Muslim.uz
91.5K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸ЖАННАТ ЙЎЛИ (7-қисм)

🎙Муфтий Нуриддин домла
🌙 #ЖАННАТ_СИЗГА_МУБОРАК!

Муфтий ҳазратларининг ижтимоий тармоқлардаги каналлари ⬇️
Telegram | Youtube | Instagram | Facebook | Twitter

https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟢Юртимизга файз берган хатми Қуръонлар, қалбларга сурур киритган ифторликлар, умра зиёратидан қайтган ва тақвоси зийнатланган мухлис халқимиз

“РАМАЗОН ҲАФТАЛИГИ” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (11-04-2023)

🌐 HD форматда кўриш учун манзил

#Янгиликлар
#Рамазон_ҳафталиги

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ТУРКИЯ ЭЛЧИСИНИНГ МАСЛАҲАТЧИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Шу йил 10 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркиянинг Ўзбекистондаги элчисининг диний хизматлар бўйича маслаҳатчиси Маҳмуд Туркни қабул қилдилар.

🔸Муфтий ҳазратлари меҳмонни ташриф билан қутлаб, янги лавозимдаги фаолиятига муваффақият тилаб хайрли тилаклар билдирдилар.

🔹Самимий мулоқот чоғида Муфтий ҳазратлари Ўзбекистон ва Туркия ўртасида дўстона муносабатлар барча соҳалар қатори диний соҳада янги босқичга кўтарилганини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, Диний идора фаолияти, амалга оширилаётган хайрли ишлар ҳақида мухтасар маълумот бердилар.
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кундалик_тафсир

▶️ Фуссилат, Шууро, Зухруф, Духон ҳамда Жосия сураси фазилатлари

🕌 Бугун, 11 апрель куни жомеларимизда “Фуссилат” сураси 47-оятидан “Жосия” сураси 37-оятигача ўқилади.

🔹 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков

https://youtu.be/XuwxRFXXpAU

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар мадрасаси янги бинога кўчиб ўтди

Бугун, 11 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюриб, ушбу мадрасанинг янги биноси очилиши маросимида иштирок этдилар.

🤲 Муфтий ҳазратлари билим юртининг устоз ва талаба-қизларини янги бино билан муборакбод этиш баробарида ушбу ишга ҳисса қўшган мутасаддилар ва ҳомийлар ҳақига дуо қилдилар.

🔸 Шунингдек, динимизда аёл-қизларнинг ўрни, юртимизда хотин-қизлар таълим-тарбиясига қаратилаётган эътибор ва диний-маърифий соҳадаги аёл-қизларнинг фаоллиги тўғрисида суҳбат қилдилар.
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ!

🌙  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.

🔸Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
🔸1 минути 58 кундан афзал
🔸1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
🔸1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал

🌙 Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар".

  Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
🔹 21 кеча: 11 апрел (сешанба)дан — 12 апрел (чоршанба)га ўтар кечаси;
🔹 23 кеча: 13 апрел (пайшанба)дан — 14 апрел (жума)га ўтар кечаси;
🔹 25 кеча: 15 апрел (шанба)дан — 16 апрел (якшанба)га ўтар кечаси;
🔹 27 кеча: 17 апрел (душанба)дан — 18 апрел (сешанба)га ўтар кечаси;
🔹 29 кеча: 19 апрел (чоршанба)дан — 20 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси.

🤲 Аллоҳим барча мўминларга Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Сени рози қиладиган амалларни қилишга муваффақ айла ва қилган амалларимизни қабул эт!

https://youtu.be/E-EpTGg1Qww
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saharlik_va_iftorlik

🌙 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (Рамазондаги охирги) ўн кунлик кирса, тунни қоим қилар ва аҳлларини уйғотардилар, белларини маҳкам боғлардилар”
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло кундузлари ихлос билан тутаётган рўзаларимизни тунлари бедор бўлиб адо этаётган ибодатларимизни қабул этсин!

2️⃣1️⃣ Рамазоннинг 21-куни (12 апрель) Тошкент вақти билан

Саҳарлик 04:27 да тугайди

⌛️Ифторлик 19:01 дан бошланади.

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

Muslim.uz | @muslimuzportal

#Ramazon_taqvimi
🤲 Ё Аллоҳ...

🌙 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтдилар: «Эй Расулуллоҳ, агар Қадр кечаси қайси кеча эканини билсам (яъни, қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам), унда нима деб дуо қилай?» дедим. У зот: «Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва фаъфу ъанний» деб айт!» дедилар».
(Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа, Насоий, Ҳоким, Байҳақий ривоят қилишган).

🤲 Дуонинг маъноси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен Афуввсан (гуноҳларни кечирувчи, афв қилувчисан), кечиришни яхши кўрасан, мени афв қилгин, кечиргин».

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#дуо #Қадр_кечаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸ЖАННАТ ЭШИГИ (8-қисм)

🎙Муфтий Нуриддин домла
🌙 #ЖАННАТ_СИЗГА_МУБОРАК!

Муфтий ҳазратларининг ижтимоий тармоқлардаги каналлари ⬇️
Telegram | Youtube | Instagram | Facebook | Twitter

https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy