Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.04K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱 ЯХШИЛИК ТЕПАДА, ЁМОНЛИК ПАСТДА БЎЛАДИ

Яхши инсон бирон гуноҳ ишни қилиб қўйса, ўз ҳавойи нафсини айблаб, маломат қилади ва уни қайта қилмасликка азму қарор этади ва истиғфор айтади. Лекин ёмон амални қилганлар муваффақият қозонса ҳам, қиёмат куни йўлиқадиган катта хатарни унутиб, фахр-ифтихор қилса, бундан зиён кўради.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
 وَمَنْ يَكْسِبْ إِثْمًا فَإِنَّمَا يَكْسِبُهُ عَلَى نَفْسِهِ وَكَانَ اللَّهُ عَلِيمًا حَكِيمًا. وَمَنْ يَكْسِبْ خَطِيئَةً أَوْ إِثْمًا ثُمَّ يَرْمِ بِهِ بَرِيئًا فَقَدِ احْتَمَلَ بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُبِينًا
«Аниқки, ким бирон гуноҳ қилса, уни ўз зиёнига қилган бўлади. Оллоҳ Билим ва Ҳикмат Эгаси бўлган Зотдир. Кимки бирон хато ёки гуноҳни қилиб қўйиб, сўнгра уни пок одамга 
(туҳмат қилиб) отса, муҳаққақки, у бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз зиммасига олибди” (Нисо сураси, 111-112-оятлар)...
➡️БАТАФСИЛ

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ "ЯККАСАРОЙ” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ЖУМА НАМОЗИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 5 май куни
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Яккасарой" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

🕌Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларнинг гўзал қироати ва Муфтий ҳазратларининг файзли, манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍Масжид манзили

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#МУФТИЙ #НАМОЗ #ЖУМА
Live stream started
🟥#ЖОНЛИ: МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ "ЯККАСАРОЙ” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ЖУМА НАМОЗИГА ТАШРИФЛАРИ 05.05.23

🌐 https://youtube.com/live/_tSodxCU4kQ?feature=share

💬 https://www.facebook.com/muslimuzportal

🌐 https://www.instagram.com/muslimuzportali/

✔️ https://t.iss.one/muslimuzportal?livestream

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream finished (1 hour)
🌙 БУГУН “МУАЛЛИМИ СОНИЙ” КИТОБИ ЯНГИ НАШРИНИНГ ОНЛАЙН ТАҚДИМОТИНИ  ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

Бугун, 5 май куни соат 15:00 да Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари иштирокларида “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори томонидан ўзгача услубда тайёрланган “Муаллими соний” китоби янги нашрининг онлайн тақдимоти бўлиб ўтади.

🌐 Тақдимотни muslim.uz ҳамда alquran.uz нинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали соат 15-00 дан бошлаб кузатишингиз мумкин.

🎞
Youtube орқали томоша қилиш

🎞 Youtube орқали томоша қилиш

🌐 Facebook орқали томоша қилиш

🌐 Instagram орқали томоша қилиш

📱 Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ: ТИЛ ОДОБЛАРИ ВА МАСЪУЛИЯТИ

#муфтий #тил #одоб
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўтказиб_юборманг
🟢БУГУН СОАТ 19:30 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 5 май куни
кечки соат 19:30 да (Ўзбекистон вақти билан),
Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

🌐 Instagram орқали томоша қилиш

🫡 Facebook орқали томоша қилиш

📱 Telegram voice орқали эшитиш

🌐 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ

🌙Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ

Қуйидаги ижтимоий тармоқлар
имиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

🌐 Instagram орқали томоша қилиш

🫡 Facebook орқали томоша қилиш

📱 Telegram voice орқали эшитиш

🌐 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ГЎШТНИ ҲАЛОЛЛИГИНИ БИЛМАСАК ҲАМ "БИСМИЛЛАҲ" ДЕБ ЕЯВЕРИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Одатда тушлик вақтида кўчадаги ошхоналарда овқатланишга тўғри келади. Лекин гўшт ҳалол сўйилган-сўйилмаганини билмаймиз. Шундай шароитда ошхона ишчиларидан гўшт ҳалолми деб сўраб қўйиш керакми, ёки овқатни "Бисмиллаҳ" деб еявериладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гўштни ҳалол бўлиши учун сўйилаётганида Бисмиллаҳ айтилиши керак. Еяётган вақтда Бисмиллаҳни айтиш кифоя эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УЗРЛИ ҲОЛАТДА МАСЖИДГА КИРМАСЛИК
#поклик #таҳорат

1048-CАВОЛ: Умрага борган аёл узрли ҳолатда масжидга кирмаслиги кераклигини билдим. Саволим шуки, мутлақ масжид ҳудудига кирмайдими ёки масжид биносигами?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Масжидун набавий ва масжидул ҳаромнинг саҳни масжид ҳудудидан ёки ҳудудидан эмаслиги борасида уламолар орасида ихтилоф бор бўлиб, аксар уламолар саҳн масжид ҳудудидан эмас, деганлар.

Қолаверса, “Танвирул абсор” китобида ушбу масала борасида қуйидагича келтирилган:

اما(المتخذ لصلاۃ الجنازۃاو عید)فھو(مسجد فی حق جواز الاقتداءلافی حق غیرہ فحل دخولہ لجنب وحائض)

"Аммо масжиднинг жаноза ёки ийд намозлари учун ажратилган қисми ўша жойдан иқтидо қилиш жоизлиги борасида масжид ҳукмидадир. Иқтидодан бошқа нарсада масжид ҳукмидан эмас. Шунинг учун жунуб ва ҳоиза аёлларнинг ўша ҳудудга кириши ҳалол бўлади".

"Роддул муҳтор" китоби муаллифи "Дуррул мухтор" китобидаги كفناء مسجد деб келтирилган ибора шарҳида:
حل دخوله لجنب ونحوه

"Масжид ҳовлисига жунуб ва шу кабиларни киришлиги ҳалол бўлади", деганлар. Демак, хулоса қилиб айтанда ҳайз кўрган аёл масжиднинг биносига кирмасдан унинг саҳнида зикр тасбеҳ, дуою истиғфор каби ибодатлар билан машғул бўлиши мумкин экан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#намоз

Уйда намоз ўқиётганда масжиддан азон овози эшитилса намозни қайта ўқиймизми?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
🌙 Ислом молияси: тараққиёт босқичлари, афзалликлари, истиқболлари

Ислом дини мусулмонларни нафақат ибодат масалаларида, балки ҳаётнинг барча жабҳаларида, жумладан оила, мерос, касб-ҳунар, савдо-тижорат ва ўзаро молиявий муносабатларда ҳам шариат аҳкомларига амал қилиб яшашга буюради. Ҳозирги умумжаҳон глобаллашув жараёнида, минтақавий ва давлатлараро иқтисодий-молиявий интеграциялашиш жараёни кескин авж олиб бораётган пайтда мусулмонларнинг эътиқодига мувофиқ ва шариат кўрсатмаларига уйғун бўлган молиявий хизматлар бозорини шакллантириш ва ривожлантириш катта аҳамиятга эга...
➡️ Батафсил

Muslim.uz / @muslimuzportal /
@diniysavollar
📿 ТИЛ ВА ҚАЛБ ЗИКРИ

...Ҳужжатул ислом Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Билингки, албатта басират эгалари учун зикр энг афзал амал эканлиги кашф бўлди. Лекин зикрнинг учта пўстлоғи бор. Баъзи пўстлоғи баъзисига қараганда мағизга яқин. Учта пўстлоқнинг остида мағзи бор.

🔸 Биринчиси: Фақат тил зикри.

🔸 Иккинчиси: Қалб зикри.
Қалб ҳозир бўлгунича зикрда бардавом бўлиб, ҳушёр бўлиб туради. Агар тарк қилинса, унинг табиати фикрлар водийсига кезиб юради.

🔸 Учинчиси: Зикр қалбга ўрнашишлиги, шу даражада ўрнашадики, чалғитишни имкон йўқ.

🔸 Тўртинчиси: у мағиз ҳисобланади.
Мазкур – яъни Aллоҳ ёди қалбга ўрнашади. Зикр ўчади ва махфий бўлади. Бу эса, талаб қилинган мақсаднинг айни ўзидир. Сўнгра зикрга ҳам, қалбга ҳам бурилмайди, балки Аллоҳ ёди кишининг жумласини эгаллаб олади. Қачонки, ўша мақом асносида зикрга бурилиш бўлса, бу нарса тўсилиш ҳижобдир. Яъни Aллоҳ ёди тўлиғича қамраб олганда хаёли зикрга кетса тўсилиш ҳисобланади, шу сабабли бу зикрдан ҳам олий мақомдир”.

Орифлар бу мақомни “Фано” деб аташади. Бу зикр мағизининг мевасидир. Бошланиши тил зикри, сўнгра такаллуф ила қалб зикри, сўнгра, зикрни қалб табиатига айланиши, сўнгра Aллоҳ таолонинг ёди тўла эгаллаши ҳосил бўлади...

➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @diniysavollar

#ЗИКР #ҚАЛБ #ТИЛ
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

55-дарс. Ватани аслий ва ватани иқомат масалалари.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal
ТАҲОРАТДАГИ ТАРТИБ БУЗИЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳорат қилаётганимда ювадиган жойларимни ўрнини алмаштириб юбораман. Шуни ҳукми нима?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабимизга кўра таҳоратда ювиладиган аъзоларни Қуръони каримда келган тартибга кўра навбати билан ювиш суннат ҳисобланади. Бордию унутиб тартиб бузилса ҳам таҳорат дуруст бўлади аммо суннат тарк бўлгани сабабли савоби камроқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal
ВИТРНИ ИККИ РАКАТ ЎҚИБ ТУГАТИБМАН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен витр намозини ўқиб туриб чалғиб иккинчи ракатда намозни тугатиб қўйдим. Шундай ҳолатда витрни қайта ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар икки ракат билан намозни тугатиб қўйган бўлсангиз, витрни қайта ўқийсиз. Аммо иккинчи ракатни ўқиб салом бераётиб учинчи ракат эсга тушса, дарҳол учинчи ракатга туриб, намозни давом эттириш мумкин. Бу ҳолатда намоз бузилмайди. Намоз охирида саждаи саҳв қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (07-05-2023)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ШАВВОЛ ТУГАШИГА ОЗ ҚОЛДИ!

🔸Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Бугун милодий ҳисоб бўйича 2023 йил 8 май, ҳижрий санада эса Шаввол ойининг 18 санаси. Муборак Рамазон ойини кузатганимизга 18 кун бўлди. Яна 12 кундан кейин Шаввол ойи ҳам ўз ниҳоясига етади. Шаввол ойида 6 кун рўза тутишни унутмадингизми? Ёдингиздан кўтарилган бўлса эслатиб қўйишни лозим деб топдик. Зеро, Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур" (Зориёт сураси, 55-оят).

🔹Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)” (Анъом” сураси, 160-оят).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, деганлар (Имом Табароний ривояти).

Уламолар: "Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз", деганлар.

Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”.

🌙 Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!

Даврон НУРМУҲАММАД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar