Рамзан Қодиров отаси таҳсил олган хонага кириб ҳайратга тушди
Бухоро вилоятига ташриф буюрган Рамзан Қодиров марҳум Чеченистон Республикасининг биринчи Президенти Аҳмад хожи Қодировнинг ушбу мадрасада яшаб таҳсил олган «Мир араб» мадрасидаги хонасини кириб кўрди. Хонада Аҳмад хожи Қодировнинг бирга таълим олган тенгдошлари ҳақидаги лавҳалар меҳмонларнинг хайратига сабаб бўлди. Рамзан Қодиров ташрифи асносида ушбу билим даргоҳи кўплаб мамлакатларда соф ислом эътиқодини шаклланишида хизмат қилганини мамнуният билан эътироф этди. Сўнгра, меҳмонлар билим юртининг тарихи ва унда таҳсил олган талабалар ҳақидаги маълумотлар билан танишди. Мир Араб мадрасаси зиёрати Чеченистон раҳбарида катта таассурот қолдирди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
@muslimuzportal

Космосдан ернинг кўринмас қалқони топилди
#Тадқиқот
Космосдан ернинг атрофини ўраб олган кўринмас қалқон топилди. Тадқиқотчилар унинг қандай пайдо бўлганини тушуна олмасдан ҳайратга тушдилар.
Front Line Desk журналида эълон қилинган мақолада Ван Аллен радиация камарида катта миқдордаги протон ва электронга тўйинган учинчи белбоғ топилгани ҳақида хабар берилди. (Ван Аллен радиация камари – Зарядланган зарраларнинг Ернинг магнит майдонида тутилган камарлари. Юқори нурланишнинг биринчи барқарор тасмаси 1500 километр баландликдан бошланади ва 5000 километр баландликкача узайиб боради. Иккинчи камар ҳам худди шундай. Юқори рентген нурлари 13000дан 19000 километргача баландликка жойлашган – Д.Ж.) Ернинг магнит майдонида пайдо бўлган Ван Аллен радиация камари Қуёшнинг ҳаракатига жавобан кенгаяди ва сиқилади. Гарчанд, бу радиация камари 1958 йил кашф этилган бўлса-да, олимлар фақат Ер юзидан 42.500 километр баландликдаги иккита камарни белгилаб олишган эди.
Ўтган йили Колоридо университети профессори Даниел Байкер ва унинг жамоаси 2012 йили метерологик кузатувлар чоғида ўзи ёзиб олувчи ҳаво шарларини икки баробар кўп учириши натижасида учинчи – йиғилувчи, ўтувчи камарни топишди. Кузатишлар натижасида учинчи камарнинг олдиндан маълум бўлган Ван Аллен камарининг ички ва ташқи камарлари орасидан ўрин олгани аниқланди. Бу камар шуниси билан фарқ қиладики, у космосдаги ҳавонинг ўзгаришига қараб бир пайдо бўлиб, бир ғойиб бўлиб туради.
Бу камарнинг вазифаси аниқ – у электрон-қотилларни Ер атмосферасига ўтишдан тўсиб қолади. Ўша электронлар нурлантириш хусусиятига кўра ниҳоятда ҳалокатли бўлиб, парвоздаги космонавтларга, сунъий йўлдошларга, ҳатто бутун коинот тизимга зарур етказиши мумкин.
Ернинг магнит майдони камарларни ўз ўрнида тутиб туради, аммо деярли ёруғлик тезлигида ҳаракатланадиган электронларни бу камарлар тўсиб қолишга қодир эмас. Уни сайёрамиз атмосферасига кириб келишидан қандайдир кўринмас кучгина тўхтатиб қолмоқда.
Кўринмас қалқон кашф этилишидан олдин олимлар электронлар сайёра атмосферасининг юқори қаватларида ҳавога тарқалиб кетади, деб ўйлаб юришар эди. Аммо улар Ернинг кўринмас қалқони хизмати туфайли бизнинг атмосферагача етиб ҳам келмас экан.
Энди олимлар кўринмас қалқоннинг мавжудлигига амин бўлдилар ва унинг қандай шакллангани ҳамда қандай ишлашини ўрганиш устида тадқиқот ишлари олиб боришмоқда. Аммо ҳозирча тайинли натижага эриша олганлари йўқ.
Парвардигоримиз: “Осмонни сақланиб турувчи том қилиб қўйдик. Улар (мушриклар) эса, уларнинг аломатларидан юз ўгирувчилардир” (Анбиё сурасининг 32-ояти), деб марҳамат қилганида айнан ана шу камарга ишорат этмадимикан, ажабо!
“Осмонни сақланиб турувчи том қилиб қўйдик...” калимасига эътибор қилинг. Бизнинг идрокимиз етадиган даражадаги Осмонни, яъни Қуйи осмонни Аллоҳ таоло ўша ёруғлик тезлигида ҳаракатланадиган электрон-қотиллардан учинчи камар воситасида ҳимоя қилиб қўймадимикан.
Қуйи осмон ва атмосфера электрон-қотиллардан омон бўлгани туфайли Она сайёрамизда ҳаёт давом этаётган бўлса, не тонг!
Албатта, бунинг шукронасини қилмоғимиз, бир-биримизга янада меҳрибон бўлмоғимиз, дилозор эмас, дилтортар бўлиб ҳаёт кечирмоғимиз даркор экан. Зотан, инсонлар бир-бирларига зарар етказишни ўйламасинлар, ўзи шундоқ ҳам минг битта хатарнинг ичида яшаётирлар. Инсоният ана шу оддий ҳақиқатни қачондир англаб етармикан? дея ўйланиб қолади одам баъзида.
Дамин ЖУМАҚУЛ тайёрлади

Forwarded from mp3muslim.uz
Кучли шамол эсганда ўқиладиган дуо
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) шамол эсган вақтда шундай дуо қилар эдилар:
“Аллоҳим! Сендан бу шамол, унинг ичида бўладиган нарсалар ва Сен юборган нарсалар ҳайрли бўлишини тилайман. Бу шамол, унинг ичидаги нарсалар ва Сен юборган нарсаларнинг ёмонлигидан Сенга сиғинаман”
Имом Муслим ривоти
@mp3Muslim | mp3Muslim.uz
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA

Халқаро анжуман бошланиш арафасида(фотолавҳалар)
#ЯНГИЛИКЛАР
Айни дақиқаларда Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон – Озарбайжон мисолида” мавзуида бўлиб ўтадиган халқаро илмий-амалий конференция бошланиш арафасида. Воқеалар ривожини бизни кузатиб боринг!

❓CАВОЛ:
Ассалому алейкум илм аҳли. Сиздан сўраганим мазҳаблар ҳақида, агар иложи бўлса мазҳаблар ҳақида маълумот берсаларингиз. Қандай пайдо бўлган ва фарқлари нимада?
💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг “Мазҳаблар бирлик рамзи” номли китобини ўқинг.
ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

#Анжуман
Ҳалкаро анжуман ўз ишини бошлади. Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов анжуманни очиқ деб эълон қилди. Қуръон тиловат қилинди. Сўнгра, икки давлат раҳбарларининг табриклари ўқиб эшиттирилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анжуман Ҳалкаро анжуман ўз ишини бошлади. Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов анжуманни очиқ деб эълон қилди. Қуръон тиловат қилинди.
@muslimuzportal
@muslimuzportal
#Анжуман
Шайхулислом Аллоҳшукур Пошшозода маъруза қилмокда. У ўз нутқида, икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлар, бугунги конференциянинг моҳияти ҳақида атрофлича тўҳталди.

Аллоҳшукур Пошшозода: Ўзбекистон менинг маънавий ватаним. Бу юрт менга жуда қадрдон. Бир неча йил бу юртда яшаганман. Бу юрт мен учун жуда азиз!
@muslimuzportal
Аллоҳшукур Пошшозода: Ўзбекистон менинг маънавий ватаним. Бу юрт менга жуда қадрдон. Бир неча йил бу юртда яшаганман. Бу юрт мен учун жуда азиз!
@muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анжуман
Аллоҳшукур Пошшозода: Ўзбекистон менинг маънавий ватаним. Бу юрт менга жуда қадрдон. Бир неча йил бу юртда яшаганман. Бу юрт мен учун жуда азиз!
@muslimuzportal
Аллоҳшукур Пошшозода: Ўзбекистон менинг маънавий ватаним. Бу юрт менга жуда қадрдон. Бир неча йил бу юртда яшаганман. Бу юрт мен учун жуда азиз!
@muslimuzportal
#Анжуман
Муфтий Усмонхон Алимов хазратлари: Бугунги анжуман, айниқса, инсоният мураккаб тараққиёт жараёнини бошдан кечираётган ҳозирги даврда, ислом динининг турли халқлар ўртасида мулоқот ўрнатиш, уларни маънавий ва руҳий жиҳатдан яқинлаштириш, зулм ва зўравонликка қарши биргаликда курашга, ҳамжиҳатликка даъват этишда беқиёс аҳамият касб этади.