Muslim.uz
91.1K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Намознинг_ҳикматлари #ғафлат_уйқусидан_уйғониш

...
Намоз бандани Аллоҳ таолога яқинлаштиради, имонини мустаҳкамлайди. Фақат Аллоҳдангина умидвор бўлишга ўргатади. Намоз ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан уйғониб, ҳаётдаги маъсулиятини сидқидилдан адо этадиган бўлади. Намоз гўзал хулқли бўлишга, барча ишларни тартибли бажаришга, вақтни тежашга ўргатади.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир. Аллоҳ қилаётган ишларингизни билур» (Анкабут сураси, 45-оят)...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Саудиялик вазир: “Ливан ё тинчликни ёки Ҳизбуллоҳни танлаши керак”
🌐 https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/4058

@muslimuzportal | Muslim.uz
Айтиб бўлмайдиган сўзлар
#сўзлар #Уф #Замон #Агар

1️⃣ “Уф” деманг...
Аллоҳ таоло ота-онага “Уф” дейишдан қайтарган: «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!» (Исро сураси, 23-оят).

2️⃣ “Эртага бажараман” деманг...
Бирор иш бошлаш олдидан “Мен буни эртага албатта бажараман”, дейишдан қайтарилганмиз: «Бирор нарса ҳақида: «Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман», дея кўрманг!» (Каҳф сураси, 23-оят).

Аллоҳ таоло оятнинг давомида: Илло, «Иншоаллоҳ, (Аллоҳ хоҳласа)» (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан) Раббингизни зикр қилинг (яъни «иншоаллоҳ», денг) ва: «Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса», денг!» (Каҳф сураси, 23-оят) деб марҳамат қилган.

3️⃣ Замонни ёмон деб айтиб бўлмайди...
Замонни Аллоҳ яратган. Аллоҳ таоло яратган нарсаларда камчилик бўлмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Замонни сўкманглар, чунки Аллоҳ замон (га боғлиқ бўлган барча ишларни қилувчиси)дир”, дедилар.

4️⃣ “Агар” сўзини қўллашда эҳтиёт бўлинг.
Атрофни кузатадиган бўлсак, қандайдир мусибат ва фалокат қашисида ўзимизни беихтиёр “Агар” сўзига тўқнаш келамиз. “Агар мен бу ерга келмаганимда фалокат юз бермасди”, “агар мен уни уйдан чиқармаганимда шу мусибат содир бўлмасди” деб айтиш ўрнига “Аллоҳ таоло тақдирга ёзгани бўлади”, деб айтиш дуруст бўлади. “Агар” деган сўзни қўллашда эҳтиёткор бўлмасак, Аллоҳнинг тақдирига рози бўлмаслик ҳиссини пайдо қилган бўламиз. Ва унутмаслигимиз керакки, неки содир бўлса, “агар”сиздир. Чунки Аллоҳ хоҳлагани бўлади!

Хуморбегим
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Болалар ўртасида адолат қилинг
#Болалар_тарбиясига_доир_фойдали_маслаҳатлар

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Фарзандларингиз ўртасида адолат қилинглар». Имом Муслим ривоят қилдилар.

Башир розияллоҳу анҳунинг аёллари: «Менинг боламга хизматкор совға қилинг ва бу нарсага Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни гувоҳ қилинг», – деди. Башир розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига келдилар-да: – Фалончининг қизи (аёлларини айтаяптилар – тарж.) ўзининг ўғлига хизматкор туҳфа этишимни сўраяпти… – дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): – Унинг ака-укалари борми?, – деб сўрадилар. Башир дедилар: – Ҳа. – Уларнинг ҳаммаларига ҳам бунга қилганингдек туҳфа қилганмисан? – деб сўрадилар Расулуллоҳ. – Йўқ. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): – Бундай қилиш ярамайди, мен фақатгина ҳақ нарсага гувоҳлик қиламан, – дедилар. Имом Аҳмад ривоятларида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Мени жаврга гувоҳ қилма, албатта, болаларингнинг сендаги ҳаққи улар орасида адолат қилишингдир», – дедилар...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Muslim.uz pinned «Айтиб бўлмайдиган сўзлар #сўзлар #Уф #Замон #Агар 1️⃣ “Уф” деманг... Аллоҳ таоло ота-онага “Уф” дейишдан қайтарган: «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда…»
Бухорода диний таълим муассасалари раҳбарлари учун семинар ўтказилади
🌐 https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/4079

@muslimuzportal | Muslim.uz
Пайғамбаримиз (с.а.в.)га салавот айтиш одоблари: 
#салавот

🔸Мусулмон киши умрида бир марта салавот айтиш фарздир.

🔸Намознинг охирги ташаҳҳудидан кейин салавот айтиш суннатдир.

🔸Намоздан ташқари барча вақтларда салавот айтиш мустаҳабдир.

🔸“Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад ва ъала оли Муҳаммад” деб салавот айтиш афзалроқдир.

🔸Салавот айтиб туриб, ортидан у зотнинг аҳли байтига, асҳоблари ва тобеинларига ҳам айтиш авлодир.

🔸Жума куни салавотни кўп айтиш афзал.

🔸Ҳар дуонинг аввали ва охирида салавот айтиш тарғиб қилинган.

🔸Салавот айтиш асносида таҳоратли, оғизнинг тоза ва хўшбўй ҳолда бўлиши мустаҳабдир.

🔸Аврат жойлар ёпиқ ва тўсилган бўлиши.

🔸Қалби ва хаёли зикр ва салавот айтишга ҳозирланиши.

🔸Салавот айтганда тадаббур ва хаёлан мушоҳада қилиш.

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Отинойилар семинари: қалблар табиби Муҳаммад алайҳиссалом
🌐 https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/4084

@muslimuzportal | Muslim.uz
Ислом тараққиёт банки делегацияси билан учрашув бўлди
🌐 https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/4076

@muslimuzportal | Muslim.uz
Ҳозир АҚШдан кўра Ўзбекистонга бориш хавфсизроқми?
🌐 https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/4071

@muslimuzportal | Muslim.uz
Абу Муин Насафийнинг ақоид илмида тутган ўрни
#ақоид #илм

Мотуридийя мактабининг атоқли намояндаларидан бири Абу Муин Маймун ибн Муҳаммад ан-Насафий, ал-Макҳулийдир.

У зотнинг исми Маймун бўлса-да, Абу Муин куняси билан шунчалик танилганки, куняси қўшиб айтилмаса ҳеч ким ёлғиз исми билан танимаган. Тўртинчи бобоси Муҳаммад ибн Макҳул (в.375ҳ.) ҳам Абу Муин куняси билан куняланган.

Унга Насафий нисбати берилиши Насафда таваллуд топгани учун бўлса, ал-Макҳулий нисбати берилиши бешинчи бобоси Макҳул ибн Фазлга нисбат бериш учун қўлланган, яъни макҳулийлар оиласидан деган маънода истеъмол қилинган.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Muslim.uz pinned «​Пайғамбаримиз (с.а.в.)га салавот айтиш одоблари:  #салавот 🔸Мусулмон киши умрида бир марта салавот айтиш фарздир. 🔸Намознинг охирги ташаҳҳудидан кейин салавот айтиш суннатдир. 🔸Намоздан ташқари барча вақтларда салавот айтиш мустаҳабдир. 🔸“Аллоҳумма солли…»
CАВОЛ:
Ассалому аллайкум!!! Аллохга биз " Сен" деб мурожат киламиз! Нега " Сиз " эмас " Сен " диймиз! Бу мурожатимиз билан хурматсизлик килмаяпмизми. Бу саволни иккинчи маротаба юбораяпман илтимос жавоб берсангиз!!

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Чунки “сиз” дейишда бир эътибордан кўплик мазмуни тушунилади. Аллоҳ таоло эса ягона зот бўлгани учун Унга “сен” деб мурожаат қиламиз. Яна бошқа эҳтимоллари ҳам бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
CАВОЛ:
Ассалому алайкум! Каналингиз оркали кундалик одоб амалларимиздан булган тирнок олиш тартибини билиб олдик ва хаетимизга татбик этишни бошладик. Аллох рози булсин. Энди тирнокни кай жойда олиниши каерга ташлаб юбориш кераклиги хакида хам маълумот берсангиз. Рахмат

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Иинсон тирноқ, соч тукларини олганда имкони бўлса ерга кўмиш афзалдир.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
@muslimuzportal | Muslim.uz | #савол_ва_жавоблар
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
CАВОЛ:
Assalomu alaykum. allohga behisob shukur! 9 yoshimdan buyon namozga mahkam turganman 1 (bir) oylik harbiy xizmatga borib kelganimda o'sha vaqt mobaynida namozlarim qazo bo'lib qolgan,shu namozni to'ldirib olishim uchun yani qazolarini o'qib olishim uchun farizini..hamma rakatiga zamsura qilamanmi...yoki avvalgidek ikki rakatigami javob uchun oldindan rahmat!

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Сиз қазо қилган намозларигиз таъйин бўлгани учун, қандай қазо бўлган бўлса ўша суратда қазосини ўқийсиз. Қазо намозларингизни учунчи ва тўртинчи ракатларида зам сура қилмайсиз.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
@muslimuzportal | Muslim.uz | #савол_ва_жавоблар
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Диний таълим олишни истаганларга
#Диний_таълим #Дарслар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилган онлайн дарслар ҳафтанинг душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба кунлари порталнинг “Facebook.com” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан тўғри намойиш этилмоқда. Бугунги кунга қадар 100 дан ортиқ онлайн дарслар намойиш этилди.

Дарслар Тафсир, Ақида, Фиқҳ, Ҳадисшунослик, Тажвид, Ислом тарихи, сийрат ва Араб тили фанларидан юртимизнинг атоқли уламолари, Тошкент ислом институтининг маҳоратли устозлари томонидан олиб борилмоқда. Ушбу дарслар юртдошларимизнинг мавзу юзасидан билимларини ошириш ва эътиқодларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Портал орқали келиб тушган таклифларни инобатга олиб, ижтимоий тармоқларда намойиш этилган онлайн дарслар “Youtube.com” тармоғидаги порталнинг расмий каналига қайта ишланган ҳолатда жойлаштирилмоқда.

Бугунги кунга қадар Тажвид фанидан 7 та дарс жойлаштирилди.

Истиқболда Тафсир, Ақида, Фиқҳ, Ҳадис, Ислом тарихи, Сийрат ва араб тили фанларидан ҳам дарсларни жойлаштириш кўзда тутилган. Ушбу дарслар ёрдамида ишончли манбаадан маълумот олишингиз, ўз вақтингиз ва маблағингизни тежашингиз мумкин.

Facebook: @muslimuzportal

Youtube: ОНЛАЙН ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ДАРСЛАР

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Фақиҳ айтадилар: Қуйидаги хислат бандани яхшилар мартабасига ва олий даражаларга етказади.
#хислат #мартаба #даража

🔸Кўп садақа қилиш.
🔸Кўп Қуръон ўқиш.
🔸Қариндошчиликни боғлаш.
🔸Касални зиёрат қилиш.
🔸Эртага ўзига келадиган кун ҳақида кўп фикрлаш.
🔸Орзу ҳавасни камайтириш ва ўлимни кўп зикр қилиш
🔸Жим ўтириш ва камгап бўлиш.
🔸Тавозеъ, оддий кийиниш, камбағалларни яхши кўриш ва улар билан аралашиб юриш, етимларга, мискинларга яқин бўлиб, уларнинг бошини силаш.

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
“Мен учувчи бўлмоқчиман”. Камтаргина новвойнинг қизининг ўн йил олдинги ана шу орзуси рўёбга чқишига кўпчилик ишонмас эди.
🌐 https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/4080
CАВОЛ:
Assalomu alaykum! Xurmatli ustozlar. Alhamdulillah namoz o'qiyman, tajvidni ham bilaman. Meni bir do'stim bor u endi namoz o'qishni boshladi(xozircha bomdod namozi). Ammo u hali tajvidni bilmaydi qur'onni krilcha alifboda yodlagan. Tajvidni o'rganguncha shu holatda namoz o'qib tursa joizmi.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Намозини тўлиқ ўқиш кераклигини тушинтиринг. Тажвидни ўрганиш ҳам керак, ўргангунга қадар билганича намозини адо қилади.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
@muslimuzportal | Muslim.uz | #савол_ва_жавоблар
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Muslim.uz pinned «​Диний таълим олишни истаганларга #Диний_таълим #Дарслар Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилган онлайн дарслар ҳафтанинг душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба кунлари порталнинг “Facebook.com” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан…»