Muslim.uz
99.8K subscribers
18.5K photos
5.2K videos
114 files
16.9K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🌙 Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🟢 Пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бошланди

Бугун, 25 ноябрь куни пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши бошланди.

🪪 Анжуман Қуръони карим тиловати билан очилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари йиғилишни очиб бердилар.

📶 Халқаро тадбирда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши раиси Абдиманап Масалиев ҳамда Туркманистон муфтийси Ялкап Ходжагулиев, шунингдек, туркий давлатлар уламолари, диний соҳа вакиллари ҳам иштирок этмоқда...

#Туркий_давлатлар_ташкилоти
#Тошкент2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤝 ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР ҲАМКОРЛИГИ ВА БИРДАМЛИГИ НАМОЙИШИ

🇺🇿 Пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

🤲Анжуман Қуръони карим тиловати билан очилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, мамлакатимизда сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, улар асосида ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🌙 Энг муҳими, Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгаши вазифалари ҳам юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан ҳамоҳангдир. Мазкур кенгаш яқин йилларда ташкил этилганига қарамай, Ислом дини равнақи, мўмин-мусулмонлар фаровонлиги ва туркий халқлар бирдамлиги, шунинг билан бирга, буюк бобокалонларимиз меросини чуқур тадқиқ этиш ҳамда халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш ишларига улкан ҳисса қўшиб келмоқда.

🟢Қолаверса, ташкилотга аъзо мамлакатлар ҳамкорлиги натижасида халқларимиз ўртасидаги дўстлик, биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамланиб боряпти. Мамлакатларимиз ҳамда дунё мусулмонлари манфаатларини ҳимоя қилиш борасида дадил қадам ташламоқда. Бу эса ташкилотнинг замон билан ҳамнафас бўлиб, халқаро майдонда обрў-эътибори тобора ошиб бораётгани далолат беради...
➡️БАТАФСИЛ

#Туркий_давлатлар_ташкилоти
#Тошкент2023

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM