Muslim.uz
92.1K subscribers
18.2K photos
5.09K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Жоду қилинган одам Ёхуд қош қўяман деб кўз чиқараётган аёллар
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/4522

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Менинг 3 нафар фарзандим бор, уччаласи ҳам ўғил Ҳудога шукур уларни жонимдан ортиқ яҳши кўраман. Савол: оилада фақат ўғил фарзанд дунёга келиши хислати нимада?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таъола фарзандларингизнинг камолини кўришни насиб қилсин. Кимгадир ўғил яна кимгадир қиз фарзанд бериш Аллоҳ таъоланинг изнидаги нарсадир. Буни Аллоҳнинг неъмати деб билиб шукрини адо қилиш лозим.

ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
@muslimuzportal | Muslim.uz | #савол_ва_жавоблар
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
CАВОЛ:
Assalomu alaykum ustozlar savolim shuki: savollarning birida bolaga Muhammad deb ism qo'ysa bo'ladi degan ekansizlar, ammo payg'ambarimizning bir hadisida mening ismimni aytganda (s.a.v) demaganga lanat bo'lsin degan hadisini eshitganman... Savolim o'rinsiz bo'lsa uzur

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари қасд қилиб айтилса саловат айтилиш лозим бўлади. Ҳадисдан мақсад шудир.

ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
@muslimuzportal | Muslim.uz | #савол_ва_жавоблар
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Соғлом эътиқод сабоқлари рукнидан: дуода авлиёларни васила қилиш мумкинми?
#Ақида #Дуо #Авлиёлар

...баъзилар дуо қилишда мана шундай зотларнинг номларини айтиб: “Роббим фалон дўстингни васила қилиб сўрайман” дейиш жоизлигини инкор қилганлар. Ушбу инкор қилувчилар асосан қуйидаги далилларни келтирганлар:

Аллоҳ таоло Қуръони каримда фақат Ўзидан ёрдам сўрашни таълим берган:

إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ

“Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” (Фотиҳа сураси, 4-оят).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

إِذَا اسْتَعَنْتَ فَاسْتَعِنْ بِاللهِ

“Агар ёрдам сўрасанг Аллоҳдан ёрдам сўра” (Байҳақий ривоят қилган).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Диний идорада Уламолар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/4529

@muslimuzportal | Muslim.uz
Ўлган одам гўштини ейишга қиёсланган гуноҳни биласизми?
#ғийбат

Абу Дардо (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким биродарининг обрўсини (тўкилишидан, яъни ғийбат қилинишидан) сақласа, Аллоҳ таоло унинг юзини (бутун баданини) Қиёмат кунининг оловидан сақлайди”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Ғийбат ҳақида турли тушунчалар бор. Уни одамлар ҳар хил тушунади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларга: “Сизлар ғийбат нималигини биласизларми?” дедилар. Улар: “Аллоҳ ва Расули билувчироқ”, дейишди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Биродарингиз у ҳақида гапирган сўзингизни эшитиб, хафа бўлса, сиз уни ғийбат қилибсиз”, дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, биз айтган сифат унда бўлса-чи?” дедилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Шунда ғийбат бўлади. Агар сиз айтган сифат унда бўлмаса, унга бўхтон қилган бўласиз”, дедилар (Имом Муслим ривояти).


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Ҳадис шарҳи: Расулуллоҳ с.а.в. буюрган 7 нарса
#СИЙРАТ_ВА_ИСЛОМ_ТАРИХИ

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга етти нарсани буюрдилар ва етти нарсадан қайтардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга жанозага эргашишни, касални бориб кўришни, чақирилган жойга боришни, мазлумга ёрдам беришни, қасамни оқлашни, саломга алик олишни, акса урган кишини дуо қилишни буюрдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни кумуш идишни ишлатишдан, тилла узук тақишдан, ипак матодан кийим кийишдан, жуда юпқа (нафис) либос кийишдан, тилла ипдан тўқилган матодан кийим кийишдан қайтардилар” (Имом Бухорий ривояти).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Onlayn_darslar

Fiqh fanidan onlayn dars.

Mavzu: Ot, kumush, tillo va tijorat mahsulotlari savdosi va bularning zakoti haqida.

Onlayn ko‘rish uchun manzil👇
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1964623423775574&id=1608085119429408

@muslimuzportal
Forwarded from mp3muslim.uz
Audio
Мусибат келаганда Расулуллоҳ (с.а.в.) ни эслашлик

#рабиул аввал #mp3muslimUz
▫️ Исъҳоқжон Бегматов
🕌 ЎМИ масжидлар бўлими ходими
💾 3,58 МБ
🕑 07:48
@mp3Muslim | mp3Muslim.uz
Ўзбекистонга чегарадош Балхда 400 йиллик карвонсаройлар топилди

Олимлар Афғонистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош Балх водийсида кўплаб аҳоли манзилгоҳларини ҳам топган. Қўналғаларнинг энг қадимийси қарийб минг йил аввал пайдо бўлган. Шу пайтга қадар бу ерда атиги 77 та ана шундай манзилгоҳ топилган бўлиб, сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар уларнинг сони мингдан зиёд эканини кўрсатди.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Илм-ҳунар эгаллаш – фарз
#Илм #ҳунар #фарз

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир мусулмонга илм-ҳунар эгаллаш фарздир”, деб марҳамат қилганлар. Бу ҳадис ҳикматини теран англаган ота-боболаримиз ҳунармандчилик, дехқончилик, савдо-сотиқ каби ҳалол касблар билан шуғулланиб, рўзғор тебратган. Фарзандлари ҳам илму ҳунар ўрганиб, тадбирли бўлишларига алоҳида эътибор беришган.

Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг: “Азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз ва лоқайд кишидан афзалдир”, деган сўзлари ҳам юртимизда тадбиркорнинг мавқеи азалдан юқори бўлганини билдиради.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Кечани (барча нарсани яшириб турадиган) либос қилдик. Кундузни эса, тирикчилик вақти қилдик” (Набаъ сураси, 10-11).

Имом Байҳақий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар: “Ким тиланчилик қилишдан сақланиб, оиласини боқиш ва қўни-қўшниларига мурувват кўрсатиш мақсадида ҳалол йўлда ризқ топишга интилса, қиёмат куни Аллоҳ таолога юзи тўлин ойдек ёруғ бўлиб йўлиқади”.

Демак, кишининг ҳалол ризқ учун ҳаракат қилиши ҳам ибодат ҳисобланар экан.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентига ҳамдардлик билдирди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/4545

@muslimuzportal | Muslim.uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари (5-қисм): Ойнага қараганда
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Намоздан сўнгги тиловатнинг фазилати
#Намоз

Ибодатлар орасида энг афзали Қуръони карим тиловатидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларини бунга қизиқтирганлар. Қуръони карим соҳибини шафоат қилади. Шайтон васвасаларига қарши қўрғон бўлади. Унинг тиловати гуноҳларни ўчирадиган, савобларни кўпайтирадиган энг гўзал амалдир. Аммо кейинги вақтларда намоздан кейин Қуръон тиловат қилинишини бидъат дейдиган, уни эшитишдан юз ўгирадиган кишилар пайдо бўлмоқда. Тиловат ўқилиб турган ҳолатда одобсизлик билан чиқиб кетаётганлар бўлиб, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида қилинмаган экан, деган асоси йўқ гапларни айтиб, ўзларини оқлашга уринадилар.

Ҳанафий мазҳаби уламолари намоздан кейин тиловат қилиш қандай амал эканини айтишган ва унга ҳужжатлар келтирган ҳамда тиловатнинг одоблари қандай бўлиши керак, деган саволга жавоб бериб ўтганлар.

Энг аввало, фиқҳ ва ҳадис китобларида “Намоздан кейинги зикрлар” боби мавжуд бўлиб, уларда намоздан кейин зикр қилиш, Қуръони карим суралари ёки оятларининг тиловати буюрилгани маълум қилинади. Бу далиллар асосида намоздан кейин ўтириб зикрга ёки Қуръон тиловатига машғул бўлиш бидъат амал эмаслигини тушунамиз. Бундан эса бидъат деган фикрга бориш гуноҳ экани маълум бўлади. Ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳони ҳар куни Қуръони карим ҳаққини адо этишга буюрганлар. Буни 200-250 оят ўқишни, ҳатто 100 оят ва “Ихлос” сурасини уч бора ўқиш билан адо этиш, деб тушунтирганлар. Қуръони каримдаги кўпгина суралар ва баъзи оятларнинг фазилати зикр қилинган. Ушбу тиловатнинг Қиёмат куни шафоат қилиши, савоблар кўпайтириб ёзилиши, ҳожатларнинг раво бўлиши, беморларга шифо бўлиши, дуоларнинг ижобат бўлиши, тетиклик ва ақлга мусаффолик бериши ва бошқа кўпгина фазилатлари баён қилинган. Шундай суралардан Ёсин, Фатҳ, Ар-Роҳман, Воқеа, Духон, Мулк, Набаъ, Каҳф ва бошқаларни санаш мумкин. Оятлардан “Ал-Курсий”, Бақара сурасининг охирги икки ояти, Тавба сурасининг охирги икки ояти, Ҳашр сурасининг охирги уч ояти ва бошқалар бор.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz