Muslim.uz
92.1K subscribers
18.2K photos
5.09K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
CАВОЛ:
Assalomu alaykum Alloxim sizlardan rozi bõlsin Ramazon xayitingiz muborak bõlsin man namoz õqishni boshlaganimga 1oy bõldi Alloxim shukrlar bõlsinki 5 vaqt ado etmoqdaman siz Fotixa surasidan kegin zam suradan oldin bismillox etilmidi diganizga õqiyotgan namozim xatomi deb õylab qoldim man zam surasidan oldin bismillox etib õqirdim bu õqiyotgan namozlarim xato xisoblanadimi javobingiz uchun oldindan raxmat

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бу буюк бахт сизга муборак бўлсин! Шу вақтгача ўқиган намозингиз хато ҳисобланмайди. Аллоҳ қабул қилсин! Бундан кейин зам сурадан олдин "бисмиллоҳ"ни айтманг! Шунда намоз янада суннатга мувофиқ ва савоби ортиқ бўлади. Аллоҳ билмаган нарсаларимизни ўрганиб, ибодатларни гўзал тарзда адо этишимизга тавфиқ берсин! Валлоҳу аълам.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportalига обуна бўлиш
CАВОЛ:
Ассальему алейкум Ва рохматуллахи илтимос жавоб берсангиз Шавол ойидаги олти кунлик рўза аввалги тутолмаган рўзаларимни тутишга ният қилсам ҳам шаволдан олти кун ҳам казо рўзамдан олти кунидан соқит боламанми ёки шаволда тутиладигон олти кунлик рўза ўзи алоҳида тутиладими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Шаввол ойида тутиладиган нафл рўза ўзи алоҳида нафл ниятида тутилади. Унинг фазилати ва савоби кўпдир. Рамазон рўзаси бир ой. Унга ўн баробар савоб берилса, ўн ой рўза тутганни савобидек, ажрни қўлга киритилади. Шавволдан олти кун нафл рўза ҳам тутиб қўйган кишини бу рўзасига ҳам ўн баробар савоб берилади ва у бир йил тўлиқ рўза тутган савобига эга бўлади. Бу рўза қазо рўзани ўрнига ўтмайди. Қазо рўзаси бор киши шавволда олти кун нафл рўза ўрнига қазо рўзамни тутаман, деса ҳам, ўз ихтиёри. Иккисини ҳам қилса, нур устига нур. Валлоҳу аълам.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportalига обуна бўлиш
Шаввол ҳижрий-қамарий тақвимнинг ўнинчи ойидир.
Бу муборак ойнинг фазилатлари жуда кўп.
Қуйида улардан баъзилари билан танишамиз:

#Шаввол

🔸Ийдул фитр. Ҳижрий тақвим бўйича шаввол ойининг биринчи куни Рамазон ҳайити байрамидир. Анас (розияллоҳу анҳу) айтадилар: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинага келганларида, у ерда аҳолининг ўйин-кулги қилиб нишонлайдиган икки куни бор экан. У зот сўрадилар: “Бу икки кун қандай кунлар?” Улар: “Биз жоҳилиятда бу икки кунни байрам қилиб, унда уйнар эдик”, дейишди. Шунда у зот марҳамат қилдилар:
إِنَّ اللَّهَ قَدْ أَبْدَلَكُمْ بِهِمَا خَيْرًا مِنْهُمَا يَوْمَ الأَضْحَى وَيَوْمَ الْفِطْرِ

“Аллоҳ сизларнинг бу кунларингизни улардан кўра яхшироқ бўлган икки кун – Қурбон ва Фитрга алмаштириб берди” (Имом Абу Довуд ривояти).

🔸Ҳаж ибодатига тайёргарлик. Бу ой ҳаж ибодатига тайёргарлик кўриш мавсумидир. Ҳаж Ислом арконларидан бири ҳисобланган улуғ ибодат экани маълум. Зеро, мукаммал бажарилган ҳажнинг мукофоти жаннатдир. Унга етишиш ҳар бир мўмин-мусулмон орзуси. Бунинг учун, ҳаж ибодатидан олдин алоҳида ҳозирлик кўриб, унга доир аҳкомларни, шариат кўрсатмаларини кўнт билан ўрганиш ва амалда тадбиқ этиш керак. Бу ой эса, айнан шунга қулай фурсатдир.

🔸Уйланиш. Хал­қи­миз орасида «икки ҳайит орасида никоҳ тўйи қи­либ бўл­май­ди» деган нотўғри, асоси йўқ тушунча бор. Ҳолбуки, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) икки ҳайит орасида, айнан, шаввол ойида ҳазрат Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо)га уйланганлар. Демак, икки ҳайит орасида тўй қилиш мумкин, ҳатто мустаҳабдир.

🔸Олти кун нафл рўза тутиш. Шавволнинг айнан Рамазондан кейин келишининг боиси Рамазон рўзасига бевосита боғлиқлиги учундир. Зеро, бу ойда соғлиғи ва имкони бор кишилар нафл рўза тутсалар, уларга Аллоҳ таоло кўплаб ажру мукофотлар беришини ваъда қилган. Жумладан, Абу Айюб Ансорий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар:
من صام رمضان ثم أتبعه بست من شوال كان كصوم الدهر

“Ким Рамазон рўзасини тутиб, сўнг кетидан шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади” (Имом Ибн Можа ривояти).

Толибжон ҚОДИРОВ тайёрлади.
@muslimuzportal
CАВОЛ:
Ассалому алейкум! Хадиси шарифларда келтиришича Пайғамбаримиз Мухаммад с.а.в «Ота – ўз ўғлига отда юришни, сувда сузишни ва камондан ўқ ёй отишни ўргатиш керак» деб ўқигандим, бу хадис сахикми? Жавоб ун олдиндан рахмат!

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ҳа, бу ҳадиси шариф саҳиҳдир. Бу ҳадисда ҳар бир мусулмон инсон ўз фарзандини маънавий тарбиясидан ташқари уни жисмоний соғлом ва бақувват бўлиб етиштиришга ҳам масъул экани уқтирилган. Валлоҳу аълам.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportalига обуна бўлиш
CАВОЛ:
Assalomu alaykum varahmatullohu vabarakotuh tushida zino qilsa gunoh bo'ladmi?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Тушдаги ишларга гуноҳ ёки савоб бўлмайди. Валлоҳу аълам.



ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportalига обуна бўлиш
❗️ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ❗️Ҳозирги кунда телеграм тармоғида кўплаб диний-маърифий мазмундаги каналлар фаолият олиб бормоқда. Гуруч курмаксиз бўлмагани каби, уларнинг барчасини ҳам тўғри ва ишончли деб бўлмайди. Шундай экан, ҳар бир каналга аъзо бўлишдан аввал яхшилаб ўйлаб кўринг, шошқалоқлик қилманг. Дастлаб, канални ким очгани, ким юритаётгани, агар савол-жавоб ташкил этилган бўлса, саволларга кимлар жавоб бераётганига эътиборли бўлинг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртимизда фаолият юритаётган имом-хатибларга тегишли расмий каналлардан фойдаланишни тавсия этади. Дўстларингиз ва яқинларингизни ишончли каналларга обуна бўлишга чақиринг. Ана шундай ишончли ва расмий каналлардан бири, Ўзбекистон мусулмонлари идораси www.muslim.uz порталининг телеграмдаги каналидир. Ушбу каналда:
- Юртимиз ва Ислом оламида рўй бераётган диний соҳадаги янгиликлар;
- Турфа мақолалар;
- Қалбга яқин ҳикматлар;
- Тезкор ва аниқ савол-жавоблар;
- Қизиқарли ва манфаатли видеолавҳалар;
- Кундалик фотолавҳалар;
ва бошқа долзарб мавзудаги маълумотлар бериб борилади.
Каналимизга ташриф буюринг ва дўстларингизни ҳам таклиф қилинг.
Каналимизга обуна бўлиш:
(https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ)
Ҳадиси шарифдан маълум бўлишича, шаввол ойида рўза тутишнинг қатор фойдалари бор. Қуйида улар билан танишамиз:
#Шаввол

Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг фойдаларидан бири шуки, ҳар йили ушбу ҳадиси шарифга амал қилган одам умр давомида рўза тутганлик савобини қозонар экан. Уламолар Рамазон рўзасидан кейин шаввол ойида олти кун рўза тутган кишига бир йил давомида рўза тутганлик мукофоти берилишини бундай тушунтиришган: “Маълумки, шариатимизда ҳижрий-қамарий тақвим асосида ҳисоб-китоб қилинади. Шундай экан, бир ҳижрий-қамарий йил тақрибан 360 кундан иборат. Шунда, ўттиз кун Рамазон рўзаси ўнга кўпайтилганда 10 ой, яъни, 300 кун ўрнига ўтади. Шаввол ойининг олти кун рўзасининг ўн баробари эса 60 кун, яъни, 2 ой бўлади. Қўшиб ҳисоблаганда, 360 кун (бир йил)ни ташкил қилади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:
مَنْ جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ عَشْرُ أَمْثَالِهَا

“Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...” (Анъом сураси, 160-оят).

Демак, Рамазондан кейин шаввол ойида ҳам рўза тутиш фазилатли улуғ экан. Бунинг ҳикмати ўлароқ, мўмин-мусулмонлар Рамазондан бошқа пайтларда ҳам рўза тутиб, янада кўпроқ ажр-савобга эришишлари, қолаверса, Рамазон келишидан олдин, унга тайёргарлик кўриш мақсадида Шаъбон ойида ўзларини рўзага ўргатиб, ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёргарлик кўрганлари сингари, шавволда ҳам бир ой давомида рўза тутишга кўниккан ички аъзолар энди аста-секинлик билан таом истеъмолига мослашиши учун ҳамдир. Шундай йўл тутиш инсон руҳига ҳам, жисмига ҳам кони фойда. Зеро, табиблар шавволда бирдан ўзини овқатга уришни тавсия қилишмайди. Балки, овқат истеъмолини аста-секинлик билан кўпайтиришни таъкидлашади.

Бу олти кунлик рўзани шаввол ойининг иккинчи кунидан бошлаб тутиш мумкин. Зеро, шаввол ойининг биринчи куни Рамазон ҳайити бўлгани учун унда рўза тутиш тақиқланади. Шунингдек, Ийдул фитрдан сўнг дарҳол рўза тутиш ҳам шарт эмас, балки шаввол ойи давомида тутса, жоиз. Рамазон ойи давомида баъзи кунларининг рўзасини тута олмаган кишилар, аввал ўша кунларнинг қазосини адо этиб, сўнг олти кунлик рўзани тутсалар, айни муддао бўлади. Аммо, бу ойда олти кунлик нафл рўзани тутиб, Рамазондан қолган қазоларни ундан кейин ёки бошқа ойларда тутсалар ҳам зарари йўқ. Лекин уламоларнинг тавсия қилишларича, шаввол ойида тутиладиган олти кунлик нафл рўзани кетма-кет эмас, балки ҳар ҳафтада икки кундан тутиш фазилатдир. Айниқса, душанба ва пайшанба кунлари тутилса, нур устига нур бўлади. Зеро, бу кунларда тутилган рўзага қўшимча қилиб, ўша кунлардаги рўза туганлик ажри ҳам ёзилади, иншааллоҳ. Бундан ташқари, қазо бўлган рўзаларни ҳам мазкур ойда тутиш билан бу муборак ойдаги фазилатларга эришилади.

Толибжон ҚОДИРОВ тайёрлади.
@muslimuzportal
🔸Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг яна фойдаларидан бири шуки, у Рамазон рўзасидаги йўл қўйилган камчилик-нуқсонларга каффорат бўлади. Зеро, беайб Парвардигори олам. Банда камчилик ва хатолардан холи эмас. Бу худди фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарзда билиб-билмай йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилади. Қиёмат куни банданинг нафл ибодатлари унинг фарз-вожиб амалларда йўл қўйган нуқсонларини тўлдиради. Зотан, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар:

إن أول ما يحاسب الناس به يوم القيامة من أعمالهم الصلاة قال يقول ربنا جل وعز لملائكته وهو أعلم انظروا في صلاة عبدي أتمها أم نقصها فإن كانت تامة كتبت له تامة وإن كان انتقص منها شيئا قال انظروا هل لعبدي من تطوع فإن كان له تطوع قال أتموا لعبدي فريضته من تطوعه ثم تؤخذ الأعمال على ذاكم

“Инсонлар қиёмат куни амаллари ичида энг биринчи ҳисоб-китоб қилинадигани намоздир. Раббимиз азза ва жалла Ўзи яхши билса-да, фаришталарга қарата: “Бандамнинг намозига қаранглар-чи, у тўла-тўкис эканми ёки нуқсонлими?" деб айтади. Агар (банданинг намози) мукаммал бўлса, унга мукаммал деб ёзилади, агар унда бирор камчилик бўлса, Аллоҳ: “Каранглар-чи, бандамнинг бирор-бир нафл ибодати бор эканми?" дейди. Агар унинг нафл ибодатлари бўлса, Аллоҳ: “Бандамнинг фарз амалларини унинг нафл (ибодатлар)идан олиб тўлдиринглар", дейди. Сўнра (унинг қолган) амаллари ҳам шу йўсинда қабул қилинади" (Имом Абу Довуд ривояти).

#Шаввол
Толибжон ҚОДИРОВ тайёрлади.
@muslimuzportal
Дўстларингизга ҳам
улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Ассалому алайкум, каналимиз аъзолари, бугун Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги "Ҳазрати Али" жоме масжидида адо этиладиган жума намози ҳамда жоме имом-хатиби Салоҳиддин домла Шариповнинг жума мавизалари Facebook ижтимоий тармоғида қуйидаги саҳифамиз орқали онлайн трансляция қилинади.
https://www.facebook.com/muslimuzportal/?ref=bookmarks
🔸Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг яна фойдаларидан бири шуки, бу ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганига, балки унга рағбати кучлилигидан далолат қилади. Зеро, бу ойдаги рўзанинг ҳикмати ҳақида Ибн Ражаб (раҳматуллоҳи алайҳ) бундай деган: “Рамазон ойидан кейин рўза тутиб юришга одатланиш – Рамазон ойи рўзасининг қабул бўлгани белгисидир. Чунки Аллоҳ таоло бандасининг бирор амалини қабул қилса, ундан кейин уни (бошқа) солиҳ, хайрли ишларга бошлайди, давомли қилади”.

🔸Тарихий воқеалар. Ислом тарихида бу муборак ойда жуда кўп ҳодисалар юз берган. Жумладан, манбаларда шу ойда бўлиб ўтган воқеаларнинг энг машҳури ўлароқ Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пайғамбарликнинг ўнинчи йили тоифликларни Исломга чорлаш учун, Тоиф томонга йўл олиб, сафар давомида жуда оғир машаққат ва қийинчиликларга дуч келганлари тилга олинади. Мақола жуда чўзилиб кетмаслиги эътиборидан мазкур воқеа тафсилоти ва бошқа бўлиб ўтган ҳодисалар ҳақида тўхталмадик. Улар ҳақида тўлиқ маълумот олмоқчи кишилар Ислом тарихи оид

#Шаввол
Толибжон ҚОДИРОВ тайёрлади.
@muslimuzportal
Нуҳ алайҳиссалом кемасининг қолдиғи топилди
#МАҚОЛАЛАР

Туркиялик ва хитойлик олимлар гуруҳи Нуҳ алайҳиссалом кемасининг қолдиғини топишга муваффақ бўлдилар.

Олимларнинг хабар беришича, хароба Туркияда, Арарат тоғида қалин вулқон қоялар ва қор қатламлари остида ётибди. Тадқиқотчилар у ердан қурилиш материали сифатида фойдаланилган ёғоч бўлакларини топишди, деб хабар беради Daily Express.

Кема парчалари денгиз сатҳидан 400 метр баландликдан топилган. Углерод ташхиси топилма 4800 ёш атрофида эканини кўрсатди.

“Бу Нуҳ алайҳиссалом кемасининг қолдиғи деб юз фоиз ишонч билан гапиришга ҳали эрта. Аммо 99.9 фоиз ишонч билан айтиш мумкинки, бу ўша кеманинг айнан ўзи”, дейди тадқиқотчилардан бири.

Бундан ташқари, тадқиқотчилар шу жойнинг яқинидан 20 метр узунликдаги зинапоя ҳамда эшик тузилишига ўхшаган ёғоч-тахта бўлакларини ҳам топишди. Бироқ уларни ердан суғуриб олишга ҳали эришилгани йўқ.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣


@muslimuzportalига обуна бўлиш
Forwarded from Hidoyat.uz
Жамиятда оиланинг ўрни
#Ижтимоий_ҳаёт

Ҳар бир жамиятда оила муҳим ўрин тутади. Бу ҳақдаги фикр-мулоҳазаларни диний ва дунёвий ман- баларга суяниб, эътиборингизга ҳавола этамиз:

Оила – кичик бир жамият. Мавжуд жамиятнинг дахлсизлиги оиланинг жипслигига боғлиқ.

Оила – турмуш мактаби, урф-одатларни, ҳаёт тарзини, ирода ва тафаккурни ўзида синовдан ўтказади.

Оила аҳлоқ маданиятини ўз бағрида асраб-авайлаб келажак авлодларга етказади.

Оила жамият бўлиб яшашда бахтли турмуш тарзини, ақл-заковат, маънавий аҳлоқ ва фазилатлар масъулиятини бурч сифатида шакллантиради.

Оила ўз олдига қўйган режаларини амалга оширишда моддий мукаммалликка, маънавий камолотга, тарбиявий салоҳиятга суянади.

Оила ўзининг ёзилмаган низом ва қоидасига эга бўлмаса, унинг салбий жиҳатлари бутун бир миллатга таъсир этади.

Оила – инсоният тарихининг барча даврларида жамиятнинг асосий бўғини бўлган муборак даргоҳ.

Оила инсон ҳаётини турли тартибсизлик ва келишмовчиликлардан, бемаъни ахлоқлардан, салбий иллатлардан ва уларнинг ёмон оқибатларидан асрагувчи қалъадир.

Оила инсоннинг шаҳвоний майлини жиловлайди, унинг учун тизимли хотиржамлик ва саодатни таъмин этади.

Оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан — мамлакат барқарор бўлади.

"Мустаҳкам оила асослари" китобидан

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Forwarded from mp3muslim.uz
Audio
Жаннатга киритувчи уч ҳислат эгалари
#1001 ҳадис шархи #mp3muslimUz
▫️ Шайх Абдулазиз Мансур
🕌 ЎМИ раиси ўринбосари
💾 1,15 МБ
🕑 02:30
@mp3Muslim | mp3Muslim.uz
#Мақолалар

Муҳаммад алайҳиссаломнинг шафоатлари

Илоҳи, лутф қил ҳасратли соат
Ҳабибингдин насиб этгил шафоат.


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам хабар берган ана шу шафоатни уламолар саккиз турга ажратганлар:

1. Барча Пайғамбарлар орасидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга хос қилиб берилган улкан шафоат. Қуръони каримда ушбу шафоатга ишора келган:

“Шоядки, Роббинг сени (Қиёмат кунида) мақтовли (шафоат қиладиган) мақомда тирилтирса” (Исро сураси, 79-оят.)

Ояти каримада зикр қилинган “мақтовли мақом”ни жумҳур уламолар Пайғамбаримизга бериладиган қиёмат кунидаги улкан шафоат дейишган.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яхшиликлари ва ёмонликлари тенг келиб қолган қавмларни жаннатга киришлари учун қиладиган шафоатлари. Баъзилар бу шафоат тўғрисида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам, у зотдан бошқадан ҳам саҳиҳ хабар келмаган дейишган. Баъзилар эса ушбу оятни келтиришган:

“Аъроф (арасот) узра (жаннат ва дўзахдагиларнинг) ҳар бирини сиймолари (аломатлари)дан таниб оладиган кишилар (бўлур)” (Аъроф сураси, 46-оят).

Яхшиликлари ва ёмонликлари тенг келиб қолган кишилар бир тафсирга кўра ушбу ояти кариманинг умумий маъносига кирадилар. Яъни, яхшиликлари ва ёмонликлари тенг келиб ўртада туриб қолган кишилар Расулуллоҳнинг шафоатлари билан жаннатга кирадилар, дейишган.

3. Баъзи умматларининг дўзахга кирмасликлари учун қиладиган шафоатлари. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умумий қилиб айтган қуйидаги сўзларидир:

عَنْ جَابِرِ بنِ عَبْدِ الله قال: قال رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ شَفَاعَتِي لاِهْلِ الكَبَائِرِ مِنْ أُمّتِي رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимдан аҳли кабоирларга шафоатим бордир”, дедилар”. Термизий ривоят қилган.

Шунингдек, дўзахга кирган баъзи кимсаларнинг у зотнинг шафоатлари сабабли ундан чиқарилиши ҳақида ҳам ривоятлар келган:

حَدَّثَنَا عِمْرَانُ بْنُ حُصَيْنٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ يَخْرُجُ قَوْمٌ مِنْ النَّارِ بِشَفَاعَةِ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَيَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ يُسَمَّوْنَ الْجَهَنَّمِيِّينَ رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ

Бизларга Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганини гапириб берди: “Бир қавм Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари сабабли дўзахдан чиқиб, жаннатга кирадилар, “жаҳаннамийлар” деб номланадилар”. Бухорий ривоят қилган.

Имом Муслим Абу Саид розияллоҳудан қилган ривоятда: “Улар (яъни, жаҳаннамийлар деб ном олганлар) Аллоҳга дуо қиладилар, Аллоҳ улардан ушбу исмни кетказади”, дейилган.

4. Жаннатга кирганларни амалларининг савоблари тақозо қилган даражадан юқори даражага кўтариш учун қиладиган шафоатлари. Бунга ушбу ҳадис далилдир:

Батафсил...

Ⓜ️USLIM.UZ – ҲИДОЯТ МАСКАНИ

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир аъробий: «Эй Аллоҳнинг Расули, одамларнинг яхшиси ким?» деди. «Умри узун ва амали гўзал бўлгани», дедилар».

Аҳмад ва Термизий ривоят қилишган.

@muslimuzportal
Рамазондаги Умра мавсумидан фотолавҳалар

@muslimuzportal
Рамазондаги Умра мавсумидан фотолавҳалар

@muslimuzportal
Рамазондаги Умра мавсумидан фотолавҳалар

@muslimuzportal
Рамазондаги Умра мавсумидан фотолавҳалар

@muslimuzportal
Forwarded from mp3muslim.uz
Avliyolik xislati
Авлиёлик хислати
#Ибратли ҳикоя #mp3muslimUz
💾 1,48 МБ
🕑 01:51
@mp3Muslim | mp3Muslim.uz
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA