Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🌙 Ҳожиларимиз она-Ватанга етиб келди

Шу йил, 4 июль куни дастлабки гуруҳ ўзбекистонлик ҳожилар она-Ватанга етиб келдилар.

🛬 Жидда-Тошкент йўналиши бўйича Тошкент халқаро аэропортига етиб келган юртдошларимизнинг барчалари соғ-саломат, кайфиятлари аъло даражада.

Ҳожиларимиз Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб, ҳаж амалларини мукаммал адо этишди. Ибодатлар чоғида ҳожилар бугунги саодатли кунлар учун шукроналар айтиб, Яратгандан юртимизга қут-барака, халқимизга бахт-саодат, эртанги умидимиз бўлган фарзандларимизга нурли келажак сўраб дуолар қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, ҳожиларимиз Ватанга қайтишлари шу йил 4-22 июль кунлари давом этади.

Юртимиз ҳожиларини ҳаж амалларини мукаммал адо этганлари билан муборакбод этамиз.

Барчаларининг ҳажлари мабрур айлашини Яратгандан сўраймиз.

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |@diniysavollar
РУКУ ВА САЖДА ТАСБЕҲЛАРИНИ АЛИШТИРИБ ҚЎЙСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рукудаги тасбеҳни саждада, саждадаги тасбеҳни рукуда айтиб қўйса нима қилинади. Саждаи саҳв қилинадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бундай ҳолатда саждаи саҳв қилинмайди. Чунки, рукуда "Субҳаана роббиял азийм" дейиш ва саждада "Субҳана роббиял аъла" демоқлик суннатдир. Саволдаги ҳолатда тасбеҳлар суннат тариқасида адо этилмаган дейилади. Бундай пайт намозни қайта ўқиш ёки саждаи саҳв қилиш лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla
НАМОЗИ БУЗИЛМАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз асносида имомнинг микрофони яхши ишламай қолди. Шунда биринчи сафда турган ходим (микрофон созловчи) олдида турган асбобга тегиниб микрофонни созлаб қўйди. Шунда унинг намози бузилмадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз асносида "амали касир (кўп иш)" қилиш билан намоз бузилади. "Амали касир" нинг таърифида фуқаҳоларнинг бир неча таърифлари бўлиб, улардан энг "рожиҳ" и, яъни устуни ташқаридан қараган одам намозхонни ҳаракати кўплигидан уни намоз ўқимаяпти деган фикрга борса, шунда намозхонни намози бузилади дейилади. Саволдаги "ходим"нинг намози бузилган ёки бузилмаганлигини мана шу ўлчов орқали аниқлаштирилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla
ТАМАГИРЛИК – 23 ҚИСМ

Инсон нафсининг хасталикларидан бири – ҳирс ва тўймасликдир.

Муолажа услуби

Шуни унутмаслик керакки, тамагирлик дунёга муҳаббатни олиб келади, оқибатда, банда ибодатдан завқланиш неъматидан маҳрум бўлади. Аллоҳ таоло одамларни қулликдан озод қилиб яратди, тамагирлик эса инсонларни бир-бирига қул қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан хасислик ва қалб муҳрланиб қолишига олиб борувчи тамадан паноҳ сўрар эдилар. Албатта, тамаъ бандани дунёга ошиқ қилади, охиратни эсдан чиқартиради.

Ибн Аббос ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар одам боласининг бир водий тилласи бўлса, у киши икки водий тиллоси бўлишини яхши кўради. Унинг оғзини тупроқдан бошқа нарса тўлдира олмайди. Аллоҳ тавба қилувчиларнинг тавбасини қабул қилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |@diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Ҳаж 2023 |40 миллион литр зам-зам суви тарқатилди

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
НАМУНАЛИ ИМОМ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

Ҳақиқий имом қандай бўлиши керак? Бугун юртимизда масжидлар, имом-хатиблар етарлими? Диний соҳа вакиллари олдида турган муҳим вазифалар нималардан иборат? Шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла ҲАМРОҚУЛОВ билан суҳбатлашдик.

– Ассалому алайкум, чекка туман ва қишлоқларда масжидлар, малакали имом-хатиблар етишмаслиги бор гап. Афсус, бу жойларда бидъат-хурофотлар, бировнинг ҳақидан қўрқмаслик, ичкиликбозлик каби иллатлар кўп учрайди. Бу муаммони ҳал этишда имом-домлаларнинг амру маъруфлари жуда зарур. Шу ҳақда фикр мулоҳазаларингизни билдирсангиз.

– Бисмиллаҳир Роҳманир Раҳим. Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи барокатуҳ. Бугун диний идора томонидан малакали имом-хатиблар тайёрлаш борасида кўп ишлар қилиняпти. Аммо чекка ҳудудларда имомлар етишмаслиги бор гап. Бу масалани ҳал этиш мақсадида диний таълим муассасаларида мақсадли қабуллар жорий этилди. Бунда имом-хатиблар етишмаётган ҳудудлар вилоят, туман кесимида ўрганиб чиқилади ва масжидга яқин манзилда истиқомат қилувчи, диний соҳага иштиёқманд уч нафар абитуриент мақсадли қабулга тавсия этилади. Уларнинг қай бири имтиҳонлардан юқори балл тўпласа, ўқишга қабул қилинади. 2022–2023 ўқув йилида ана шундай қабулга 75 та квота ажратилди. Шу билан бирга бундай ҳудудларга малакали имом-хатибларни жалб қилиш, улар учун хизмат уйларини ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқиляпти. Бу лойиҳамиз тез кунларда ишга тушади ва ўз самарасини беради, иншоаллоҳ.

Айрим жойларда масжидлар камлиги ҳақиқат. Бу масала ечимига ҳаракат қилиняпти. Шу кунларда диний идорамизнинг низоми янгиланяпти. Низомга жоме масжидларнинг филиалларини очиш банди қўшиляпти. Бунда аҳоли эҳтиёжи, адади, масжидлар орасидаги масофадан келиб чиқиб, жомеларнинг филиаллари очилади. У ерда беш маҳал намоз ўқилади, аммо жоме мақомида бўлмайди. Жоме масжид имом-хатиби ушбу филиал масжиднинг имоми ҳисобланиб, унинг барча ташкилий ишларига жавобгар бўлади. Иншоаллоҳ, тез кунларда ушбу низом тасдиқланса, бу масала ҳам ўз ечимини топади...

➡️ БАТАФСИЛ

#hidoyat_jurnali #imom

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |@diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ватанга қайтган ҳожилар тилида дуо, қалбида шукроналик, кўзларида мамнунлик

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 УЛАМОЛАРИМИЗНИНГ ХОРИЖ САФАРИ ВАТАНДОШЛАР УЧУН МАНФААТЛИ БЎЛМОҚДА

Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг бир гуруҳ уламолари хориждаги ватандошларга бугунги куннинг муҳим мавзуларида илмий суҳбат қилиш, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш, муборак Қурбон ҳайити байрамини бирга ўтказиш, жамоат намозларини биргаликда адо этиш мақсадида дунёнинг турли мамлакатлари, жумладан, АҚШ, Корея, Россия ва Қозоғистон сингари мамлакатларда бўлиб туришибди...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |@diniysavollar