Muslim.uz
92.2K subscribers
18.2K photos
5.09K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ: ДЕҲҚОНЧИЛИКДАГИ ҚУТ-БАРАКА ОМИЛИ

Бугун, 18 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги "Жобир ибн Абдуллоҳ" жоме масжидидаги жума намозида минглаб намозхонларга "Ушр садақаси ҳақида" мавзусида мазмунли суҳбат қилиб бердилар.

🕌 Шайх ҳазратлари деҳқон ва боғбонлар зиммасига “ушр” бериш ибодати мавжудлиги, “ушр” – араб тилида, ўндан бир дегани, шариатда эса деҳқончилик ва боғдорчилик маҳсулотларининг закоти ҳисобланиб, асосан етиштирилган маҳсулотнинг ўндан бир қисми мискинларга берилиши ушр деб номланишини ояти карималар, ҳадиси шарифлар ва улуғлар ибратлари асосида тушунтириб бердилар.

#жума #муфтий #шайх

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ЗУБАЙР ИБН АВВОМ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ҲАЁТ ЙЎЛЛАРИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хайбар фатҳидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Водил Қуро томон юрдилар. Қишлоқлари кўп бўлгани учун ҳам бу водий шу ном ила аталар эди («Водил Қуро»нинг маъноси «Қишлоқлар водийси»дир). Унда араблар билан яҳудийлар ҳам яшар эдилар. Бу жой Арабистон яриморолидаги энг ҳосилдор ерлардан бўлиб, унда булоқлар ва қудуқлар кўп эди. У Хайбар билан Тиймаа номли жойнинг орасида жойлашган эди...
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
🔴🔴🔴#ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ

🌙Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ

Қуйидаги ижтимоий тармоқлар
имиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

🌐 Instagram орқали томоша қилиш

💬 Facebook орқали томоша қилиш

📱 Telegram voice орқали эшитиш

🌐 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream finished (33 minutes)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#juma_shukuhi

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг "Жобир ибн Абдуллоҳ" жоме масжидига ташрифи

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЖОЙНАМОЗ УСТИГА НАРСА ҚЎЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз ўқиёткан жойга нарса қўйса бўладими? Масалан кўкрагини тагига.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда хушуъни кетказувчи ҳар қандай ишлар макруҳ ҳисобланади ("Мухтасарул виқоя"). Демак намоз ўқиётган киши қўлидаги бирор ашёси, телефони ёки телпагини жойнамоз устига қўйганида сажда қилишига халақит бермайдиган қилиб қўйиши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲАЖГА БОРМАГАН КИШИНИ ҲОЖИ АКА ДЕЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзида Ҳажга бормаган инсоларни ҳожи ака дейишади, шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Борганларни ҳурмат юзасидан, бормаганларни яхши ният қилиш эътиборидан айтилади, одатда. Лекин ҳожи ака, дейишни талаб қилиш яхшилик аломати эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТУЗ ОЛИБ ҚЎЙСА БАРАКА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бизда Aндижонда Рамазон ойида ҳамма туз олиб қўяди. Сабаби йил бўйи барака бўлади, дейишади ва анчагина ғамлаб қўйишади. Бу қанчалик тўғри иш?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда бундай гап йўқ. Бизлар Рамазонда озиқ овқатни эмас, балки кўпроқ тақвони захира қилишга ва гуноҳлардан покланган ҳолда чиқишга ҳаракат қилишимиз керак. Рамазон ойида бизларга буюрилган нарса шудир. Шунинг учун бундай ортиқча нарсалар билан онгимиз ва вақтимизни банд қилмасдан кўпроқ ибодат ва дуолар қилишимиз даркор. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Дуодан кўра севимлироқ эмасдир...

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таолога бирор бир нарса дуодан кўра севимлироқ эмасдир” деганлар (Имом Термизий ривояти).

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#дуо #duo
ҚАСАМИНИ БУЗГАН ИНСОН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир киши Аллоҳга қасам буюрганига юраман, қайтарганидан қайтаман десаю амал қила олмаётган бўлса, бу кишини холи нима кечади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мусулмон инсон Аллоҳ буюрган ишни қилиб, қайтарганидан қайтиши керак. Бунинг учун албатта, қасам ичиши шарт эмас. Аллоҳ таолога ва охиратга бўлган иймони уни шундай ҳаёт кечиришга етакламоғи лозим. Шундай бўлса-да, бир киши саволда айтилганидек “Аллоҳга қасам, Аллоҳ буюрган ишни қиламан. У Зот қайтарган ишдан қайтаман”, деган бўлса, бу қасам бўлиб, қасамига зид иш қилиши билан қасамни бузган бўлади. Шариатда қасамни бузиш билан белгиланган каффоратни тўлаши лозим бўлади. Араб тилида «каффорот» сўзи бир нарсани яхшилаб, ҳеч ҳам кўринмайдиган қилиб тўсиб беркитишга айтилади. Шариатда эса, содир этилган гуноҳни ювиш учун адо этиладиган молиявий ёки бадан ибодатига «каффорот» дейилади. Ичган қасамини бузган инсон адо этиши вожиб бўлган каффорот ҳақида аввал батафсил баён қилганмиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar / @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla
СОЛИҲ ИНСОНЛАРНИНГ ИМОМЛИККА ЎТИШ АФЗАЛЛИГИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aроқ ичган одамни 40 кун намози қабул бўлмайди, дейишади. Ўша киши аҳли оиласига имом бўлса аҳли оиласининг намози қабул бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саволда келган мазкур маълумотлар инсонларни ичкиликнинг ёмонлигидан огоҳлантириш, зажр қилиш маъносида айтилган сўзлардир. Шунинг учун киши ичкилик ичган бўлсада, Аллоҳга тавба қилиб, ўша ондан намозларини ўқиши лозим. Агар имомга ўтишга ундан кўра афзалроқ, солиҳ инсонлар бўлса, албатта, ўша одамлар имомликка ўтганлари яхшидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar / @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Аллоҳ таоло 10 нарсани “нур” деб атади

Биринчиси, Аллоҳ таоло Ўзини “Нур” деб атади: «Аллоҳ осмонларнинг ва Ернинг нуридир ҳамма нарсанинг нури – ёруғлигини берувчи, борлиқни ёритгувчидир» (Нур сураси, 35-оят).

Иккинчиси, Қуръони каримни: «Эй инсонлар! Муҳаққақки, сизларга Раббингиздан бир бурҳон (ўлароқ мўъжизалар ила ҳазрати Муҳаммад) келди ва Биз сизларга очиқ бир нур (қилиб Қуръонни) нозил қилдик» (Нисо сураси, 174-оят).

«Лекин Биз уни (Қуръонни) бир Нур қилдик, Ўз бандаларимиздан хоҳлаганимизни у орқали тўғри йўлга ҳидоят қилурмиз» (Шўро сураси, 52-оят)...
➡️ Батафсил

Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 ГЎЁ ЖАННАТГА КАЛИТИМИЗ БОРДЕК ЯШАЯПМИЗ
👤
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (21-08-2023)

🔸Имом-хатиблар учун тажвид дарслари давом этмоқда

🔸Қозоғистонлик меҳмонлар "Ҳазрати Имом" мажмуасини зиёрат қилди

🔸"Марказий Осиё мамлакатлари ХХI асрда маданиятларнинг яхши қўшничилиги" халқаро конференцияси ўтказилди

🔸Умра-2023 мавсуми учун тендер эълон қилинди

🔸"Йил имоми – 2023" танловининг вилоят босқичлари бўлиб ўтмоқда

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸23 нафар болажоннинг суннат тўйи ўтказилди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Фахрий имомга академик унвони берилди
➡️БАТАФСИЛ

🔸"Ҳаж-2023" таассуротлари
➡️БАТАФСИЛ

🔸Эҳтиёжманд болажонларга қувонч улашилди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Қашқадарёда “Йил имоми – 2023” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Қорақалпоғистон имом-хатиблари учун тажвид дарси
➡️БАТАФСИЛ

🔸"Марказий Осиё мамлакатлари ХХI асрда маданиятларнинг яхши қўшничилиги" халқаро конференцияси ўтказилди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Қозоғистонлик меҳмонлар "Ҳазрати Имом" мажмуасини зиёрат қилди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Саудия Арабистони ҳукумати зиёратчиларга лицензияга эга сартарошлардан фойдаланишни тавсия қилди
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar