Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Энг масъулиятли бурч
#инсон #жуфт #масъулият

Аллоҳ таоло инсон зотини жуфт қилиб яратди ва улардан насл тарқалиши ва кўпайишини ирода қилди. Қуръони каримнинг Наҳл сурасида шундай дейилади: "Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди ва сизларни пок нарсалардан ризқлантиради " (72-оят).

Инсон зотининг эркак ва аёл қилиб яратилишининг ҳикмати шундаки, у ҳалол йўл билан никоҳ орқали оила қуриши, ўзидан фарзанд ва набиралар қолдириб, наслининг давом этишини таъминлаши керак. Аллоҳ таолонинг Ўз бандасига фарзанд бериши улкан неъматдир. Шунингдек, жигаргўшасининг фарзанд кўриши, яъни набирали бўлиш ҳам инсон учун улкан неъмат ҳисобланади. Шу тариқа ер юзида инсон насли сақланиб, давом этиб боради.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Инсон азиз

“Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларниқуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро, 70).

Аллоҳ таоло одамзодни азизу мукаррам қилган, уни энг гўзал ва мукаммал шаклда яратган. Қуръони каримнинг “Тин” сурасининг тўртинчи оятида марҳамат қилинади:

“Ҳақиқатан, Биз инсонни хушбичим (шаклда) яратдик”. Аллоҳ таоло одамни тик оёқда юрадиган, қўли билан овқат ейдиган қилиб яратди. Унга қулоқ, кўз, кўнгил берди. Инсон улар воситасида кўради, эшитади ва нарсаларни бир-биридан фарқлайди. У нарсаларнинг яхшисини ва чиройлисини билади. Дин ва дунё ишларида ўзига нима фойдаю нима зарар эканини и ажрата олади.

https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/4494


@muslimuzportal ига обуна бўлиш
Волидасидан айрилган инсон кечинмаси
#инсон

Бир танишим яқинда бошидан ўтган кўнгилсиз воқеалардан сўз очиб қолди: “Онам қазо қилдилар... Таъзия маросимларини ўтказиб ишга чиқдим. Касбдошларимдан бири мени кўрди-ю юзимга бир муддат тикилиб:

– Вой-бўй, мунча озиб кетибсиз, айрилиқ сизни анча чўктирибди. Ранг-рўйингиз ҳам бир аҳвол. Жигарингиз ҳам оғрирди-а? Дўхтирга бир кўрининг, бунақада йиқилиб қоласиз! – деди.

Бу гаплар юрагимга тиғдек ботди. Ерга қарадим, ўпкам тўлиб, кўзимга ёш келди. Жудолик ўтида ёнган юрагимга яна қалов ташланган эди. Хонамга жимгина йўл олдим. Қўшни хонадан кучли қаҳқаҳа эшитилди. Бу қадрдон дугонамнинг овози эди. Вужудим титраб кетди. Онам ҳаётлигида у бизникига кўп келган. Онамнинг пазандалиги, чеварлиги, қўли очиқлиги, меҳмондўстлигини мақтаб чакаги ёпилмас эди. Байрамларда онагинам дугонамга кичкина бўлса ҳам совға ҳозирлаб қўярди, унинг ҳақига дуолар қиларди. Вақти келиб онам тўшакка михланиб қолди, ўшанда негадир дугонамни сўради. Балки соғингандир, балки бир кўнгилдош излагандир. Ҳарҳолда уни сўраб-сўраб қўйди. Бу вақтда дугонам дунё ташвишлари билан елиб-югурарди. Таъзияга ҳам келолмади. Кейин билсам, Тошкентга тўйга кетган экан. Балки у хабарсиздир…”

Суҳбатдошимга таскин бердим. Сўнг ҳаётимизда тез-тез кузатиладиган бу каби ҳолатлар ҳақида ўйга толдим. Ҳақиқатан, баъзида бировларнинг сўзи у ёқда турсин, хатти-ҳаракатлари, қилиқлари ҳам кўнгилга беихтиёр озор беради. Самимият эса кишига катта куч, ирода бахш этади. Яхши сўзда меҳр, анчайин бир қудрат бор. Айтайлик, маҳзун юзли, беморликни бошдан кечирган танишингизни кўрдингиз. Кун сайин ранги тиниқиб, саломатлиги яхшиланиб бораётганини чин дилдан айтдингиз – унинг кўнглига яхши тилаклар индирдингиз. Аслида, ўзи бу қадар соғлом, куч-ғайратга тўла эмасдир. Лекин сиз уни умидсизлик исканжасидан қутқариб оласиз. Арзимасдай кўринган меҳр-оқибатингиз хайрли бўлади, иншоаллоҳ.

Атрофга разм солиб, ҳаётни кузатинг. Дабдабаю асъасалар ичра юрган кимсаларга, турмуш ташвишлари билан андармон одамларга эътибор беринг. Оқибат ва оқибатсизликнинг турфа манзараларини, кўнгил сўралмаган фурсатларнинг изларини илғайсиз. Жуда кичкина бўлса-да, вақтида берилган кўмак, чин юракдан айтилган оддийгина лутфу карам, тамасиз хайрихоҳлик ҳам далдага муҳтож кўнгилларга мустаҳкам таянч бўлишини ҳис этасиз.

Маъмура АБДУРАҲИМОВА
@muslimuzportal | Muslim.uz
Иккинчи бекат
#Инсон_ҳаёти

Инсон ҳаёти тўрт бекатли сафарга ўхшайди. Аввалги уч бекатнинг ҳар бирида белгиланган муддат тургандан сўнг унинг ихтиёридан ташқари равишда инсон кейинги бекатга ўтказилади.

Ниҳоят тўртинчи бекатга ўтказилгандан кейин энди бу жой абадий жойлашадиган манзили бўлади. Мазкур бекатлар қуйидагилардир:

Она қорнидалик вақти;
Дунё ҳаётидаги вақти;
Қабрдаги вақти;
Охират.
Бу бекатларнинг ҳар бири ўзидан олдинисидан каттароқ бўлади. Яъни она қорнидаги вақтдан дунё каттароқдир, дунё ҳаётидаги вақтдан қабрдаги вақт каттароқдир ва қабрдан кейинги охират эса сўнгсиз абадийдир.

Инсон пайдо бўлар экан дастлаб биринчи бекатда яъни онаси қорнида маълум муддат туради. Фаразан она қорнидаги ҳомилага ақл ато этилса, у ўша жойдаги тўққиз ойлик вақтни ўзига берилган умр деб қабул қилиши, у ердан чиқишни эмас, балки чиқмасликни хоҳлаши ҳеч гап эмас. Бунга асосий сабаб у ўзи “яшаётган” дунёдан чиқишни ўлим деб ўйлашидир. Шунинг учун ҳам у ердан йиғлаб чиқади, аммо энди у биринчи бекатдан иккинчисига ўтган, у учун олдингисидан кўра каттароқ ҳаёт бошланган бўлади.

Иккинчи бекат инсон учун энг асосий бекатдир. Чунки бундан олдинги бекатда унга англаб етиш ва танлаш имкони берилмаган бўлади. Кейинги бекатларда эса бор ҳақиқатни аниқ англаб етса-да танлаш имконияти тугаган бўлади.

Демак, иккинчи бекат инсоннинг кейинги бектлардаги ҳолатлари қандай бўлишини белгилаб берувчи ва ҳар бир ақли расо инсон бор кучи билан интилиб қолиши лозим бўлган асосий майдондир. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Бир қавмга ушбу жойда сафар тадоригини кўриб олинглар, кейин сафар қиламиз дейилса, ҳалиги одамлар сафарга тайёргарлик кўриш ўрнига ўйин билан овора бўлишса, бу қавмга қараб ажабланмаслик иложи йўқ”.

Ҳа, ушбу вақтинчалик манзил бўлиб турган “бекат”да унинг Эгаси жорий қилган тартиб қоидаларга ихлос билан риоя қилишга уриниш лозим бўлади. Чунки учинчи бекат бўлган қабрда ҳам, тўртинчи ва сўнги бекат бўлган бўлган охират манзилида ҳам “йўловчи”ларга амал қилиш имконияти берилмайди. Барча йўловчилар фақат иккинчи бекатда жорий қилинган “тартиб қоидалар”га қанчалик ихлос билан риоя қилганларига қараб мукофотланади ёки жазога тортилади.

Аллоҳим, биз ожиз бандаларингни бу синов майдонидан муваффақият билан ўтиб олиш саодатига эриштиргин.

Фотимахон КОМИЛЖОНОВА,
ТИИ талабаси

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Инсон нега бақиради?

Ислом олимларидан бири талабалари билан бирга қаёққадир кетаётган эди. Йўл бўйидаги уйларнинг биридан эр-хотиннинг #бақир-чақир қилаётгани эшитилди. Устоз талабаларига юзланиб:

– Одамлар нега бир-бирига ғазаб билан қичқиради?.. – деб сўради.

Талабалардан бири:

– Одам жаҳли чиққанда бақиради-да, – деди.

Шунда у муборак зот:

– Аммо жаҳлимизни чиқарган инсон шундоққина пешонамизда турган чоқда унга нега бақириб гапирамиз? Унга айтмоқчи бўлган гапларимизни пастроқ овозда айтишимиз ва сўзлашга катта куч сарфлашимиз мумкин бўла туриб нега бўғзимизни йиртадиган даражада катта куч сарфлаб бақирамиз? – деб яна сўради.

Талабаларидан сас чиқмагач, ўзи тушунтира бошлади:

– Икки инсон бир-биридан ғазаблангани заҳоти уларнинг қалблари бир-биридан узоқлашади. Шундан кейин улар узоқ масофадан бир-бирига овози эшитилсин учун бақиришга мажбур бўладилар. Уларнинг ғазаби қанчалик кучайса, ўртадаги масофа ҳам шунча узоқлашиб бораверади ва улар янада қаттиқроқ бақириб гапиришга мажбур бўладилар.

Хўп, икки инсон бир-бирини севса-чи, унда нима бўлади? Улар бақириш ўрнига мулойим оҳангда гаплашади. Чунки қалблари бир-бирига жуда ҳам яқиндир ёки орадаги масофанинг ўзи ҳам йўқдир.

Хўш, икки инсон бир-бирини жуда ҳам қаттиқ севса нима бўлади? У ҳолда уларга сўзлашишнинг кераги йўқ. Шунчаки шивирлашади, холос. Негаки, уларнинг қалби бир-бирига янада яқинлашгандир. Бора-бора уларнинг шивирлашига ҳам эҳтиёж қолмайди, бир-бирига қараб қўйсалар бас, шунинг ўзи етарли бўлади. Икки инсоннинг бир-бирига бўлган ҳақиқий севгисининг изҳори ана шудир.

Яна бир оздан сўнг талабаларига қарата бундай деди:

– Шундай экан, бирор сабаб билан баҳслашиб қолсангиз, қалбларингизнинг орасига масофа киришига йўл қўйманг. Орангизга масофа олиб кирадиган сўзлардан узоқ бўлинг, йўқса, сизларни узоқлаштириб юборади у.

Демишларки…

“Cабзавотчи бақирур, сарроф бақирмас,

Эскичи бақирур, антиқачи бақирмас...”

Фикри қийматли бўлган бақирмайди, бақирган ўйламайди, ўйламаган ғавғо қилади.

Сасимизни эмас, сўзимизни юксалтирайлик.

Раббим бизни гўзал сўзли, ҳикматли ва назокатли бандаларидан айласин, иншоаллоҳ!

Туркчадан Дамин ЖУМАҚУЛ таржима қилди. ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Инсон_умри_қадрли...

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(Мутлоқ) ҳукмронлик “қўли”да бўлган зот – Аллоҳ барокатли (буюк)дир ва У ҳар нарсага қодирдир. (У) сизларнинг қайси бирингиз чиройлироқ (савоблироқ) амал қилувчи эканингизни синаш учун ўлим ва ҳаётни яратган зотдир. У Азиз (қудратли) ва Ғофур (кечиримли)дир” (Мулк сураси, 1–2 -оятлар).

Демак, Парвардигоримиз инсонга ҳаёт ҳақини бериш билан бирга, унга ҳаётдаги масъулиятни ҳам юклаган. Бу масъулият иложи борича кўпроқ яхшилик қилиш билан белгиланади.

Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир гуноҳ. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир” (Моида сураси, 32-оят).

Имом Насафий айтади: “Баъзи жоҳиллар каби одам ўзини ўзи ўлдирмаслиги керак”. Ўз жонига қасд қилиш ва бошқа одамларнинг ҳаётига зомин бўлиш ислом асосларига кўра оғир гуноҳ бўлиб, унга ҳаттоки жаноза ҳам буюрилмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ким ўзини-ўзи бўғиб ўлдирса, дўзахда ҳам шу хил азобга қолади ва ким ўзини олов билан ўлдирса, дўзах оловида ҳам худди шундай азобга қолади” (Имом Бухорий ривояти).

Ислом динида бировни ўлдириш қанчалик оғир жиноят деб тан олиниши билан бирга ўзини ўзи ўлдириш ҳам шунчалик гуноҳ деб огоҳлантирилади. Ўзини ўлдириш ва зулмдан қайтариб Аллоҳ таоло шундай хитоб қилади: “Эй имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз. Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирларингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм шафқатлидир. Кимда-ким (қотиллик)ни адоват ва зулм юзасидан қилса, албатта, биз уни дўзахда куйдирамиз. Бу (эса) Аллоҳга осондир” (Нисо сураси, 29–30-оятлар).

Батафсил ўқиш учун
👉 https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/8249
Forwarded from Muslim.uz
Иккинчи бекат
#Инсон_ҳаёти

Инсон ҳаёти тўрт бекатли сафарга ўхшайди. Аввалги уч бекатнинг ҳар бирида белгиланган муддат тургандан сўнг унинг ихтиёридан ташқари равишда инсон кейинги бекатга ўтказилади.

Ниҳоят тўртинчи бекатга ўтказилгандан кейин энди бу жой абадий жойлашадиган манзили бўлади. Мазкур бекатлар қуйидагилардир:

Она қорнидалик вақти;
Дунё ҳаётидаги вақти;
Қабрдаги вақти;
Охират.
Бу бекатларнинг ҳар бири ўзидан олдинисидан каттароқ бўлади. Яъни она қорнидаги вақтдан дунё каттароқдир, дунё ҳаётидаги вақтдан қабрдаги вақт каттароқдир ва қабрдан кейинги охират эса сўнгсиз абадийдир.

Инсон пайдо бўлар экан дастлаб биринчи бекатда яъни онаси қорнида маълум муддат туради. Фаразан она қорнидаги ҳомилага ақл ато этилса, у ўша жойдаги тўққиз ойлик вақтни ўзига берилган умр деб қабул қилиши, у ердан чиқишни эмас, балки чиқмасликни хоҳлаши ҳеч гап эмас. Бунга асосий сабаб у ўзи “яшаётган” дунёдан чиқишни ўлим деб ўйлашидир. Шунинг учун ҳам у ердан йиғлаб чиқади, аммо энди у биринчи бекатдан иккинчисига ўтган, у учун олдингисидан кўра каттароқ ҳаёт бошланган бўлади.

Иккинчи бекат инсон учун энг асосий бекатдир. Чунки бундан олдинги бекатда унга англаб етиш ва танлаш имкони берилмаган бўлади. Кейинги бекатларда эса бор ҳақиқатни аниқ англаб етса-да танлаш имконияти тугаган бўлади.

Демак, иккинчи бекат инсоннинг кейинги бектлардаги ҳолатлари қандай бўлишини белгилаб берувчи ва ҳар бир ақли расо инсон бор кучи билан интилиб қолиши лозим бўлган асосий майдондир. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Бир қавмга ушбу жойда сафар тадоригини кўриб олинглар, кейин сафар қиламиз дейилса, ҳалиги одамлар сафарга тайёргарлик кўриш ўрнига ўйин билан овора бўлишса, бу қавмга қараб ажабланмаслик иложи йўқ”.

Ҳа, ушбу вақтинчалик манзил бўлиб турган “бекат”да унинг Эгаси жорий қилган тартиб қоидаларга ихлос билан риоя қилишга уриниш лозим бўлади. Чунки учинчи бекат бўлган қабрда ҳам, тўртинчи ва сўнги бекат бўлган бўлган охират манзилида ҳам “йўловчи”ларга амал қилиш имконияти берилмайди. Барча йўловчилар фақат иккинчи бекатда жорий қилинган “тартиб қоидалар”га қанчалик ихлос билан риоя қилганларига қараб мукофотланади ёки жазога тортилади.

Аллоҳим, биз ожиз бандаларингни бу синов майдонидан муваффақият билан ўтиб олиш саодатига эриштиргин.

Фотимахон КОМИЛЖОНОВА,
ТИИ талабаси

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон #яхшилик

🎬 Инсонларнинг яхшиси ким?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar / @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #инсон #фаришта

🎙ИНСОН ФАРИШТАДАН УЛУҒ БЎЛИШИ МУМКИН

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

манба: Fatvo.uz

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM