Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xulqi_Quron_bolgan_Zot #siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ

Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўйлакларини ямар, оёқ кийимларини тикар, эр киши уйда қиладиган барча ишларни бажарар эдилар" (Имом Аҳмад ривояти).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олиш (да сув қуйиб туриш) ва садақа бериш ишларини ҳеч кимга буюрмас, фақат ўзлари бажарар эдилар" (Ибн Можа ривояти).

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (13.09.2024)

🖥 Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти

00:00 Анонс
01:03 Миср уламолари билан ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди
01:33 Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди
02:33 Тошкент шаҳар имом-хатибларининг танқидий-таҳлилий йиғилиши бўлиб ўтди
03:12 “Йил имоми – 2024” кўрик-танловининг республика ва вилоят босқичлари бўлиб ўтмоқда
04:13 Диний нашрлар тарғиботида фаол бўлган имом-хатиблар тақдирланди
04:47 Диний идорага мартабали меҳмонлар ташриф буюрди
05:26 Исломда аёллар ҳуқуқларига бағишланган тадбир ўтказилди
06:01 Мусулмон талабалар халқаро фан олимпиадасида пешқадам бўлди
06:31 Имом-хатиблар учун сайёр семинар ўтказилди
07:03 Хушхабар: “Умра – 2024” янги мавсуми бошланди
07:43 Ҳожилар маънавият тарғиботчиси сифатида жонбозлик кўрсатмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача

📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xulqi_Quron_bolgan_Zot #siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ

Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим" (Имом Термизий ривояти).

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен мусулмон бўлганимдан кейин қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган бўлсам, албатта юзимга табассум билан қараганлар" (Имом Бухорий ривояти).

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_суҳбати #сийрат
👁 Мавзу: МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ!

🎙 Абдурасул домла Абдуллаев
- Тошкент ислом институти мударриси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xulqi_Quron_bolgan_Zot #siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ

Абдуллоҳ ибн Абу Ҳамса розияллоҳу анҳу айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у зот Пайғамбар этиб юборилишларидан олдин бир савдо иши килдим. Менда у зотнинг бироз ҳақлари қолди. Мени уни турган жойларига келтириб беришни ваъда қилдим. Аммо унутиб қўйдим. Уч кундан кейин ёдимга келди. Келсам, у зот жойларида турибдилар. Мени кўриб: "Эй йигит, мени машаққатга қўйдинг-ку, уч кундан буён шу ерда интизор бўлиб турибман", дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xulqi_Quron_bolgan_Zot #siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларига бирон юмуш тушса, намоз ўқишга чоғланардилар" (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини хурсанд қилган бирор иш содир бўлса, Аллоҳга шукрона ўлароқ сажда қилар эдилар" (Имом Абу Довуд, Ибн Можа ривояти).

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#odob_ijtimoiy_tarmoq_internet

🌐ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ ОДОБИ

Тарқатилаётган ҳар қандай хабар ёки маълумот учун Қиёмат куни жавоб беришни ҳамда "Китобат ҳам хитобат (ёзиш – гапириш) кабидир", деган қоидани унутманг.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "(Ким) бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (сўзни ёзиб олувчи фаришта) бордир" (Қоф сураси,18-оят).

Имом Шофиъий айтадилар: "Ҳар бир инсон вафот этади. Аммо унинг қўллари ёзган нарсалар боқий қолади. Шундай экан, Қиёматда кўрганингизда сизни хурсанд қиладиган нарсадан бошқа ҳеч нарса ёзманг!".

Даврон НУРМУҲАММАД

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Маккага етиб келган илк умрачилар катта эҳтиром ила кутиб олинди

🗣Аввалроқ “Умра – 2024” янги мавсуми бошланиб, илк гуруҳ зиёратчилари муборак диёрга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

🌙 Ушбу зиёратчилар 3 кун давомида Мадина шаҳридаги замонавий “Grand Shahba” меҳмонхонасида истиқомат қилиш баробарида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Равзаи шарифлари, муборак қадамжолар ва Масжидун Набавийда зиёрат ва ибодат билан машғул бўлдилар.

Шундан сўнг ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳлари Пайғамбар шаҳридаги Зул-Ҳулайфа масжидида умрани ният қилиб, оппоқ эҳромда замонавий автобусларда Маккаи мукаррамага йўл олди.

🚌Муқаддас икки шаҳар орасидаги 460 километрлик масофани замонавий автобусларда ўртача тезликда 5-6 соатда босиб ўтган, тилидан “лаббайка” тушмаган умрачиларимиз Ишчи гуруҳи ва ҳамкор ширкат вакиллари томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди.

📍Ҳамюртларимиз муҳташам “Al-Ayam Elite” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар, гуллар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди.

Замонавий меҳмонхонада хоналари тайин бўлган зиёратчиларимиз моҳир ошпазлар пиширган лаззатли таомларидан баҳраманд бўлгандан сўнг гуруҳ раҳбарлари ҳамроҳлигида тилдан талбияни қўймаганча Масжидул Ҳарамга йўл олишди ва Байтуллоҳда тавоф, саъй каби умра амалларини бажаришга киришдилар.

🤲 Аллоҳ таоло зиёратчиларимизнинг сафарларини хайрли ва баракали қилсин, умраларини қабул айласин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM