Muslim.uz
99.5K subscribers
19.6K photos
5.61K videos
114 files
17.7K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
Зиёратчиларимиз Пайғамбар юртида дуою илтижо, тоат-ибодат билан машғул

Айни пайтда Мадина шаҳрида бўлиб турган “Умра – 2023” янги мавсумининг илк зиёратчилари Масжидул Набавийда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак Равзаларини зиёрат қилиб, яқинларининг саломларини етказишмоқда.

Мазкур муборак масканда зиёратчиларимиз дуо ва ибодатлар қилиш билан бирга гўзал шаҳардаги Бақи қабристони, Қубо масжиди ҳамда Уҳуд тоғини зиёрат қилишяпти...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
👍132😢18🤩5💯3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (17-09-2023)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍81💯5😢3🤩2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгда ўқиладиган дуо

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.

#дуо
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍120💯14😢1
Динимизга “Ислом” деб ким ном берган?
Anonymous Quiz
70%
Аллоҳ таоло.
9%
Жаброил алайҳиссалом.
21%
Пайғамбаримиз алайҳиссалом.
👍167😢30💯24🤩3
Пайғамбаримиз елкаси ерга тегмаган паҳлавон Рукона билан кураш тушганлар. Ўшанда ким енгган?
Anonymous Quiz
77%
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам.
9%
Рукона ибн Абдуязид.
13%
Дурранг бўлган.
👍172😢30🤩14💯14
ЭҲРОМДА СОАТ ВА КЎЗОЙНАК ТАҚИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эҳромдаги киши соат ва кўзойнак каби нарсаларни тақиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кўзойнак, қулоқчин (наушник), қўл соати, ҳамён учун мўлжалланган тасма кабилар эҳромдаги киши учун тақиқланган нарсалар сарасига кирмайди.
Бу масалада Мисрдаги Дорул ифто ва Шайх Али Жума ҳафизаҳуллоҳ томонидан мазкур нарсаларни ишлатиш жоиз эканлигига фатво берилган.

(Манба: Доктор Али Усмон Жародийнинг "Ҳанафий мазҳабига кўра фиқҳий ҳукмлар ва унинг шаръий далиллари" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
👍64
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Силаи_раҳм

Силаи раҳмни узишнинг хатари.

Аббос домла ҚОСИМОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
👍56
ОЛТИН ҚЎШИЛГАН ТАОМ ЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
#таомланиш
#исроф #кибр

1119-CАВОЛ: Ҳозирда олтинни ош, кабоб ёки пиццага қўшиб тайёрлаш урф бўлмоқда. Динимизда ушбу таомларни тановул қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Олтинни ўзини ейиш ёки уни бирор таомга қўшиб тановул қилиш динимизда дуруст эмас.
Биринчидан, аслида олтин ва кумуш нақд пул ҳамда аёлларга зийнат қилиб яратилган. Уни ейдиган нарсага айлантириш жоиз эмас. Бундай қилиш шаръий ва инсоний урфга зиддир. Чунки бирор бир миллат, дин ёки жамият олтин ва кумушни таом сифатида қабул қилмаган. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай деган:

وَقُلْنَا يَا آَدَمُ اسْكُنْ أَنْتَ وَزَوْجُكَ الْجَنَّةَ وَكُلَا مِنْهَا رَغَدًا حَيْثُ شِئْتُمَا وَلَا تَقْرَبَا هَذِهِ الشَّجَرَةَ فَتَكُونَا مِنَ الظَّالِمِينَ

“Биз айтдик: «Эй Одам, сен ва жуфтинг (Ҳавво) жаннатда яшангиз ва хоҳлаган жойларингизда ундан (неъматларидан) бемалол тановул қилингиз. Фақат мана бу дарахтга яқинлашмангиз, (акс ҳолда) золимлардан бўлиб қолурсиз” (Бақара сураси,35-оят).

Ушбу оятда емаслик керак бўлган нарсани ейиш зулм, деб эътиборга олинмоқда. Демак, тилла ёки кумушни ейиш ҳам зулм ҳисобланади.

Иккинчидан, олтин ва кумушдан ясалган идишларда таомланиш ва ичиш ҳам жоиз эмас. Пайғамғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳақда шундай деганлар:

"لَا تَشْرَبُوا فِي آنِيَةِ الذَّهَبِ وَالفِضَّةِ" (متفق عليه)
“Олтин ва кумуш идишларда (таом ва сув) ичманглар...” (Муттафақун алайҳ).

Уламоларимизнинг сўзларига кўра, бу қайтариқнинг сабаби олтин ва кумуш идишларда еб-ичиш кибр ҳамда фахрга олиб боради ва фақир инсонларнинг кўнглини синдиради. Ушбу салбий сифатлар олтинни идиш сифатида ишлатгандан кўра олтинни истеъмол қилишда кўпроқ топилади. Бу эса ўз навбатида инсон қалбидаги бандалик сифатини йўқолишига сабаб бўлади.

Учинчидан, бу молни исроф ва зое қилиш ва неъматларнинг қадрини ерга уриш ҳисобланади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом еб-ичиш, садақа ва кийинишда исроф қилиш ҳамда кибрга кетишдан қайтариб шундай деганлар:

كُلُوا واشرَبوا وتَصدَّقوا والْبَسوا ما لم يخالِطْهُ إسرافٌ أو مَخيَلةٌ (رواه الامام ابن ماجه)

“Модомики исроф ва кибр аралашмас экан енглар, ичинглар, садақа қилинглар ва кийинглар” (Имом Ибн Можа ривояти).

Бошқа ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло қийлу қол (миш-миш тарқатиш), кўп савол бериш ва молни зое қилишингизни ёмон кўради”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари).

Тўғри, айрим табиблар шифо мақсадида кам миқдорда олтин истеъмол қилишни тавсия қилган бўлиши мумкин. Бу заруратда бошқа дори қолмагани учун “ҳаром билан даволаниш” бобидан бўлиб, алоҳида мавзу ҳисобланади. Лекин одатдаги ҳолатда тилла ва кумушни таомга қўшиб ейиш ҳалол эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
👍151💯13🤩1
🌙 БУГУН 20:30 ДА “СИЗНИ СОҒИНДИК, Ё РАСУЛУЛЛОҲ!” НОМЛИ ОНЛАЙН СИЙРАТ CУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТАДИ!

Бугун,
18 сентябрь, душанба куни соат 20:30 да файзли уламолар иштирокидаги “Сизни соғиндик, Ё Расулуллоҳ!” номли онлайн сийрат суҳбатлари ижтимоий тармоқларда намойиш этилади. Бу галги мулоқотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов ва Фатво маркази уламоси Абдувоҳид домла Аҳмадалиев иштирок этадилар.

➡️ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатиб боринг!

You tube https://youtube.com/live/GAqRrFkgJ3k?feature=share

Facebook https://www.facebook.com/muslimuzportal/live_videos/

Instagram https://www.instagram.com/muslimuzportali/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
👍84😢8💯3
Live stream started
Пайғамбаримиз “Аллоҳга қасамки, сен туфайли Аллоҳ бир кишини ҳидоят қилиши сен учун қизил туялар бўлишидан ҳам яхшироқдир”, деб кимга айтганлар?
Anonymous Quiz
39%
Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳуга.
28%
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга.
33%
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга.
😢151👍114💯24🤩20
“Пайғамбаримиз Мадинага кириб келган кунлари ҳаммаёқ ёришиб кетган эди”, деб қайси саҳоба айтган?
Anonymous Quiz
16%
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу.
37%
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу.
47%
Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу.
😢138👍128💯25🤩16
ҚУНУТ ДУОСИНИ УНУТИБ ҚЎЙСА НАМОЗ ҚАЗО БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ёшим 18да, Рамазон ойида намоз ўқишни бошладим. Кеча витр намозининг 3-ракатида Қунут дуоси тилимга келмай қолди. Эслашга ҳаракат қилдим лекин эслолмаганим учун "Роббана" дуосини ўқиб намозимни давом эттирдим. Бу ҳол шу пайтгача бўлмаганди. 1) Шу намозим қазо бўлдими? 2) Яна шундай ҳолат бўлса нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1. Намозингиз тўғри бўлган. 2. Яна шундай қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
👍117😢5💯4
ИСМ ҚЎЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аллоҳга беадад шукур фарзанд кўрдим. Исмини Муҳаммад Билол қўйсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу исмни қўйса бўлади, лекин уни хоҳлаган ярмини қўйсангиз ҳам етади. Масалан, Муҳаммаднинг ўзи ёки Билолнинг ўзини алоҳида қўйсангиз яна ҳам яхши бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
👍109💯8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 БОШ МУКОФОТИ ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БЎЛГАН ТАНЛОВ ДАВОМ ЭТМОҚДА!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан эълон қилинган “Оламларга раҳмат пайғамбар” номли сийрат танлови давом этмоқда.

➡️  Танлов учта – 1.  Китоблар 2.  Мақолалар 3.  Медиа ва инновацион лойиҳалар йўналишларда ўтказилмоқда.

🗂 Танлов учун материаллар 2023 йилнинг 30 сентябрь куни соат 24:00 га қадар қабул қилинади.

📩 Материалларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасига махсус google формани  ёки намунадаги ариза тўлдириш орқали жўнатилади.

➡️ Google форма

📝 Намунадаги ариза

📎Танлов ҳақида батафсил

Мурожаатларни қуйидаги @MuslimUzAdmin2Bot ботга йўллаб жавоб олиш мумкин. Агар бунинг имкони бўлмаса, ушбу 95.557-33-44 телефон рақамига қўнғироқ қилинади (08:00 – 20:00).

Танлов жараёнларини Телеграмдаги
@muslimuzportal канали орқали кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
👍120😢8🤩5💯3
Пайғамбаримиз қаерда вафот этганлар?
Anonymous Quiz
73%
Мадинаи мунавварада.
3%
Тоифда.
24%
Маккаи мукаррамада.
😢181👍78🤩5
“Пайғамбаримиз вафот этган кунлари ҳаммаёқ қоронғилашиб кетди”, деб ким айтган?
Anonymous Quiz
36%
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу.
53%
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу.
10%
Суроқа ибн Молик розияллоҳу анҳу.
😢147👍69🤩7💯7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Диний тоқатсизлик, исломофобия ҳолатларига асло йўл қўйиб бўлмайди", - Шавкат Мирзиёев

Сўнгги пайтларда айрим мамлакатларда кўзга ташланаётган диний тоқатсизлик, исломофобия ҳолатларига асло йўл қўйиб бўлмайди
, деб ҳисоблайман.

Жаҳон миқёсида динлараро бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистонда ЮНЕСКО шафелигида Динлараро мулоқот ва бағрикенглик халқаро марказини ташкил этишни таклиф қиламиз”.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқидан

Манба: @uzauz

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
👍156😢15💯10🤩1
ИМОМ ТЕРМИЗИЙ МАДРАСАСИГА ЯНГИ ДИРЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ

🌙 Шу йил 19 сентябрь
куни Имом Термизий ўрта-махсус ислом таълим муассасасида педагог-ўқитувчиларнинг йиғилиши бўлиб ўтди.

✍️ Унда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Музаффар домла Жабборов Имом Термизий мадрасаси директори лавозимига тайинланди.

🔹Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғафуров таълим сифатини ошириш, педaгог-ўқитувчиларга муносиб шароитлар яратиш, талаба-ёшларни билим ва кўникмаларини янада ошириш ишларига алоҳида урғу қаратиш зарурлигини таъкидлаб, бу борада янги раҳбарга мадраса жамоаси ҳам елкадош бўлиши, ҳамжиҳатликда бир ёқадан бош чиқариб иш юритиш катта ютуқларга омил бўлишини таъкидлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
👍82💯3