Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🕋 ҲАЖ ИБОДАТИ БОШЛАНДИ, МИНО ВОДИЙСИГА ЙЎЛ ОЛИНДИ

Бугун, 26 июнь куни Макка шаҳридаги ўзбекистонлик зиёратчилар ўзлари турган меҳмонхоналарда покланиб, эҳром боғлаб, ҳаж нияти ила лаббайкани айтиб, Мино водийсига йўл олдилар. Бўлғуси ҳожиларимиз гуруҳ раҳбарлари бошчилигида автобуслар билан Мино майдонига бориб, Ўзбекистон ҳожилари учун ажратилган чодирларга жойлашдилар.

🔸 Баҳаво, кенг ва текис ҳудудда қад кўтарган мазкур чодирларнинг ҳар бири юмшоқ ўринлар, совуткичлар билан жиҳозланган. Озода, саранжом-саришта ушбу масканда ҳар қадамда салқин ичимликлар билан тўлдирилган махсус идишларни кўриш мумкин. Чодирлар олдига қўйилган самоворларда эса чой қайнаб туради. Мино водийсида зиёратчиларимиз фақат дуо ва ибодат билан машғул бўладилар.

📋 Маълумот учун, зyлҳижжa oйининг caккизинчи кyни (бy кyн биздa "ёлғoн apaфa", apaбчaдa эca "тapвия кyни" дeйилади) Mинoдa ҳожилар тоату ибодатда бўладилар. Минода тарвия кунининг бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон намозлари ўқилади.

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН ТАРВИЯ КУНИ

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 8-КУНИГА ТАРВИЯ КУНИ ДЕЙИЛАДИ. ШУ КУНИ ҲОЖИЛАР МАККАДАН МИНОГА ЧИҚИШАДИ.

🔸Тарвия дейилишига сабаб ўша куни ҳожилар Замзам сувидан қониб-қониб ичишларидир. Тарвия тафаккур маъносида ҳам қўлланилади.

🔹Зулҳижжанинг саккизинчи кечасида Иброҳим алайҳиссалом тушларида ўғиллари Исмоил алайҳиссаломни қурбонлик қилаётганларини кўрадилар ва бу туш шайтонийми ёки раҳмоний, дея ўша кунни тафаккур билан ўйчан ҳолда ўтказадилар.

🔸Шунга кўра, бу кунга Тарвия (тафаккур) дейилади. Арафа кечаси “Сенга буюрилган нарсани адо эт!” амри берилгач, бу тушнинг раҳмоний эканини англаб етадилар. Шунинг учун ҳам мазкур кун “арафа” (билмоқ) деб аталди. Бу 9-зулҳижжа бўлиб, бошқа кунларга арафа дейилмайди.

#mabrur_hajning_mukofoti_Jannat

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ! АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА 2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ

Эртага, 27 июнь сешанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.

🌙Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

🌙Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

📎 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:06
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

🔸Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

Даврон НУРМУҲАММАД

Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қурбонлик #Қорамол

Қўй олти ойда, қорамол тўққиз ойда бир ёш бўладими?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla
Қурбонлик сўйилгандан кейин вазнига қараб пулини бериш жоизми?
#аудио
#қурбонлик

Қурбонлик сўйилгандан кейин вазнига қараб пулини бериш жоизми?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗
Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ! ЭРТАГА АРАФА КУНИ

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорат бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

📎 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:06
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

➡️ БАТАФСИЛ

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АХЛОҚСИЗЛИК ЮЗДАГИ НУРНИ КЕТКАЗАДИ
🎙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига

📍https://uza.uz/posts/496627

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (5-қисм)

Вақтида қилинмаган қурбонликнинг ҳукми қандай бўлади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Икки ёшга кирмаган сигирни қурбонлик қилиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳаром маблағдан қурбонлик қилинадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Бировнинг номидан қурбонлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Бепарволик қилиб қурбонлик қилмаган киши нима қилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Шохли ҳайвонларни ёшлигидан шохини куйдириб қўйилган бўлса, қурбонликка ярайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳомиладор ҳайвон қурбонликка ярайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик шартлари ва одоблари
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўтганларни номидан қурбонлик қилинадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эркак ёки урғочи ҳайвонлардан қайси бирини қурбонлик қилиш афзал?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилишдан аввал таомланмаслик
💬 Жавоб: Бу ерда

Вакиллик йўли билан қурбонлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🌙 АРАФОТДА ЗИЁРАТЧИЛАР ДУОЮ ИЛТИЖОЛАРГА КИРИШДИЛАР

Бугун, 27 июнь арафа куни юртимиз зиёратчилари ҳажнинг энг муҳим фарзини адо этиш мақсадида, Арофат майдонига етиб келдилар.

🌙 Ҳадисларда келтирилишича,
Арофат улуғ манзиллардан бири бўлиб, бу ерда қилинган дуолар шак-шубҳасиз қабул бўлади. Буни яхши англаган ҳожилар ҳар дамни ғанимат билиб, бундан унумли фойдаланмоқдалар.

🔸Ишчи гуруҳи томонидан зиёратчиларимиз хотиржам ибодат қилишлари учун кенг ва шинам чодирлар тайёрланган, совуткич ва музлаткичлар узлуксиз ишламоқда, уч маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва салқин ичимликлар мунтазам тақдим этилмоқда.

🤲 Ҳожиларимиз Арафотда дуои хайрлар, ибодатлар билан бўлиб, пешин ва аср намозларини жам қилиб ўқийдилар. Дуо ва тазарруларда бардавом бўладилар. Аллоҳ таолодан юртимиз тинч, халқимиз ҳаёти янада фаровон бўлишини, фарзанду аржумандларимиз бахту саодатини сўраб илтижолар қиладилар.

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |@diniysavollar