Muslim.uz
92K subscribers
18.3K photos
5.09K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Ажрим ёқасидаги оилалар ислоҳ қилинди

📍Бугун, 13 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари фуқароларнинг мурожаат, арз ва таклифларини эшитдилар.

Мазкур қабул давомида Бухоро, Жиззах, Навоий, Андижон, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан келган фуқароларнинг масжидлар ҳолати, имом-хатиблар фаолияти, диний таълим, моддий ёрдам, даврий нашрлар тарғиботи ҳамда оилавий масалалар каби мурожаатлари тингланиб, уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.

📝 Жумладан, Муфтий ҳазратлари оилавий масалада келган фуқароларнинг муаммоларини эшитиб, уларга динимиз кўрсатмаси ва ҳаётий мисоллар асосида ваъз, насиҳат қилдилар. Натижада мазкур қабулдан кўнгиллари ёришиб, муаммолари бартараф бўлган ёш оилалар турмушини давом этиришларини билдириб, келгуси ҳаётлари мустаҳкам бўлиши учун хайрли дуолар олдилар. Шунингдек, фуқароларга шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар, илмий-ижодий ҳамкорлик бўйича таклифлар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди.

🗣Мана шундай самимий қабул ва ғамхўрликдан мамнун бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти томонидан кўрсатилган эътибордан кўнгиллари шод бўлди.

🕌 Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ажрим ёқасидаги оилалар ислоҳ қилинди

Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари турли ҳудудлардан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тингламоқдалар.

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☪️Нега ота-онангиз вафотидан кейин улардан розилик сўрайсиз?

➡️ Тўлиқ видеони 🌐youtube даги саҳифамизга ўтиб кўринг
https://youtu.be/YYwxQboZjdw

#muslim_podcast

01:12 Барчамизга маълум ва машҳур ҳадисда Расулуллоҳ онага 3 марта яхшилик қилишга буюришларининг ҳикмати нима?

11:00 Оналар орасида ўтказилган тажриба.

22:40 Фозил қорини эслаб
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота жаннатнинг ўрта эшигидир. Хоҳла бу эшикни сақла, хоҳла зое қил”, деганлар.

31:30 Нафақасидан тўплаб фарзандига мошина олган ота.

35:43 13 йилдан буён отамнинг дийдоридан маҳрумман.

45:02 Фозил қори акага йўлланган кутилмаган савол.

48:15 "Қарасам Фозил қори устоз кўз ёш тўкаётган эканлар".

52:00 Ўтган уламолар ҳаққига хайрли дуо.

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Фаришталар қиш келганда мўмин банданинг туни узун бўлиб қоим бўлиши ва кундузи қисқа бўлиб рўза тутишидан хурсанд бўлиб шодланишар экан”, деганлар.

❗️Эртага пайшанба кунининг рўзасини тутишни унутманг! Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам душанба ва пайшанба куни рўзасини тутишга ҳаракат қилар эдилар".

🌙 1 Жумодус соний - 14 декабрь - пайшанба
Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:10
Ифторлик вақти: 17:00

🤲 Нияти:
Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгда ўқиладиган дуо

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.

#дуо
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔵 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

🔸14 декабрь куни, соат 14:00 да
«Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ТАЖВИД #ҚУРЪОН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream started
🌐 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

🗣«Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари бўлиб ўтмоқда.

🎬 Youtube: https://youtu.be/US2CMvp9jx0

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ТАЖВИД #ҚУРЪОН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ЯНГИ ЖУМОДУС СОНИЙ ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌒 Бугун ҳижрий 1445 йил Жумодус соний ойининг 1-куни — 2023 йил 14 декабрь пайшанба куни.

🤲 Янги ҳилол (ой)ни кўрганда қилинадиган дуо

اللَّهُمَّ أَهْلِلْهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللَّهُ

Ўқилиши: Аллоҳумма аҳлилҳу аълайнаа бил-юмни вал-иймаани вас-салаамати вал-Ислаами. Роббий ва Роббукаллоҳу.

Маъноси: Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир.
(Имом Термизий ривояти)

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🐝 Мўмин мисоли – асалари каби

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг мисоли асалари кабидир. У фақат покиза нарсаларни ейди ва (ўзидан) пок нарсаларни қолдиради”, дедилар.

🍯 Асалари фақат покиза нарсага қўнади ва ўзидан фақат пок нарса қолдирар экан, Сиз ҳам асалари каби бўлинг. Сиздан фақат яхшиликлар қолсин!

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☪️ МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ "ИСЛОМ НУРИ" ЖОМЕ МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

🕌 Бугун, 15 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Ислом нури” жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

🤲Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи қироатлари ҳамда Муфтий ҳазратларининг ҳаммамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍Масжид манзили

📍 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

#муфтий #ташриф
#жума #шайх

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☪️ Навбатдаги “жума суҳбати” кўрсатувининг меҳмони Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов

🕌 Мавзу: Боқимандалик ва таъмагирлик – жамият заволи

Саиджамол домла МАСАЙИТОВ – Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази бош мутахассиси, PhD

Яҳё домла АБДУРАҲМОНОВ“Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби

1. Динимизда боқимандалик, дангасалик қораланган экан, мўминлар унинг муқобилида қандай ҳаёт кечиришлари кераклиги тўғрисидаги тавсиялар ҳақида сўзлаб берсангиз.

2. Шариатимиз талаб қилган касб-кор йўли қандай бўлиши керак?

3. Ҳозирги кунда ишламасдан таъмагирликнинг турли йўлларини ишлатиб кун кечираётганларни учратамиз. Улар ҳақида динимизнинг кўрсатмаси қандай?

#juma_suhbati #жума_суҳбати

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☪️ ЖУМАГА ТАЙЁРМИСИЗ?

1️⃣ Янги ва тоза либосларингизни кийиб олинг;

2️⃣ Жума намози учун ғусл қилинг;

3️⃣ Тирноқларингизни олинг;

4️⃣ Масжидга эртароқ боринг;

5️⃣ Эртароқ бориб, биринчи сафдан жой олинг;

6️⃣ Олдинги сафдан жой олиш учун жамоат устидан ҳатлаб ўтманг;

7️⃣ Хутба ўқилаётганда сукут сақланг;

8️⃣ Намоздан кейин Фотиҳа, Кофирун, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини 7 марта ўқинг;

9️⃣ Дуо қабул бўладиган пайтни умидворлик билан қидиринг;

1️⃣0️⃣ Кўп салавот айтинг;

1️⃣1️⃣ Каҳф сурасини ўқинг;

1️⃣2️⃣ Озми-кўпми садақа беринг;

1️⃣3️⃣ Ота-она, солиҳлар, улуғлар қабрини зиёрат қилинг;

1️⃣4️⃣ Оила аҳлингизга ширинликлар тарқатинг;

1️⃣5️⃣ Асрдан кейин жойнамоз устида имкон қадар “Ё Аллоҳ, Ё Роҳман, Ё Раҳим, Ё Қавий, Ё Қодир” деб дуо қилинг.

🤲 Аллоҳ таоло бугунги қиладиган жамики дуо ва ибодатларингизни қабул этсин!

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌨 ҚИШНИНГ СОВУҚ КУНЛАРИДА УШБУ ДУОНИ ЎҚИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ

اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنْ زَمْهَرِيرِ جَهَنَّمَ
Ўқилиши: Аллоҳумма ажирний мин замҳарийри жаҳаннама.
Маъноси: Аллоҳим мени жаҳаннамнинг қаттиқ совуғидан асра.

🤲 Аллоҳим, бизни дўзахнинг иссиқ ва совуқ азобидан Ўзинг асра.

#duo #дуо #қиш #qish
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM