҳар бири оила қуриб бола-чақали бўлгандан кейинги бир бутун катта оилани кўз олдингизга келтиринг. Бу кичкина жамият гарчи ҳаммаси бир ота ва онадан кўпайган бўлса-да, турли характердаги ҳар хил салоҳиятдаги катта-ю кичик одамларни ўз қарамоғига олади. Мана шу кичкина кишилик жамиятида ҳеч кимнинг кўнглини оғритмасдан, имкон қадар ҳамма билан яхши муносабат ўрнатган ҳолда ота-онанинг хизматини қилиб, розиликларини топиш лозим бўлади. Камчилик ва хатолар ҳаммада ҳам бўлади. Айниқса бу болаларда кўп учрайди. Зотан инсон қусурлардан холи эмас...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Onlayn_darslar

Fiqh fanidan onlayn darslar. Ro‘za kitobi. Ro‘za haqidagi ma‘lumotlar bilan tanishing!

Onlayn ko‘rish uchun 👇
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1973929306178319&id=1608085119429408

@muslimuzportal
Спиртли ичимликлар саратон касаллигини чақиради
#спирт #касаллик

Алкоголнинг потенциал зарарини ўрганиш бўйича тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, спиртли ичимликлар ДНКга жиддий зарар етказиши, инсон танасида ҳужайраларни заифлаштириши ҳамда саратон касаллиги, хусусан, кўкрак саратони хавфини сезиларли даражада ошириб юборишини аниқладилар.

Буюк Британиядаги Саратон тадқиқотлари маркази тадқиқотчилари спиртли ичимликларни истеъмол қилиш етти турдаги саратон касаллигига чалиниш хавфини келтириб чиқаради, деган хулосага келдилар, дея хабар беради «Daily Mail» нашри.

Тадқиқотлар натижасида кўкрак бези, йўғон ичак, оғиз, қовуқ, жигар ва бошқа саратон касалликларига чалинганларнинг аксари доимий спиртли ичимлик истеъмол қилувчилар экани аён бўлди.

Тадқиқотда айтилишича, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш танадаги асосий ҳужайраларни заифлаштиради, у ҳужайралар янги ҳужайралар ишлаб чиқаради, бу эса танадаги саратон ўсмаларининг тарқалиши имкониятини оширади.

Олимлар дунёдаги саратон касаллиги сабабли юз берадиган ўлимнинг тахминан 6 фоизи спиртли ичимликлар истеъмол қилиш билан боғлиқлигини таъкидлаганлар. Биргина Англияда йилига 12 минг одам саратонга чалинса, уларнинг 800 нафари спиртли ичимликлар оқибатида келиб чиқар экан.

«Спиртли ичимликларни оз миқдорда қабул қилиш ҳам аёлларда кўкрак бези саратони хавфини оширади», деб ёзади «Daily Mail» газетаси.

«Баъзи саратон хужайралари инсон танасида ДНКнинг зарарланишидан келиб чиқиб ривожланмоқда ва бизнинг тадқиқотимиз спиртли ичимликларни ичиш, инсон танасида ДНК ва ҳужайраларнинг зарарланишига олиб келди», дейди тадқиқот гуруҳи раҳбари Катан Пател.

Манба: Ал-Арабийя сайти, Тиб ва соғлиқ бўлими.
ИИТМ кичик илмий ходими Абдушукур МУРОДОВ
тайёрлади.

@muslimuzportal | Muslim.uz
Ҳар бир сўзни ўйлаб сўйланг
#тил #сўз #мусулмон

Банда бир оғиз сўз билан мусулмон бўлиш ёки диндан чиқиш мумкин. Исломнинг беш рукнининг биринчиси ҳам айнан тил билан боғлиқ. Зеро, инсонга шаҳодат калимасини тил билан талаффуз қилгандан сўнг қолган ибодатларни бажариш масъулияти юклатилади. Тил бандага Қиёматда сўнгги ҳукм чиқарилишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга омиллардан саналади. Чунки тил бошқа аъзоларга қараганда кўп, тез ва осон ҳаракат қилиш хусусиятига эга. Шу боис тил билан содир этилган амаллар, хоҳ яхши амал бўлсин, хоҳ ёмон, қолган аъзолар билан содир этилган амалларга нисбатан кўпроқ бўлади.

Бир оғиз сўз катта машаққатлар билан эришилган натижани бир зумда йўққа чиқариши мумкин. Фаришталарнинг устози Азозил биргина “сажда қилмайман” деган сўзи билан Иблис, Шайтон номини олди. Бир сўз билан айтганда, тил инсонга бир вақтнинг ўзида энг яхши дўст ёки энг хавфли душман бўлишга қодир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган қуйидаги ҳадис бу фикримизни қувватлайди: “Банданинг Жаннатга киришига сабаб бўладиган амалларнинг 99 таси тил билан, биттаси қолган аъзолар билан содир бўлади, унинг дўзахий бўлишига сабаб бўладиган амалларнинг 99 таси тил билан, биттаси қолган аъзолар билан содир бўлади”...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент барча раҳбарларни қабристонларни обод қилишга чақирди.

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Ташқи кўриниши Расулимизга ўхшайдиган саҳоба ва тобеинларни биласизми?
#саҳоба

🔸Амакиваччалари - Жаъфар розияллоҳу анҳу ибн Абу Толиб ибн Абдулмутталиб;

🔸Амакиваччалари - Абу Суфён Муғийра розияллоҳу анҳу ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб;

🔸Амакиваччалари - Қусам розияллоҳу анҳу ибн Аббос розияллоҳу анҳу ибн Абдулмутталиб;

🔸Набиралари - Ҳасан розияллоҳу анҳу ибн Али розияллоҳу анҳу ибн Абу Толиб;

🔸Набиралари - Ҳусайн розияллоҳу анҳу ибн Али розияллоҳу анҳу ибн Абу Толиб;

🔸Амакиваччаларининг ўғли - Авн розияллоҳу анҳу ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу ибн Абу Толиб;

🔸Амакиваччаларининг ўғли - Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу ибн Абу Толиб;

🔸Амакиваччаларининг ўғли - Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ибн Навфал розияллоҳу анҳу ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб;

🔸Амакиваччаларининг ўғли - Муслим розияллоҳу анҳу ибн Муаттиб розияллоҳу анҳу ибн Абу Лаҳаб;

🔸Қариндошлари - Соиб розияллоҳу анҳу ибн Убайд ибн Абдуязид ибн Ҳошим ибн Мутталиб ибн Абдуманоф. (Соиб розияллоҳу анҳу имом Шофеъийнинг тўртинчи бобоси Шофеънинг отаси бўлиб, насаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у зотнинг тўртинчи боболари Абдуманофда бирлашади);

🔸Узоқ қариндошлари - Кобис раҳматуллоҳи алайҳ ибн Рабиъа ибн Молик ибн Адий. (Кобис раҳматуллоҳи алайҳ тобеинлардан бўлиб, Муовия розияллоҳу анҳу уни жуда ҳурмат қилган. Кобис раҳматуллоҳи алайҳнинг насаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у зотнинг тўққизинчи боболари Луайда бирлашади).

"Расулуллоҳ ва аҳли байт" китобидан олинди
ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal | Muslim.uz
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Assalomu alaykum ustozlar! Vasila ismini manosini bilmoqchi edim, javob uchun rahmat.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Васила сўзи луғатда восита каби маъноларда келади. Васила ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “... Сўнг менга василани сўранглар. У жаннатдаги бир мартаба бўлиб, Аллоҳнинг бандаларидан фақат бир бандагагина муносибдир. Ўша банда мен бўлишимни орзу қиламан”. Шунга кўра, васила жаннатдаги бир даражадир.


Савол мавзусига оид мақолалар:
📋 Тунда бедор бўлинг!

📋 Муҳаммад (с.а.в) нинг 201 исм ва сифатлари

—-------
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Илм – хазина, унинг калитлари - савол.
Сўранглар, сўрашда 4 киши савобга эга бўлади: Сўровчи, олим, эшитувчи, уларни дўст тутувчи”
(Абу Нуъайм заиф иснод билан ривоят қилган).


ЎМИ фатво ҳайъати. Cаволларингизни https://savollar.muslim.uz кириб йўллашингиз мумкин ёки Телеграмдаги @SavollarMuslimUzBot га саволларингизни жўнатсангиз бўлади.
—-------
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Қуръон мусобақасида қатнашувчилар сони 1000 нафардан ошди

Мусобақада қатнашувчиларни рўйхатга олиш жараёни ҳали давом этмоқда, деб хабар беради Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита.

Ташкилий қўмитанинг Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматига маълум қилишича, мусобақада иштирок этиш учун жорий йилнинг 9 январь ҳолатига кўра, Республика бўйича 847 нафар эркак ва 284 нафар аёл киши жами 1101 нафар юртдошларимиз ҳужжат топширишган. Ёдингизда бўлса бу рақам кечагина 733 тани ташкил этган эди. Бугун эса 1101 киши, бир кундаги фарқни кўринг. Бу эса, халқимизнинг Аллоҳнинг каломига бўлган чексиз муҳаббатидан далолат.

Эслатиб ўтамиз, Қуръон мусобақасида 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган барча фуқароларимиз ҳифз ва тиловат йўналишлари бўйича қатнашишлари мумкин. Иштирокчиларини рўйхатга олиш 13 январь кунига қадар давом этади.

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal | Muslim.uz
#Қиш – мўминнинг баҳори рукнидан (8-мақола)

Кундузи меҳнат – тунда ибодат қиламиз

Парвардигоримизнинг меҳрибонлигини қарангки, тунлари ибодат қилувчи бандаларининг бу машаққатларини беэътибор қолдирмасдан уларни Ўзининг Каломида мақтаб қўйган. Собирлар, сиддиқлар, тасбиҳ айтувчилар, истиғфор айтувчилар, бошларини саждадан кўтармагувчилар, ёнбошлари ётоғидан йироқ қилиб, тоат-ибодатини самимий ихлос билан қилувчи бандаларига шундай мукофотлар ҳозирлаб қўйганини айтадики, ўша мукофотларни кўрганда уларнинг кўзлари қувонади.

Зотан, тун ярмида қилинган ибодат ҳар қандай риёдан холи бўлган энг самимий ибодатдир. Чунки ўша вақтда ибодат қилаётган одамни ҳеч ким кўрмайди. У Раббимиз билан ёлғиз қолади.

Бобораҳим Машраб:

Ҳар кишининг дарди бўлса, йиғласин ёр олдида,

Қолмасин армон юракда, этсин изҳор олдида, –

деганидек, кўнглида неки некбин туйғулари бўлса, фақат Унга айтади. Жонини бир нафас ҳимоясида қилиб қўйган Буюк Яратувчига ҳамду санолар айтади. Ана ўшаларни Аллоҳ таоло ояти карималарда қуйидагича мадҳ этади:

“Сабр қилувчилар, содиқлар, доимий тоат қилувчилар, нафақа қилувчилар ва саҳарда истиғфор айтувчилардир” (Оли Имрон, 17).

“Улар кечаю кундуз тасбиҳ айтарлар. Чарчамаслар” (Анбиё, 20).

“Улар тунларни Раббиларига сажда қилиб, бедор ўтказадилар” (Фурқон, 64)...

БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари (22-қисм): Кечаси уйғонганда.
#суннат

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ