Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#ДУНЁ_ЯНГИЛИКЛАРИ_ВАҚТИ

🔸Дунёдаги энг яхши сайёҳлик маскани
➡️БАТАФСИЛ

🔸Қримдаги йирик масжид
➡️БАТАФСИЛ

🔸Ҳаво тозаловчи қурилмалар
➡️БАТАФСИЛ

🔸Ўзига хос хайрия
➡️БАТАФСИЛ

🔸Саудия Арабистони ОАВ Ўзбекистоннинг сайёҳликш салоҳияти ҳақида
➡️БАТАФСИЛ

🔸Одам савдосига қарши кураш соҳасида «Дубай аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш жамғармаси» билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
🟥#ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ

🌙Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ

Қуйидаги ижтимоий тармоқлар
имиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

🌐 Instagram орқали томоша қилиш

💬 Facebook орқали томоша қилиш

📱 Telegram voice орқали эшитиш

🌐 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МАҲСУЛОТНИ СОТИШ УЧУН ОНЛАЙН САВДО
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Биз бир одамнинг маҳсулотларини сотиш учун онлайн савдо ташкил қилганмиз. Биз онлайн орқали заказлар қабул қиламиз ва етказиб берувчига мазкур харидорнинг манзили ва қанча маҳсулот олишлари хақида хабар бериб турамиз. Сўрамоқчи бўлган нарсам: биз ҳеч қандай ҳаражат қилмаймиз. Маҳсулотга пул тикмаймиз, фақат телефон ёки телеграм орқали маҳсулотни сотамиз. Шунинг ҳисобига фойда (ҳақ) оламиз шу жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз, бир инсон фойда (ҳақ) олиш учун албатта моддий харажат қилиши керак, деб ўйлайсиз. Лекин бу тўғри тушунча эмас. Инсон иш ҳаққи олиш учун албатта моддий маблағ сарфлаши шарт эмас. У жисмоний ёки ақлий меҳнат қилиб ҳам пул топиши мумкин. Сизнинг ишингиз ҳам шунга ўхшашдир. Сиз қилган хизматингиз учун ҳақ олишингиз шаръан ҳалолдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo

Оила тинч бўлиши учун ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ

Ўқилиши: Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ заата байнина, ваҳдинаа субулас саломи.

Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат ва ораларимизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига ҳидоят эт.

(Ибн Ҳиббон ривояти).

🌐https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонг ва туннинг шукронаси
Азизхўжа домла Иноятов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онасини ранжитган фарзанд

Ибратли ҳикоялар - 2

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Намозни якка ўзи ўқиганда жаҳрий ёки махфий ўқиш ҳуқуқи бор, шуни намознинг ўртасидан ҳам ўзгартирса бўладими?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

БОЙЛИК АФЗАЛМИ Ё ФАҚИРЛИК?
...“Фақирлик бойликдан афзалдир. Аммо бой бўлиш ҳам айб эмас. Кузатсангиз, улуғ саҳобалар орасида ҳам бойлар бўлган. Уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бойликларидан воз кечишни буюрмадилар. Агар бой бўлиш ёмон бўлганида, уларни бой-бадавлат бўлишдан қайтарган бўлар эдилар. Демак, айб бойликда эмас, бой бўлгач, Аллоҳ таолонинг амирларига зид иш қилишдадир”.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕗 40 ЙИЛЛИК ҚАЗО НАМОЗИМНИ ҚАНДАЙ АДО ЭТАМАН?
Ёшим 60 га яқинлашяпти. Намоз ўқий бошлаганимга 20 йиллар бўлди. Мен аввал ўқимаган намозларим қазосини қандай ўқишим керак?
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

УНИНГ АҚЛИ ҚАНДАЙ?
...Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унинг ақли қандай? Аҳмоқ аҳмоқлиги билан фожир қилмаган ишни қилиб қўяди. Одамлар алдамчи нарсаларга ақллари даражасига кўра яқин бўладилар”, дедилар»...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қисқа_савол_жавоблар

Уста янги қурилаётган ҳожатхонада Қуръон эшитса бўладими?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҒУСЛДАН СЎНГ ҚЎЛИМГА БЎЁҚ ТЕККАНИНИ КЎРДИМ
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Ғусл қилгандан сўнг қўлимда бўёқ текканини кўрдим яна ғусл қиламанми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Баданнинг бирор жойига бўёқ ёки елим тегиб, терига сув ўтишини тўсиб қолган бўлса аввало бу нарсаларни кетказиб кейин таҳорат, ғусл қилиш керак бўлади. Аммо ғуслдан ёки таҳоратдан кейин кўриб қолган бўлсангиз бу нарсаларни кетказиб шу жойларни ўзини ювиш билан кифояланасиз. Ғусл ёки таҳоратни қайта қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТОҒА ЁКИ АММАНИНГ ҚИЗИГА УЙЛАНСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Турмуш ўртоқ танлашда қариндошлардан, тоғасининг қизини ёки аммасининг қизини турмуш ўртоқ қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлади. Чунки тоғанинг, холанинг, амманинг ва амакининг фарзандлари бир-бирларига номаҳрам (яъни, ўзаро никоҳланишлари жоиз бўлган) инсонлар ҳисобланадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДА ЗАМ СУРА ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Намозда Фотиҳа сурасидан кейин зам сура сифатида катта сураларнинг учта, тўртта оятларини ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Фотиҳа" сурасига қисқа уч оят ёки уч оят миқдорича келадиган узун бир оят қўшиб ўқисангиз жоиз.
Лекин зам сурага тўлиқ бир сурани ўқиш афзал.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаррам ойининг қандай фазилатлари бор?

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Афзалликда Рамазон ойининг рўзасидан кейин Аллоҳнинг ойи Муҳаррам рўзаси туради”-деб марҳамат қилганлар (Муслим ривояти). Ҳадиси шарифда муҳаррам ойини “Аллоҳнинг ойи” деб айтилмоқда. Бу шу ойнинг улуғлигидан ҳамда фазилатларининг кўплигига далолат  қилади.

Муҳаррам ойининг энг афзал куни ўнинчи кунидир. Бу кунни динимизда “явму ашуро” ашуро куни деб юритилади. “Ашуро” сўзи луғатда “ўнинчи кун” деган маънони билдиради. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро номи билан машҳур бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунда рўза тутишга қизиқтирганлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро рўзасини ўнинчи куни тутишга амр қилгандилар” (Термизий ривояти). Ҳанафий мазҳабимиз уламолари ашуро куни яъни муҳаррам ойининг тўққизинчи ва ўнинчи кунлари рўза тутишни суннат дейишган.

➡️ Батафсил

Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#jannat

📹 ЖАННАТ ДАРАЖАЛАРИДАГИ НЕЪМАТЛАР
👤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
ҚУРЪОННИ ЎҚИБ ТУГАТГАНДАН СЎНГ ЖОНЛИҚ СЎЙИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Ўзбекча Қуръон китобини ўқигандан кейин, яъни тугатиб бирон жонлиқ сўйиб, қон чиқариш керакми? Мен шундай эшитдим, бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап нотўғри. Қуръони каримни ўқиб тугатиш савобли амал. Ҳар бир савобли амални бажарилганида жонлиқ сўйиш шарт бўлмайди.

Шундай экан, динимизда машруъ бўлмаган амалларни мажбурий қилиб, динга киритмаслик керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar