Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Хушхабар

⚡️Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғафуров тарих фанлари бўйича фалсафа доктори диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Ғафуров Уйғун Тўлқинович 07.00.04 – Диншунослик ихтисослиги бўйича "Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим тизимининг шаклланиши ва ривожланиши (1943-2003 йиллар)" мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси бўлиб ўтди.

У.Ғафуров 21 нафар Кенгаш аъзосидан 21 та қувватловчи овоз билан 100 фоизлик натижага эришди!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Уйғун домла Ғафуровни муваффақиятли докторлик диссертация ҳимояси билан муборакбод этади!

Аллоҳ таоло келгуси ишларида ҳам муваффақият ва манфаатни янада зиёда айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo

Турмуш қурганларга айтиладиган дуо

بَارَكَ اللَّهُ لَكَ وَبَارَكَ عَلَيْكَ وَجَمَعَ بَيْنَكُما في خَيْرٍ

Ўқилиши: Баарокаллоҳу лак, ва баарока ъалайк ва жамаъа байнакумаа фий хойр

Маъноси: Аллоҳ
сенга баракот берсин, сени баракотли қилсин ва
ораларингизни яхшиликда жамласин.

(Имом Термизий ривояти).

🌐
https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Махсус_репортаж | Ўзбекистон тарихида илк маротаба 15 минг киши ҳаж амалини бажаришга киришмоқда

#24june #uzbekiston24
#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲАЖДА ТИҚИЛИНЧ ХАВФИ САБАБЛИ МУЗДАЛИФАДАН АЁЛЛАР ВА ҚАРИЯЛАР ЭРТА ЧИҚИБ КЕТИШЛАРИНИНГ ҲУКМИ
#Ҳаж

1090-САВОЛ: Муздалифада тунаб қолиш шартми? Агар тиқилинч юзага келиш хавфи юқори бўлса, ундан эртароқ кетиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Муздалифада туриш ҳажнинг вожибларидан биридир. Унда ҳайит куни бомдод вақти киргандан кейин қисқа муддат бўлсада туриш вожиб, бомдод вақтидан то кун ёришгунича туриш суннат ҳисобланади. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
قدر الواجب منه ساعة لطيفة، وقدر السنة امتداد الوقوف الى الإسفرار جدا
“Муздалифада туришнинг вожиб миқдори (бомдод вақти киргандан кейинги) қисқа муддатдир. Суннат миқдори эса, у ерда туриш кун жуда ёришиб кетунича давом этишидир” (“Ғунятун носик” китоби, 266-бет).
   Демак, ҳайит куни бомдод вақти бўлиши билан Муздалифада бомдод намозини  адо этиб, кун ёришгунича ўша ерда дуо ва зикрлар билан машғул бўлиб туриш орқали ҳам вожиб, ҳам суннатни адо этилган бўлади.
   Агар Муздалифада тиқилинч юзага келиш хавфи юқори бўлса, кечанинг иккинчи ярмида аёллар, беморлар ва қарияларни эртароқ чиқиб кетишларига рухсат берилган. Бу ҳақда мазҳабимиз уламолари шундай дейишган:
ولو ترك الوقوف بها فدفع ليلًا فعليه دم إلا إذا كان لعذر بأن يكون به ضعف أو علة أو كانت امرأة تخاف الزحام فلا شيء عليه، كذا في «الهداية» و«اللباب»، فإن كان رجلا يخاف الزحام لا لنحو عجز أو مرض فتركه يلزمه دم.
“Муздалифада туришни тарк этиб, тунда у ердан (Минога) кетса, қон вожиб бўлади. Лекин заифлиги ёки касаллиги сабабли ёхуд аёл киши бўлиб, тиқилинчда қолишдан хавфсираши сабабли кетса, узрли ҳисобланиб, зиммасига ҳеч нарса вожиб бўлмайди, “Ҳидоя” ва “Лубоб” китобларида шундай дейилган. Агар эркак киши, касалликсиз, ожизликсиз тиқилинчдан хавфсирасаю, Муздалифада туришни тарк қилса, зиммасига жонлиқ сўйиш вожиб бўлади” (“Ғунятун носик” китоби, 266-бет).
   Демак, ҳанафий мазҳабимизга кўра, аёллар, беморлар ва ёши кекса кишилар Муздалифада тонгга қадар қолмасдан, ундан эртароқ – ярим тунда кетишлари жоиз. Бунда улар бирор жиноят қилган ҳисобланмайдилар ва зиммаларига бирор нарса лозим бўлмайди. Уламоларимиз бунга далил сифатида қуйидаги ривоятни келтирадилар:
عن سالم قال كان أبي يقدم ضعفة أهله من المزدلفة إلى منى ويذكر أن رسول الله صلى الله عليه وسلم كان يفعله
“Отам (Абдуллоҳ ибн Умар) аҳлларидан заиф кишиларни Муздалифадан Минога эртароқ кеткизар эдилар ва “Одатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар”, дер эдилар” (Ибн Ҳиббон ривояти).
   Демак, аёллар, беморлар ва ёши кекса кишиларни Муздалифадан Мино водийсига бошқалардан эртароқ – ярим тунда кетишлари жоиз бўлиб, бу айнан Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг одатларига мувофиқ саналар экан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
🕋 Маккада қардош уламолар учрашди

🌙 Шу йил 24 июнь куни Макка шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия ва Қирғизистон уламолари мулоқот қилдилар. Қозоғистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан ташкил этилган ушбу йиғилишда бош муфтий Наврўзбой ҳожи Тағанули, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, муфтий доктор Али Эрбош, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов туркий халқларнинг дўсту биродарлиги, иттифоқлиги ҳамда айни кунлардаги ҳаж мавсуми ҳақида сўз юритдилар.

#Haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Ҳаж амалини адо этишга тараддуд кўраётган юртдошларимиз ва уларнинг кайфияти "Янгиликлар 24" дастури лавҳасида

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Ер юзида қурилган илк масжид - Масжидул Ҳаром

🌙 Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Одамлар учун энг аввал қурилган уй муборак ва оламлар учун ҳидоят қилиб қурилган Баккадаги уйдир" (Оли Имрон сураси, 96-оят).

"Бакка" – Маккаи мукарраманинг номларидан бири.

📆 1880 йил - Масжидул Ҳаром кўриниши

#Масжидул_Ҳаром

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
ИШЧИ ГУРУҲ: ҲАЖ ИБОДАТИГА ҚИЗҒИН ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА

🔸Бутун дунёдан Маккаи мукаррамага ҳаж қилиш учун борган зиёратчилар бугун-эрта улуғ ибодатнинг асосий амалларини бажаришга киришадилар. Хабар бериб келаётганимиздек, ишчи гуруҳи вакиллари, элликбоши ҳамда шифокорлар томонидан зиёратчилар учун ҳаж амаллари адо этиладиган Мино, Арофат ва Муздалифа водийларига йўл олишлари олдидан мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

❗️Айниқса, ҳажнинг фарз, вожиб ва суннат амаллари ҳамда дуолар қабул бўладиган манзиллар ҳақида батафсил маълумотлар бериляпти.

🔹Шунинг билан бирга мутахассислар зиёратчиларнинг саломатлигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, овқатланиш рационига қатъий амал қилиш, иссиқ иқлим шароитини инобатга олиш ҳамда йўлларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш каби жиҳатларга ҳам алоҳида урғу қаратишмоқда.

📋 Таъкидлаб ўтиш лозимки, ишчи гуруҳининг маълум аъзолари Мино, Арофат ва Муздалифа водийларида бир муддат аввалдан бўлишиб, бўлғуси ҳожиларимизнинг ҳаж амалларини бекаму кўст бажаришлари учун зарур имконият ва шароитларни ҳозирлашган.

#Haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Таҳлилнома | Ҳаж мавсуми: илк бора 15 минг ҳожи, зиёратчиларни лол қилган ўзига хос эҳтиром, Саудиянинг Ўзбекистон томонига ўзгача ҳурмати

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
🕋 ҲАЖ ИБОДАТИ БОШЛАНДИ, МИНО ВОДИЙСИГА ЙЎЛ ОЛИНДИ

Бугун, 26 июнь куни Макка шаҳридаги ўзбекистонлик зиёратчилар ўзлари турган меҳмонхоналарда покланиб, эҳром боғлаб, ҳаж нияти ила лаббайкани айтиб, Мино водийсига йўл олдилар. Бўлғуси ҳожиларимиз гуруҳ раҳбарлари бошчилигида автобуслар билан Мино майдонига бориб, Ўзбекистон ҳожилари учун ажратилган чодирларга жойлашдилар.

🔸 Баҳаво, кенг ва текис ҳудудда қад кўтарган мазкур чодирларнинг ҳар бири юмшоқ ўринлар, совуткичлар билан жиҳозланган. Озода, саранжом-саришта ушбу масканда ҳар қадамда салқин ичимликлар билан тўлдирилган махсус идишларни кўриш мумкин. Чодирлар олдига қўйилган самоворларда эса чой қайнаб туради. Мино водийсида зиёратчиларимиз фақат дуо ва ибодат билан машғул бўладилар.

📋 Маълумот учун, зyлҳижжa oйининг caккизинчи кyни (бy кyн биздa "ёлғoн apaфa", apaбчaдa эca "тapвия кyни" дeйилади) Mинoдa ҳожилар тоату ибодатда бўладилар. Минода тарвия кунининг бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон намозлари ўқилади.

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar