Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🌙 УЛАМОЛАРИМИЗНИНГ ХОРИЖ САФАРИ ВАТАНДОШЛАР УЧУН МАНФААТЛИ БЎЛМОҚДА

Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг бир гуруҳ уламолари хориждаги ватандошларга бугунги куннинг муҳим мавзуларида илмий суҳбат қилиш, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш, муборак Қурбон ҳайити байрамини бирга ўтказиш, жамоат намозларини биргаликда адо этиш мақсадида дунёнинг турли мамлакатлари, жумладан, АҚШ, Корея, Россия ва Қозоғистон сингари мамлакатларда бўлиб туришибди...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |@diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 КИЧИК ШИРКДАН САҚЛАНИНГ
👤
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Саудия Арабистонидан тайёрланган махсус лавҳа

#haj2023
#aхборот_24

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Юртимиз зиёратчиларининг дастлабки гуруҳи кутиб олинди. Тафсилотлар «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24»  дастурида.

#haj2023
#aхборот_24

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 АЛЛОҲНИНГ САЛОМИНИ ОЛГАН АЁЛ — ХАДИЖА ОНАМИЗ

Аёллар саййидаси. Отасининг исми Хувайлид, онасининг исми Фотима бўлган. Жоҳилят даврида Хадижа онамизни Тоҳира деб чақиришар эди. Умму Қосим деб куняланаган. Асли Қурайш қавмидан. Оқила, олийҳиммат, саховатли, меҳрибон жаннатий аёл бўлган.

Расулуллоҳга ўзи ҳаридор бўлган. Уйланишларини таклиф қилган. Расулимиз алайҳиссалом рози бўлганлар ва 25 ёшида уйланганлар. Маҳрига 20 туя берган. Хадижа онамиз Расулуллоҳдан 15 ёшга катта эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фарзандлари шу онамиздан туғилган. Ер юзида Расулуллоҳни биринчи бўлиб тасдиқлаган ва ҳаммадан олдин иймон келтирган энг бахтли аёл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга илк ваҳий келганда, амакиваччаси Варақа ибн Навфалнинг олдига олиб борган...
➡️БАТАФСИЛ

Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |@diniysavollar
ҒУСЛДА СОВУН ВА ШАМПУНДАН ФОЙДАЛАНИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ғусл қилганда ғусл учун ишлатиладиган сувга ҳар ҳил (для душ, шампун ва ҳ.) ҳушбўй нарсалар солиб ғусл қилиш мумкинми? Умуман олганда таҳорат қилаётганда ва ғусл қилаётганда совун ва шампунлардан фойдаланиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ғусл ёки таҳорат қилиш учун тайёрлаб қўйилган сувга нажосат аралашмаган турли ишқор ва хушбўй моддаларни қўшиш ва шу сув билан ғусл ёки таҳорат қилиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla
РУКУ ВА САЖДАДА УЗОҚ ҚОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир инсон бор, ўзи намоз ўқиганда, саждада ярим соат, бир соат қолиб кетади. Ҳамда саждада Аллоҳга дуолар қиламан дейди. Шу ҳақида нима дейсиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Руку ва саждада узоқ қолиб кетишнинг зарари йўқ, балки бу мустаҳабдир. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг таҳажжуд намозларида узоқ руку ва сажда қилганлари ривоят қилинган. Фақат имом бўлса, одамларга малол келадиган даражада узоқ руку ёки сажда қилмайди. Одамларга малол келтириш макруҳ бўлади. Нафл намозларининг саждаларида дуо қилиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ "ҲАЗРАТИ ИМОМ” (ҲАСТИМОМ) ЖОМЕ МАСЖИДИГА ЖУМА НАМОЗИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 7 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Ҳазрати имом" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

🕌Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларимизнинг гўзал қироатлари ва Муфтий шайх ҳазратларининг барчага манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

🔸 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

#Муфтий #ташриф
#жума #муфтий

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
ИМОМГА ҚЎШИЛИБ ЖЎР БЎЛИБ САЛОМ БЕРИШ ОДАТИ
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Қорака бизни Қашқадарёда баъзи масжидларда жума куни жума намозида намоздан чиқиш чоғида одамлар имомга қўшилиб, жўр бўлиб салом бериш одати бор. Шундай қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бис
миллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ жоиз эмас. Жамоат намозларида фақат имом овоз чиқариб, жаҳрий тарзда салом беради. Имомга эргашганлар махфий тарзда салом берадилар. Имомга қўшилиб, овоз чиқарган ҳолда жўр бўлиб, салом бериш суннатга хилофдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#оила

Аёл эридан норози бўлса нима қилиши керак?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla
РОССИЯДА НАМОЗЛАРНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЙМИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Устозлар дин йўлида қилаётган ишингизга Aллоҳ барака берсин, ажр мукофотини ўзи кўпайтириб берсин. Менинг саволим шундан иборатки биз Россияда ишлаймиз, мусофир бўлиб намозларни қаср қилиб ўқиймизми ёки тўлиқлигичами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Россияга бориб 15 кундан ортиқ туришни ният қилсангиз, муқим ҳисобланасиз. Намозларни тўлиқ ўқийсиз.

Одамлар орасида Россия ва бошқа чет давлатларда 15 кундан ортиқ юрган ватандошларни мусофир дейиш, "ватанидан узоқда юрган киши", маъносидадир. Лекин бу шаръий рухсатлар берилган "мусофир" маъносида эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla