Muslim.uz
91.8K subscribers
18.2K photos
5.08K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Анжуман
Ҳалкаро анжуман қуйидаги саҳифамизда онлайн эфирга узатилмоқда: https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1938675603037023&id=1608085119429408
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#анжуман
Конференция иштирокчилари Тошкент шахар хокимияти томонидан ташкил этилган тушлик дастурхонида.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#анжуман
Конференция иштирокчилари Тошкент шахар хокимияти томонидан ташкил этилган тушлик дастурхонида.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#анжуман
Конференция иштирокчилари Тошкент шахар хокимияти томонидан ташкил этилган тушлик дастурхонида.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#анжуман
Конференция иштирокчилари Тошкент шахар хокимияти томонидан ташкил этилган тушлик дастурхонида.
#анжуман
Конференция иштирокчилари Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан ташкил этилган тушлик дастурхонида.
Muftiy Usmonxon Alimov hazratlari Qozog‘iston va Qirg‘iziston respublikasi muftiylari bilan tor doirada muzokara olib bormoqdalar.
#анжуман
Шафик Пшихачев: Албатта, бугунги конференция биз учун жуда ҳам манфаатли бўлди. Кўплаб инсонлар билан яқиндан танишдик, фикр алмашдик. Аслида, Ўзбекистон менга бегона эмас. Бу диёр мен учун жуда қадрли. Сабаби, отам «Мир араб» мадрасасида таҳсил олган. Мен у пайтда ёш бола эдим. Кейинчалик, Тошкент ислом институти очилди, отам ушбу илм даргоҳига талабаликка қабул қилинди ва унинг илк қалдирғочларидан бўлди.
#анжуман
Украина мусулмонлари идораси раиси, муфтий Аҳмад Тамим: Ислом биз мусулмонлар билан гўзал, агар биз бошқаларга намуна бўлсак, улар бизни кўриб исломни гўзаллигини англаб етишади. Аслида, ислом ҳам мусулмонлар ҳам ёмонликка, террорга қарши эканини тушунади.
#анжуман #табрик

"Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" мавзуидаги халқаро конференция иштирокчиларига

Муҳтарам халқаро конференция қатнашчилари! 

Ҳурматли меҳмонлар! 

Сизларни табаррук Ўзбекистон заминида қутлаш ва ўзимнинг чуқур ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни изҳор этишдан ғоят хурсандман. 

Бугунги анжуман Озарбайжон Республикаси Президенти, муҳтарам Илҳом Гейдарович Алиевнинг 2017 йилни Озарбайжонда Ислом бирдамлиги йили, деб эълон қилиш тўғрисидаги ташаббусига ҳамоҳанг экани билан эътиборга сазовордир.

Шу муносабат билан биз Ўзбекистонда дўст Озарбайжон Президентининг ташаббусини юксак баҳолашимизни таъкидлашни истардим. 

Маълумки, бизнинг Ватанимиз минг йиллар давомида турли цивилизациялар мулоқотга киришган ва бир-бирини тўлдирган Буюк ипак йўлининг муҳим чорраҳасида жойлашган. Бу заминда турли маданият ва дин вакиллари тинч-тотув ва ҳамжиҳатликда яшаган. Мусулмон дунёси тараққиётида улкан роль ўйнаган халқимиз менталитетининг асосини том маънодаги бағрикенглик, олижаноблик ва эзгулик каби фазилатлар ташкил этади. 

Мовароуннаҳрнинг гўзал ва бетакрор шаҳарлари, аввало, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Хива кўп асрлар давомида ислом илм-фани, маданияти ва бутун мусулмон цивилизациясининг марказлари сифатида шуҳрат қозонган. Бу саховатли заминдан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абу Мўъин Насафий, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд каби кўплаб буюк аллома ва азиз-авлиёлар етишиб чиқди. 

Инсоният тарихидаги ноёб ҳодиса бўлган мусулмон Ренессанси ана шу буюк аждодларимизнинг диний бағрикенглик ва инсонпарварлик борасидаги эзгу ғоялари билан йўғрилган эди. Бу ғоялар бизнинг давримизда, Ўзбекистон мустақиллиги йилларида алоҳида, янада теран маъно-мазмун касб этиб бормоқда... 

https://president.uz/uz/lists/view/1158

@muslimuzportal
#анжуман
Бугун "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон – Озарбайжон мисолида” халқаро анжуман иштирокчилари Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф буюришади. Диний идора катта мажлислар залида дўстона мулоқот бўлиб ўтади. Тадбир ҳақида батафсил маълумотларни бизни каналимизда кузатиб боринг!

@muslimuzportal
CАВОЛ:
Xaromdan kelgan pul, moddiy boylik ilm olishga ishlatilganda, olingan bilim qanday bo'ladi? U ham xarom bo'ladimi? Kelajakda o'sha olingan bilim tufayli erishilgan barcha narsalar xarom sanaladimi? Javob uchun oldindan rahmat!

💬 ЖАВОБ:
Ҳаромда сақланиш лозим. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақида ҳадис ворид бўлган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй инсонлар, албатта, Аллоҳ таоло покдир, пок (амал)дан ўзгасини қабул қилмас. Албатта, Аллоҳ таоло пайғамбарларни нимага буюрган бўлса, мўминларни ҳам шунга буюргандир. (Аллоҳ таоло): (Эй пайғамбарлар! Пок (таом)лардан тановул қилингиз ва эзгу иш қилингиз! Албатта, Мен қилаётган ишларингизни билувчидирман ) деган, ҳамда: (Эй мўминлар! Биз сизларга ризқ қилиб берган покиза нарсалардан енглар! ) деган. Сўнгра (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) сочлари тўзғиб чанг-тўзонга беланиб, узун сафар қиладиган ва қўлларини осмонга чўзиб: “Эй Роббим, эй Роббим”, – дея дуо қиладиган кишини (мисол тариқасида) зикр қилиб: “Унинг егани ҳаром, ичгани ҳаром, кийгани ҳаром, ҳаромдан озуқаланган, шундай экан, қандай қилиб (унинг дуоси) ижобат қилинсин”, дедилар”. Муслим ривоят қилган.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Халқаро конференция иштирокчилари Диний идорага ташриф буюришди.

www.muslim.uz | @muslimuzportal
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Диний идора катта мажлислар залида самимий мулоқот бошланди. Муфтий ҳазрат меҳмонларни қутлаб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳақида маълумот бермоқдалар.
@muslimuzportal
Мулоқотда конференция иштирокчилари, диний идора ходимлари, ўқитувчи ва талабалар қатнашишмоқда.
@muslimuzportal
Шайхулислом Аллоҳшукур Пошшозода: Бу замин мен учун жуда қадрли. Мен бу заминни нонидан еганман, тузидан тотганман. Ўзбек халқидан жуда ҳам миннатдорман.
@muslimuzportal
Меҳмонлар «Ҳазрати имом» мажмуаси бўйлаб зиёратни бошлашди.

www.muslim.uz | @muslimuzportal
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ