Muslim.uz
99.7K subscribers
18.6K photos
5.24K videos
114 files
17K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
🌙 “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар мадрасаси янги бинога кўчиб ўтди

Бугун, 11 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюриб, ушбу мадрасанинг янги биноси очилиши маросимида иштирок этдилар.

🤲 Муфтий ҳазратлари билим юртининг устоз ва талаба-қизларини янги бино билан муборакбод этиш баробарида ушбу ишга ҳисса қўшган мутасаддилар ва ҳомийлар ҳақига дуо қилдилар.

🔸 Шунингдек, динимизда аёл-қизларнинг ўрни, юртимизда хотин-қизлар таълим-тарбиясига қаратилаётган эътибор ва диний-маърифий соҳадаги аёл-қизларнинг фаоллиги тўғрисида суҳбат қилдилар.
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ!

🌙  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.

🔸Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
🔸1 минути 58 кундан афзал
🔸1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
🔸1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал

🌙 Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар".

  Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
🔹 21 кеча: 11 апрел (сешанба)дан — 12 апрел (чоршанба)га ўтар кечаси;
🔹 23 кеча: 13 апрел (пайшанба)дан — 14 апрел (жума)га ўтар кечаси;
🔹 25 кеча: 15 апрел (шанба)дан — 16 апрел (якшанба)га ўтар кечаси;
🔹 27 кеча: 17 апрел (душанба)дан — 18 апрел (сешанба)га ўтар кечаси;
🔹 29 кеча: 19 апрел (чоршанба)дан — 20 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси.

🤲 Аллоҳим барча мўминларга Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Сени рози қиладиган амалларни қилишга муваффақ айла ва қилган амалларимизни қабул эт!

https://youtu.be/E-EpTGg1Qww
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saharlik_va_iftorlik

🌙 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (Рамазондаги охирги) ўн кунлик кирса, тунни қоим қилар ва аҳлларини уйғотардилар, белларини маҳкам боғлардилар”
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло кундузлари ихлос билан тутаётган рўзаларимизни тунлари бедор бўлиб адо этаётган ибодатларимизни қабул этсин!

2️⃣1️⃣ Рамазоннинг 21-куни (12 апрель) Тошкент вақти билан

Саҳарлик 04:27 да тугайди

⌛️Ифторлик 19:01 дан бошланади.

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

Muslim.uz | @muslimuzportal

#Ramazon_taqvimi
🤲 Ё Аллоҳ...

🌙 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтдилар: «Эй Расулуллоҳ, агар Қадр кечаси қайси кеча эканини билсам (яъни, қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам), унда нима деб дуо қилай?» дедим. У зот: «Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва фаъфу ъанний» деб айт!» дедилар».
(Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа, Насоий, Ҳоким, Байҳақий ривоят қилишган).

🤲 Дуонинг маъноси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен Афуввсан (гуноҳларни кечирувчи, афв қилувчисан), кечиришни яхши кўрасан, мени афв қилгин, кечиргин».

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#дуо #Қадр_кечаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸ЖАННАТ ЭШИГИ (8-қисм)

🎙Муфтий Нуриддин домла
🌙 #ЖАННАТ_СИЗГА_МУБОРАК!

Муфтий ҳазратларининг ижтимоий тармоқлардаги каналлари ⬇️
Telegram | Youtube | Instagram | Facebook | Twitter

https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИНИНГ "ХАТМИ ҚУРЪОН ҚИЛАМИЗ" ДЕБ НОМЛАНГАН ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 12 Апрель куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли тажвид дарсларининг 22-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Анъом" сурасининг 1 оятидан 52 оятигача хатм қилинади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида
90-818-61-61 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

🤲 Аллоҳ таоло бошланаётган ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
🟥#ЖОНЛИ: Тажвид дарсларининг "Хатми Қуръон қиламиз" дастури "Анъом" сураси 1-оятидан 12.04.23

🌐 Youtube

💬 Facebook

✔️ Telegram voise

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кундалик_тафсир

▶️ АЛЛОҲГА МУҲАББАТ БЎЛГАН ҚАЛБДА, ДУНЁ ҲОЮ-ҲАВАСЛАРИГА ЎРИН ҚОЛМАС

🕌 Бугун, 12 апрель куни жомеларимизда “Аҳқоф” сураси 1-оятидан “Зориёт” сураси 30-оятигача ўқилади.

Иброҳимжон домла Қодиров
Қўқон шаҳар "Саодат" масжиди имом-хатиби

https://youtu.be/Rr0qMDJHQWc

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
📃 Ассалому алайкум ҳурматли мухлислар!

✍️Талаб ва истакларингизни инобатга олиб, “Телеграм”да савол-жавоб боти ишга тушганидан хабарингиз бор. Бир кунда ўртача 5000 та савол келиб тушмоқда. Айрим саволларга вақтида, баъзиларига эса манбаларни кўриб чиқиб, жавоб беряпмиз.

🔸Шунингдек, Муфтий сифатида мўмин-мусулмонларнинг турли йўналишлардаги эҳтиёжларини таъминлашга ҳам жисмоний жиҳатдан улгуришим муҳимдир.

📌 Шу боис, Сиз азизлардан қуйидаги масалаларни илтимос қилмоқчиман:

🔹 Аввало саволингизга жавобни ушбу https://t.iss.one/Muftiy_Nuriddin_domla каналимдан излаб кўришни тавсия этаман;

🔹 савол қисқа, лўнда юборилса, зарур бўлса қўшимча маълумотларни ўзим сўрайман;

🔹 манбаларни кўриб чиқиб, баъзан жавоб хулосасини “Ҳа”, “Йўқ”, “Жоиз”, “Жоиз эмас” каби баён этишимни тўғри тушунишингизни истардим;

🔹 масжид-мадрасалар, ҳаж-умра каби иш фаолиятга оид мурожаатлар идорамизнинг "@MuslimUzAdmin2Bot" ботига йўллашни тавсия этаман. Кўриб чиқиб, албатта жавоб берилади;

🔹 Рамазон ойидан кейин ҳафтанинг маълум бир кунида Телеграм ва Ютуб каналларида саволларга овозли жавоб бериш амалиётини бошлаймиз, инша Аллоҳ.

❗️Эслатма: саволлар 9:00 дан 17:00 гача қабул қилинади

🤲 Аллоҳ таоло барчамизга рушду ҳидоят ато этсин!

Нуриддин домла Холиқназаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий;
Фатво маркази директори
@Muftiy_Nuriddin_domla
🌙 Рамазон – дуо ойи: Ота-онанинг ҳаққига дуо қилиш – 1 қисм

رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ
Ўқилиши: “Роббанағфир лий ва ливаалидайя ва лил муьминийна явма яқуумул ҳисааб”.
Маъноси: “Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин” (Иброҳим сураси, 41-оят).
 
رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا
Ўқилиши: “Роббирҳамҳумаа камаа Роббайааний соғийро”.
Маъноси: “Роббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!” (Исро сураси, 24-оят).

Даврон НУРМУҲАММАД
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Рамазон #дуо
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saharlik_va_iftorlik

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким рўзадорлигини унутиб қўйиб еса ёки ичса, рўзасини давом эттираверсин. Чунки Аллоҳ у кишини таомлантирибди ва сероб қилибди, холос”, дедилар (Имом Бухорий, имом Муслим ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло икки дунё яхшиликларини насиб қилсин!

2️⃣2️⃣ Рамазоннинг 22-куни (13 апрель) Тошкент вақти билан

Саҳарлик 04:25 да тугайди

⌛️Ифторлик 19:02 дан бошланади.

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

Muslim.uz | @muslimuzportal

#Ramazon_taqvimi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔵 БУГУН ОНЛАЙН "ХАТМИ ҚУРЪОН ҚИЛАМИЗ" ДЕБ НОМЛАНГАН ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 13 Апрель куни, соат 14:00 да
«Хатми Қуръон қиламиз» номли тажвид дарслари ўтказилади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида
90-818-61-61 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

🤲 Аллоҳ таоло бошланаётган ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АСЛИЯТНИ БУЗИБ ТАЛҚИН ҚИЛАЁТГАН БИДЪАТЧИ ТОИФАЛАР ҲАҚИДА УЛАМОЛАР КЕНГАШИНИНГ
ФАТВОСИ

بسم الله الرحمن الرحيم

Таассуфлар бўлсинки, ҳозирда айрим илмсиз ёшлар энг нозик ва қалтис масалаларни кўтариб, мусулмонлар бирлигига раҳна солиш билан шуғулланмоқдалар.
Динда ғулувга кетиб, ғайридинлар ҳақидаги оят ва ҳадисларни нотўғри талқин қилган ҳолда уларни мусулмонларни кофирга чиқаришга қурол қилмоқдалар. Бу жуда ҳам хатарли ва қалтис йўлдир. Бу йўлда кўпчилик тойилиб, адашиб кетган. Шундай паллада ёшларни хатарлардан огоҳ этиш ҳар бир зиёли, маърифатпарвар инсоннинг бирламчи вазифалари сирасига киради.

Бугунги кунда айрим адашган тоифалар минг йиллардан бери аждодлари мусулмон бўлиб келган ва ўзлари ҳам Ислом динига амал қилиб келаётган жамиятимизни куфр диёри деб эълон қилишлари, ундан кейин бу ердан ҳижрат қилишга даъват қилиш, ўзларининг мақсадларига эргашган ёшларни жиҳод қилиш ва “шаҳид” бўлишга даъват қилишмоқда. Бунда “такфир”, “ҳижрат”, “жиҳод”, “шаҳидлик” тушунчаларини аслиятидан бузиб талқин қилиб, ғўр ёшларни алдашмоқда. Шу мақсадда ушбу шаръий истилоҳларни асл моҳиятини далиллар асосида ёритишни мақсад қилдик...
➡️ ФАТВОНИ ТЎЛИҚ МАТНИНИ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🟥#ЖОНЛИ: Тажвид дарсларининг "Хатми Қуръон қиламиз" дастури

"An'om" сурасиннинг 1 оятидан 13.04.23

🌐 https://youtube.com/live/gQQwrLJ7nCg?feature=share

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream started
Live stream finished (44 minutes)