Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

#дуо #Ёмғир
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🤲 АЛЛОҲНИНГ ЁРДАМИ АЛБАТТА КЕЛАДИ, АГАР...

Аллоҳнинг ёрдами келиши учун қилинадиган 5 шартни эътиборингизга тақдим қиламиз. Албатта, унинг сабаб ва шартлари фақатгина шу 5 та билан чекланиб қолмайди. Биз 5 тасинигина эслатиб ўтишни лозим деб топдик.

🟢Биринчи шарт, иймон келтириш, яъни мўмин бўлиш. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

“Мўминларга нусрат бериш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган” (Рум сураси, 47-оят).

Демак, Аллоҳнинг ёрдамига эришиш учун иймон келтирганлардан бўлиш керак экан.

Иймон нима? Бу ҳақда Жаброил алайҳиссалом “Менга иймон ҳақида хабар бер”, деб сўраганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига иймон келтиришинг ва қадарнинг яхшисига ҳам, ёмонига ҳам иймон келтиришинг”, деб жавоб берганлар.

Булар иймоннинг устунларидир. Сиз унинг ҳар бирига шундай иймон келтирингки, улар амалларингизда акс этсин. Мана шу энг муҳимидир.

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳга бўлган ишончлари ниҳоятда кучли эди. Кунларнинг бирида ғазотдан қайтиб қиличларини дарахтга илдилар ва унинг остида ухлаб қолдилар. У ердан ўтаётган бир мушрик Пайғамбаримизнинг дарахтга осиғлик турган қиличларини олиб, муборак бўйинларига ҳужум қилмоқчи эди, Набий алайҳиссалом уйғониб қолдилар. Шунда ҳалиги мушрик:

— Энди сени ким қутқара олади?! − деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эса:

Аллоҳ қутқаради! − деб жавоб бергандилар мушрикнинг қўллари қалтираб қолди, қўлидаги қилич эса ерга тушиб кетди.

Агар иймон сизнинг амалларингизда ўз аксини топса қандай мўъжизалар содир бўлишини кўрдингизми?

Агар Аллоҳ сиз билан бирга бўлса кимдан ёки нимадан қўрқасиз?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Савр ғорига беркинган эдилар. Икковлари ғорнинг энг юқори қисмига чиқиб олишди. Мушриклар ҳам бўш келмасдилар. Тиш-тирноқлари билан уларни излаб топишга ҳаракат қилардилар. Ҳар бир қарич ерни илма тешик қилдилар.

Савр ғорининг олдига ҳам келдилар. Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор зарар етиб қолишидан ниҳоятда хавфсираб, хавотирга тушардилар. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Абу Бакр нимадан қўрқяпсан, маҳзун бўлма, Аллоҳ биз билан”, дедилар.

Агар Аллоҳ сиз билан эканига қатъий иймон келтирсангиз сизни ҳеч ким ва ҳеч нарса қўрқита олмайди. Одамларнинг аксарияти дучор бўлган қўрқув кишанларидан озод бўласиз. Юсуф алайҳиссалом каби зиндон сиз учун озодликдан севимлироқ бўлади. Оч бўлсангиз ҳам ғам чекмайсиз Аллоҳ ризқингизни беришига ишонасиз, бемор бўлсангиз фақат Ўзи шифо беришига амин бўласиз. Шунинг учун иймон Аллоҳнинг ёрдами келишининг биринчи асосларидан саналади...

➡️ БАТАФСИЛ

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Эрнинг аёли олдидаги вазифалари

Аббос домла ҚОСИМОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗
Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
РУКУДАГИ ТАСБЕҲНИ САЖДАДА АЙТИБ ҚЎЙСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда пешонани ерга қўйганида (саждада) "Субҳаана роббиял азийм" деб қўйса, 2 марта айтганида 3 чинчисида эсига келса, нима қилиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рукудаги тасбеҳни саждада, саждадаги тасбеҳни рукуда айтиб қўйса, зарари йўқ. Чунки, рукуда "Субҳаана роббиял азийм" дейиш ва саждада "Субҳана роббиял аъла" дейиш суннатдир. Бундай пайт намозни қайта ўқиш ёки саждаи саҳв қилиш лозим бўлмайди. Агар саволдаги ҳолатга кўра учинчи тасбеҳда эсига тушиб қолса, учинчисида "Субҳана роббиял аъла"ни айтиб қўяди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏞 Жаннатга илк қадам қўйганингизда

🕌 Жаннатнинг дарвозалари аста-секин очила бошлайди.
Тасаввур қилинг, жаннатга биринчилардан бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга киряпсиз...

🤲 Аллоҳ таоло Жаннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшни бўлишимизни насиб этсин!

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📿 #Гуноҳларни_кетказувчи_зикрлар - 2

👕 Янги кийим кийганда ўқиладиган дуо

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
الحمدُ للهِ الَّذي كساني هذا ورزقنيه من غيرِ حوْلٍ منِّي ولا قوَّةٍ
“Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин”, деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради (Имом Термизий, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

✍️ Маъноси: Ўзгартирмасдан, қувватимни кетказмасдан менга ризқ берган ва мени кийинтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 ҚУРЪОНИ КАРИМДАГИ ОХИРГИ НАСИҲАТ (Бақара сураси, 281-оят)

▶️ Жалолиддин домла ҲАМРОҚУЛОВ – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

▶️Абдувоҳид домла АҲМАДАЛИЕВ – Фатво маркази мутахассиси

🔹Қуръони каримда тафаккур ва тадаббурга чорлаш ҳақида нималар дейилган?

🔸 Қиёмат қоим бўлганда қандай ишлар содир бўлади? Бу ҳақида Қуръон оятларида нималар дейилган?

🔹 Аллоҳ таоло “Эй, бандаларим, Мен зулмни ўзимга ҳаром қилдим ва сизларга ҳам ҳаром қилдим” деб айтган.

#Жума_суҳбатлари

🎥 СУҲБАТ ТЎЛИҚ ВИДЕОСИ⬅️

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🕌 Жума куни Духон сурасини ўқиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума кечаси «Ҳо мим» – «Духон»ни қироат қилса, мағфират қилинади», – дедилар».

🔸Бошқа ривоятда:
«Ким жума кечаси «Ҳо мим» – «Духон» сурасини ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади», – дейилган.
Термизий ва Асбаҳоний ривоят қилишган.

🔹Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума кечаси ёки жума куни «Ҳо мим» – «Духон»ни қироат қилса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади», – дедилар».
Табароний ривоят қилган.

“Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар” китобидан

#жума #оят #ҳадис

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ

🔸Халқаро мусобақада ўзбекистонлик қори қатнашмоқда
➡️БАТАФСИЛ

🔸Пойтахтимизда бир ярим асрлик обида қайта тикланмоқда
➡️БАТАФСИЛ

🔸Машҳур уламо хотирасига бағишлаб анжуман ўтказилди
➡️БАТАФСИЛ

🔸InfinBANK Ислом молиясига эътибор қаратмоқда
➡️БАТАФСИЛ

🔸Имом-хатиблар умуммиллий лойиҳада фаол бўлмоқда
➡️БАТАФСИЛ

🔸Саудия Арабистони 2024 йилги Ҳаж мавсумига беш мингдан ортиқ бино қуради
➡️БАТАФСИЛ

🔸Парижда Қуръоннинг нодир қўлёзмалари тақдимоти ўтказилди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Шаржа халқаро китоб кўргазмаси иш бошлади
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Al-Kahf
Abdulbasit Abdulsamad
🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.
———
▶️ Каҳф сураси
📀 Абдулбасит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳ

#Қуръон

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
ФАЛАКДАГИ ОЙ ЧИҚИШИ ҲИЖРИЙ ОЙЛАРНИ БОШИДА ЧИҚАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фалакда турган ой ҳижрий яъни исломий ойларни бошида янгидан чиқадими ё милодий ойларда янгиланадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Осмонга янги ой чиқиши билан янги ҳижрий-қамарий ой бошланади. Осмондаги ойни милодий ойларга алоқаси йўқ. Ҳижрий-қамарий ойлар ўн иккита. Уларнинг номи қуйидагича: 1. Муҳаррам; 2. Сафар; 3. Рабиул аввал; 4. Рабиус соний (ёки Рабиъул охир); 5. Жумодул аввал; 6. Жумодус соний (ёки Жумодул охира); 7. Ражаб; 8. Шаъбон; 9. Рамазон; 10. Шаввол; 11. Зулқаъда; 12. Зулҳижжа. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Риёзус_солиҳийн
#ҳадис_ва_фиқҳ #яхшилик #ёмонлик

Яхшилик ва ёмонликнинг ҳисоби қандай бўлади?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar