ПИЁДАЛАР ЙЎЛАГИНИ ТЎСИБ ҚЎЙИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
❓1128-CАВОЛ: Ҳозирги кунда кўп қаватли уй ва ҳовлиларга тегишли пиёдалар йўлакларини темир панжаралар қуриб, мевали дарахтлар экиб ёки гулзорлар қилиб йўлакларни тўсиб қўйиш, қурилиш молларини ҳафталаб кўчаларда қолдириш, умумий фойдаланадиган жойларни автотураргоҳ қилиб олиш холатлари кузатилмоқда. Бу ишлар оқибатида пиёдалар, хусусан мактаб ўқувчилари автомобил йўлидан юришга мажбур бўлмоқдалар, гоҳида автоҳалокатлар ҳам учраб турибди. Динимизда кўчаларни, аҳоли фойдаланадиган жойларни ўз манфаати учун тўсиб олиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аҳоли фойдаланадиган жойлар, автомобил йўллари ҳамда пиёда йўлаклари барча баробар фойдаланадиган жойлар ҳисобланади. Ҳеч кимнинг уни эгаллаб олишга ҳаққи йўқ.
عن حذيفة بن أسيد رضي الله عنه: أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: ((من آذى المسلمين في طرقهم، وجبَتْ عليه لعنتهم))
Ҳузайфа ибн Усайд разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ким мусулмонларга уларнинг йўлларида озор берса у одамга, уларнинг лаънати вожиб бўлиб қолади” (яъни уларни лаънатига ҳақли бўлиб қолади) деганлари ривоят қилинади. (Имом Табароний ривояти).“Баҳрур роиқ” китобида:
ومن أخرج إلى طريق العامة كنيفا أو ميزابا أو جرصنا أو دكانا فلكل نزعه... فقال شمس الائمة: إن كان الاحداث يضر بأهل الطريق فليس له أن يحدث ذلك، وإن كان لا يضر بأحد لسعة الطريق جاز له إحداثه فيه ما لم يمنع منه .
Яъни: “Бирор киши омма йўлига ҳожатхона қурса, ё сув тарновини чиқариб қўйса, ёки минора ё дўкон қурса кўчадан фойдаланувчи ҳар бир киши уни бузиб ташлашни талаб қилиш ҳаққига эга бўлади. Шамсул аимма айтадилар: Оммани йўлига ўз фойдаси учун бирор нарса қуриш, йўлдан фойдаланувчиларга зарар қилса, дуруст эмас. Бироқ йўл кенг бўлиб, ҳеч кимга зарар қилмаса, фойдаланувчилардан қаршилик ҳам бўлмаса, бу дурустдир,” дейилади.
Ҳадиси шарифларда, мусулмонларнинг йўлларидан озорни олиб ташлаш, йўловчиларга кенг шароит яратиш савобли ишлардан экани таъкидланади.
Абу Барза ал-Асламий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен: “Ё Расулаллоҳ! Мени бирон ишга буюринг, шуни қилиб юрай”, дедим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўлдан озорни четлатинг, шу сиз учун садақа бўлади”, дедилар (Имом Бухорий "Ал-адабул-муфрад"да ривоят қилганлар).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўл устидаги мусулмонларга озор берадиган бир дарахт (бута)ни кесиб ташлагани сабабли жаннатда кезиб юрган бир кишини кўрдим, деб айтдилар” (Имом Муслим ривоятлари).
Юқорида ўтган иборалардан қуйидаги хулосалар келиб чиқади:
Аҳоли фойдаланадиган жойларни, пиёдалар йўлакларини темир панжаралар билан беркитиб қўйиш, мевали дарахтлар экиб ёки гулзор қилиб тўсиб қўйиш ҳолатлари, автомобил йўлларида қурилиш молларини ҳафталаб қолдириш, йўловчиларга ва маҳалла аҳолисига зарар берса дуруст эмас.
Ҳеч кимга зарар бермайдиган ва бирон шахс эътироз билдирмаган ҳолатларда вақтинчалик фойдаланиб туриш мақсадида бу ишларни қилиш жоиз ҳисобланади. Лекин масъул томонлар ёки шу йўлдан фойдаланиш ҳаққига эга ҳар қандай шахснинг талаби билан бу нарсалар бартараф қилиниши лозим. Валлоҳу аълам.
Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.Telegram | Instagram | Facebook
АСР НАМОЗИНИ ҚАЙТА ЎҚИЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Агар одам бирор жойга учишидан олдин аср намозини ўқиган бўлса ва борган жойида яна аср вақти бўлиб қолса намозни қайта ўқийдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир намоз бир марта ўқилади. Иккинчи марта ўқиса, иккинчиси нафл бўлади. Аср намозини ўқиган киши, иккинчи марта аср намозини ўқиши мумкин эмас. Чунки, асрдан кейин нафл намоз ўқиш макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам.

Фатво ҳайъати.
🔗
Улашинг: @diniysavollarОРТИБ ҚОЛГАН ТАОМ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Жамоатдан ортиб колган овкатни нима килиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсонлардан ортиб қолган таом ва ичимликлар ҳалол бўлиб, уни истеъмол қилиш жоиз. Агар бир гуруҳ кишилар тўпланиб зиёфат қилганидан сўнг таом ортиб қолса, бу таом уларнинг ҳаққи ҳисобланади. Барчалари тенг бўлиб, олиб кетишлари мумкин ёки улар рози бўлса ичларидаги бирлари олиши ҳам мумкин. Агар улардан бирор киши қолган таомларни олиб кетмаса, у таомларни ташлаб юбормасдан уларга ҳизмат қилаётганлар ёки бошқа бирор киши олиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Siyrat
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ СУЙГАН НАРСАЛАР
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхши тушни жуда-жуда ёқтирар эдилар” (Имом Аҳмад, Имом
Насоий ривояти).
🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
✅“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (22-10-2023)
💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
✅“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (22-10-2023)
💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🤝 Доғистон делегацияси билан учрашув
✅ Шу йил 23 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Мақсудов Доғистон Республикаси ҳукумати раиси Абдулмуслим Абдулмуслимов бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар...
➡️Батафсил
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

#Расмий_муносабат
⚡️Умра тадбирларини ташкил этиш юзасидан расмий муносабат
🏢 Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
🗂 Мазкур қарор асосида эндиликда мамлакатимизда хусусий сектор томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш имконияти яратилмоқда.
📌 Унга кўра, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилмоқда:
💵 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўяди;
🕌 “Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлайди;
🕋 “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлишини таъминлайди;
❌ “Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш таъқиқланади;
📝 “Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга оширади.
📊 2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилди. Баҳолаш тизими Туризм қўмитасининг махсус сайтида эълон қилиб борилмоқда.
✅ Эслатиб ўтамиз, қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади.
❗️ Шу ўринда, муҳим бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим:
➖ Мазкур қарор асосида эндиликда фақат “Умра лицензиясига эга” бўлган мамлакатимизда фаолият юритаётган туристик ташкилот “Умра” тадбирларини ташкил этади.
➖ Умра фаолиятини 1 ноябрдан сўнг ташкил қилишни реклама қилаётган ҳар қандай “турфирма”нинг лицензияси мавжудлигини суриштириб олишингизни тавсия қиламиз!
➖ Ноқонуний “турфирма” ёки “турагент”лардан огоҳ бўлинг!
✔️ Эслатиб ўтамиз! Туристик ташкилотлар томонидан “Умра” тадбирлари юқоридаги қарор ижросини қатъий таъминланган ҳолда ташкил этилади.
Manba

Forwarded from Shayx Nuriddin Xoliqnazar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
АЛЛОҲ КЎРИБ ТУРГАНИНИ УНУТАСИЗМИ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
АЛЛОҲ КЎРИБ ТУРГАНИНИ УНУТАСИЗМИ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЯНГИ_НАШР
📚 «ИСЛОМ ДИНИДА ТИНЧЛИК» РИСОЛАСИ НАШРДАН ЧИҚДИ
✅️ Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан таржима қилинган ушбу рисола Мусулмон жамиятларида тинчликни қўллаб-қувватлаш форуми (БАА) раиси, етук уламо Абдуллоҳ бин Байя таҳрири остида чоп этилган “Тинчлик” асари асосида нашрга тайёрланди.
✅️ Умид қиламизки, бу юртимиз тинчлиги, халқимиз маънавиятининг юксалиши йўлида барчамизга фойдаси тегадиган рисола бўлади. Имом хатиблар ва маънавият-тарғибот соҳаси ходимларига ташвиқот ишларида фойдаланишда муҳим қўлланма бўлиб қолади.
📝 Ҳажми: 112 бет
📏 Бичими: 84х108 1/16
📚 Муқоваси: Юмшоқ
🖨 Нашриёт: «Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази»
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл
📖 Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 26 апрелдаги 03-07/2981-рақамли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.
☎️ Мурожаат учун: (66) 240-20-19
Батафсил:👉 bukhari.uz/?p=31964
✅ Яқинларингизга улашинг!
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
📚 «ИСЛОМ ДИНИДА ТИНЧЛИК» РИСОЛАСИ НАШРДАН ЧИҚДИ
📏 Бичими: 84х108 1/16
Батафсил:
✅ Яқинларингизга улашинг!
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Ғам-қайғули дамларда Расул алайҳиссалом қайси дуоларни ўқиганлар?
🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қайғу-ғам келганда кўп дуо қилар эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Қай бир банда ўзига ғам-ташвиш етганида: “Аллоҳумма инний ъабдука, ибну ъабдика, ибну аматика, насийатий бийадик, мазин фиййа ҳукмук, ъадлун фиййа қозоук, асалука бикулли исмин ҳува лака саммайта биҳи нафсака ав анзалтаҳу фи китабика ав ъалламтаҳу аҳадан мин холқика ав истасарта биҳи фий ъилмил ғойби ъиндака ан тажъалал Қуръана нуро содрий ва робийъа қолбий ва жилаа ҳузний ва заҳаба ҳаммий” деса, албатта Аллоҳ таоло унинг ғам-ташвиши ва маҳзунлигини кетказади ҳамда ўрнига шодликни алиштириб беради”
Маъноси: “Аллоҳим! Албатта, мен Сенинг қулингман, қулингнинг ўғлиман, чўрингнинг ўғлиман. Пешонам Қўлингда (яъни, мен Сенинг салтанатинг-ҳукминг остидаман). Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Қазо (амр-ҳукминг) менинг устимда адолатдир. Сенинг учун бўлган ҳар бир исм билан Сендан сўрайман. У исм билан Ўзингни номлаган эдинг ёки Китобингда нозил қилган эдинг ёки уни бирон бандангга билдиргандинг ёки Ўз олдингдаги ғайб илмида олиб қўйган эдинг. Шу исмларнинг ҳаммаси билан сўрайман. Қуръонни қалбимнинг баҳори, кўнглимнинг нури, маҳзунлигимни кетказувчи ва ғам-ташвишимни аритгувчи қилгин”...
➡️Батафсил
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қайғу-ғам келганда кўп дуо қилар эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Қай бир банда ўзига ғам-ташвиш етганида: “Аллоҳумма инний ъабдука, ибну ъабдика, ибну аматика, насийатий бийадик, мазин фиййа ҳукмук, ъадлун фиййа қозоук, асалука бикулли исмин ҳува лака саммайта биҳи нафсака ав анзалтаҳу фи китабика ав ъалламтаҳу аҳадан мин холқика ав истасарта биҳи фий ъилмил ғойби ъиндака ан тажъалал Қуръана нуро содрий ва робийъа қолбий ва жилаа ҳузний ва заҳаба ҳаммий” деса, албатта Аллоҳ таоло унинг ғам-ташвиши ва маҳзунлигини кетказади ҳамда ўрнига шодликни алиштириб беради”
(Ибн Сунний ривояти).
Маъноси: “Аллоҳим! Албатта, мен Сенинг қулингман, қулингнинг ўғлиман, чўрингнинг ўғлиман. Пешонам Қўлингда (яъни, мен Сенинг салтанатинг-ҳукминг остидаман). Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Қазо (амр-ҳукминг) менинг устимда адолатдир. Сенинг учун бўлган ҳар бир исм билан Сендан сўрайман. У исм билан Ўзингни номлаган эдинг ёки Китобингда нозил қилган эдинг ёки уни бирон бандангга билдиргандинг ёки Ўз олдингдаги ғайб илмида олиб қўйган эдинг. Шу исмларнинг ҳаммаси билан сўрайман. Қуръонни қалбимнинг баҳори, кўнглимнинг нури, маҳзунлигимни кетказувчи ва ғам-ташвишимни аритгувчи қилгин”...
➡️Батафсил
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
📹 БИР НЕЪМАТ БОРКИ...
👤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
📹 БИР НЕЪМАТ БОРКИ...
👤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЮКСАК ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИКДАН КЎНГИЛЛАР ШОД БЎЛДИ
🔹Шу йил 25 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаат, таклиф ва мулоҳазаларини тингладилар.
📝 Таъкидлаш керакки, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари тизимли равишда юртдошларимизни қабул қилиб, уларнинг диний-маърифий мавзудаги саволлари, ўйлантираётган масала ва муаммоларини тўғридан-тўғри мулоқот асосида эшитиб, ижобий ечим топишга ҳаракат қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
Матбуот хизмати