Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ҚИЁМАТДАН КЕЙИН ФАРИШТАЛАР ҚАЕРГА КЕТАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қиёмат куни ҳисоб-китоб тугагандан кейин, Аллоҳнинг фаришталари (дўзах фаришталаридан ташқари) қаерга кетади? Уларга ҳам одамлар каби жаннатга киритилиб, мукофот бериладими? Масалан, тўрт буюк фаришталар.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ғайб оламига тааллуқли савол бўлиб, бизлар ғайб олами ҳақида Аллоҳ таоло билдирганча биламиз холос. Фаришталар Қиёмат кунидан кейин Аллоҳ хоҳлаган жойда бўлишади. Зеро, бирорта оят ёки ҳадисда уларни Қиёматдаги ҳисоб-китобдан кейин қаерда бўлишлари очиқ айтилмаган.

Охиратдаги мукофотлар инсонлар учундир. Фаришталар Аллоҳнинг итоаткор бандалари бўлиб уларга нафс ва шаҳват берилмаган, шайтон ҳам уларни васваса қилмайди ва Аллоҳ таоло уларни имтиҳон қилиш учун яратмаган, балки уларни фақат ибодат ва итоат қилиш учун яратгандир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar / @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla
АРАБ ТИЛИНИ АЁЛ КИШИДАН ЎРГАНСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aраб тилини эркак киши аёл кишидан ўрганса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу масалада аввало дарс берувчи аёлнинг маҳрам ёки номаҳрамлигини билиб олишимиз керак бўлади. Сабаби, ҳозирги кунда баъзи инсонлар ўз аёли ёки қизидан араб ҳарфларини ўрганиб бўлмайди, деб тушунадилар. Бу эса нотўғри тушунча бўлиб, агар тил ўргатувчи аёл маҳрами (аёли, қизи, онаси) бўлса, бундай аёллардан бемалол илм ўрганиш мумкин. Бордию муаллима номаҳрам бўлса, зарурат ўринларида (масалан, таълим муассасаларида) эркак ва аёл ёлғиз қолмаслик шарти билан бир-бирларидан илм олишларига рухсат берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar / @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla
ОТА-ОНАНИНГ ОЁҒИНИ ЮВИБ, СУВИНИ ИЧИШ ТЎҒРИМИ?
#Ота_она #табаррук #сув

1109-CАВОЛ: Ижтимоий тармоқларда бир видеога кўзим тушиб қолди. Унда бир йигит онасини оёғи ювилган сувни қўлларига олиб ичаётгани акс этган. Шу иш шариатда жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Динимизда ота-онани рози қилиш катта савоб ҳисоблансада, уларнинг оёғини ювилган сувни ичиб, уни ҳаммага кўз-кўз қилиш жоиз эмас . Чунки, бу биринчидан динда ғулув (чуқур) кетиш саналади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақида огоҳлантириб, шундай деганлар:
"إيَّاكم والغلوَّ في الدِّين، فإنَّما أَهلَكَ من كان قبلَكمُ الغلوُّ في الدِّينِ" (أخرجه النسائي ، وابن ماجه ، وأحمد عن ابن عباس)
яъни: “Динда ғулув (чуқур) кетишдан сақланинг. Зеро, сизлардан олдингиларни фақатгина динда ғулувга кетишлари ҳалок қилгандир” (Имом Насоий, Ибн Можа ва Аҳмадлар ривояти).
Иккинчидан, бу ишда риё белгилари бор. Яъни мўмин одам ҳар бир амалини холис Аллоҳ учун қилиб, имкон қадар бошқалардан яшириши лозим. Акс ҳолда қилган амалининг савобидан маҳрум бўлади. Энг ёмони баъзилар мана шундай ножоиз ишни қилиб, камига суратга ҳам олдириб тарқатмоқдалар. Натижада бошқалар бу ишлар жуда улуғ амал экан, деб ножоиз ишларни ибодат даражасига кўтариб юбормоқда. Кўр-кўрона эргашиб кетмоқдалар.
Имом Раббоний қуддиса сирруҳу "Мактубот"да айтадилар:
"أنّ العمل إذا وقع موافقا للشّريعة فهو مرضيّ الحقّ سبحانه وخلافها غير مرضيّه تعالى فكيف يكون غير المرضيّ محلا للثّواب بل هو موقع العقاب"
"Бирор амал шариат кўрсатмасига мувофиқ бўлсагина Ҳақ таоло ҳузурида мақбул бўлади. Аксинча бўлса, Аллоҳ таоло рози бўлмаган иш ҳисобланади. Қандай қилиб Аллоҳ рози бўлмаган иш савоб ўрни бўлсин?! Балки у жазога лойиқ амал саналади".
Демак, ота-онани рози қилиш ҳам шариатимизга мувофиқ тарзда бўлсагина Аллоҳ даргоҳида мақбул бўлади.

Шариатимизга кўра, ота-она розилиги ҳамммага кўз-кўз қилиб, уларни оёқларидан тушган сувни ичиш билан эмас, балки фарзанд умри давомида уларнинг хизматларини қилиши, уларга нисбатан доимо хушмуомала бўлиб, азият бермаслиги билан бўлади. Шунга кўра, фарзанд ота ёки онасининг оёқлари ювилган сувни ичиши ва уни ижтимоий тармоқлар орқали бошқаларга кўз-кўз қилиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar / @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#bir_oyat_tafsiri

📹 ДИНГА ДАЪВАТ ҚИЛУВЧИЛАРНИНГ 2 ХУЛҚИ
🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ БЎЛГАНИДАН МАМНУН

🌙 Бугун, 16 август чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимизнинг турли ҳудудларидан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш чора-тадбирларини кўрдилар.

🔸Қабул жараёнида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Жиззах, Қашқадарё, вилоятлари ва Тошкент шаҳридан келган фуқароларнинг масжидлар ҳолати, имом-хатиб ва отинойилар фаолияти, оилавий масалалар, диний таълим ҳамда моддий ёрдам олиш юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ПЕШҚАДАМЛАР (14-сон)
"Тирик шаҳид" – Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу

Нўъмонхон Яҳёхон,
Тошкент ислом институти талабаси


Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#пешқадамлар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари турли ҳудудлардан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тингламоқдалар.

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚЎШИМЧА ХИЗМАТ ҲАҚИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ошхона, кафе ва ресторанларда сотилган таомлардан ташқари уни устига мижозлардан 10-15-20 фоиз ҳисоблаб пул олишади. Шу иш тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ошхонадаги хизматчилар учун олинадиган қўшимча хизмат ҳақи. Буни кўпинча таомнома остида ёки бирор жойда ёзиб қўйишади. Сиз шу ошхонада таомланишингиз асносида ўша хизматчиларга буюртма беришингиз, сизни бу шартга рози эканлигингизни билдиради ва бу шаръан тўғри ҳисобланади. Агар рози бўлмасангиз, ошхона маъмурияти билан хизмат керак эмас деб келишиб олиб, ўзингиз хизмат қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar / @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Очиқ юз билан мулоқотга киришиш фазилати.

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar / @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla
⚡️Мадрасаларда тест синовлари қандай ўтди?

📆 Бугун, 17 август куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказилди.

🪪 Абитуриентлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан эрталаб соат 07:30 дан бошлаб имтиҳон ўтказиладиган ҳудудга киритилди ҳамда тест синовини ечиш учун 3 соат муддат берилди.

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳамкорлигида мадрасаларга кириш имтиҳони “Чет тили”, “Тарих” ва “Маънавият ва маърифат” фанларидан тест синовлари шаклида бўлиб ўтди.  

Имтиҳон жараёнлари белгиланган тартиблар асосида адолатли ва шаффоф тарзда ўтказилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar