Muslim.uz
91.6K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Ибрат #Ота_она

Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини ривоят қилади: “Уч кишидан бошқа ҳеч ким бешик (яъни гўдаклик вақти)да гапирмаган. Улар: Ийсо ибн Марям алайҳиссалом, Журайжнинг шериги (учинчи кишини бошқа ривоятда Юсуф алайҳиссаломнинг покликларига гувоҳлик берган чақалоқни келтирганлар)”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Журайж ибодатгўй киши бўлиб, бир уйни танлаб, ўша ерда ибодат қилар эди. Бир куни Журайж намоз ўқиётган вақтда унинг онаси келиб қолди ва эй Журайж, деб чақирди. Журайж “Эй Худойим, онам (ни танлайми) ва (ёки) намозимними?”, деб иккиланди. Сўнг яна намозига берилиб кетди. Онаси кута-кута кетди. Эртаси куни яна келди ва яна: “Эй, Журайж!”, деб чақирди. Журайж: “Ё, Худойим! Онам (ни танлайми) ва (ёки) намозимними?”, деб иккиланди. Сўнг яна намозига берилиб кетди. Онаси яна қайтиб кетди. Эртаси куни онаси яна келди ва эй Журайж, деб чақирди. Журайж “Ё, Худойим! Онам (ни танлайми) ва (ёки) намозимними?”, деб иккиланди. Сўнг яна намозига берилиб кетди. Онаси: “Ё, Худойим! Бузуқ аёлларнинг юзларига қараб қолмагунича унинг жонини олмагин”, деб дуойибад қилди.

Бани Исроил Журайжни (ўзларига ўрнак қилишар) ва унинг ибодати ҳақида бир-бирига сўзлашар эди. Шу ерда ўз ҳусну жамоли билан мағрурланиб юрадиган фоҳиша аёл бор эди. У агар хоҳласангизлар, уни йўлдан ураман, деди. Кейин Журайжнинг олдига бориб ўзини таклиф қилди. Журайж унга қайрилиб ҳам қарамади. Аёл чиқиб Журайжнинг ибодатхонасига яқин жойда яшайдиган чўпон олдига келиб унга ўзидан фойдаланишлик имконини берди. Аёл чўпон билан зино қилиб ундан бола орттирди ва одамлар орасида уни Журайжнинг фарзанди деган иғвони тарқатди. Одамлар Журайжнинг ибодатхонасини бузиб уни қўллари учи билан кўрсатадиган, ҳатто кўчаларда уни ёқасидан судраб юрадиган бўлишди. Бироқ, Аллоҳ таоло ибодатгўй бандасини шундай ташлаб қўймади. Журайж ўз Раббисига ишонганлиги туфайли намозларида илтижо қилиб, бу фитнани бартараф этишини ёлборарди. Зотан, намоз банданинг энг олий мақоми, кушойиш мавқеидир. Одамлар эндигина туғилган чақалоқни кўтариб келишганида Журайж ундан отаси ким эканлигини сўради. Чақалоқ Аллоҳнинг қудрати билан тилга кириб “отам фалон чўпон” дея жавоб берди. Шундай қилиб, Аллоҳ таоло ибодатгўй бандасини бундай фитнадан қутқариб, уни яна ибодат халоватига қайтарди. Одамлар эса Журайжни улуғлаб унга мақтовлар ёғдиришди”.

БАТАФСИЛ

Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣


@muslimuzportalига обуна бўлиш
Audio
Бир хаж қилишлик савобига тенг амал
#Ота_она #mp3muslimUz
▫️ Раҳимберди Раҳмонов
🕌 ЎМИ Тошкент шаҳар “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби
💾 614 КБ
🕑 01:17
@muslimuzportal | @mp3Muslim
Онанинг ҳурмати ва даражаси нақадар улуғ ва катталиги ҳақида жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан бир қатор ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. Жумладан, Абу Ҳурайра (рз.)дан ривоят қилинади, бир киши ҳазрат Расул Акрам (с.а.в.) ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг расули! Менинг чиройли муомала қилишим учун инсонларнинг қайси бири ҳақлироқ?”, - деб сўраганида, у зоти шариф: “Онанг”, - дедилар. “Ундан кейин ким?”, - деди. “Онанг”, - дедилар. “Кейин ким?”, - деди. Яна: “Онанг”, - дедилар. “Кейин ким?”, - деди. “Отанг”, - дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Ҳадиси шарифда оналарнинг юқорида тилга олинган ҳомиладорлик, туғиш ва эмизиб бола боқиш давридаги қийинчилик, азоб ва машаққатлари учун уч босқичдаги ҳолатига мувофиқ “Онанг”, - дейилиши оналаримизга ҳар қанча ҳурмат ва иззат кўрсатилса ҳам кифоя этмаслигига далолат қилади.

Бошқа бир ҳадисда она ким бўлишидан қатъий назар унга силаи раҳм қилиш, меҳрибончилик кўрсатиш ва ҳурмат қилиш вожиблиги айтилган. Асмо бинти Абу Бакр (рз.)дан ривоят қилинади, ҳазрат Расулуллоҳ (с.а.в.) замонларида менинг ҳузуримга мушрика онам келди. Мен ҳазрати Расулуллоҳ (с.а.в.)дан:

"عَنْ أَسماء بنت أبي بكر رضي الله عنهما قالت: قَدِمَتْ عَلَيَّ أُمِّي وهي مُشْرِكَةٌ فيِ عَهْدِ رسول الله صلى الله عليه وسلم فَاسَْتَفْتَيْتُ رسول الله صلى الله عليه وسلم، قلتُ: إِنَّ أمِّي قَدِمَتْ، وهي رَاغِبَةٌ أَفَاصِلُ أُمِّي ؟ قال: نعم، صِلِى أُمَّكِ"

(متفق عليه).

яъни: “Онам мендан бир нарса умидида уйимга келибди. Унга силаи раҳм юзасидан эҳсон қилсам бўладими?”, - деб сўрадим. У зоти бобаракот: “Ҳа, онангга силаи раҳм қилавер”, - дедилар (муттафақун алайҳи).

Ҳа, ота-она, хусусан меҳрибон ва мушфиқ онанинг фарзандда ҳаққи кўплигини яхши биламиз. Бунга Ибн Можа Абу Умомадан ривоят қилган қуйидаги ҳадиси шариф мисол бўла олади. Бир киши ҳазрат Расул Акрам (с.а.в.)дан ота-онанинг фарзанддаги ҳаққи тўғрисида сўради. Ул зот жавоб бериб:

" هُمَا جَنَّتُكَ وَ نَارُكَ "

яъни: “Ота-она сенинг жаннатинг ёки дўзахингдир (яъни, уларни рози қилсанг жаннатга кирасан, агар уларни ранжитадиган бўлсанг дўзахга равона бўласан”, - деб жавоб бердилар.

#Ота-она #фарзанд #чиройли_муомала


@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Бир ҳадис шарҳи: Ота-онага яхшилик қилиш фазилати
#Ота-она #яхшилик

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Роббнинг розилиги отанинг розилигида ва Аллоҳнинг ғазаби отанинг ғазабидадир”.

Шарҳ: Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилиш хусусида шундай марҳамат қилган: “Аллоҳга ибодат қилингизлар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангизлар! Ота-оналарга эса яxшилик қилингизлар!..” (Нисо, 36).

“Анкабут” сурасининг 8- оятида эса: “Биз инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тавсия қилдик (яъни ота-она хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, хоҳ мусулмон, хоҳ кофир бўлсин, уларга яхшилик қилиш фарзанднинг бурчидир)”, деган.

Демак, ота-она номига сазовор бўлган шахс борки, динимизда улар эҳтиромга лойиқ зотлар сифатида қадрланади. Юқоридаги ҳадиси шариф матнида келган “Раббнинг розилиги” отанинг розилиги ва “Аллоҳнинг ғазаби” отанинг ғазабида эканининг ўзи ҳам, Исломда уларнинг қадри қанчалар юксак эканига далолат қилиб турибди.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Audio
Ота-онага яхшилик қилиш мукофоти жаннатдир
#Ота-она #mp3muslimUz
▫️ Раҳимберди Раҳмонов
🕌 ЎМИ Тошкент шаҳар “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби
💾 641 КБ
🕑 01:21
@mp3Muslim | mp3Muslim.uz
Audio
Ота-онага яхшилик қилиш гуноҳларимиз каффоратидир
#Ота-она #mp3muslimUz
▫️ Раҳимберди Раҳмонов
🕌 ЎМИ Тошкент шаҳар “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби
💾 1 МБ
🕑 02:11
@mp3Muslim | mp3Muslim.uz
#Ота_онага_ҳурмат

Имом Абу Ҳанифанинг “Фиқҳи Акбар” китоби шарҳида шундай ривоят нақл қилинади. Бир куни одамлар Имоми Аъзамнинг ўғли Ҳаммодни намоз ўқиб бериши учун олдинги сафга чиқарадилар. Буни кўриб қолган Абу Ҳанифа ўғлининг кийимидан тортиб, имомликка ўтишига қаршилик кўрсатадилар. Намозни эса бошқа биров ўқиб беришига рухсат берадилар.

Бундан бироз ноқулай ҳолатга тушган ўғли Ҳаммод отасига:

– Мени хижолатга қўйдингиз ота, – дейди.

– Буни атайин, билиб қилдим. Кимдир мени сенинг орқангда турганимни билиб қолиб, намозларингизни қайта ўқинг деса нима бўларди? Кейин бу ҳолат китобларга ёзилиб, қиёматгача одамларнинг оғзидан тушмасди, – дейди Имом ўғлига.

Уламоларимиз ўғил отасига нисбатан ҳур эмасдир дейдилар. Отаси ҳар қанча жоҳил бўлса-да, ўғли ҳар қанча олим бўлишига қарамай, отаси ўғлига нисбатан устун бўлади. Сув олиб келмоқчи бўлганида, ўғли ҳар қанча олим бўлмасин, жоҳил отасига сув келтириб беради. Ўғли хато қилса ҳам хато қилмаса ҳам отасининг унга дашном беришига ҳаққи бор дейилади. Сен нима учун болангга қаттиқ гапирдинг деб айтилмайди. Отаси хато қилса ўғли отасига аччиқланса, ўғлининг ўзи айбдор бўлиб қолади. Масалан, бир одамнинг олим бўлган ўғли кўп кишиларга ўтириб дарс бериб турган бўлса, отаси келиб қолса, маърузасини тўхтатиб, ўрнидан туриб, отасига пешвоз чиқади ва ҳурмат кўрсатиши лозим. Агар шундай қилмаса унинг олимлиги қолмайди. Агар бу дарсга бошқа олимлар келиб қолсалар ваъзини давом эттириши мумкин. Маърузасидан кейин ҳурмат ва илтфотда бўлади

Шундан келиб чиқиб, фарзанд ҳурмати ҳаммадан олдинда турадиган отасига ҳам имомлик қила олмайди дейдилар уламоларимиз. Бу худди жоҳил одам атайин билиб туриб, олимнинг илми сабаб олдига ўтиб имомлик қилиши кабидир дейилган.

Агар шундай зарурат бўлиб қолса, “Мен ўғлимга олдимга ўтиб, имомлик қилишига рухсат бердим” демасдан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнниг “Отаси фарзандига пайғамбар кабидир” (“Рамуз-ул Аҳодис”, 2619-ҳадис) деган ҳадисларига мувофиқ, ота ўғли наздидаги мавқеи ва даражасини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баён этганларидек маълум қилган ҳолда, кейин ўғлига имомликка ўтишга рухсат берилади дейилади.

Шунинг учун ҳам уламоларимиз ўғил отаси наздида ҳур эмас, балки хизматчига ўхшайди деганлар. Ҳузур билан намоз ўқиб турган вақтида эсига отаси келиб қолиши мумкин ёки ота-онаси чақириб қолишлари мумкин. Вайсал Қарони юксак даражага онасининг сўзларига итоати сабаб эришди. Онасига берган ваъдасига мувофиқ, ойлаб йўл босиб борганига қарамай севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларидан, У зотни кўрмасдан ортига қайтади. Агар Вайсал Қаронийнинг ота-онаси унга жамоат бўлсалар, у имомликка ўтган бўлармиди? Албатта йўқ. Қолаверса, унинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришдан воз кечиши, онасининг “у ерларда айланиб юрмасдан” тезда ортингга қайтгин” деган сўзларига итоат этишининг натижаси эди. (бу ривоят қуйироқда батафсил нақл қилинади)

Ислом олимларидан бўлган Ибн Шурайҳ раҳматуллоҳи алайҳ талабаларига масжидда таълим бериб турганларида оналари келиб: “Ўрнингдан тур! Товуқларга дон бер!” десалар, дарҳол оналарига итоат қилиб, дарсни тарк этиб ҳузурларига борар эканлар. “Онажон узр, мен дарс беряпман, бироздан кейин бажараман, ҳозир вақтим йўқроқ эди, кейинроқ қиламан...” деган важларни қилмаганлар.

Аслида ота-онага хизмат ва яхшилик қилишда фарзанд ўзини қандай тутиши кераклигини, мана шу азизларнинг ҳаётларини ўрганиб, билиб олишимиз лозим. Ўтмишдаги олиму фузалоларимиз, азизларимизнинг ҳолу ҳаёти ҳар биримиз учун етарлича дарс бўлиши даркор.

@muslimuzportal
Динимизда #вафот этиб кетган #ота-оналаримиз, яқин қариндошларимиз, устозларимиз ҳамда дўсту ёронларимизни эслаб, уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилиб туришни буюради. Марҳумларга қилган дуоларимиз, садақа ва эҳсонларимиз савоби етади. Уларнинг яхши сифатлари ва ўрнак бўладиган жиҳатларини гапириб, инсонийлик юзасидан қилиб қўйган баъзи камчиликларини гапирмаслик мусулмонларнинг бир-бирларига бўлган ҳурматлари ифодасидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларига ўтганларнинг яхши сифатларини эслаб, ёмонликларини гапирмасликни тавсия қилганлар.

Ўтганларни эслаш, уларнинг қабрларини зиёрат қилиш ўлимни, қабр ва охират ҳолатларини эслатади. Бир-биримиздаги ҳақларни адо этишимиз ва охиратни эслаб туришимиз учун пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларга қабрларни зиёрат қилишни тавсия қилганлар. Сулаймон ибн Бурайда отасидан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Батаҳқиқ, Муҳаммадга онасини зиёрат қилишга изн бўлди. Бас, у(қабр)ларни зиёрат қилинг. Албатта, улар охиратни эслатади”, дедилар” (Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Лафз Термизийники).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Ota-onaga ehtirom qilish Robbimizning amri
Rahimberdi domla Rahmonov
#Ота_она

Ота-онага эҳтиром кўрсатиш Роббимизнинг амри | Раҳимберди домла Раҳмонов

💾 1.3 мб
0.30 дақ

Яқинларга ҳам улашинг.
Ota onaga yaxshilik qilish | Azizxo'ja domla
@mp3muslim
#Ота_она

Ота-онага яхшилик қилишга такид нима учун керак? | Азизхўжа домла

💾 792 кб
0:50 дақ

Яқинларга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
Audio
Бир хаж қилишлик савобига тенг амал
#Ота_она #mp3muslimUz
▫️ Раҳимберди Раҳмонов
🕌 ЎМИ Тошкент шаҳар “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби
💾 614 КБ
🕑 01:17
@muslimuzportal | @mp3Muslim
Farzandning ona haqqiga duosi
mp3muslim.uz
#Ота_она

🤲🏻 Фарзанднинг она ҳақига дуоси (Аудио)

💾 5,9 МБ
06:27 дақ

Яқинларга ҳам улашинг. @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar