Muslim.uz
91.5K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ОНЛАЙН ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ДАРСЛАР 📚

Ҳурматли мухлислар!

Бугун соат 15.00 да “Ислом тарихи ва сийрат” фанидан “Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат” мавзусида онлайн дарс бўлиб ўтади.
Ушбу дарсни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси, Сийрат фани устози Абдул Азим Зиёуддин домла олиб боради.
“Мустаҳкам эътиқод асослари” рукнида олиб бораётган онлайн дарсларимизнинг бугунги сонида эса “Исрофгарчилик, дабдабабозлик ва ўзини кўз-кўз қилиш – Риё” мавзусида суҳбат бўлиб ўтади. Ушбу онлайн суҳбатда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Ҳомиджон домла Ишматбеков ва “Ҳазрати Али” жоме масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Шариповлар иштирок этишади. Онлайн дарсимиз бугун соат 16.00 да бошланади.

Бизни тўғридан тўғри кузатиб, билимларингизни бойитиб боришингизни тавсия қиламиз!

Энди ҳафтанинг ҳар душанба, сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари тафсир, ақида, фиқҳ, ҳадис шарҳи, тажвид ва араб тили фанларидан онлайн дарслар олиб борилади. Ушбу дарсларни таниқли уламолар ва Тошкент ислом институтининг маҳоратли устозлари ўтказишади. Агар Сизда мавзу юзасидан қандайдир саволлар бўлса, уларни олдиндан телеграмдаги “@MuslimUzAdmin1Bot”га юборишингиз ёки дарс жараёнида тўғридан-тўғри беришингиз мумкин.

Ушбу онлайн дарсларни қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифаларида тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин:
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/

Дарслар HD форматида қуйидаги манзилда жойлаштирилади.
Youtube : https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
ахборот хизмати


MUSLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

“Диннинг офати учтадир: Гуноҳларни қилаверувчи фақиҳ, золим имом ва жоҳил мужтаҳид” (Имом Дайламий ривояти).


@muslimuzportal | Muslim.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг.
Forwarded from mp3muslim.uz
Audio
Фақирлик келтирувчи уч сифат
#1001 ҳадис шархи #mp3muslimUz
▫️ Шайх Абдулазиз Мансур
🕌 ЎМИ раиси ўринбосари
💾 784 КБ
🕑 02:38
@mp3Muslim | mp3Muslim.uz
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
#Жума_мавъизаларидан

Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтади:

الْحَجُّ أَشْهُرٌ مَعْلُومَاتٌ فَمَنْ فَرَضَ فِيهِنَّ الْحَجَّ فَلَا رَفَثَ وَلَا فُسُوقَ وَلَا جِدَالَ فِي الْحَجِّ وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ يَعْلَمْهُ اللَّهُ وَتَزَوَّدُوا فَإِنَّ خَيْرَ الزَّادِ التَّقْوَى وَاتَّقُونِ يَا أُولِي الْأَلْبَابِ

(سورة البقرة/197)

яъни, "Ҳаж (мавсуми учун) маълум ойлар (белгиланган). Бас, ким шу ойларда ҳажни ўзига фарз қилса (ҳажни ният қилса), ҳаж давомида хотинига яқинлашиш, гуноҳ-маъсият ва жанжал (каби ишларга рухсат) йўқ. Ҳар қандай яхши (савобли) иш қилсангиз, албатта, уни Аллоҳ билур. (Ҳаж сафарига) озуқа олиб чиқинг. Энг яхши озуқа тақводир. Тақвони Менга қилингиз (Мендан қўрқингиз), эй, оқиллар! " (Бақара сураси, 197-оят)

Оятнинг мазмунига кўра ҳажга борувчи зиёратчи тақво билан зийнатланиб, ўзининг бажараётган амалларини чиройлик адо этишга ҳаракат қилиши керак.

Қолаверса, саноқли ҳаж кунларини охирати учун захира бўладиган амаллар билан ўтказишга ошиқиши лозим.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

“Учта дуо ижобат қилинган: Рўзадорнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси ” (Ақийлий ривояти).


@muslimuzportal | Muslim.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг.
"Ҳазрати Имом" жоме масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқовнинг "Ҳаж - бешинчи рукн" мавзусида жума маърузаси қуйидаги манзилда онлайн узатилмоқда:

https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1912412742329976/

#Жума
@muslimuzportal
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

“Учта фазилат борки, мусулмон кишини дунёдаги саодатидир: Солиҳ қўшни, кенг маскан ва енгил маркаб” (Имом Табароний ривояти).


@muslimuzportal | Muslim.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

“Уч нарса борки, ўша нарсани ҳақлигини биламан. Бир киши зулм қилинганда афв қилса, Аллоҳ у билан азизликни зиёда қилади. Бир киши тиланчилик эшигини очса ва у билан мол-дунёси кўпайишини талаб қилса, Аллоҳ унга камбағалликни зиёда қилади. Бир киши ўзига садақа эшигини очса ва у билан Аллоҳнинг розилигини талаб қилса, Аллоҳ унга фақат кўпликни зиёда қилади” (Имом Байҳақий ривояти).


@muslimuzportal | Muslim.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг.
Forwarded from mp3muslim.uz
Audio
Фақирлик келтирувчи уч сифат
#1001 ҳадис шархи #mp3muslimUz
▫️ Шайх Абдулазиз Мансур
🕌 ЎМИ раиси ўринбосари
💾 784 КБ
🕑 02:38
@mp3Muslim | mp3Muslim.uz
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
Оятни унутиб қўйса нима дейиш керак

“Фалон оятни эсдан чиқардим”, деб айтиш макруҳдир. Балки, “Унуттирилдим” ёки “Мендан тушуриб қолдирилди” деб айтсин. Икки саҳиҳ тўпламда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

وثبت في الصحيحين:قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: لا يَقُولُ أحَدُكُمْ نَسِيتُ آيَةَ كَذَا وَكَذَا، بَلْ هُو شَيْءٌ نُسِّيَ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Сизларнинг бирортангиз: “Фалон, фалон оятни эсдан чиқардим”, деб айтмасин. Балки, у (Аллоҳ томонидан) эсдан чиқартирилган нарсадир”. Икки саҳиҳдаги бир ривоятда эса қуйидагича келган: “Сизларнинг бирингиз: “Фалон, фалон оятни эсдан чиқардим”, деб айтишлиги қандай ҳам ёмон. Балки, у (Аллоҳ томонидан) эсдан чиқартирилгандир”.

وثبت في الصحيحين عَن عَائِشَةَ سَمِعَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْه وَ سَلَّمرَجُلًا يَقْرَأ آيَةً فَقَالَ رَحِمَهُ اللَّهُ لَقَدْ ذَكَّرَنِي آيَةً كُنْتُ أسْقَطتُّهَا وفيرو اية في الصحيح كنت أُنْسِيتُهَا

Ундан ташқари икки саҳиҳ тўпламда Оиша розияллоҳу анҳодан қуйидаги ривоят келган: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламбир оятни қироат қилаётган бир кишини тингладилар ва: «Аллоҳ уни раҳматига олсин, (унутиб) тушуриб қўйган оятимни эсимга солди», дедилар. «Саҳиҳ»даги бир ривоятда эса: «менга унуттирилган», дейилган.

Демак, “Фалон оятни тушириб қўйдим” деб айтиш жоиз, макруҳ эмас.

Бу гўзал одоб намунасидир.

Жалолиддин домла Ҳамроқулов.


@muslimuzportal  | Muslim.uz
Дўстларингизга ҳам  улашинг.
КУНЛИК ЗАРУРИЙ ЭСЛАТМАЛАР❗️

📖 Агар сиз қадрингиз йўқлигини, обрўйингиз тушиб кетаётганини ҳис қилсангиз "Инсон" сурасининг 22-оятини ўқинг!
"Албатта, бу сизлар учун мукофот ва сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз (Аллоҳ наздида) мақбулдир”.

📖 Агар сиз ўзингизни муваффақиятсиз, омадсиз деб ҳисобласангиз, ноумидликка тушсангиз "Юсуф" сурасининг 87-оятини ўқинг!
"Эй, ўғилларим! Борингиз-да, Юсуф ва унинг укасини излангиз ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур”.

📖 Агар ўзингизни ҳамма нарсадан маҳрум қилинган деб ўйлаётган бўлсангиз "Иброҳим" сурасининг 34-оятини ўқинг!
"Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир”.

📖 Агар сиз қийинчилик ва машаққатлардан чарчаган бўлсангиз "Шарҳ" сурасининг 5-оятини ўқинг
"Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”.

📖 Агар одамлар сиз билан жанг бошласалар "Фурқон" сурасининг 63-оятини ўқинг!
"Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда “Саломатлик бўлсин!” деб жавоб қиладиган кишилардир”.

📖 Агар сиз турли қўрқувлардан қутулишни истасангиз "Бақара" сурасининг 62-оятини ўқинг!
"Албатта, мўминлар, шунингдек, яҳудийлар, насронийлар ва собиийлардан кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса ҳамда солиҳ амалларни қилса, уларга Раббиларидан ажр бордир, уларга хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмаслар”.

📖 Агар гуноҳларингиз кечирилишини истасангиз "Оли Имрон" сурасининг 135-оятини ўқинг!
"Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳоланки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна, улар била туриб, қилмишларида давом этмайдиган кишилардир"!

@muslimuzportal  | Muslim.uz
Дўстларингизга ҳам  улашинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зиёратчиларимиз Маккаи мукаррамада

@muslimuzportal
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

“Уч нарса омонликдир: Ичидаю устида Аллоҳдан қўрқиш, розиликдаю, ғазаби келганда адолатли бўлиш, камбағаллигу бойликда тежамкор бўлиш. Уч нарса борки, у ҳалокатдир: Ҳавойи нафсига тобеъ бўлиш, ўзига бўйсундирувчи хасислик ва киши ўзи ҳақида юксак фикрда бўлиши” (Абу Шайх ривояти).


@muslimuzportal | Muslim.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

“Инсон ўзидан кейин қолдирган нарсаларнинг энг яхшиси учтадир: Дуо қилиб турувчи солиҳ фарзанд, садақаи жория, ўзидан кейин фойдаланиладиган илм” (Абу Қатода ривояти).


@muslimuzportal | Muslim.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

“Учта ёлғондан бошқа барча ёлғон ёзилади: Урушда киши ёлғон гапириши. Чунки уруш ҳийладир. Киши хотинини рози этиши учун ёлғон гапириши. Икки кишини орасини ислоҳ қилиш учун ёлғон гапириш” (Имом Ибн Сунний ривояти).


@muslimuzportal | Muslim.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг.
ОНЛАЙН ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ДАРСЛАР 📚

Ҳурматли мухлислар!

Бугун соат:
15:00 да Тафсир фанидан навбатдаги дарсмиз бўлиб ўтади. Унда “Тафсири насафий” китоби асосида “Фотиҳа” сураси тафсир қилинади.

16:00 да Ақида фанидан бўлиб ўтадиган дарсда, Мулла Али Қори ҳанафийнинг “Зовъул маолий” асари асосидаги навбатдаги мавзу шарҳланади.

Бизни тўғридан тўғри кузатиб, билимларингизни бойитиб боришингизни тавсия қиламиз!

Энди ҳафтанинг ҳар душанба, сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари тафсир, ақида, фиқҳ, ҳадис шарҳи, тажвид ва араб тили фанларидан онлайн дарслар олиб борилади. Ушбу дарсларни таниқли уламолар ва Тошкент ислом институтининг маҳоратли устозлари ўтказишади. Агар Сизда мавзу юзасидан қандайдир саволлар бўлса, уларни олдиндан телеграмдаги “@MuslimUzAdmin1Bot”га юборишингиз ёки дарс жараёнида тўғридан-тўғри беришингиз мумкин.

Ушбу онлайн дарсларни қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифаларида тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин:
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/

Дарслар HD форматида қуйидаги манзилда жойлаштирилади.
Youtube : https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
ахборот хизмати


MUSLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.